1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

Бир оят тафсири-2

01:11 / 18.04.2017 2824 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло “Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига,  кишанларни солиб қўйдик. Улар (кишанлар) то иякларигачадир. Бас, улар кеккаювчидирлар” деб марҳамат қилган. (Ёсин сураси, 8-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда бизга ҳаққа эргашишдан юз ўгирадиган кофирларнинг ҳолини тасвирлаб беряпти.

Оятдаги “Кишанлар” деб таржима қилинган сўз арабчада “Ағлал” дейилади. Бу сўзнинг бирлиги “Ғулл” бўлади. У темирдан ясалган кишан бўлиб, у билан қўлни жағ остига қўшиб боғланади. Қўл жағ остига боғланганда бош юқорига кўтарилади. Шу боис кўз ҳам фақат юқорини кўради. Бу ҳолдаги инсон юрадиган йўлини кўролмайди, қадамини қўядиган жойга қаролмайди. Бу ҳолат оятдаги “кеккаювчидирлар” сўзининг маъносидан очиқ-ойдин кўриниб турибди. “Кеккаювчидирлар” деб таржима қилинган сўз оятда “Муқмаҳун” бўлиб келган. “Муқмаҳ” сўзи “туянинг бошини кўтариб туриши”дан олинган. Туя сув ичиш учун ҳовуз бўйига келганда, сувни тўйиб ичади-да, кейин бошини тепага кўтариб туради.

Жавҳарий айтади: “Араблар “Қомуҳал баъийр” дейишади. Улар бу гапни туя сув ичишдан тўхтаб, ҳовуздан бошини кўтариб турган ҳолатига нисбатан ишлатишади. Шунинг учун ундай туяларни “Баъийрун қомиҳун” (“Бошини кўтариб турган туя”) дейишади” (“Лисонул араб”).

Баъзи уламолар: “Албатта, Аллоҳ таоло бу оятда садақадан, инфоқдан қўлини тортиб, бахиллик қилган кимсанинг суратини баён қилмоқда. Бу дунёда “садақа қилиб юбормай” деб қўлини бўйнига боғлаб олган бахилнинг ўша қўллари қиёмат куни худди шундай қилиб бўйнига боғланади. Бу кишан унинг юрадиган йўлига салбий таъсир қилади. Аллоҳ таоло доим жазога мустаҳиқ бўлган кимса билан жазонинг орасини тенглаштиради, мувофиқ қилади. Жазо амалнинг жинсидан бўлади” дейишган.

Бунинг мисоли Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларидир:

“Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга”. Бу амалдир. 

“Аламли азоб ҳақида “хушхабар” беринг! (Мазкур олтин-кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилиб, улар билан пешоналари, ёнлари, орқалари куйдирилган куни: “Бу ўзларингиз учун сақлаган хазинангиздир. Сақлаган хазинангиз (мазасини) тотингиз!” (дейилади)” (Тавба, 34-35). Бу эса жазодир.

Инсоннинг учта жойи: пешонаси, ёни ва орқасининг бу оятда шу тартибда келтирилиши мол соҳибининг дунёда қилган бахиллигига мувофиқ келиши учундир.

Мол соҳибининг олдига фақир киши келади. У эса, фақирдан юзини буради ва фақирга ён тарафи билан туради. Кейин унга орқасини ўгиради-да, ундан узоқлашади. Шундай қилиб, бахил кимсанинг азоби қилган ишининг миқдорига қараб бўлади. Яъни, аввал фақирга юзланган пешонаси, кейин унга ўгирган ёни ва охирида ундан юз ўгиргандаги орқаси куйдирилади.

 

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг “Тафсир” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Режа1. Рotilde ва зatilde ҳарфлари.2. Рotilde ундоши.3. Зatilde ундоши.Таянч сўзлар ва атамалар Тил уч юзасиТил олд юзасиТанглай олдиЮқори олди тишларПастки олд давоми...

5551 20:10 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Эй, иймон келтирганлар Сабр ва намоз билан Мендан ёрдам сўрангиз Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадирrdquo деб марҳамат қилган. давоми...

3639 01:10 / 18.04.2017
Учинчи дарсРежа1. Унлилар2. УндошларТаянч сўз ва атамаларҚисқа унлиларҲаракатларМустаълийЧўзиқ унлиларМадд ҳарфлариМустафилФатҳа ҳаракатиКасра давоми...

11757 20:06 / 18.04.2017
1. Қotildeф, кatildeф ва ҳatilde ҳарфлари2. Қotildeф ундоши3. Кatildeф ундоши4. Ҳatilde ундоши Таянч сўзлар ва атамалар Чуқур тил орқаЮмшоқ танглайТовуш пайчалариЯқин тил давоми...

7289 20:13 / 18.04.2017