1446 йил 23 жумадис сони | 2024 йил 25 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1433

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сизни соғиндик!!!

16:16 / 19.04.2017 5499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен бу сўзларни фақат ўз номимдан эмас балки, бутун мусулмонлар яъни умматларингиз номидан айтмоқчиман ё Расулуллоҳ!

Йиғинларнинг бирида, дўсту биродарлар бир-бирлари билан бўлаётган суҳбатлари асносида ўртага шундай савол ташланди: “Бахт нимада деб ўйлайсиз?”. Барча дўстларим турлича яъни кимдир ота-онамизни ҳаётлиги, соғ-саломатлигимиз деса яна кимдир: “Тинч-осуда ҳаёт кечирётганимиз” ва шунга ўхшаш жавобларни айтишди. Навбат менга келди. Мен эса улар айтган барча жавобларни ўз ичига олган қисқагина бир жавобни айтдим, бахт – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга уммат бўлиб яралганимизда. Умматларга ота-онани қадрлашни, соғлик-саломатликни, тинчлик омонликни қадрига етишни, бировларга озор бермаслик ҳамда барча олийжаноб ҳислатларни таълим бериб бизларни улкан бахтга эриштирган Сиздек зотга уммат бўлишданда ортиқ бахт борми ё Расулуллоҳ!


Барчамиз соғиндик, кўрмоқ истаймиз,

Кўрмоқлик маҳолдир ва лек излаймиз,

Бугун чин юракдан бир сўз сўзлаймиз,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Сизни ҳар кун ёд этамиз, соғинамиз,

Суннатга хилоф ишларни ор биламиз,

Дийдорингиз кўрмоқни умид қиламиз,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Отам фидо бўлсин сизга ё Набий,

Онам фидо бўлсин сизга ё Шафий,

Қиёмат кун денг бизларни умматий,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик! 


Муборак юзингиз кўрмоқлик учун,

Олий саодатга етмоқлик учун,

Кавсар сувларидан тотмоқлик учун,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Жон фидо айлади сизга умматлар,

Уларга қилдингиз олий ҳимматлар,

Муборак сўзингиз бари ҳикматлар,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Хулқингиз барчага бори ибратдир,

Айтган сўзларингиз шифодир, нурдир,

Ҳатто қиёси йўқ бебаҳо дурдир,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Сиз айтган сўзларга амал қилмоққа,

Шубҳа ва ҳаромдан йироқ бўлмоққа,

Интилдик доимо ҳалол бўлмоққа

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Чин уммат ёдингиз канда қилмайди,

Ёд этган инсонлар ҳеч ғам билмайди,

Соғинчдан бошқаси дилим тилмайди,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Сийратингиз ўрганиб ёшланади кўз,

Сиз қуёш оламга, порлаган нурсиз!

Сизсиз ҳаловат йўқ, кўнгил ҳузурсиз,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик! 


Қийнаманг ҳижронда ёнган умматни,

Тинглангиз ёзганим бир энли хатни,

Сўзин айтай сизга аҳли умматни,

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!


Бу сўзлар ҳар бир мусулмоннинг хуш ифор забони орқали айтилиши лозим бўлган гўзал лафзлардан биридир. Чунки, бизлар Аллоҳни танишимиз, жаҳаннам азобидан йироқ бўлиб, жаннат боғлари томон етакловчи кўрсатмалар билан таълим берган, икки олам сарвари Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга чин уммат бўлиш, У зотни соғиниб яшаш, у кишининг муборак юзларини кўриш, қиёмат кунида ўзлари ваъда қилган энг олий саодатларидан бири бўлган, шафоатларига эришиш, ҳеч шубҳа йўқки Ул зот учун ҳатто ота-онасини фидо қилган, асл умматман деган ҳар бир банданинг қалб тўридаги умидидир. 


Илоҳи барча бандангни ноумид қайтармагин,

Охират махшаргоҳингда юзи асфар қилмагин.

Бир тилакла ҳузуринг томон йўл бошладик,

Расулингни ёд этиб сенга кўз ёш айладик

Насиб айла ҳар банданга тушда кўрмоқ бахтини,

Енгил айла биз ғарибларга соғинч ортган дардини!


Аллоҳим барчаларимиздан ўзи рози бўлсин, барчаларимизни Расулуллоҳ (с.а.в)нинг шафоатларига муносиб айлаб, ўзини ҳақ йўлидан адаштирмасин!!!


АбдунНосир АбдулМалик ўғли 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
УЧРАШУВ Атрофга зулмат ўз рўмолини ёйган, кўчакуйда одамлар кун аввалидаги харакатларини такрорларди. Кундузги иссиқ тафт сабаб бўшаб турадиган хиёбон давоми...

3349 16:00 / 19.04.2017
Ҳозирги кунда муборак хаж сафарига борган ҳожиларимизга қониб ичиш насиб этаётган замзам сувининг қудуғи, Аллоҳ таоло ўз ҳалили Иброҳим а.с.нинг ўғли Исмоил давоми...

16050 16:10 / 19.04.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мен икки Забиҳуллоҳ яъни, Аллоҳ учун қурбонликка аталган икки кишининг ўғлиманrdquo, деган ҳадиси шарифларини давоми...

4866 16:11 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАлҳамдулиллаҳи Роббил Аъламин, вассолату вассаламу аъла хойри холқиҳи Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъинАмма баъдАссалому давоми...

5959 16:07 / 19.04.2017