1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (14-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3001 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

14-дарс

22‑Матн:

(Ўтиришлари) чап оёқларини тўшаган ҳолда, ўнг оёқларини тик қилган ҳолда бўларди.

22‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ مَيْمُونَةَ قَالَتْ كَانَ رَسُولُ للَّهِ ( إِذَا سَجَدَ خَوَّى بِيَدَيْهِ حَتَّى يُرَى وَضَحُ إِبْطَيْهِ مِنْ وَرَائِهِ وَإِذَا قَعَدَ اطْمَأَنَّ عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى

1. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар икки қўлларини сонларидан узоқ тутардилар ҳатто ортларидан қўлтиқлари очиқ кўринарди. Қачон ўтирсалар хотиржам чап сонларига ўтирардилар”. Насаий ривоят қилган ва бу ҳадис борасида сукут сақлаган. 1/172.  Ҳадиснинг барча рижоллари саҳиҳдир.

۲-عَنْ بْنِ عُمَرَ  مِنْ سُنَّةِ الصَّلاَةِ أَنْ تَنْصِبَ الْقَدَمَ الْيُمْنَى وَاسْتِقْبَالُهُ بِأَصَابِعِهَا الْقِبْلَةَ وَالْجُلُوسُ عَلَى الْيُسْرَى

2. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Ўнг оёқни тик тутмоқ, унинг бармоқларини қиблага қаратмоқ ва чапининг устига ўтирмоқ намоз суннатидандир”. Насаий ривоят қилган ва бу ҳадис борасида сукут сақлаган. 1/173. Ҳадиснинг рижоллари икки “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Фақат Робеъ ибн Сулаймон ибн Довуд Насаийнинг шайхи бўлиб, у сиқадир. Яна Исҳоқ ибн Бакр ҳам Муслимнинг рижолларидан бўлиб, сиқадир. “Осорус Сунан”да: “Бунинг санади саҳиҳдир”, дейилган. 1/122.

۳-قَالَ أَبُو حُمَيْدٍ السَّاعِدِىُّ... ثُمَّ يَهْوِى إِلَى الأَرْضِ فَيُجَافِى يَدَيْهِ عَنْ جَنْبَيْهِ ، ثُمَّ يَرْفَعُ رَأْسَهُ فَيَثْنِى رِجْلَهُ الْيُسْرَى ، فَيَقْعُدُ عَلَيْهَا وَيَفْتَحُ أَصَابِعَ رِجْلَيْهِ إِذَا سَجَدَ ، ثُمَّ يسجد ثُمَّ يَقُولُ : اللَّهُ أَكْبَرُ...

3. Абу Ҳумайд Соидий розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади: “Кейин ерга йиқилардилар, икки қўлларини биқинларидан очиқ тутардилар. Кейин бошларини кўтариб, чап оёқларини ётқизиб унинг устига ўтирардилар. Қачон сажда қилсалар оёқларининг бармоқларини очардилар. Кейин сажда қилардилар.  Сўнгра: “Аллоҳу Акбар”, дердилар...”. ҳадисни Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. Унинг санади саҳиҳдир. (“Осорус Сунан” 1/119).

۶-عَنْ عَائِشَةَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم يَفْرِشُ رِجْلَهُ الْيُسْرَى ، وَيَنْصِبُ رِجْلَهُ الْيُمْنَى ، وَكَانَ يَنْهَى عَنْ عَقِبِ الشَّيْطَانِ

4. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чап оёқларини тўшардилар ва ўнг оёқларини тик тутардилар. У зот шайтон уқбасидан қайтарар эдилар”. Муслим ривояти.

Шайтон уқбасининг маъносини имом Нававий шундай шарҳ қилади: “Намозда шундай ўтиришдан қайтарилган. Бу худди ит ва бошқа йиртқичлар ястангани каби думбаларни ерга қўйиб, болдирларни тик қилиб, қўлни ерга тираб ўтиришдир. Шундан билинадики, шайтон уқбаси намозда қайтарилган ўтириш суратидир. Валлоҳу Аълам”. Имом Нававий “Саҳиҳ Муслимнинг шарҳи”.

۵-عَنْ عَلِيٍّ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا عَلِيُّ لَا تُقْعِ إِقْعَاءَ الْكَلْبِ

5. Бизга Алий ибн Муҳаммад айтиб берди, бизга Убайдуллоҳ ибн Мусо айтиб берди. У Исроилдан, у Абу Исҳоқдан, у Ҳорисдан, у эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Алий, икки сажда орасида ит иқъосидек иқъо қилмагин”, дедилар. Ибн Можа ривояти. 1/64. Ҳадиснинг Алий ибн Муҳаммад ва Ҳорисдан бошқа рижоллари икки шайхнинг рижолларидир. Алий ибн Муҳаммад сиқадир. Ҳорис эса қолган тўрт муҳаддиснинг рижолларидан бўлиб бу ҳам сиқадир.

۴-عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ حَكِيمٍ، أَنَّهُ رَأَى عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عُمَرَ يَرْجِعُ فِي سَجْدَتَيْنِ فِي الصَّلاَةِ، عَلَى صُدُورِ قَدَمَيْه، فَلَمَّا انْصَرَفَ ذَكَرَ لَهُ ذَلِكَ، فَقَالَ : إِنَّهَا لَيْسَتْ سُنَّةَ الصَّلاَةِ، وَإِنَّمَا أَفْعَلُ هَذَا مِنْ أَجْلِ إنِّي أَشْتَكِي.

6. Муғийра ибн Ҳакамдан ривоят қилинади. У Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг намоздаги икки саждада икки қадамининг устига қайтганини кўрган экан. Намозни тугатгач унга буни зикр қилинганда у: “Бу намознинг суннати эмас, шикоятим борлиги сабабли шундай қиляпман”, деган”. “Муваттоъ”да ривоят қилинган. Бунинг санади саҳиҳдир. (“Осорус Сунан” 1/119).

Эътироз:

1. Имом Муслим Товусдан деб чиқарган ҳадисда Товус айтади: “Ибн Аббосга икки қадам устига иқъо қилиш тўғрисида айтдик. «У суннатдир», деди. «Бизлар уни кишига жафо, деб биламиз», дедик. Ибн Аббос: «Йўқ, у Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  суннатидир»,  деди.

2. Абдурраззоқ чиқарган ҳадисда Ибн Товус отасидан ривоят қилади. У Ибн Умар, Ибн Зубайр ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумларнинг иқъо қилганларини кўрган экан. Бунинг санади саҳиҳдир. “Осорус Сунан”да ҳам келтирилган. 1/118.

Ҳофиз “Талхис”да айтади: “Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилиб келтиради. У қачон биринчи саждадан бошини кўтарса бармоқлари атрофига ўтирар ва: “Бу суннатдир”, дерди. Бу борада Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолардан уларнинг иқъо қилганлари ривоят қилинган. Товус айтади: “Убодалаларнинг иқъо қилганларини кўрдим”. Барчасининг санади саҳиҳдир.

(Убодала деганда муҳаддислар исмлари Абдуллоҳ бўлган тўртта машҳур саҳобаларни назарда тутишади. Улар Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумлардир. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ шу гапни айтганда: “Абдуллоҳ ибн Масъудчи?” дейилди. “У Убодалалардан эмас”, деди. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бошқа Абдуллоҳлардан олдинроқ вафот топди. Муҳаддислар кўпроқ ўз илмларида юқорида саналган тўртта Абдуллоҳлардан ҳужжат олишди. Шунинг учун ҳам Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ шу гапни айтган. Лекин ҳанафийлар наздида Убодала калимаси мутлақ ишлатилса бундан Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумлар назарда тутилади. Буни Айний “Ҳидоя”нинг шарҳи “Биноя”да зикр қилган. Демак Товуснинг Убодала деганидан муҳаддисларнинг таърифидаги Абдуллоҳларни тушунамиз. Валлоҳу Аълам. Таржимон).

Ушбу ҳадислар биз келтирган далилларга эътироз сифатида далил қилинади. Бунга қуйидагича жавоб берамиз:

Бу ҳадисларнинг барчасини жамлаган уламолар турли фикрга боришган.

Хаттобий ва Мовардийлар иқъонинг насх бўлганини қувватлашган. Уларнинг фикрича иқъодан қайтарилган маънодаги ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога етмаган бўлса керак.

Байҳақий бу икки хил маънодаги ҳадисларни жамлаб шундай дейди: “Иқъо икки хил бўлади:

Биринчиси думбасини товонларига қўяди ва тиззалари ерда бўлади. Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ва Убодалалар қилган амалдир. Шофеъий Бувайтийга икки сажда орасида шундай иқъо қилишни мустаҳаб дея ёздирган. Лекин тўғриси оёқни тўшаш афзалдир. Чунки бу борада ривоятлар кўп келган. Шу билан бирга намозхон учун бу қулай ва намоз кўринишида чиройлироқдир.

Иккинчиси думбани ва икки қўлни ерга қўйиб болдирларни тик қилиб ўтириш бўлиб, ҳадисларда макруҳлиги ривоят қилинган иқъо шудир”. Бу фикрга Ибн Салоҳ ва Нававийлар ҳам эргашишган ва насхни даъво қилганларни инкор қилишиб: “Ҳадислар орасидаги тарихни билмай ва уларни жамламай қандай қилиб насх собит бўлиши мумкин?” дейишган. Ибн Ҳажар, “Ат‑Талхисул Ҳабир”, 1/98,99.

Шунингдек, ушбу жамлашга бизнинг асҳобларимиздан Ибн Ҳумом ва бошқалар ҳам моил бўлишган.

Натижа:

Иккинчи маънодаги иқъонинг макруҳлиги борасида ихтилоф йўқ. Биринчи маънодаги иқъо борасида эса ихтилоф мавжуд. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо буни суннат деган бўлса, Самура ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар буни суннат эмас дейишган. Байҳақийнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятидаги иқъонинг суннат дейилиши, узрли ҳолда шундай ўтиришга рухсат, яъни суннатда бунга рухсат берилган маъносидадир. Имом Молик ва Муҳаммад ибн Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳимлардан ривоят қилинган асар ҳам шунга далолат қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо икки сажда орасида оёғининг устида ўтира олмаётганини очиқ зикр қилган эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган асарни ҳам шунга ҳамл қиламиз. Шунда насх бўлган деган сўзга ҳожат қолмайди. Балки ривоятлар орасини энг яхши кўринишда жамлаган бўламиз. Валлоҳу Аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигитлардан бири айтади .Ёшлигимда .Намоз ўқи, деган гапни ёмон кўрар эдим. Отам ишдан қайтадиган вақтларини қандайдир ёқимсиз ва кайфиятимни туширадиган вақт деб давоми...

1648 16:00 / 09.11.2022
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки бирингиз намозга турса, унинг ҳузурида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса давоми...

5076 05:00 / 09.01.2017
Оталардан бири айтади .Бир куни қўшниларимиз билан фарзандларнинг намози ҳақида узун суҳбат бўлиб қолди. Баъзи қўшнилар .Ишим кўп, уйда кўп бўла олмайман, шунинг давоми...

1654 16:00 / 14.02.2023
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолсаю, уни бомдод билан пешин давоми...

8691 05:00 / 04.01.2017
Аудиолар

135083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55360 14:35 / 11.08.2021