1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1431

Шаробхўрлик

20:45 / 19.04.2017 5714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда, кишиларнинг ҳаётига ҳам, атроф муҳитга  ҳам кўп зиён келтиргувчи нарса бу - шаробхўрлик, яъни алкоголизмдир. 

Қанчадан қанча мутахассислар бунга қарши чоралару ваъз насиҳатлар қилиб келишмоқда.

Қанчадан қанча тиббиёт ходимлари ичкилик салбий оқибатларга етаклашини ва қанчадан қанча кишилар шу қабиҳлик туфайли нобуд бўлаётганини таъкидлашмоқда.

Шу ичкилик туфайли қанчадан қанча оилалар бузилиб кетган ва бузилмокда, қанчадан қанча норасида гўдаклар етим қолишган ва қолишмокда, шу ичкилик асоратида ногирон туғилган гўдаклар хусусда биз айтмасак ҳам ўзингиз жуда яхши биласиз.

Баъзи бир тоифалар ичкиликни инсон организми учун фойда бор деб, ўзини оқласа, баъзилари муаммолар исканжасида қийналиб кетганидан, муаммоларини унутиш учун ичади, яна кимдир бошқа сабабни рўкач қилади, баъзи тоифалар ҳатто диний маросимларида ҳам ичишади.

Насоролар, яқинлари вафотидан кейин, дафн маросимидан сўнг ўтказадиган “поминки” ва ҳар йили нишонлайдиган “пасха” каби урфлари ҳақида хеч эшитганмисиз?!

“Поминки” деб, бир киши вафот этса, унинг яқинлари қирқ кунгача уни эслаб-ёд этадиган маросимни айтишади.

“Пасха” эса, йилнинг баҳор ойларида нишонлайдиган байрамларидан бири.

Баъзи бировлар бу удумларни бир кўришда ва биринчи эшитишда, мусулмонларнинг ҳайит байрамлари ва жаноза маросимлари каби, бир байрам ва маросимда деб фикр қилиши мумкин. Аммо бу нарсага яхшилаб диққат қилинса, асло мусулмонлар ҳайитига ва жаноза маросимлари каби деб фикр қилиш мутлоқ хато эканлиги маълум бўлади.

Чунки мусулмонлар бу кунлари, ўзларининг ҳақиқий ожиз банда эканликларини хис этиб, ўзлари ҳам, ўзгаларни ҳам ибодатлар қилиб савобга дохилдор бўлишга ҳаракат қилишса, насоролар ўзлари ҳам, ўзгаларни ҳам маъсиятга чорлаб, гуноҳкор бўлишга сабабчи бўлишади. Чунки ўша кунлари улар қабристонларга диндошлари билан қабр олдига қўйилган “маъсиятлар онаси” бўлмиш май-шароблардан ичадилар ёки майитнинг яқинлариникига бориб маст элтувчи ичимликлардан тўйиб-тўйиб ичадилар.

Ичкиликбозлик салбий хотима билан якунланиши эса кўпчиликка аён. Бу каби иллатлар маъсият ва гуноҳ эканлиги эса маълум, боз устига бу иллатлар қўш тирноқ ичидаги диний маросимларида нишонласа. 

Бу маросимларни бир четга суриб турайликда, эътиборимизни уларнинг ибодат хонасига қаратамиз ва не кўз билан кўрамизки, у ерда ҳам ичкиликбозлик. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ибодатхонага келган ҳар бир одам, винони Исо Масиҳнинг қони дея эътиқод қилиб ичиши лозим. Жудаям қизиқ, шундай эмасми? Аслида кишилар ибодат хоналарга кириб ҳам жисмонан, ҳам руҳан покланиб чиқиш ўрнига, у ерга кириб ботиб қолган маъсиятлар ботқоғига янада ботиб чиқса. 

 Уларнинг бутун ҳаёти ҳам, диний маросимлари ҳам, диний байрам ва ибодатхоналари ҳам ичкиликларга боғлиқ бўлса, улар “муқаддас китоб” дея даъво қилаётган “муқаддас китоб”ларида нима аҳвол экан?  Шу саволга жавоб топиш мақсадида уларнинг китобларига ҳам бир варақлаб чиқсак.  

1.    Майни ҳалок бўлаётганга, шаробни эса қайғу чекканга бергин. Улар ичиб қамбағаллигини унутсин, фалокатларини эсламасин. (Сулаймон ҳикматлари 31:6-7)

2.    Бундан кейин фақатгина сув ичма, балки ошқозонинг учун, тез-тез юз берадиган касалликларингнинг олдини олиш учун озгина шароб ҳам ичгин.( Тимутийга 1-мактуб 5:23)

3.    Ҳеч ким эски шаробни сипқирар экан, янгисини истамайди. „Эскиси ширин”, – деб ўтираверади(Луқо 5:39)

4.    Исо хизматчиларга: 

       - Хумларни сувга тўлдиринглар, – деди. Улар хумларни лиммо-лим тўлдиришди. 

       - Исо уларга: 

 - Энди чўмичлаб олиб, тўйбошига олиб боринглар, – деди. Улар эса олиб боришди. 

 Тўйбоши шаробга айланган сувни татиб кўрди. Унинг қаёқдан келганлигини у билмас эди, фақат олиб келган хизматчилар билишар эди. Тўйбоши куёвни чақиртиб унга айтди:

-Ҳар ким аввал яхши шаробни қўяди. Кайф қилишгандан кейингина ёмонроғини беради. Сен эса яхши шаробни шу вақтгача сақлабсан-ку!(Юҳанно 2:9-10)

 5.  Нуҳ ер ҳайдаб, дастлабки токзорни ўтқазди.  У ўзи қилган шаробдан ичиб маст бўлиб, чодирида яланғоч ётган эди.(Ибтидо 9:20-21)

Ажабо, “муқаддас китоб” дея аталмиш бу китоб  кишиларни яхшиликка чорлаб, уларга ёмон иллат ва хислатларни тарк этишни ўргатиш ўрнига, кишиларни маъсияту-гуноҳларга, қабоҳату-разолатга ва турли салбий иллатлар сабабчиси бўлмиш, май хўрлигу, шароб хўрликка даъват этса. 

  Бу даъватлар самараси ва натижасидан хабардор бўлиш учун дунёдаги христианлар истиқомат қилувчи минтақаларга назар солишни ўзи кифоя қилса керак. 

 “Европада,  ҳар йили пиёнисталар(алкоголик) сафига 53 000та янги пиёнистлар қўшилади. Шулардан йигитлар орасида ҳар тўртинчисини, қизлар орасида ҳар ўнинчисини оқибати ўлим билан боғлиқ.. Ичкилик сабабли эркаклардан 50 000 дан зиёдроқ, аёллардан 8 000 нафари, автоҳалокат, суиқасд, муштлашиш, заҳарланиш каби офатларга дуч келиб вафот этишади”, дея хабар беради Австрия пойтахти, Стокгольм шаҳрида қайд этилган, "Молодежь и алкоголь" деб номланган бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

 “Русияда энг катта ижтимоий муаммо жамиятнинг спиртли ичкиликка муккадан кетганидир. Ҳозир мамлакатда 2,4 миллион ашаддий ичкиликхўр мавжуд. Аммо шифокорлар таъкидлашича, бу рақам ўн марта камайтириб айтилган. Аслида 25 миллион русиялик ичкиликка буткул берилган ёки спиртли спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилади”, дея ёзилади юртимизда чоп этиладиган “Ҳидоят” ойнома сонларидан бирида.

Шунингдек Россияда хар йили 75 000 киши ичкиликдан вафот этади. Руҳий касалликларни 1/3 кисми ичкилик асоратида бўлган. 90% ногирон фарзандлар ичувчи ота онадан туғилади. Безорилик оқибатида судлангаларнинг деярли 100% ичкилик оқибатида бўлган. Жиноий ишларни 4/3 кисми ҳам ичкилик таъсирида қўлланган.

Йигирма йил мобайнида, аниқроғи 1960-1980 йилларда, ичкилик туфайли ўлганлар сони 1,1% дан 2,2% гача ошган.

2009-йилга келиб Россияда ичкиликка талаб, бир кишига, бир йилда 18 литрга тўғри келган.

     Шайх Аҳмад Дидот ҳазратлари ҳам, бир неча йил олдин ёзган мақолаларида “Америка Қушма Штатларида 11 миллион ичкиликка қаттиқ ружуъ қўйган ва 44 миллион ичувчи кишилар борлигини” таъкидлаб ўтган эдилар. Ичувчилар соат сайин кўпайиб бораётган ҳозирги давр ҳолатини ўзингиз тасавур қилиб олаверинг. 

Ичкилик, кишиларни  турли хил мусибатлар, жиноятлар, разилликларга етаклайдиган энг асосий омилдир.

     Бундай мисолларни хоҳлаганча келтиришимиз мумкин, лекин гапни чўзиб ўтирмасдан, кишиларни тафаккур этишга, фикр юритиб, хақни ботилдан ажратиб олишга ундайдиган энг мукаммал ва энг соф дин Ислом динида бу мавзуда нималар дейишини қисқача бўлса ҳам тўхталиб ўтсак.

Аллоҳ Ўзининг Муборак Каломида шундай дейди:

“...Эй иймон келтирганлар! Албатта, ҳамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.

Албатта, шайтон ҳамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?! (Аллоҳ таоло бу икки нарсани–ҳамр ва қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром қилади. Ушбу ояти каримада зикр қилинган ароқ билан қиморнинг зарарларидан иккинчиси–улар одамларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсиши. Бу маълум ва тушунарли ҳол. Ароқхўрнинг ароқ ичишининг ўзи Аллоҳни эсламаслигига далил. Ичиб маст бўлиб олгандан кейин эса, умуман эсга олмайди. Намоз ҳам, бошқа ишлар қатори, ароқхўрнинг эсидан чиқади. Шунингдек, қиморга берилиб кетган қиморбоз Аллоҳнинг зикрини ҳам, намозни ҳам унутади. Бу нарса ароқ ва қимор келтирадиган зарарларнинг энг каттасидир. Бошқа жиноятлар шу унутишдан келиб чиқади.) (Моида сураси 90-91 оятлар)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий с.а.в: Ҳамрдан сақланинглар. Зеро, у барча ёмонликларни калитидир” (Хоким ривояти)

 Бошқа бир ривоятда: “Уч тоифа инсон жаннатга кирмайди: ичувчи, қариндошлик ришталарини узган ва сехрни тасдиқлаган киши” дейилган (Имом Ахмад, Табароний ва Абу Яъло ривояти)

Ҳурматли ўқувчи ўзингизга қандай хотимани раво кўрасиз?

 Маъсиятларга етакловчи қўштирноқ ичидаги муқаддас китоб кўрсатмаларини оласизми ёки маъсиятга етакловчи барча нарсаларни тарк этишга амр этган Қуръон ва Ҳадисдаги маълумотларними?!


Чустий 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг улғайиши оила, мактаб, жамият таъсири остида кечади. Мен орзулар ва бахт ҳақидаги мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман. Мактабда Ким бўлсам эканrdquo, давоми...

12344 20:08 / 19.04.2017
Муҳаммад Масиҳнинг ягона издоши Унга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБИРИНЧИ ҚИСМСЎНГГИ ЭЛЧИhellip ва ўзимдан кейин келадиган давоми...

4944 19:54 / 19.04.2017
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан олган билимларимиз шуни кўрсатадики, бирор муносабатни тартибга солувчи мэъёрлар жорий eтиш учун авваламбор анашу давоми...

3339 19:52 / 19.04.2017
Ислoмиятнинг шoнли тaриxи инсoният тaриxининг aжрaлaмaс бир бўлaги сифaтидa эътирoф қилинaди. Aлбaттa, бу тaриxнинг eнг нoдир жaвoҳири eсa ҳaзрaти Муҳaммaдс.a.в давоми...

3522 19:50 / 19.04.2017