1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (2-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3719 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2-дарс.

МАТННИНГ ДАЛИЛЛАРИ

1-Матн:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришишни хоҳласалар ният қилардилар.

1-Матннинг далиллар:

۱‑حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَهَّابِ قَالَ سَمِعْتُ يَحْيَى بْنَ سَعِيدٍ يَقُولُ أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْنَ وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ يَقُولُ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّةِ وَإِنَّمَا لِامْرِئٍ مَا نَوَى فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى دُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ امْرَأَةٍ يَتَزَوَّجُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ

1. Умар розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим:

«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар бир одамга ният қилгани бўлади. Кимки дунё учун ҳижрат қилса, унга эришади. Хотин учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати – нима учун ҳижрат қилса, шунинг учун бўлади».

 Бу ҳадисни “Сиҳоҳ” соҳиблари келтиришган. Имом Молик, Имом Муҳаммад ибн Ҳасан ва Имом Аҳмад ривоятида ҳам келган. “Назмул умаат”. 2/87.

 

۲‑حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بن النَّضْرِ الأَزْدِيُّ، حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بن عَمْرٍو، حَدَّثَنَا زَائِدَةُ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ عُمَارَةَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ:"تَعَوَّدُوا الْخَيْرَ فَإِنَّ الْخَيْرَ بِالْعَادَةِ، وَحَافِظُوا عَلَى نِيَّاتِكُمْ فِي الصَّلاةِ".

2. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Яхшиликка одатланинглар, албатта яхшилик одат биландир. Намозда ниятларингизни муҳофаза қилинг”, дедилар”. Бу ҳадисни Табароний “Кабир”да ривоят қилган. Унинг рижоллари саҳиҳдир. Мажмаъуз завоид 1/181.

Чунки намоз ибодатдир. Ибодат Аллоҳ учун мутлақ ихлос билан амал қилишдир. Ихлос эса фақат ният билан ҳосил бўлади. Демак, намоз учун ниятнинг шарт бўлиши вожибдир. Эълоус Сунан 2/149.

→Фоида: Ҳофиз ибн Қаййим Жавзийя роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хоҳ саҳиҳ йўл билан бўлсин ва хоҳ заиф йўл билан бўлсин у зотнинг намозга киришиш олдидан “ушбу намозни ўқийман” дейишлари собит бўлмаган. Бу бирор саҳобалардан ва тобеъинлардан ҳам собит бўлмаган. Балки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар такбир айтишлари нақл қилинган. Бу эса (яъни тилда фалон намозни ўқийман дейиш) бидъатдир”.

Баъзи фуққаҳолар ниятни тил билан зикр қилишни мубоҳ санаганлар. Чунки унда қалб амалини рўёбга чиқариш ва васвасани кетказиш бордир. Умар розияллоҳу анҳунинг овоз чиқариб ният қилаётган кишига одоб беришлиги ривоят қилинган. Буни ниятни жаҳрий қилаётган кишига зажр қилинган, дея ҳамл қилинади. Аслида тил билан ниятни зикр қилишнинг ҳечқиси йўқдир. Хусусан тобеъин розияллоҳу анҳумларнинг замонларидан кейинги даврларда қалблар кўп нарсалар билан машғул бўлиб қолди. Шунда айрим уламолар қалбдаги ниятни тил билан тасдиқлаб олишнинг зарари йўқ, дейишган.

2-Матн:

 Кейин аввало икки қўлларини токи икки қулоқлари юмшоғи баробаригача кўтариб.

2-Матннинг далиллар:

۱‑عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ وَكَبَّرَ )وصف حمام حيال اذنيه) رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ

1. Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилинади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришаётганларида икки қўлларини кўтариб такбир айтаётганларини кўрган экан. (Ровийлардан Ҳаммом икки қўлини қулоғи баробаригача кўтариб сифатлаб берди). Аҳмад ва Муслим ривояти 1/173.

۲‑حدّثني أَبُو كَامِلٍ الْجَحْدَرِيّ. حَدّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ نَصْرِ بْنِ عَاصِمٍ، عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ أَنّ رَسُولَ اللّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا كَبّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ.  وَفِى رِوَايَةٍ أُخْرَى حَتَّى يُحَاذِىَ بِهِمَا فُرُوعَ أُذُنَيْهِ

2. Молик ибн Хувайрисдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга киришишда) такбир айтсалар икки қўлларини икки қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар”. Бошқа ривоятда: “Иккисини икки қулоқларининг бўлакларигача кўтарар эдилар” дейилган. Имом Молик ривояти 4/168. (Осорус Сунан 1/163да ҳам келтирилган).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар давоми...

12037 05:00 / 04.01.2017
Молик ибн ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир дўстим билан бордик. У зотнинг ҳузурларидан туриб давоми...

3875 05:00 / 09.01.2017
1. Имом ёки ёлғиз ўзи ўқиётган киши фарз намозларнинг илк қаъдасини унутган ҳолда тарк этиб, учинчи ракъатга тураётганида, тўлиқ қад ростламасдан аввал эсласа, давоми...

2644 09:21 / 07 март
quotСаҳвquot сўзи луғатда quotунутишquot маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унитилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш билан тўғрилаб олиш давоми...

16094 05:00 / 09.01.2017