1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-10-йил

Танловга: Ислом.уз – илм манбаъи!

14:44 / 19.04.2017 4330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بسم الله الرحمن الرحيم

السلام عليكم ورحمةالله

Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу аъла Росулиллаҳ!

Аввало Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду-санолар, шукроналар айтамиз! Унинг ҳабиби, расул ва набийларнинг саййиди, инсонларнинг гул тожи, башарият муаъллими Муҳаммадул Амин, Мустафо саллоллоҳу аълайҳи васалламга чексиз саловоту-дурудлар айтамиз!  У зотга иқтидо қилган саҳобаларнинг барчаларига Аллоҳнинг розилигини сўраб қоламиз! Саҳобайи-икромларнинг амалларига қадамма-қадам эргашган тобеинларга Аллоҳнинг раҳмти ва мағфирати ёғилишлигини Илтижолар қилиб қоламиз!

Аллоҳ инсонни соф табиат ислом билан сийлади ва шу шариати исломга муқим қолишликни фарз қилди.

Аллоҳ таоло «Раъд» сурасининг 20-оятида марҳамат қилади:

«Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқни бузмайдиганлардир».

Бошқа бир оятда (Рум сураси 30-оят) эса:

«Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар».

Энди ҳадиси-шарифда ҳам назар ташлаймиз!

Тамийм ад-Дорийдан (р.а.) ривоят қилинади. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин xайриxоҳликдир», деганларида, саҳобалар: «Ким учун, эй Расулуллоҳ?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, китобига,  расулига ва мусулмонлар имоми ҳамда оммасига», деб айтдилар. 

Имом Муслим ривоятлари.

Инсон шу соф ислом билан шаклланиб борар экан, Аллоҳ инсонга илм олишликни фарз қилди. Бу ҳақида яна Аллоҳ таолонинг ояти каримасига мурожаат қиламиз. Аллоҳ таоло шундай дейди:

«... Албатта, Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонлар қўрқур» 

(Фотир сураси, 28).

Чиндан ҳам илмнинг шарафи, олиймақом экани, у абадий саодатга - Аллоҳ таолонинг даргоҳида иззату ҳурматга ҳакдор этадиган тақвога восита эканидир. Бу ҳакда Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Абдуллоҳ шундай деганлар, байт:

Илм ўрган ҳар он, 

Илм аҳлига зийнату фазилат

Ҳам олий унвон. 

Ҳар он талабгори фойда бўл, 

Фойда денгизларида ғаввос бўл.

Илм, илмдан илм унар,

Соҳибини зийкатлар.

Манфаатлик денгизларда ғаввос бўлмоққа чоғлар....

Аллоҳ таоло биз мўмин бандаларга улуғ неъматларни берди, шу неъматлар ичида энг олийси тингчлик неъмати, мустақиллик неъмати, шу билан биргаликда интернет тармоқлари орқали илм олишлик неъмати ҳам бизга насиб қилди. Бунинг учун Аллоҳ таолога шукроналар қилмоғимиз лозим ва лобутдир.Аллоҳнинг наъматига шукр қилишлик ҳақида ояти каримасида мурожаат қилсак мақсадга мувофиқ иншаАллоҳ! — Аллоҳ таоло ўзининг Каломи шарифида «Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида, 7) деб марҳамат қилади.

Шукр қилишнинг ҳақиқати Аллоҳнинг неъматини маъсиятга ишлатмаслик ва ҳар бир аъзони нима учун яратилган бўлса, ана ўша йўлда тоат-ибодатларга ишлатмоқдир. Шундай қилганда инсон ўзининг етти аъзосини ҳаром ва макруҳлардан сақлайди. Бу билан ундан чуқур жаҳаннамнинг етти эшигини беркитишади. Агар инсон а’золарини тоат-ибодатларга ишлатса ҳамда қалбни иxлос билан тўлдирса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ("Шарҳул Масобиҳ").

Аллоҳ бизга интернет тармоқларини биз учун манфаатли қилиб берилишлиги улкан баxт ва саодатдир. Биз илм олишлик учун бу тармоқларга мурожаат қилмоқчи бўлсак албатта бизнинг xизматимизга Ислом.уз портали доим лаббай деб турибди. Ҳар бир нарсанинг мукаммалиги билан ажралиб туриши инсонга қувонч бағишлайди, сайтларнинг мукаммали эса бу Ислом.уз ва унинг қаноти остида xизмат қилаётган сайтлардир...

Биз бу сайтлардан Қуръони карийм илмларини ўрганишлик учун мурожат қиламиз, бизга қуран.уз сайти лаббай деб турибди (алҳамдулиллаҳ). Биз ҳадис илмини ўрганмоқчи бўлсак ҳадис.ислом.уз сайтига мурожаат қиламиз, у ҳам бизга лаббай деб китоблар тақдим қилиб турибди, биз толиби илмлар ўқиб улгурмаяпмиз....

Мунис аёлларимизга муслимаат.уз xизматга мунтазир, уларнинг оила, фарзанд тарбияси, аёллар фиқҳи, тиббиёт соҳасидаги маслаxатлари ва бошқа манфаатли илмлар билан аёлларимизнинг илмларига илм, тақволарига тақво қўшяпти....

Оила ташвишларига малҳам бўладиган ягона сайт бу оилам.уз дир.

Расулуллоҳнинг сийратлари ва суннатларини бизга таълимини бараётган сайт бу сийрат.уз сайтидир. 

Дунё янгиликларидан xабардор қилиб турувчи сайт инфо.ислом.уз. 

Шариат аҳкомларини, мазҳаб борасида, намоз, таҳорат масалаларига фиқҳий жавоб бериб турган сайт бу фиқҳ.уз.

Билимсизликнинг давоси саволдир ҳадисига амал қилувчи сайт саволлар.ислом.уз.

Бизнинг тариxимиз аслимиз талимини бериб келаётган э-тариx.уз.

Мўминларнинг бирдам кўмагида илм олишлари учун,фикр алмашаётганлари учун xизмат қилаётган сайт форум.ислом.уз...

Бу сайтлар биз толиби илмлар учун улуғ неъмат, биз бу сайтларни қадрига етмоғимиз, унинг ичидаги илмларини ўзимизга мужассам қилиб олмоғимиз керакдир...

Чунки бу сайтларнинг xизмаддошлари фазилатли устозлар, муҳаддис уламоларнинг қўлларидадир...

Аллоҳ таоло Ислом.уз сайт раҳбарларининг қиладиган xайрли ишларини давомли қилсин, Аллоҳ уларни доим ўз ҳифзу-ҳимоясида олсин. Ислом.уз парталининг 10-йиллигини Аллоҳ муборак қилиб берсин! Биз толиби илмлар у сайтларнинг зилол булоғидан тўйиб-тўйиб ичмоғимизни Роббим муяссар қилсин! Ислом.уз доим ислом xизматида бардавом бўлишига Аллоҳимнинг Ўзи носиру-муиъм бўлсин!

Вассаламу аълайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!


Сайтлар ичра танҳо сенсан ислом.уз 

Барча қалбларга зиёдурсан ислом.уз 


Ғойибингда уламолар ҳимматда, 

Барчага бирдай xизматдасан ислом.уз


Толибларга шамчироқсан ислом.уз 

Чанқоқларга зилол сувсан ислом.уз 


Адашганга сиротдирсан ислом.уз 

Бемазҳабга мазҳабдурсан ислом.уз 


Қалб кўзини очадурсан ислом.уз 

Ҳидоятга чорлагайсан ислом.уз


Бир бўлагинг қурон.уз ла безатилган, 

Бир тамонинг ҳадис.уз ла жам қилинган 


Қориларга қурон дурсан ислом.уз 

Муҳаддисга ҳадисдурсан ислом.уз


Муслиматга ҳижобдур ислом.уз 

Барчамизга тақводурсан ислом.уз 


Шиорингдир собит қадам ислом.уз 

Аҳли суннат меъёрингдур ислом.уз


Xизматингда 10 йил бўлди ислом.уз 

Чарчоқ нима билмадинг сен ислом.уз 


Биз толиблар дуодамиз ислом.уз 

Бардавом бўлавергин ислом.уз 


Юксак чўққиларга чиқавергин ислом.уз 

Меросдурсан бизга азиз ислом.уз



Абдул Мўъмин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум азизим, меҳрибоним, устозим ислом.уз. Яхшимисан Сенсираганимга ҳайрон ва хафа бўлма. Сизламоқчи эдим, аммо, қандайдир, мендан узоқлашиб давоми...

4635 14:46 / 19.04.2017
Бас, кимки дунёда зарра миқдоридаяхшилик қилган бўлса, Қиёмат куниуни кўрар. Залзала сураси 7оятИлм олиш ҳар бир мўмин учун зарур бўлган фарз амал ҳисобланади. давоми...

4523 14:37 / 19.04.2017
Эй биродар, ҳамиша сен islom.uz ни излагил,Жону дил бирлан тариқи siyrat.uz ни излагил,Ҳар қаю мажлис аро аҳли fiqh.uz ни излагил,Ўзга йўлни қўйгину, роҳи quran.uz ни излагил,Доимо давоми...

5024 14:43 / 19.04.2017
Тафриқу бидъатларга қаршисан ҳар дамТунда адашганларга ўзингдурсан шамХаққа томон чорлайсан ташла деб қадамБирёнда илми хадис, бирёнда ҚуръонМарҳабо эй, Ислом давоми...

4783 14:39 / 19.04.2017