1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-2016

Шукурни унутмадикми?

21:08 / 19.04.2017 3414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Радиодан хонанданинг дардли ноласи янграмоқда:

Узат дейсан, бер дейсан,
Ҳеч тўймадинг одамзот.
Туя тўйди, фил тўйди,

Сен тўймадинг одамзот... бехос ўйга толасан. Умрни кимдир оқар дарё деса, бошқа биров шамолга қиёс қилади. Дарҳақиқат, бу кўхна дунёнинг олдида инсон умри лахзадек гап. Ўша лахзаларни кимдир қадрига етади, кимдир эса йўқ. Муттасил курашдан иборат бу ҳаётда инсон умридан, меҳнатидан улуғ, инсон камолотидан гўзалроқ нарса йўқ эканига беихтиёр имон келитрасан. Ҳа, эзгулик ортида саодатли лахзалар яшайди. Ўз умрини ибрат китобига айлантира олиш ҳам инсоннинг яшаш санъатига боғлиқ. Демакки, ҳаёти давомида ўзгаларга яхшилик, эзгулик соғиниб яшашни шиор қилган инсон икки дунё саодати сохиби бўлиши муқаррар.
Шайх Саъдийнинг “Гулистон” асарида шундай дейилади, - мен ҳеч қачон давр жабр-жафосидан шикоят қилмаган эдим, лекин бир марта нолидим. Ўшанда оёқяланг қолиб, ковуш сотиб олишга ҳам қодир эмасдим. Қаттиқ ўксиниб юрган кунларимнинг бирида пешин намозини ўқиш учун Куфа шаҳридаги Жомеъ масжидига кирдим ва у ерда оёқлари йўқ бир одамнинг тахорат олаётганига кўзим тушди. У шу холда лаблари пичирлаб АЛЛОҲга сажда қиларди. Шунда мен ношукур банда ўзимдан ҳаё қилдим, шукур қилишим лозимлигини тушунганим ҳолда ковушсизлигимга ҳам сабр этдим.
Биз-чи? Бизлар ҳар бир ўтаётган кунимизга шукур қилиб яшаяпмизми? Ҳа, бугун бизлар инсонийликнинг энг гўзал сифатларидан бўлган ШУКУР қилиш тушунчасини унутгандаймиз. Тўғрими? Бўлмаса, сизга ҳам таниш бўлган бир манзарани кўз олдингизга келтириб кўринг. Атрофимизда мерос талашиб ёқавайрон бўлаётган ака-укалар озми? Муштипаргина онасини йўлга зор қаратиб қўйганлар-чи? Хаста отасини шифоси учун вақт тополмаётганларга нима дейсиз? Меҳрга зор бўлган ғарибгина сингилларини йўқлашни унутганларга-чи? Хою-хавас кетидан қувиб тинчгина ўтаётган кунига шукур қилмаётганлар орамизда йўқ дейсизми? Бойлик, мансаб кўзларини кўр қилгани ҳолда оддий инсонийликни ҳам манфаатга айлантирганларга-чи? Нега? Нега шундай? Нима учун?
Бундан бир йил муқаддам рамазон хайит байрами муносабати билан уйга яъни пойтахтдан Андижонга кетаётган эдик. Таниш хайдовчи укаларимни уйдан олиб кейин мени олиш учун ишхонага келди биз 3 нафар йўловчи тайёр яна бир нафар одам олиш керак. Кун кеч бўляпти, эртага байрам бугун ҳар не бўлганда ҳам уйга етиб олиш лозим. Лекин кетадиган одамнинг ўзи йўқ. Якинларининг зиёратига ошиққан, вафот этган қариндошларининг маъракаларига бориши лозим бўлган, янги келин-куёвларни қутлаши жоиз бўлган ҳамюртларим аллақачон йўлга отланишган эди. Хайдовчи энди ортиқ кутиб бўлмаслигини айтиб, йўлга тушди. Шу пайт муаззин хуфтон намозига азон чақирди. Хайдовчи бизлардан узр сўраб шу яқин атрофдаги масжидда намоз ўқиб олишини айтди.
Бир пайт хайдовчи ўзи билан 40 ёшлар атрофидаги бир эркакни эргаштириб келди, - мана мен ҳам ўзимга сухбатдош топиб келдим, йўл узоқ бир сухбати жонон ҳамрох бўлганда эди, деб тургандим. Мана холис ниятга ўзи етказади... Бизлар амаки билан саломлашдик.
Хайдовчи ҳамрохига қараб, - оғайни мана энди гапиринг, нима гаплар – деди. Маълум бўлишича, амакининг исми Абдуғофур бўлиб, Чорсу бозорида савдо билан шуғулланаркан. Қарийиб олти ойдан буён уйига бормай хайит байрамини кутган. Фарзандлари учун байрам совғалари олган, яхшигина маблағ тўплаган ва яхши ният билан йўлга тушган. Таксида водийга кетадиган машиналар турар жойга келаётиб йўлда ширинлик олиш учун магазинга тўхтаганлар. Одам гавжум магазинда навбатда турган Абдуғофур ака бирдан чўнтагида пули йўқлигини билиб қолади.
Одамларга маълум қилганида ҳамма елка қисади, ҳеч бўлмаганда йўл кирамга қолдирса ҳам майли эди, деб кўчага чиққанида эса такси ҳам аллақачон жуфтакни ростлаб бўлган ва хатто олти ойдан буён оиласи, фарзандлари учун атаб олинган совғалар солинган сумкани ҳам қолдириб кетмаган экан.
Абдуғофур ака сўнгги “ақча”си билан шу яқин атрофдаги масжидга йўл олиб, ўзига-ўзи – аҳир бу ҳам бир синов, нега хафа бўлишм керак. Тану-жоним соғ, агар ўзимга тажовуз қилишганларида нима бўларди. Шунисига ҳам шукр, АЛЛОҲ мехрибон, у бандаларини унутмайди – деб, шу ерда тонг отишини кутаман, эртага бир гап бўлар – дейди. Хуфтон намозига улгуриб келгани учун шукур қилиб турган бир пайтда кўзи болаликдаги дўсти Хожиакбар акага тушади. Абдуғофур ака АЛЛОҲ мени бўлган воқеаларга шукур ва сабр қилганим учун мукофотлади, қолаверса, бу ҳам рамазонни шарофати хайит байрамини оиласи билан ўтказсин дегани бўлса керакда – дея, тўлқинланиб гапирарди.
Икки дўстнинг сухбати қизигандан қизиди. Бизлар ҳам беихтиёр уларнинг маънавий озуқа бўлишга арзирли сухбатига қулоқ тутдик. Қарийиб олти соат давом этадиган йўл қандай қилиб тугаганини билмай қолдик.
Ҳа, бизлар энг аввало оёқларимизни юриб, кўзларимиз кўриб, юрагимиз уриб тургани учун ҳам шукур қилмоғимиз лозим эмасмикан? Яна кимларгадир керак эканлигинг, сен учун қайғурувчи кимсаларнинг борлиги, умринг давоми зурриёдинг изларингни босаётгани учун ҳам шукур қилмоқ керак эмасми?
Ҳар тонг қуёшнинг заррин нурларини сочишини томоша қилиш, табиатнинг илхомбахш тароватидан рохат олиш, оқшом ўтган кунни сарҳисоб қилишга имкон бўлаётгани учун ҳам шукур қилиш даркор эмасмикан?
Тўғри даврнинг шиддаткор оқими бугун бизларни ўз ўзанига тортиб кетган. Рўзғор деб аталмиш юҳонинг кўринмас иплари бизларни шу қадар боғлаб ташлаганки, атрофга боқиб ҳамма нарса ғанимат эканлигини тушуниб етиш, борига шукур қила билиш зарурлигини, агар астойдил интилса эрта бугундан, яхшироқ бўлишини ҳам хис қилмай яшайверамиз. Аслида эса бахтсизликнинг боши ШУКУР қилишни билмаслигимизда кўпроқ аён бўларкан.
Аҳир инсон инсон билан тирик. Ахир яқинларимизни бизларга бир умрга боғлаб бермаган. Бир умр шу тақлид ёш ва навқирон, кучли ва жасоратли яшамаймиз. Ҳар доим ҳам бугунимиз эртамизга мос келавермайди. Эртага ҳаммаси кеч бўлганда кўр кўзимиз очилади ва борида асрамаганимиз, шукур қилмаганимиз учун ҳам ўзимизни кечира олармиканмиз?...
Айниқса бугунгидай муқаддас рамазон ойларида ўйлашга, мулоҳаза қилишга фурсат бўлади. Демак, шошилайлик эртага афсус қилмоқликдан фойда йўқлигини яхши биламиз.

Радиодан эса хонанданинг дардли ноласи янграмоқда:

Киприкдан ҳам қисқадир,
Молу-дунё йўллари.
Ибрат бўлсин Искандар
Очиқ кетган қўллари.....

Феруза ОРИПОВА

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳимmdash Маҳалла масжидига Шайх Ҳазратлари келармишлар Маърифат қилармишлар Сиз ҳам чиқинг, дадаси, кўнглингизга нур кирадиmdash Бир умр давоми...

3219 21:06 / 19.04.2017
Нафс қўлига берибон жилов,Ишқ домига тортибон ҳаёл,Обрў талаб интилиб бедор,Охирда топганим бир энлик мато.Худо деб топиндим улуғ зотларга,Эришдим, даҳолик давоми...

3044 21:09 / 19.04.2017
Рамазоннинг сўнги 10 кун ичида Лайлатул Қадр бордир. Араб харфларидан Лайлатул Қадр сўзида 9 дона, Яъни тисъа ахруф Фис суратил Лайлатул Қадри кам маррот хазихил давоми...

3747 21:09 / 19.04.2017
Яхши курган бандаларин Худойим Масжидларга туплаб куяр хар доим. Савоб умид килиб, турибмиз коим, Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.Савобларни кила олмай саришта, давоми...

5482 21:11 / 19.04.2017