1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-10-йил

Танловга: Ислом.узга соғинчли салом...

14:46 / 19.04.2017 4634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум азизим, меҳрибоним, устозим ислом.уз. Яхшимисан? Сенсираганимга ҳайрон ва хафа бўлма. Сизламоқчи эдим, аммо, қандайдир, мендан узоқлашиб кетаётгандек туюлдинг. Шунинг учун ўзимга яқин олиб сенсираяпман. Лекин, бир нарсани билки, сенсирашим сенга нисбатан беҳурматлик қилганимдан эмас, аксинча, сени ўзимга бениҳоя яқин олганимдан. Мени тўғри тушунасан деган умиддаман. 

Муҳтарам ислом.уз! Ташкил топганингга ҳам ўн йил тўлибди. Эсингдами, тўрт ёшлигингда танишган эдик. Мана, ҳаш-паш дегунча орадан олти йил ўтиб кетибди. Ҳа, сен билан танишганимга олти йилдан ошди. Аммо сенга янада яқинроқ бўла бошлаганимга бир йил бўлай деб қолди. Эътибор бераётган бўлсанг, сенда илк мақолам эълон қилинган кунни назарда тутяпман. Шу муддат ичида сен менинг қалбимдан жой олдинг. Ҳа, ҳа, ишонавер, жой олдинг. Сен нафақат менинг қалбимга, балки, оила аъзоларимнинг қалбларига, хонадонимизга, қариндош-уруғларимизнинг қалбига маърифат зиёсини олиб кирдинг. Мақолаларим сенинг бағрингдан жой олган турли сайтларда чиқа бошлаган кундан бери мен ўзимда ўзгача бир ҳолатни ҳис қиламан. Менимча, бу илм ва таржима лаззати бўлса керак. Тағин билмадим.

 Биласанми, мен сен туфайли жуда кўп нарсаларга эришдим ва эришмоқдаман. “Нима экан ўша нарсалар?” деяпсанми? 

Сен туфайли дунёга бошқача кўз билан қарай бошладим. Сен туфайли кўплаб Устозлар билан танишдим, уларнинг назарларига тушдим, таъбир жоиз бўлса, меҳрларини қозондим ҳамда илмларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдим. Сен туфайли жуда кўп дўстлар орттирдим. Сен туфайли кўплаб ўқувчиларга эга бўлдим. Сен билан дўстлашишдан мақсадим мухлис орттириб, кўплаб мол-дунёга эга бўлиш эмасди. Балки, Аллоҳнинг розилигини топиш, ўз илмимни янада ошириш, билганларимни бошқаларга ҳам илиниш, халқимизнинг маърифатли бўлишида озгина бўлса ҳам ҳисса қўшиш эди. Алҳамдулиллаҳ, ўйлаган ниятларимга аста-секин эришяпман. Кўпчиликка тўғри йўлни топишларида сен орқали имкон қадар ёрдам беряпман. 

Мисол учун бир ўқувчи оиласининг исломий маърифатдан анча узоқ эканлигини, уйида намоз ўқишга оила аъзолари рухсат бермаётганини айтиб зорланиб қолди. Шунда мен сийрат.уз сайтидаги Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу ҳақидаги мақоладан фойдаланиб уни саботли бўлишга, оила аъзолари билан муомалани чиройли қилиб, танлаган йўлидан адашмасликка чақирдим. Алҳамдулиллаҳ, ҳаракатларим зое кетмади. Мақолани ўқигандан кейин анча саботли, сабрли бўлиб, ўзига келиб қолди. 

Бир ўқувчи “Нега чақалоқ етти кунлик бўлганда сочи олинади?” деб берган саволига бунинг суннат эканлигини айтдим ҳамда тиб.ислом.уз сайтида эълон қилинган Германиядаги мусулмон оилада чақалоқ билан боғлиқ ажойиб воқеани сўзлаб бердим. 

Ислом оламида бўлаётган турли воқеалар, анжуманлар ҳақида инфо.ислом.уз сайти орқали воқиф бўладиган бўлдим. 

Авваллари мени ҳеч ким танимас, бировнинг мен билан иши йўқ эди. Сенинг бағрингдаги сайтларда мақолаларим чиқа бошлагач, таниш-билишлар кўпайиб кетди. Кимдир ихлос ва пок ният билан, яна кимдир бошқа мақсадларда менга яқинлашадиган бўлди. Майли, яқинлашишсин, гарчи мен яқинлашишга лойиқ инсон бўлмасамда, сенинг хизматинг туфайли шундай бўляпти. Ахир ўзинг ҳамма жойда мени мақтайверганингдан кейин қадим-қадимдан илмга чанқоқ халқимиз жон-жон деб яқин бўлишга, баҳра олишга интиладида. Бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ-ку, тўғрими? 

Сен туфайли юртимизнинг кўзга кўринган уламолари, жумладан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан дуо олиш бахтига мушарраф бўлдим. Нафақат мен, балки, мени тарбия қилган, илм-маърифатга ошно бўлишимда беқиёс хизматлар кўрсатган ота-онам ва оила аъзоларимнинг ҳақларига алоҳида дуолар қилиниши, аввало, Аллоҳнинг фазли, қолаверса, ота-онамдаги илмга, дин хизматига бўлган интилиш ва ихлос, ва албатта, сен туфайлидир. 

Кўпдан бери адашиб, билмасдан минбарда ҳар хил гапларни ҳадис деб айтиб юрган эдим. Аммо, ҳадис.ислом.уз сайтидаги уйдирма ҳадисларга оид мақолани ўқидиму, ўшандан буён ўйлаб ҳадис айтадиган бўлдим. 

Аллоҳнинг бандаларига берадиган неъматлари орасидаги каромат неъматини ўз кўзим билан Қуръон.уз сайтида эълон қилинган ғаройиб қори ҳақидаги мақолада кўрдим. 

Сен туфайли бир қанча забардаст олимларимиздан манбалар билан ишлашни ўрганмоқдаман. Масалага қандай ёндошишни ўрганмоқдаман. 

Сен туфайли Анвар Аҳмад домла билан, Абу Муслим билан, Ҳамидуллоҳ Беруний домла билан, ва бошқа кўплаб домлалар билан танишиш ва улардан кўпроқ маърифат ҳосил қилиш бахтига сазовор бўляпман. 

Сен туфайли аввалдан таниш бўлган бир қатор устозларим, жумладан, Муҳаммад Аюб домла билан, Мубашшир Аҳмад домла билан, Абдулазим домла билан, Зуфар домла билан, ҳам устозларим, ҳам курсдошларим бўлмиш Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори ака ҳамда Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид қори акалар билан бир сафда туриб хизмат қилишга мушарраф бўлдим. Мен яна бу ерда номларини келтирмаган кўплаб устозлар ва сенда қўним топган сайтларнинг ҳаётимдаги фойдаларини санаб саноғига ета олмайман. 

Албатта, сен фақат мен илм ва иймон лаззатини ҳис қилишим, дунёга теранроқ назар ташлайдиган бўлишим, кўплаб узтозлар ва аҳли илмлар билан танишиб, уларга яқин бўлишим учунгина ташкил қилинмагансан. Ахир дунёда қанча-қанча мусулмонлар бор. Улар ҳам сендан кўп-кўп фойда олаётганларидан хабарим бор. Жумладан, Россия, Корея, Қозоғистон, ва хатто, Америкдаги ўзбеклар ва бошқа миллатдаги мусулмонлар ҳам сен орқали илм-маърифатдан бохабар бўлаётганлари, ўзларига керакли шаръий масалага қониқарли жавоб олаётганлари таъриф қилиб бўлмас неъматдир. 

 Азизим ислом.уз! Мен сени Аллоҳ розилиги учун яхши кўраман. Оила аъзоларим ҳам сени яхши кўришади. Ҳамма сени Аллоҳ розилиги учун яхши кўришига шубҳам йўқ. Аллоҳдан сенга маваффақият тилайман. Аллоҳдан сени ўз паноҳида асрашини сўрайман. Хизматинг, фаолиятинг Қиёмат кунига қадар давом этишини сўрайман. 

Ҳаётим мазмуни ислом.уз! Юқоридаги гапларимнинг бари қалбимдаги сенга айтмоқчи бўлганларимнинг бир қисми, холос. Ичимда сенга айтадиган гапларим анчагина эди. Аммо уларни ошкора айта олмайман. Сир бўла қолсин. Эҳтимол, иккиламиз ёлғиз қолсак, ўшанда айтарман. Мактубимни очиб ўқиганингдан сўнг ота-онамнинг, менинг ва оила аъзоларимнинг ҳақларига дуо қиласан деган умиддаман. Яна бир баракотли ва файзли ўн ёшинг билан чин қалбимдан қутлайман. Салом билан сени соғиниб қолувчи шогирдинг, сирдошинг, хизматкоринг Нозимжон.


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом.уз порталидаги барча сайтларни, у жумладан Исломий форумимизни яхши кўрамизИнсон дунёга келибдики, у ўзлигини таний бошлайди, атрофидагиларни танийди давоми...

5034 14:33 / 19.04.2017
Ассалому алайкум мен учун қадрдон бўлиб қолган азиз ислом.уз Сизrdquoлаб гапирмаслик қаттиқ одобсизлик бўлса керак, деб ўйлайман. Шунинг учун сизлаб гапирсам давоми...

2712 14:32 / 19.04.2017
Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу аъла РосулиллаҳАввало Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамдусанолар, шукроналар айтамиз Унинг ҳабиби, расул ва давоми...

4330 14:44 / 19.04.2017
Илмни ўрганмоқ фарз эрур, эй дўст,Ўткинчи ҳислардан умидингни уз.Илм истаб кирсанг интернет томон,Сенга доим ҳамроҳ Ислом.уз.Унда мужассамдир ҳар неки давоми...

4675 14:36 / 19.04.2017