1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Намознинг кайфияти (китоб)

09:50 / 29.03.2017 7726 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Муқаддима

Бизларни Ўзига ибодат қилиш бахтига лойиқ кўрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳга қуллик энг буюк мақом эканини инсониятга билдирган саййидимиз Муҳаммад Мустафога битмас туганмас саловоту саломлар бўлсин! Инсониятни зулматлар қаъридан нур сари чиқишда карвонбошилик қилган саҳобаи киромлардан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин.  Шундай шарафли йўлда қиёматгача уларнинг изидан эргашганларга Аллоҳнинг нусрати ва раҳмати бўлсин!

Аммо баъд:

Мустабид тузум даврида миллатимиз ўзининг қадриятлари қаторида муқаддас динимиз таълимотларидан мосуво бўлар экан, намоз каби улуғ ибодатни ошкора қилиш у ёқда турсин, Ислом ва Иймонга тегишли калималарни ҳам ошкора айтиши кишининг ҳаётига таҳлика туғдирар, аксари мусулмон бўлган миллатимиз диний вожиботларини махфий  ҳолда бажаришга мажбур эди.

Ўтган асрнинг 90‑йилларига келиб, Коммунистик тузумнинг сиёсати демократик ислоҳотлар, қайта қуриш жараёнларида охирги кунларини яшаётганини кўпчилик озми кўпми фараз қилиб қолган эди. Айниқса, миллатнинг маънавий бўшлиғини тўлдиришда, унинг қадриятларини қайта жонлантиришда муҳим омил вазифасини ўтовчи Ислом дини ҳам ота-боболари мусулмон бўлган халқлар томонидан оммавий тарзда ўрганила бошланди. Ўша кезлари Ислом динига оид ҳар қандай маълумот ким томонидан тақдим этилишидан қатъий назар қабул қилинар, унга муқаддас дин таълимоти ўлароқ муносабатда бўлинарди. Натижада кўп соҳада бўлгани каби намоз ибодатида ҳам ихтилофлар кўзга кўрина бошлади...  

Аллоҳнинг инояти ила юртимиз истиқлолга эришгач қадриятларимиз тикланиб, динимиз таълимотлари олимларимиз томонидан секин‑аста ёритила бошланди. Хусусан Ислом динининг рукнларидан бири бўлмиш намоз борасида ҳам она тилимизда бир неча китоблар тасниф қилинди. Намозни янги ўрганувчилар учун бағишланган  “Мен ҳам намоз ўқийман”, “Намоз ўқишни ўрганамиз” каби номлар билан ўнлаб рисолачалар бин неча минг нусхаларда нашр қилиниб, кўпчилик улардан фойдаланди. Буларда одатда  намознинг ўқилиши содда услубда баён қилинади. Далиллар эса келтирилмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Ҳадис ва Ҳаёт” номи билан катта илмий меросни халқимизга ўз она тилимизда тақдим қилар эканлар бу силсиланинг 5-6-7‑жузлари “Намоз китоби” бўлиб, уларда намозга тегишли ҳукмларнинг далиллари ҳадислар орқали ажойиб услубда баҳс қилинади ва ўқувчи бу илмий меросдан намознинг илмий асосларини ўрганади.

Бундан ташқари  шайх хазратлари ҳанафий уламоларимиз наздларида мўътабар, бизнинг ўлкаларда жуда машҳур ҳисобланган матнлардан бири бўлмиш “Мухтасарул Виқоя” китобининг таржима ва шарҳини ҳам “Кифоя” номи билан уч жилдда халқимизга тақдим қилдилар. Ҳанафий мазҳаби ижтиҳоди асосида қилинадиган ибодатларнинг далилларини шу китобда кўришимиз мумкин. Бу китоблар мусулмон халқимизни ташвишга солган турли ихтилофларнинг бартараф бўлишида асосий омиллардан бири бўлди. Лекин шунга қарамасдан хозирда ҳам айрим ўзини билмаганлар томонидан, ҳанафийларнинг намозлари хатодир, ҳадислар асосида эмасдир, дейилаётганини эшитиб қоламиз. Ижтимоий тармоқларда шу каби иддаоларни кўрганимда ҳанафий мазҳаби усулларига кўра намознинг кайфияти далилларини баён қилиш кераклиги ҳаёлимдан ўтарди.

Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бир куни менга Абдулваҳҳоб Машҳадонийнинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг Ҳанафий мазҳаби ижтиҳоди ёғдусига кўра кайфияти» номли китобини қўлимга тутқазиб, уни таржима қилишимни таклиф этдилар ва мен уни улкан ҳаяжон билан таржима қилишга киришдим. 

Ушбу китобда муаллиф ҳанафий мазҳабидаги намоз ўқиш суратининг далилларини келтирган. У киши китобни таълиф қилиш сабабини баён қилар экан, баъзи кишиларнинг «Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодидаги намоз кўриниши кўп ҳолларда ҳадисга асосланмаган, ҳадислар эътиборсиз қолдирилган», деган гаплари ушбу асарни ёзишига  туртки бўлганини айтади. Дарҳақиқат, ҳанафий мазҳабининг далилларидан у қадар яхши хабардор бўлмаган, уларни илмий асосда яхши ўрганмаган, билими саёз кишилар тарафидан ёки нохолис кимсалар томонидан шу маънодаги даъволарнинг бўлиб туриши бор гап. Улар одатда илмий далилларни ўрганиб, солиштириб чиқишдан кўра бошқаларни айблашни ўзларига маъқул кўришади. Лекин инсоф билан, чуқурроқ ўрганилса, тўрт мазҳаб далиллари, хусусан ҳанафий мазҳаби ижтиҳодлари ҳам етарли равишда илмий асосга эга экани, бу матнлар ортида албатта оят ва ҳадислар ётгани равшанлашади.

Барча мужтаҳидларнинг мазҳаблари  қатори ҳанафий мазҳабининг ҳам ўзига хос усуллари мавжуд. Уларни ўқиб, ўрганмай туриб, юзаки маълумотлар асосида таъна қилиш инсофсизликдан бошқа нарса эмас. Бу усулларни ўрганиш учун мавзуга оид мўътабар китобларга мурожаат қилиш лозим. Мен шу ўринда бир кичик мавзунинг баҳсини келтириб ўтаманки, ўқувчи мужтаҳидларимизнинг нақадар илмий таҳқиқотларда ҳассос эканларини кўрсин!

Аслини олганда, ҳанафий мазҳаби усулида гарчи заиф бўлсада ҳадис қиёсдан устун туради. Ҳатто бошқа мазҳаблардан фарқли ўлароқ, ҳанафийларда заиф бўлсада  ҳадис бор ўринда қиёсга ўтилмайди. Ҳанафий азизларимиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, бажардилар ёки у кишининг ҳузурида бундай қилинди”, деган сўзнинг ҳиди бўлса ҳам қиёсга ҳожат йўқ», дейишади. Шу ўринда бир мисол келтирсак:

Имом Молик, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳимларнинг наздида қаҳқаҳа таҳоратни синдирмайди. Бу азизларимиз ушбу ижтиҳодларига қуйидаги далилларни келтиришади.

 

۱-وَأَخْبَرَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ الْحَسَنِ الْقَاضِى أَخْبَرَنَا حَاجِبُ بْنُ أَحْمَدَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ حَمَّادٍ حَدَّثَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ عَنِ الأَعْمَشِ عَنْ أَبِى سُفْيَانَ عَنْ جَابِرٍ قَالَ : إِذَا ضَحِكَ الرَّجُلُ فِى الصَّلاَةِ أَعَادَ الصَّلاَةَ وَلَمْ يُعِدِ الْوُضُوءَ

 

1-далил ҳадисдан:

Бизга Абу Бакр ибн Ҳасан Қозий хабар берган: "Бизга Ҳожиб ибн Аҳмад хабар берган: "Бизга Муҳаммад ибн Ҳаммод ҳадис айтиб берган: "Бизга Абу Муовия Аъмашдан, у Абу Суфёндан, у эса Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Киши агар намозда кулса намозни қайтариб ўқийди, таҳоратни қайтариб қилмайди». Байҳақий ривояти. Ҳадиснинг санади саҳиҳ.

2-далил қиёсдан:

Кулги таҳоратни синдирувчи нажосатлардан эмас. Агар кулги намозда таҳоратни синдирса, намоздан ташқарида, шу билан бирга жаноза намозида ва сажда тиловатида ҳам таҳоратни синдириши керак бўлади. Шу қиёсга кўра, кулги таҳоратни синдирмайди.

Ҳанафийларда қаҳқаҳанинг таҳоратни синдириши қиёсга кўра эмас, балки ҳадиси шарифда келган матнга кўрадир.

1-далил ҳадисдан:

Имом Дороқутний Абу Ҳурайра ва Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумолардан, Табароний Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга намоз ўқиб бераётган эдилар. Бир киши кириб, тўсатдан масжиддаги чуқурчага тушиб кетди. Унинг кўзида хасталик бор эди. Қавмдан кўпчилик намозда турган ҳолида кулиб юборди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким кулган бўлса уни таҳорат ва намозини қайтадан қилишига буюрдилар».

Бу ҳадис мурсал*дир.

*Мурсал ҳадис деб, ровийлар силсиласидан саҳобанинг исми тушуб қолган ҳадисга айтилади. Бунда тобеъий тўғридан тўғри Росулуллоҳдан, деб ривоят қилади.

Мурсал ҳадис (санади ва матни) саҳиҳ бўлса жумҳурнинг наздида ҳужжат бўла олади. Ҳанафийлар бу борада, яъни мурсалнинг ҳужжат бўла олиши борасида жумҳурнинг орасидадир. Баъзи уламоларимиз, хусусан Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ мурсал ҳадисларнинг саҳиҳ бўлиши учун унда айрим шартлар топилиши лозимлигини айтган. Ушбу шартлардан бири мурсал ҳадис бошқа бир йўл билан муснад шаклда, яъни санади кесилмаган тарзда ривоят қилинган ҳадис билан қувватланган бўлиши лозим. Қаҳқаҳа таҳоратни синдириши борасида бир неча саҳобалардан муснад ҳадислар ҳам ривоят қилинган. Ибн Умар, Маъбад Хузоий, Абу Мусо Ашъарий, Абу Ҳурайра, Анас, Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумлар шулар жумласидандир.

Буларнинг барчасини келтирсак гап чўзилиб кетади. Шунинг учун Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисни ўрганиш билан сўзни қисқа қиламиз.

قال عَطِيَّة بن بَقِيَّة: حَدَّثنا أبي: حدثنا عَمْرُو بن قَيْس السَّكُوني، عن عطاء، عن ابنِ عمر قال: قال رسول الله عليه الصلاة والسلام: «من ضَحِك في الصلاةِ قهقهةً فَليُعِدِ الوضوءَ والصلاة

 Атия ибн Бақийя айтади: «Бизга отам сўзлаб берди: “Бизга Амр ибн Қайс Сакуний Атодан, у Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилиб, сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозда қаҳқаҳа отиб кулса, таҳорат ва намозини қайтадан қилсин», дедилар».

Тўғри, баъзилар бу ҳадисдаги Атийя ибн Бақийяни мудаллис дейишган. Яъни уни заиф ровийдан ҳадис эшитиб, унинг исмини яширганликда айбалашади. Лекин Атийя ибн Бақийянинг «ҳаддасанаа» ‒ «бизга сўзлаб берди», деган лафзи ундан бу ривоятда мудаллисликни кетказади. Шу жиҳатдан Бақийянинг ушбу ҳадиси ровийнинг шахсан ўзидан ривоят қилинган ҳисобланади.

Қаҳқаҳанинг тугал – рукуъ-саждали намозларда таҳоратни синдиришига айнан ушбу ҳадис далил бўлади.

 Кулги уч турдир:

1. Қаҳқаҳа отиб кулиш;

‒ Бу тугал намозларда таҳоратни ҳам, намозни ҳам бузади. Бунга ҳанафийларимиз келтирган юқоридаги ҳадислар далилдир. Жумҳурнинг қиёси бу ҳадислардан муқаддам тура олмайди.

2. Қиқирлаб кулиш;

‒ «Қиқирлаб кулиш» деганда кишининг фақат ўзи эшитадиган даражада кулиши тушунилади. Рукуъ-саждаси бор намозда қиқирлаб кулса, намози бузилади, лекин таҳорати синмайди. Жумҳурнинг кулги таҳоратни синдирмаслиги борасидаги келтирган далили шу кулгига тегишлидир.

3. Табассум;

‒  Бу овоз чиқармай кулиш, жилмайишдир. У таҳоратни ҳам, намозни ҳам бузмайди.

Жумҳурнинг далили ҳам инкор қилинмайди, балки у ҳадисдаги кулги қаҳқаҳадан бошқа кулгига тегишли дея тушунилади. Ҳанафийларимизнинг далили  эса қаҳқаҳага оид бўлиб, тугал намозларда балоғатга етган киши қаҳқаҳа отса  таҳорати бузилади. Шу қадар қувватга эга ҳадис бор ўринда қиёсга ҳожат йўқ.  

Бирор мазҳаб аҳлининг усулларини пухта ўрганмай туриб, уларнинг ижтиҳодларини тушуниб бўлмайди. Бунинг умуман иложи йўқ. Аксинча йўл тутганлар эса мазҳабга билиб-билмай таъна тошини отишади, ўйламай-нетмай «Ҳадис турганда мазҳабга эргашамизми?», дейишга ўтишади. Гўё бу гаплари билан мужтаҳидлар ўз ижтиҳодларини ҳадисдан олишмаган, демоқчи бўлишади! Бу эса илмдан йироқ, нохолис тушунчалар тўплами холос!

Мазҳабимиз уламолари ҳеч қачон ўз фикрларини ҳадисдан устун қўйишмаган. Ҳадис турганда бошқа гапга ҳожат йўқлигини доимо таъкидлаб келишган. Ҳар бир масалада ўзларига етиб келган ҳадисларнинг умумий далолатига кўра, ўз усуллари асосида ижтиҳод қилишган. Бунга биз ушбу китобни ўқиш жараёнида яна бир бор гувоҳ бўламиз. Шу билан бирга ҳанафий мазҳабига кўра намоз ўқиётган ҳар бир кишининг намози айнан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари каби эканига ишонч ҳосил қиламиз. Зотан Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида: “Менинг қандай намоз ўқиганимни кўрган бўлсанглар шундай намоз ўқинглар!” деганлар. Бухорий ривояти.

Хулоса қилиб айтганда мазҳабларга эргашиш, уларнинг ижтиҳодлари билан амал қилиш айнан Суннатнинг мағзига эргашишдир! Шошқалоқлик билан, ўзбошимчалик қилиб ҳадисларнинг ўзидан ҳукм олаверамиз, дейдиганларнинг гапига учмаслик лозим. Зотан, ўшалар ҳам ҳадислардан ўз "фиқҳ"ларини айтаётган бўлишади. Шундай экан мужтаҳидларимизнинг фиқҳи анави нотаъйинларнинг "фиқҳ"идан кўра афзалроқ ва эргашишга лойиқроқдир!

Аллоҳ таоло бу ишимизни ёлғиз Ўзининг розилиги йўлида бўлишини насиб этсин. Хато ва нуқсонларимизни фазли карами ила авф қилсин. Агар У Зот ҳидоят қилса, ҳеч ким адаштира олмайди, мабодо адаштириб қўйса ҳеч ким тўғри йўлга сола олмайди!

*Мурсал ҳадис деб, ровийлар силсиласидан саҳобанинг исми тушуб қолган ҳадисга айтилади. Бунда тобеъий тўғридан тўғри Росулуллоҳдан, деб ривоят қилади.

Таржима жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1. Дастлаб намоз кўринишига оид матнни алоҳида рақамлаб чиқилди.

2. Рақамланган матнларни бирин‑кетин келтириб, уларнинг ортидан ушбу матнларга  далил бўлган ҳадисларни араб алифбосида берилди. Бунда ҳар бир ҳадиснинг матнини тўққиз мўътабар ҳадис тўпламларидан забт қилинди.  

3. Матннинг таржимаси унинг остидан берилди.

4.  Ҳадисларнинг таржимаси арабча матндан кейин берилди.

5. Ҳанафий мазҳабига хилоф далиллар зикр қилинганда, кўрсатгич белгиси  ( → ) билан унга ишора қилинди. Ҳанафий мазҳабининг жавоблари эса унинг остидан берилди.

6. Ҳадис истилоҳига тегишли атамаларнинг айнан ўзи бериб борилди. Чунки муҳаддислар истелоҳида бу жумлаларнинг ўзига хос маънолари бўлиб, агар уларни таржима қилсак ҳадис истелоҳидаги маъносини ифода этмай қолиши мумкин. Шунинг учун таржимада буларнинг аслини берилди.

7. Ушбу китобчада ишлатилган илмий ҳадис истилоҳларининг деярли  барчасини ажратиб олиб, муқаддимада ўша истелоҳларнинг қисқача таърифи бериб ўтилди. Бу борада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Мусталаҳул ҳадис» китобларини  асос қилиб олдик ва имкон қадар истилоҳий таърифларнинг ўзи билан кифояландик. Батафсил маълумотлар учун ушбу асарни албатта ўрганиб чиқишни тавсия этамиз.

 

Ҳадис истилоҳларининг таърифи:

1.      Жарҳ - ровийнинг жароҳатли, ҳадис ривоят қилишга яроқсиз эканини аниқлаш.

2.      Таъдил - ровийнинг адолатли, ҳадис ривоят қилишга яроқли эканини аниқлаш.

3.      Саҳиҳ ҳадис - санади бошидан охиригача адолатли ва забтли киши ўзига ўхшаган адолатли ва забтли кишидан муттасил (узлуксиз) санад ила нақл қилган ҳамда шозз ва иллатли бўлмаган ҳадисдир.

4.      Машҳур - ҳар бир табақада уч ва ундан ортиқ одам ривоят қилган, аммо тавотур даражасига етмаган ҳадис «машҳур» дейилади.

5.      Ҳасан - санади муттасил бўлиб, забти енгилроқ одил киши ўз мислидан охиригача ривоят қилган ҳамда шузуз ва иллати бўлмаган ҳадис ҳасан ҳадисдир.

6.      Заиф - ҳасан сифатини унинг шартларидан бирининг йўқолиши туфайли ўзида тўлиқ жамламаган нарсага айтилади.

7.      Мутавотир - у кўпчилик томонидан ривоят қилинган хабар бўлиб, одатда мазкур ровийларнинг ёлғонга келишиб олишлари мумкин эмас

8.      Оҳод - ўзида мутавотир хабарнинг шартларини жамламаган хабар «оҳод хабар» деб аталади. Бошқача қилиб айтганда, мутавотир даражасига етмаган хабар оҳод хабардир.

9.      Марфуъ - бевосита Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нисбат берилган сўз, феъл, тақрир ёки сифатдан иборат ҳадис.

10.  Мурсал - санаднинг охирида тобеъийдан кейин бирорта ровий тушиб қолган ҳадис мурсалдир.

11.  Сиқа ва заифнинг таърифи: «Сиқа» сўзи луғатда «ишончли» деган маънони билдиради. «Заиф» эса «қовий» (кучли)нинг зиддидир. Заифлик ҳиссий ёки маънавий бўлиши мумкин.«Мусталаҳул ҳадис» уламоларининг истилоҳида: «Сиқа» деганда, адолатли ва забтли бўлган ровий эътиборга олинади. «Заиф» деганда эса, бу умумий исм бўлиб, забтида ва адолатида таъна етган кишиларни ўз ичига олади».

12.  Содуқ – таъдилнинг тўртинчи мартабасидаги ровий сифати.

13.  Санади олий - ривоят қилган ровийларнинг сони бошқа санаддагига қараганда оз бўлади. Ҳадис битта бўлади, лекин икки йўл билан ривоят қилинган бўлиб, бир йўлнинг ровийларининг сони иккинчисиникидан оз бўлса, оз ровийлар билан қилинган ҳадиснинг санади олий бўлади.

14.  Мудаллас - санаддаги айби махфий   тутилган ва сиртдан кўринишини яхшилашга уринилган ҳадис.

15.  Ҳадиси изтиробли - турли йўллар ила баён қилинган ва қуввати тенг бўлган ривоят изтиробли ҳадис бўлади.

16.  Ваҳм - ривоят қилишда ўта эътиборсизлик, хаёли қочганлик, унутиб қўйишдир.

17.  Шоз - ҳадиси мақбул бўлган одам ўзидан кўра яхшироқ ровийга мухолиф равишда ривоят қилган ҳадис «шозз ҳадисдир»

18.   Маҳфуз - шознинг муқобилидаги ҳадисдир. Бунда сиқалиги ўта кучли одам оддий сиқа одамга хилоф равишда ҳадис ривоят қилади.

19.  Матрук - санадида ёлғончиликда айбланган ровийси бор ҳадис матрук ҳадисдир.

20.  Таҳмид - намозда «Роббанаа ва лакал ҳамд», калимасини айтиш.

21.  Тасмиъ: «Самиъаллооҳу лииман ҳамидаҳ», калимасини айтиш.

22.  Басмала - «Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим», калимасини айтиш.

23.  Тааввуз - «Аъуузу биллааҳи минашшайтоонир рожиим», калимасини айтиш.

Шу ўринда жарҳ ва таъдилнинг мартабаларини билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай ёзадилар:

Жарҳ ва таъдилнинг мартабалари

Ибн Абу Ҳотим ўзининг «Ал–жарҳ ват–таъдил» деб номланган китобининг муқаддимасида жарҳ ва таъдилнинг ҳар бирининг мартабалари тўрттадан эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, ҳар бир мартабанинг ҳукмини ҳам баён қилган. Сўнгра ибн Абу Ҳотимдан кейин келган уламолар унинг тақсим қилган мартабаларидаги жарҳ ва таъдилларнинг ҳар бирига иккитадан қўшганлар. Шундай қилиб, жарҳ ва таъдилнинг мартабалари сони олтитадан бўлган. Келгуси сатрларда ана шу мартабаларни ўз лафзлари билан кўриб чиқамиз.

Таъдилнинг мартабалари ва баъзи лафзлари

1. «Сиқа» – «ишончли» деб баҳолашда муболағага далолат қилувчи ёки «афъала» вазнида келган лафз бўлса, энг юқори мартаба ҳисобланади.

Масалан, таъдил қилувчи олим: «فُلاَنٌ إِلَيْهِ الْمُنْتَهَى فِي التَّثَبُّتِ», яъни «Собитликнинг интиҳоси (ниҳояси, энг охири, энг юқори даражаси) фалончидир», дейди ёки «فُلاَنٌ أَثْبَتُ النَّاسِ» – «Фалончи одамларнинг энг собитидир», деб «афъала» вазнини ишлатади.

2. Ишонч сифатларидан бири ва бир нечтаси таъкидланади. Мисол учун, «فُلاَنٌ ثِقَةٌ ثِقَةٌ» – «фалончи сиқадир, сиқадир» ёки «فُلاَنٌ ثِقَةٌ ثَبْتٌ» – «сиқадир, собитдир» деса, ровийнинг мартабали экани маълум бўлади. Бу даража аввалгидан бир поғона паст ҳисобланади.

3. Ишончга далолат қилувчи биттагина сифат таъкидсиз айтилади. Мисол учун, «فُلاَنٌ ثِقَةٌ» – «фалончи – сиқа (ишончли)» дейилади ёки «فُلاَنٌ حُجَّةٌ» – «ҳужжат» деб айтилади, холос. Бу даража учинчи поғона ҳисобланади.

4. Таъдилга далолат қилувчи, лекин забтнинг тугаллигига ишора бўлмаган сифат билан сифатланган шахслар. Мисол учун, «فُلاَنٌ صَدُوقٌ» – «фалончи – содиқ (ростгўй)», «مَحَلُّهُ الصِّدْقُ» – «унинг жойи – ростгўйлик» ёки «لاَ بَأْسَ بِهِ» – «ҳечқиси йўқ» – «бўлаверади» каби лафзлар билан бўлади. Фақатгина «ла баъса биҳи»ни ибн Маъийндан бошқалар айтса, шундай бўлади. Ибн Маъийннинг китобида «ла баъса биҳи» дейилган бўлса, сиқа назарда тутилган бўлади.

5. Бировни баҳолаш пайтида ишончли эканини тасдиқловчи ёки жароҳатли эканига далолат қилувчи ишора бўлмайди. Мисол учун, «فُلاَنٌ شَيْخٌ» – «Фалончи шайх», деб қўяди ёки «فُلاَنٌ رَوَى عَنْهُ النَّاسُ» – «Фалончидан одамлар ривоят қилган», дейди. Бу ҳам адолатга далолат қилади. Лекин жуда паст ўринда бўлади.

6. Баҳолаш жароҳатга яқинроқ эканига далолат қилади. Мисол учун, «فُلاَنٌ صَالِحٌ الْحَدِيثِ» – «Фалончининг ҳадиси дуруст» ёки «فُلاَنٌ يُكْتَبُ حَدِيثُهُ» – «Унинг ҳадисини ёзса бўлади», деб қўйилади. Бу «сиқа» деб баҳолашнинг энг паст даражаси бўлади.

Ушбу мартабаларнинг ҳукми:

А. Юқорида зикр қилинган биринчи уч мартабани эгаллаган одамларнинг ҳаммаси, гарчи баъзилари баъзиларидан кучли бўлсалар ҳам, ҳужжат ҳисобланади.

Б. Тўртинчи, бешинчи мартабаларга келадиган бўлсак, бу мартабадаги кишилар ҳужжат деб қабул қилинмайди. Лекин ҳадисларини ёзиб олиб, синаб кўрилади. Яъни, бошқа ҳадисларга солиштириб кўрилади. Агар бошқа ҳадислар уларни қўллаб–қувватласа, олинади, бўлмаса, тарк қилинади.

Шу билан бирга, тўртинчи даража билан бешинчининг орасида фарқ бўлиб, тўртинчининг устунлиги бор.

В. Олтинчи мартабага эга бўлганлар ҳужжат бўлмайдилар. Ҳадислари эътибор (бошқалар ҳам ривоят қилганми, йўқми, деб, йўлларини излаш) учун ёзилади, синаш учун ёзилмайди. Бу мартабадаги ровийларнинг забти собит бўлмаганлиги учун шундай қилинади.

Жарҳнинг мартабалари ва лафзлари:

1. Юмшоқликка далолат қилувчи лафзлар.

Бу жароҳатлашнинг энг енгили ҳисобланади. Мисол учун, «فُلاَنٌ لَيِّنُ الْحَدِيثِ» – «Фалончининг ҳадиси юмшоқ» ёки «فُلاَنٌ فِيهِ مَقَالٌ» – «Бу ровий тўғрисида гап бор», деб қўйса, «жароҳатли–ю, аммо жароҳати енгил» деган маънони билдиради.

2. Уни ҳужжат қилиб олмаслик очиқ–ойдин айтилади ва шубҳаси ҳам айтилади.

Мисол учун, «فُلاَنٌ لاَ يُحْتَجُّ بِهِ» – «Фалончини ҳужжат қилиб бўлмайди», «فُلاَنٌ ضَعِيفٌ» – «Фалончи – заиф», «لَهُ مَنَاكِيرُ» – «Унинг мункар ҳадислари бор», деб айтиб қўйилади.

3. Унинг ҳадисини ёзмаслик ва шунга ўхшаган гаплар очиқ–ойдин айтилган бўлади.

Мисол учун, «فُلاَنٌ لاَ يُكْتَبُ حَدِيثُهُ» – «Фалончининг ҳадиси ёзилмайди», «فُلاَنٌ لاَ تَحِلُّ الرِّوَايَةُ عَنْهُ» – «Ундан ривоят қилиш ҳалол бўлмайди», «ضَعِيفٌ جِدًّا» – «Бу жуда ҳам заиф одам», «وَاهٍ بِمَرَّةٍ» – «Бу жуда ҳам бўш», деб айтилади.

4. Ровий ёлғончиликда айбланади ва шунга ўхшаган сифатлари айтилади.

Мисол учун, ровий «فُلاَنٌ مُتَّهَمٌ بِالْكَذِبِ» – «Фалончи ёлғончиликда айбланади» ёки «فُلاَنٌ مُتَّهَمٌ بِالْوَضْعِ» – «Ёлғон ҳадис тўқишда айбланади» ёки «يَسْرِقُ الْحَدِيثَ» – «Ҳадисни ўғирлайди», «سَاقِطٌ» – «Соқит», «مَتْرُوكٌ» – «Тарк қилинган», «لَيْسَ بِثِقَةٍ» – «Сиқа эмас» каби сўзлар билан баҳоланади.

5. Ровий «ёлғончи» ёки шунга ўхшаган лафзлар билан васф қилинади.

Мисол учун, «فُلاَنٌ كَذَّابٌ» – «Фалончи – каззоб» ёки «دَجَّالٌ» – «Дажжол» ёки «وَضَّاعٌ» – «Ваззоъ (ҳадисларни тўқийдиган)» ёки «يَكْذِبُ» – «Ёлғон гапиради» ёки «يَضَعُ» – «Ҳадисларни тўқийди» каби сифатлар билан эсланади.

6. Ровийнинг ёлғончилиги муболаға билан зикр қилинади.

Мисол учун, «فُلاَنٌ أَكْذَبُ النَّاسِ» – «Фалончи одамларнинг энг ёлғончиси» ёки «إِلَيْهِ الْمُنْتَهَى فِي الْكَذِبِ» – «Фалончи ёлғончиликнинг чўққисига чиққан» ёки «هُوَ رُكْنُ الْكَذِبِ»– «Бу киши ёлғончиликнинг суянчиғидир, устунидир», деб, бўрттириб кўрсатилади. Мана шуниси жарҳнинг энг оғири, энг ёмони, энг паст нуқтаси ҳисобланади.

Ушбу жароҳат мартабаларининг ҳукми

А. Биринчи ва иккинчи мартаба аҳлининг ҳадислари ҳужжат бўлмайди. Лекин бошқалардан кўра булар енгилроқ бўлганлиги учун эътибор (бошқалар ҳам бу ҳадисни ривоят қилганми, йўқми деб, йўлларини излаш) жиҳатидан ҳадисини ёзиш мумкин. Шу билан бирга, айтиш керакки, биринчи даража билан иккинчининг орасида фарқ бўлиб, биринчиси енгилроқ, иккинчисининг жароҳати оғирроқ бўлади.

Б. Кейинги тўрт мартабага аҳл бўлган кишиларнинг ҳадисларини ҳужжат қилиб ҳам олиб бўлмайди, ёзиб ҳам олинмайди, эътибор ҳам қилинмайди... Иқтибос тугади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Мусталаҳул Ҳадис» Учинчи фасл, 249 саҳифа.

Энди Аллоҳнинг изни билан китобнинг таржимасини сиз азиз китобхоннинг эътиборига ҳавола қиламиз.

 

 

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг ҳанафий мазҳаби ижтиҳоди ёғдусига кўра кайфияти

МАТН

1-Матн: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришишни хоҳласалар ният қилардилар.

2-Матн: Кейин аввало икки қўлларини токи икки қулоқлари юмшоғи баробаригача кўтариб,

3-Матн: Кейин такбир айтар эдилар.

4-Матн: Қўллари кўтарилган ҳолда бармоқлари орасини очар эдилар. Лекин мутлақ очиқ ҳам ва мутлақ ёпиқ ҳам бўлмай балки уларни ўз ҳолига қўяр эдилар. Кафтларининг ичини қиблага қаратардилар.

5-Матн: Сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига,

6-Матн: (иккисини) киндик остига қўярдилар.

7-Матн: Бу ўнг кафтларини чап кафтлари устига қўйиш ва чимчалоқ ва бошбармоқ билан кафт бўғинини ҳалқа қилиб ушлаш билан бўлар эди.

8-Матн: Сўнгра: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дердилар.

9-Матн: Сўнгра “тааввуз” ва “басмала”ни махфий   ўқирдилар.

10-Матн: Сўнгра у зот алайҳиссалом Китобнинг Фотиҳасини ва унга қўшиб бир сурани ёки хоҳлаган сурадан уч оятни ўқир эдилар.

11-Матн: “Фотиҳа”ни ўқигандан сўнг махфий   ҳолда “Омин” дердилар.

12-Матн: Сўнгра рукуъ қилган ҳолда такбир айтардилар.

13-Матн: Икки қўллари билан тиззаларига суянардилар. Бармоқларининг орасини очардилар.

14-Матн: Белларини текис тутган ҳолда, бошларини кўтариб ҳам, тушуриб ҳам юбормас эдилар

15-Матн: Ва уч марта “Субҳана Роббиял Азийм”, дердилар. Энг ками шунча бўларди.

16-Матн: Сўнгра тик турган ҳолда фақат “Самъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”нинг ўзини айтардилар.

17-Матн: Агар қиёмга турсалар такбир айтардилар ва сажда қилардилар. Бунда қўлларини кўтармас эдилар.

18-Матн: Аввал икки тиззаларини

19-Матн: Кейин икки қўлларини сўнгра пешоналарини ерга икки кафтлари орасига қўярдилар. Билаклари кўриниб турар,

20-Матн: Қоринлари сонларидан узоқлашган бўларди.

21-Матн: Саждалари камида уч марта: “Субҳана Роббиял Аълаа”, дер эдилар. Сўнгра бошларини биринчи саждадан кўтарар эдилар. Ростланиб ўтирардилар ва: “Роббиғфирлий, варҳамний, важбурний, варфаъний, варзуқний, ваҳдиний”, дердилар.

22-Матн: (Ўтиришлари) чап оёқларини тўшаган ҳолда, ўнг оёқларини тик қилган ҳолда бўларди.

23-Матн: Қачон хотиржам ҳолда ўтириб, аъзолари таскин топгач такбир айтиб иккинчи бор сажда қилардилар. Қачан (саждадан) фориғ бўлсалар икки оёқларида турардилар, ўтирмас эдилар. Туриш пайтида қўллари билан ерга суянмасдилар, балки тиззаларига суянардилар.

24-Матн: Иккинчи ракатда биринчи ракатда қилган сўз ва феълларга ўхшашини амалга оширардилар. Фақат у зот иккинчи ракатда биринчи ракатдаги киришишни қилмас, тааввузни айтмас ва намозларининг дастлабки такбирларидан бошқа бирор жойда икки қўлларини кўтармас эдилар.

25-Матн: Агар иккинчи ракатда иккинчи саждадан бошларини кўтарсалар, чап оёқларини тўшаб унинг устига ўтирар эдилар, ўнг оёқларини тик тутган ҳолда унинг бармоқларини қиблага юзлантирардилар.

26-Матн: Ташаҳҳуд ҳолатида икки қўлларини икки сонларига қўярдилар ва: “Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис соолиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ”, дердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалга қаъдадаги ташаҳҳудда ушбу миқдордан зиёда қилмас эдилар.

27-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  чимчалоқ ва унинг ёнидаги бармоқларини букиб, ўрта бармоқ билан бошбармоқни ҳалқа қилардилар ва кўрсатгич бармоқни “нафий”да (яъни, “ла илааҳа” калимасида) кўтариб, “исбот”да (яъни, “иллаллоҳ” калимасида) тушуриб ишора қилардилар. Шаҳодат калимасини айтиш пайтида кўрсатгич бармоқни кўтариш нафий учун,  тушуриш эса исбот учун бўлар эди.

28-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич)  бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар.

29-Матн: Назарлари ҳам ишораларидан ўтиб кетмасди.

30-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги қаъдада бунга зиёда қилмас эдилар.

31-Матн: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўртасидаги ташаҳҳуддан фориғ бўлганларида учинчи ракатга турардилар. Бунда ҳам ерга қўллари билан суянмас эдилар. Қолган икки ракатда “Фотиҳа”нинг хос ўзини ўқирдилар.

32-Матн: Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг охирида ўтирсалар худди аввалги ўтиришлари каби ўтирардилар, ташаҳҳудни ўқирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтардилар.

33-Матн: Ўзлари учун, ота‑оналари учун, мўъмин ва мўъминалар учун истиғфор айтардилар.

34-Матн: Сўнгра маъсур дуолар ила дуо қилардилар.

35-Матн: Қуръони Карим лафзларига ўхшаш лафзлар билан дуо қилардилар.

36-Матн: Одамларнинг каломларига ўхшаш калом билан дуо қилмас эдилар.

37-Матн: У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳуддан кейинги дуоларини ўқиб бўлгач ўнг томонларига қараб “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ” дея салом берар эдилар. Чап томонларига қараб ҳам худди шундай салом берардилар.  Матн тугади.

 

МАТННИНГ ДАЛИЛЛАРИ

1-Матн:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришишни хоҳласалар ният қилардилар.

1-Матннинг далиллар:

۱‑حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَهَّابِ قَالَ سَمِعْتُ يَحْيَى بْنَ سَعِيدٍ يَقُولُ أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْنَ وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ يَقُولُ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّةِ وَإِنَّمَا لِامْرِئٍ مَا نَوَى فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى دُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ امْرَأَةٍ يَتَزَوَّجُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ

1. Умар розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим:

«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар бир одамга ният қилгани бўлади. Кимки дунё учун ҳижрат қилса, унга эришади. Хотин учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати – нима учун ҳижрат қилса, шунинг учун бўлади».

 Бу ҳадисни “Сиҳоҳ” соҳиблари келтиришган. Имом Молик, Имом Муҳаммад ибн Ҳасан ва Имом Аҳмад ривоятида ҳам келган. “Назмул умаат”. 2/87.

 

۲‑حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بن النَّضْرِ الأَزْدِيُّ، حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بن عَمْرٍو، حَدَّثَنَا زَائِدَةُ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ عُمَارَةَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ:"تَعَوَّدُوا الْخَيْرَ فَإِنَّ الْخَيْرَ بِالْعَادَةِ، وَحَافِظُوا عَلَى نِيَّاتِكُمْ فِي الصَّلاةِ".

2. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Яхшиликка одатланинглар, албатта яхшилик одат биландир. Намозда ниятларингизни муҳофаза қилинг”, дедилар”. Бу ҳадисни Табароний “Кабир”да ривоят қилган. Унинг рижоллари саҳиҳдир. “Мажмаъуз завоид” 1/181.

Чунки намоз ибодатдир. Ибодат Аллоҳ учун мутлақ ихлос билан амал қилишдир. Ихлос эса фақат ният билан ҳосил бўлади. Демак, намоз учун ниятнинг шарт бўлиши вожибдир. “Эълоус Сунан” 2/149.

Қўшимча:

Ҳанафийларнинг усулига кўра намоз ибодатидаги ниятнинг фарз экани ушбу ҳадис орқали юзага чиқмайди. Чунки бу ҳадис оҳод бўлиб, у зонни ифода қилади. Зонний хабар эса амалнинг фарзлигига далолат қила олмайди. Намозда ниятнинг фарз экани қуйидаги оят асосида юзага чиқади:

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ ۚ وَذَٰلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ

5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри миллатнинг динидир. (Баййина сураси)

Ниятнинг фарз амал эканига далил ушбу ояти каримадир. Юқоридаги ҳадиси шариф эса буни қўлловчи вазифасини ўтайди.

Ниятнинг фарз эканида ихтилоф йўқ. Аммо ниятни тил билан талаффуз қилиш борасида турли фикрлилик мавжуд.

 

→ Эътироз:

Ҳофиз ибн Қаййим Жавзийя роҳимаҳуллоҳ айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хоҳ саҳиҳ йўл билан бўлсин ва хоҳ заиф йўл билан бўлсин у зотнинг намозга киришиш олдидан “ушбу намозни ўқийман” дейишлари саҳобаларнинг ва тобеъийларнинг бирортасидан ҳам собит бўлмаган. Балки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар такбир айтишлари нақл қилинган. Бу эса (яъни тилда фалон намозни ўқийман дейиш) бидъатдир”.

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ниятни тил билан талаффуз қилиш ақл ва диндаги нуқсон ҳисобланади. Бунинг диндаги нуқсон экани бидъатлиги бўлса, ақлдаги нуқсон экани, бу ҳудди овқат емоқчи бўлган кишининг: “Ният қилдим, қўлимни ушбу идишга солишга ва ундан бир луқма олиб оғзимга қўйишга, кейин уни чайнаб тўйиш учун ютишга”, дейишига ўхшайди. Бу аҳмоқликдан бошқа нарса эмас!”

Эътирозга жавоб:

Айнан намозга киришишда ниятни тил билан талаффуз қилиш борасида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор ҳадис ривоят қилинмагани тўғри. Лекин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умра ва ҳаж ибодатларида тил билан талаффуз қилиб, талбия айтганлари ривояти машҳурдир. Мужтаҳид уламоларимиздан, Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад розияллоҳу анҳумларнинг бир гуруҳ асҳоблари ҳудди ўша ривоятларни бошқа ибодатлар учун, шу ўринда алоҳида намоздаги ният учун ҳам қиёс қилишиб, ниятни тил билан талаффуз этишнинг яхши амал эканини таъкидлашган. Чунки бунда қалб амалининг рўёбга чиқиши ва васвасанинг олди олиниши мавжуд. Ниятда қалбнинг ёлғиз ўзидан кўра тил ҳам  иштирок этиши афзал, дейишган. Умар розияллоҳу анҳунинг ниятни овоз чиқариб қилаётган кишига танбеҳ  беришлари ривояти ниятни жаҳрий қилаётган кишига зажр, дея ҳамл қилинади. Аслида тил билан ниятни зикр қилишнинг ҳечқиси йўқдир. Хусусан тобеъий розияллоҳу анҳумларнинг замонларидан кейинги даврларда инсонлар қалби кўп нарсалар билан машғул бўлиб қолди. Шундай вазиятда қалбдаги ниятни тил билан тасдиқлаб олишнинг зарари йўқ, балки бу истеҳсон, яъни яхши саналган амал ҳисобланади.

2-Матн:

 Кейин аввало икки қўлларини токи икки қулоқлари юмшоғи баробаригача кўтариб.

2-Матннинг далиллар:

۱‑عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ وَكَبَّرَ )وصف حمام حيال اذنيه) رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ

1. Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилинади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришаётганларида икки қўлларини кўтариб такбир айтаётганларини кўрган экан. (Ровийлардан Ҳаммом икки қўлини қулоғи баробаригача кўтариб сифатлаб берди). Аҳмад ва Муслим ривояти 1/173.

۲‑حدّثني أَبُو كَامِلٍ الْجَحْدَرِيّ. حَدّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ نَصْرِ بْنِ عَاصِمٍ، عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ أَنّ رَسُولَ اللّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا كَبّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ.  وَفِى رِوَايَةٍ أُخْرَى حَتَّى يُحَاذِىَ بِهِمَا فُرُوعَ أُذُنَيْهِ

2. Молик ибн Хувайрисдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга киришишда) такбир айтсалар икки қўлларини икки қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар”. Бошқа ривоятда: “Иккисини икки қулоқларининг бўлакларигача кўтарар эдилар” дейилган. Имом Молик ривояти 4/168. (Осорус Сунан 1/163да ҳам келтирилган).

Қйшимча:

→ Эътироз:

Икки бош бармоқни қулоқ юмшоқларига текказишнинг асли суннатда собит бўлмаган амал, яъни бидъатдир. Менимча бу иш васваса келтириб чиқараган ишлардан биридир.

Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ бу маънони “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти” 35‑матн изоҳида ва “Мишкот”даги (1/252) 802 ҳадис остида айтган.

Эътирозга жавоб:

Шайх Албоний нима сабабдан бу амални васваса келтириб чиқарадиган ишлардан бири, демоқда?

Бу ибора остида кимга ишора бор?

Намозда қулоқларининг юмшоғига қўлларини текказаётган мусулмонлар асосан ҳанафийлардир. Шунга кўра Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ерда очиқчасига ҳанафийларга ишора қилмоқда.

Ҳанафийлар бу борада нима дейди?

Уларнинг мўътабар манбаларида бу амалнинг асли нима эканини билиш учун, келинг масалага илмий жиҳатдан ёндашиб кўрамиз.

Тўғри, айнан икки бош бармоқни қулоқ юмшоғига текказиш ҳадиси шарифларда собит бўлмаган. Ҳанафий уламоларимиз ҳам бу масалада қулоқ юмшоғига икки бош бармоқни текказиш суннат амал, дейишмайди. Аммо ҳадисларда ворид бўлган "حَذْو" (тенглашиш, яқинлаштириш, баробар қилиш) калимасининг кайфияти қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўз юритилар экан айрим ҳанафий китобларимизда бунинг икки бош бармоқни қулоқ юмшоқларига текказиш билан юзага чиқиши айтилган. Яъни қўллар қулоқ баробарига тенг келганини аниқлаш бош бармоқларни қулоқ юмшоғига тегиши билан маълум бўлади, дейилган. Лекин буни айтганлар ҳам ҳанафийларнинг матнларида бош бармоқларни қулоқ юмшоқларига текказиш маъноси у қадар кенг тарқалмагани алоҳида таъкидлашган.

Аллома Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исмоил Таҳтовий Ҳанафий (1231 ҳижрийда вафот топган) ўзининг “Мароқул фалоҳ”га ёзган ҳошиясида шундай дейди:

- Матн: Ҳатто икки бош бармоғини қулоқлари юмшоғига яқинлаштиради.

- Шарҳ: Бош бармоқларнинг қулоқлар юмшоғига текказиш маъноси у қадар кенг тарқалмаган. Буни фақат Қозийхонда, Зоҳирийяда кўриш мумкин. Бу маъно Кўҳистонийда ҳам мавжуд. "Ниқоя"нинг соҳиби бунинг иллатини зикр қилиб: “Бош бармоқларни қулоқ юмшоғига текказиш аслида қўлларнинг аниқ қулоқ баробарида кўтарилишини юзага чиқариш учундир. Шундай экан “текказиш” калимасидан кўзланган мурод бу ерда унинг ҳақиқий маъноси эмас, балки бу калима билан қўлларнинг қулоқлар баробарига аниқ кўтарилганини ифодалаш кўзда тутилган. Шундай экан уни нафий қилиш шартмас”. (Нурул ийзоҳнинг шарҳи Мароқул фалоҳнинг ҳошияси, 1/186)

Аслида мўътабар ҳанафий манбаларнинг аксари шу ўринда қўлни қулоқ юмшоғи баробарига кўтаришга урғу беришган ва уларда айнан "حَذْو " (тенглашиш, яқинлаштириш, баробар қилиш) калимаси ишлатилган. Ҳанафий уламоларимизнинг машҳур матнларидан мисоллар келтирсак масала янада равшанлашади:

1. Шайх Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд Мусилий Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал Ихтиёр литаълилил Мухтор” асарида (1/53) шундай ёзади: “Ва икки қўлини бош бармоқлари қулоқлари юмшоғи баробарига тенглаш учун кўтаради. Бунга Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Воил ибн Ҳужрга айтган ушбу гаплари далилдир: “Қачон намозга киришсанг, икки қўлингни қулоқларинг баробарида кўтар!”...

2. Муҳаммад Алоуддин ибн Алий Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ (1088 ҳижрийда вафот топган) “Дуррул Мухтор”да (1/482) ёзади: “Ва икки қўлини кўтаради”, яъни такбирдан олдин икки қўлини кўтаради. Бу матн билан бирга шундай ҳам дейилган: “Икки бош бармоғини қулоқлари юмшоғига теккизган ҳолда”. Ушбу ўриндаги “теккизиш” калимасидан мурод қўлларни қулоқларга яқинлаштиришдир. Зотан яқинлаштиришнинг аниқ бўлиши уларни текказиш билан юзага чиқади”.

3. Шамсул Аимма Сарахсий раҳимаҳуллоҳ (483 ҳижрийда вафот топган) “Мабсут”да ёзади: “Бизнинг наздимизда икки қўлини қулоқлари юмшоғи баробаригача кўтариш ва бармоқлари учини қулоқлари бўлагига баробар қилиш суннатдандир. Бу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу таоло анҳунинг сўзидир”.

4. Абу Ҳасан Алий ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Риштоний Марғиноний раҳимаҳуллоҳ (593 ҳижрийда вафот топган) “Ҳидоя”да (1/46) ёзади: “Ва икки қўлини ҳатто икки қулоғи юмшоғи баробаригача кўтаради”.

5. Акмалуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Бебартий “Ҳидоя”нинг шарҳи “Иноя”да (1/457) ёзади: “Машойихларимизнинг аксари айтган гап шуки, дастлаб икки қўлини кўтаради, қачон (икки қўли) баробар ўринда қарор топса такбир айтади”.

6. Имом Зайлаъий раҳимаҳуллоҳ (743 ҳижрийда вафот топган) “Табйинул ҳақоиқ шарҳи Канзил дақоиқ”да (2/35) ёзади: “Унинг кайфияти, икки қўлини қулоқлари юмшоғи баробаригача кўтариш ва бармоқлари учуни қулоқлари бўлагига баробар қилишдир”.

7. Шайхизода номи билан маъруф Абдурраҳмон Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ (1078 ҳижрийда вафот топган) “Мажмаъул Анҳар”да (1/272) ёзади: “Ривоят қилинишича, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон такбир айтсалар икки қўлларини кўтарар ҳатто икки бош бармоқлари қулоқлари юмшоғига яқин келарди. (Айтилишича) бу гапни айтувчи “Виқоя”нинг соҳибидир: “Икки бош бармоғини қулоқлари юмшоғига текказади. Бу гап “Хония”да ҳам мавжуд. “Ниқоя”нинг соҳиби бунинг иллатини шундай келтирган: “Бу икки қўлини қулоқлари баробарига келганини аниқ билиш учун қилинган амал бўлиб, у ҳеч нарса эмасдир. Буни тадаббур қил!” Яъни қўлларни қулоқ юмшоғига текказиш суннат амал эмас, балки суннатни юзага чиқариш учун қилинадиган амалдир, бундан бошқа нарсамас, дейилмоқда.

Демак ушбу матнлардан маълум бўладики, ҳанафий уламоларимиздан ҳеч бирлари бош бармоқларни қулоқлар юмшоғига текказишни суннат амал, дейишмаган. Балки улардан аксарлари бош бармоқларни қулоқлар юмшоғи баробарида кўтаришни айтишган. Текказишни айтганлар ҳам қўлларнинг қулоқлар баробарида бўлганини аниқлаш учун теккизилади, дейишган. Шайх Албоний мана шу мулоҳазани “васаваса келтириб чиқарадиган амал” дея номлаётган бўлиши мумкин. Лекин аслида қўлларнинг қулоқлар баробарида кўтарилганини билиш учун бармоқларни қулоқ юмшоғига текказиш айнан васвасани кетказишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга ҳанафий уламоларимизнинг аксарлари: “Теккизиш” калимасинидан мурод баробар қилишдир, бу ердаги “текказиш” калимаси асл маъносида эмас, балки яқинлаштириш маъносидадир”, дейишганини ҳам юқоридаги матнларда кўрдик. Шундай экан ҳанафий уламоларимизнинг ижтиҳодларини васвасага тенгламаслик лозим. Шу билан бирга бу амални ҳанафий уламоларимиздан бирорталари суннат амал, дея даъво қилишмайди. Намозхон инсон қўлларини кўтаришда икки бош бармоғини қулоқлари юмшоғига текказар экан, уни суннат амал деб эмас, балки суннатни юзага чиқариш учун восита сифатида қабул қилса ҳеч қандай зарари йўқ эканини Аллома Шайхи Зода алоҳида таъкидламоқда.

Зотан жуда кўп амаллар борки улар Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бўлмаган. Кейинроқ ўша амаллар вожиб ёки фарзларга эришиш учун восита сифатида юзага чиққан. Сарф, наҳв, луғат, мантиқ, балоғат, усул каби илмлар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни тўғри англаш учун восита сифатида қабул қилинган ва асрлар давомида бу илмларни зарурий илмлар қаторида ўрганиб келинган. Бу илмларни ҳеч ким васваса ёки ёмон кўрилган бидъат илмлар, деб номламаган. Шундай экан қўлларни қулоқлар баробарига тенглашиши суннатини юзага чиқариш учун бош бармоқларни қуло қлар юмшоғига текказишнинг, модомики уни суннад дея ҳеч ким айтмаётган экан, ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу Аълам!

Мулоҳаза:

Шу ўринда яна бир муҳим англашилмовчиликни ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Кўпчилик намозхонларимиз қўл кўтаришларида асосий эътиборни бош бармоқларини қулоқлари юмшоғига текказишга қаратиб, кафтларнинг ичини қиблага юзлантириш амалини эса зое қилаётганларини кўрамиз. Юқорида кўриб ўтганимиздек, бош бармоқларни қулоқ юмшоғига текказиш аслида қўлларни қулоқ баробарига кўтарилганини юзага чиқариш учун қўлланилган амал холос. Лекин кафтларни қиблага юзлантириш, бармоқларни тик ҳолда тутиш суннат амал ҳисобланади. Суннатга эришиш учун қилинадиган амалга урғу бериб, асл суннатни тарк қилиш тўғри бўлмайди. Бунга алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ўйлайман.

 

3‑Матн: 

Кейин такбир айтар эдилар.

3-Матннинг далиллар:

۱‑حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِى شَيْبَةَ حَدَّثَنَا وَكِيعٌ عَنْ سُفْيَانَ عَنِ ابْنِ عَقِيلٍ عَنْ مُحَمَّدِ ابْنِ الْحَنَفِيَّةِ عَنْ عَلِىٍّ رضى الله عنه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مِفْتَاحُ الصَّلاَةِ الطُّهُورُ وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ »

1. Алий розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг калити таҳоратдир. Унинг таҳримаси такбирдир. Таҳлили эса саломдир”, дедилар”. Термизий ривояти. Ҳоким ва Ибн Сакан бу ҳадисни саҳиҳ дейишган.

۲‑أَخْبَرَنَا أَبُو الْحَسَنِ : عَلِىُّ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ عَلِىٍّ الْمُقْرِئُ أَخْبَرَنَا الْحَسَنُ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ إِسْحَاقَ حَدَّثَنَا يُوسُفُ بْنُ يَعْقُوبَ الْقَاضِى حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ عَنْ أَبِى إِسْحَاقَ عَنْ أَبِى الأَحْوَصِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ : مِفْتَاحُ الصَّلاَةِ التَّكْبِيرُ ، وَانْقَضَاؤُهَا التَّسْلِيمُ.

2. Абдуллоҳ )ибн Масъуд( розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинади: “Намознинг калити такбирдир. Уни адо қилувчиси саломдир”. Буни Абу Нуъайм “Намоз китоби”да ривоят қилган. Ҳофиз “Талҳис”да ҳадиснинг санадини саҳиҳ деган. (Осорус Сунан 1/63).

4‑Матн:

 Қўллари кўтарилган ҳолда бармоқлари орасини очар эдилар. Лекин мутлақ очиқ ҳам ва мутлақ ёпиқ ҳам бўлмай балки уларни ўз ҳолига қўяр эдилар. Кафтларининг ичини қиблага қаратардилар.

4-Матннинг далиллар:

۱‑وَأَخْبَرَنَا أَبُو عَبْدِ اللَّهِ الْحَافِظُ حَدَّثَنَا أَبُو الْعَبَّاسِ : مُحَمَّدُ بْنُ يَعْقُوبَ حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ مَرْزُوقٍ الْبَصْرِىُّ بِمِصْرَ حَدَّثَنَا أَبُو عَامِرٍ الْعَقَدِىُّ حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِى ذِئْبٍ عَنْ سَعِيدِ بْنِ سَمْعَانَ قَالَ : دَخَلَ عَلَيْنَا أَبُو هُرَيْرَةَ مَسْجِدَ بَنِى زُرَيْقٍ فَقَالَ : ثَلاَثٌ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَعْمَلُ بِهِنَّ تَرَكَهُنَّ النَّاسُ ، كَانَ إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلاَةِ قَالَ هَكَذَا ، وَأَشَارَ أَبُو عَامِرٍ بِيَدِهِ وَلَمْ يُفَرِّجْ بَيْنَ أَصَابِعِهِ وَلَمْ يَضُمَّهَا.

1. Саид ибн Самъон айтади: “Бани Зурайқ масжидида бизнинг олдимизга Абу Ҳурайра кириб келиб шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амал қилиб юрадиган учта нарса бор эди, одамлар уни тарк қилишмоқда: “Қачон у зот намозга турсалар шундай дердилар”. Абу Омир қўли билан кўрсатди. Бармоқлари орасини очиб ҳам юбормади, ёпиб ҳам олмади. Ҳоким “Мустадрок”да ривоят қилиб, шундай деган: “Санади саҳиҳдир. Буни икки шайх келтиришмаган. Имом Заҳабий ҳам шуни тақрир қилган. (Ал‑Мустадрак ала саҳиҳайн 1/234). Саид ибн Самъон Мадина аҳлидан бўлган тобеъийлардандир.

۲‑ما أخبرناه أبو محمد أحمد بن عبد الله المزني ثنا أبو جعفر الحضرمي وعبد الله بن غنام قالا ثنا عبد الله بن سعيد الأشج ثنا يحيى بن اليمان عن بن أبي ذئب عن سعيد بن سمعان عن أبي هريرة كَانَ النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم  ينشر أَصَابِعه فِي الصَّلَاة نشرا "

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда бармоқларини ўз ҳолида ёярдилар”. Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган 1/235.

5‑6‑Матн:

 Сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига, (иккисини) киндик остига қўярдилар.

5-6-Матннинг далиллар:

۱‑حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بن طَاهِرِ بن حَرْمَلَةَ بن يَحْيَى، حَدَّثَنَا جَدِّي حَرْمَلَةُ بن يَحْيَى، حَدَّثَنَا ابْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنِي عَمْرُو بن الْحَارِثِ، قَالَ: سَمِعْتُ عَطَاءَ بن أَبِي رَبَاحٍ، قَالَ: سَمِعْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ، يَقُولُ: سَمِعْتُ نَبِيَّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ:إِنَّا مَعْشَرَ الأَنْبِيَاءِ أُمِرْنَا بِتَعْجِيلِ فِطْرِنا، وَتَأْخِيرِ سُحُورِنا، وَوَضَعِ أيمَانِنَا عَلَى شمائِلِنا فِي الصَّلاةِ.

1. Ибн Аббос розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Биз анбиёлар жамоаси ифторни тезлатишга, саҳарликни кечиктиришга ва намозда ўнг қўлларимизни чап қўлларимиз устига қўйишга буюрилганмиз”. (Табароний “Кабир”да ривоят қилган). Рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. (Мажмаъуз завоид 1/83).

۲‑أخبرنا يزيد بن هارون قال أخبرنا الحجاج بن حسان قال : سمعت أبا مجلز أو سألته قلت : كيف يضع قال يضع باطن كف يمينه على ظاهر كف شماله ويجعلهما أسفل عن السرة

2. Бизга Язид ибн Ҳорун айтиб берди, бизга Ҳажжож ибн Ҳассон айтиб берди: “Абу Мужалласдан эшитдим ёки: “(Икки қўлни) қандай қўяди”, деб сўрадим. У: “Ўнг кафтининг ичини чап кафтининг устига қўяди ва иккисини киндик остига қўяди”, деди. Ибн Абу Шайба ривоят қилган 1/390, 391. Буни Байҳақий ҳомишида “Китобул Жавҳар ан Нақий”да ҳам зикр қилган 2/21.

۳‑حَدَّثَنَا وَكِيعٌ ، عَنْ رَبِيعٍ ، عَنْ أَبِي مَعْشَرٍ ، عَنْ إبْرَاهِيمَ ، قَالَ : يَضَعُ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِي الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ

3. Бизга Вакиъ Робеъдан ривоят қилиб айтиб берди. У Абу Машъардан, у Иброҳимдан (бу киши Иброҳим Наҳаий номи билан машҳур бўлган тобеъийдир) ривоят қилади: “У намозда ўнг қўлини чап қўли устига, (иккисини) киндик остига қўярди”. Ибн Абу Шайба ривояти. Ҳадиснинг санади ҳасандир. Осорус Сунанда ҳам келтирилган 1/71.

۶‑حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مَحْبُوبٍ حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ غِيَاثٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ إِسْحَاقَ عَنْ زِيَادِ بْنِ زَيْدٍ عَنْ أَبِى جُحَيْفَةَ أَنَّ عَلِيًّا - رضى الله عنه - قَالَ السُّنَّةُ وَضْعُ الْكَفِّ عَلَى الْكَفِّ فِى الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ.

4. Бизга Муҳаммад ибн Маҳбуб айтиб берди, бизга Ҳафс ибн Зиёд айтиб берди, у Абдурраҳмон ибн Исҳоқдан ривоят қилган, у Зайёд ибн Зайддан ривоят қилган, у Абу Жуҳайфадан ривоят қилади: “Алий розияллоҳу анҳу айтади: “Намозда кафтни кафтнинг устига қўйиб (иккисини) киндик остига қўйиш суннатдандир”. Абу Довуд ривояти 1/201.

Маълумки, саҳобийнинг: “Шунга буюрилганмиз” ёки “Шундан қайтарилганмиз” ва ёки саййидимиз Алий розияллоҳу анҳу айтганларидек: “Шу суннатдандир”, каби сўзларнинг барчаси жумҳурнинг саҳиҳ сўзига кўра марфуъ ҳисобланади.

۵‑حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَاحِدِ بْنُ زِيَادٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ إِسْحَاقَ الْكُوفِىِّ عَنْ سَيَّارٍ أَبِى الْحَكَمِ عَنْ أَبِى وَائِلٍ قَالَ قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ أَخْذُ الأَكُفِّ عَلَى الأَكُفِّ فِى الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. قَالَ أَبُو دَاوُدَ سَمِعْتُ أَحْمَدَ بْنَ حَنْبَلٍ يُضَعِّفُ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ إِسْحَاقَ الْكُوفِىَّ.

5. Бизга Мусаддад айтиб берди, бизга Абдулвоҳид ибн Зайёд айтиб берди, у Абдурраҳмон ибн Исҳоқ Куфийдан ривоят қилади, у Сайёр Абул Ҳакамдан ривоят қилади, у Абу Воилдан ривоят қилади: “Абу Ҳурайра шундай деди: “Намозда кафтларни кафтларнинг устида ушлаш, киндик остида (бўлади)”. Абу Довуд ривояти 1/201. Абу Довуд айтади: “Аҳмад ибн Ҳанбалдан эшитдим. У Абдурраҳмон ибн Куфийни заиф деган”.

Ҳақиқатда эса бу ва бундан олдинги ҳадиснинг ровийларидан бири Абдурраҳмон ибн Исҳоқга бирор киши ёлғонни нисбат бермаган. Унинг ҳоли Ибн Абу Лайло, Ибн Луҳайъа ва бошқаларнинг ҳоли кабидир. “Таҳзиб ат‑Таҳзиб”га қаранг 2/137.

Баззор: “Унинг ҳадиси Ҳофизнинг ҳадиси эмасдир”, деган.

Ажмий: “У Заифдир. Ҳадиси эса жоиздир. Унинг ҳадиси ёзилади”, деган. Демак, шундай экан, ҳадис ҳасандир.

۴‑حَدَّثَنَا وَكِيعٌ ، عَنْ مُوسَى بْنِ عُمَيْرٍ ، عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَضَعَ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِي الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ.

6. Бизга Вакиъ айтиб берди, у Мусо ибн Умайрдан, у Алқама ибн Воил ибн Ҳужрдан, у отасидан ривоят қилган. У айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйганларини, (иккисини) киндик остига қўйганларини кўрдим”. Буни Ибн Абу Шайба чиқарган. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир. (Ибн Абу Шайба, “Мусаннаф” 1/390).

Термизийни шарҳ қилувчи Шайх Абу Тийб айтади: “Бу ҳадис санад жиҳатидан ҳам матн жиҳатидан ҳам саҳиҳдир. Бу билан ҳужжат қоим бўла олади”. Шайх Обид Сундий “Тавомул Анвар”да айтади: “Бу ҳадиснинг рижоллари сиқалардир”.

Шайх Зафар Аҳмад Усмоний ўзининг “Эълоус Сунан” китобида шундай дейди: “Ҳадиснинг рижоллари Муслимнинг рижолларидир. Фақат Мусо ибн Умайр Насаийнинг рижолларидан бўлиб у сиқадир. Алқама ибн Воил ибн Ҳужр ал‑Куфий Муслимнинг рижолларидан бўлиб, у сиқа содуқдир”. 2/171.

Танбеҳ:

→ Эътироз:

Абу Тоҳир ривоят қилган ҳадис ҳақида:

أخبرنا أبو طاهر نا أبو بكر نا أبو موسى نا مؤمل نا سفيان عن عاصم بن كليب عن أبيه وَعَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ - رضي الله عنه: " صليت مَعَ رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوضع يَده الْيُمْنَى عَلَى يَده الْيُسْرَى عَلَى صَدره

 

“Бизга Абу Тоҳир айтиб берди, бизга Абу Бакр айтиб берди, бизга Абу Мусо айтиб берди, бизга Муаммал айтиб берди, бизга Суфён айтиб берди. У Осим ибн Кулайбдан, у отасидан, у эса Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот ўнг қўлларини чап қўллари устига (иккисини эса) кўксиларига қўйдилар”. Ибн Хузайма ривояти. “Саҳиҳ Ибн Хузайма”. 1/242. Аъзамий таҳқиқ қилган.

Эътирозга жавоб:

Шайх Носириддин Албоний Ибн Хузайманинг “Саҳиҳ”ига ёзган таълиқида ушбу ҳадиснинг остида шундай дейди: “Ҳадиснинг санади заифдир. Чунки Муаммал ибн Исмоилнинг ҳифзи ёмон эди. Лекин бошқа йўлдан келган шу ҳадиснинг маъносида саҳиҳ ҳадис бор. Қўлни кўкракка қўйишга бир неча ҳадислар шоҳид бўлади”.

Мен Шайх Носирнинг бу ҳадисга нима учун саҳиҳ ҳукмини берганини била олмадим. У киши айтган ушбу заиф ҳадисни қувватлайдиган бошқа йўл билан келган ривоятларни ҳам топа олмадим. Шайх бизга шу ҳадисни қувватлайдиган бирор дона ҳадис ёки туруқ бўлса ҳам келтириб берса яхши яхши бўларди.

Менимча, Ибн Абу Шайбанинг бунга хилоф ривоятни зикр қилганини била туриб бундай ҳадис ёки туруқни келтира олмаса керак.

حَدَّثَنَا وَكِيعٌ ، عَنْ مُوسَى بْنِ عُمَيْرٍ ، عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَضَعَ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِي الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ.

 Ибн Абу Шайба роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бизга Вакиъ айтиб берди, у Мусо ибн Умайрдан, у Алқама ибн Воил ибн Ҳужрдан, у отасидан ривоят қилган. У айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйганларини, (иккисини) киндик остига қўйганларини кўрдим”.

Ушбу санад жаййиддир. Вакиъ аъломларнинг биридир. Мусони Абу Ҳотим сиқа, деган. Насаий  ундан (ҳадис) чиқарган. Алқамадан Бухорий “Рофъул ядайн”нинг бир жузъида ҳадис чиқарган. Муслим ҳам ўз саҳиҳида ва тўрт муҳаддис ҳам ундан ҳадис чиқаришган. Ибн Ҳиббон уни сиқа, деган. Ибн Хузайма ўз “Саҳиҳ”ида зикр қилган ҳар бир ҳадисни саҳиҳ деб ҳукм қилинавермайди. Фақат унинг шартига кўра саҳиҳ деб,  билинади. Аммо агар ҳадисда бирор мушкул бўлса, албатта уни баён қилади. Шунда ҳам у ўз олдидаги мавжуд нусханинг шаънига ва унинг муражаатига кўра саҳиҳ бўлади. Агар саҳиҳлиги рўёбга чиқмаса ушбу лозим тутиш саҳиҳ бўлмайди ва уни асос қилиб (ҳукм) ҳам чиқариб бўлмайди.

Ибн Қаййим Жавзийя роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Эъломул муваққиъийн” номли китобининг 2‑жуз 400‑саҳифаси 62‑мисолда “кўксига қўйиш”ни Муаммал ибн Исмоилдан бошқа ҳеч ким айтмаганини келтирган.

Шунга кўра ҳадисдаги “қўлни кўкракка қўйиш” қўшимчасини ёлғиз Муаммалнинг ўзи айтгани собит бўлади. Муаммал ибн Исмоил тўғрисида ихтилоф бор. Муҳаддислардан уни сиқа, дейганлари ҳам бор. Лекин алоҳида танқид қилганлар ҳам мавжуд.

Абу Ҳотим роҳматуллоҳи алайҳ: “У содуқ, суннатга маҳкам, лекин хатоси кўпдир”. деган.

Ҳадисда мўминларнинг амири бўлган Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ уни: “Мункарул ҳадисдир”, деган.

Баъзи муҳаддислар шундай дейишган: “Унинг ёзганлари беркитиб қўйилганда, ҳадисни ёддан айтди ва хатоси кўпайиб кетди”.

Ёқуб ибн Суфён роҳимаҳуллоҳ айтади: “Муаммал Абу Абдурраҳмон, улуғ сунний шайхдир. Сулаймон ибн Ҳарбнинг уни мақтаётганини эшитдим. Бизнинг шайхларимиз уни яхши сифатлашар эди. Фақат унинг ҳадиси асҳоблари ҳадисига ўхшамас эди. Баъзан аҳли илмларга унинг ҳадисини ривоят қилишдан тўхташлари вожиб бўлади. Чунки у сиқа шайхларидан мункар тарзда ривоят қилади. Бунинг хавфи каттароқдир. Агар ушбу мункарларни заифлардан ривоят қилганида эди, уни узрини қабул қилсак бўларди”.

Сожий айтади: “Содуқдир, лекин хатоси кўп, зикр қилинса гап узайиб кетадиган даражада унинг ваҳмлари кўпдир”.

Муҳаммад ибн Наср ал‑Марвазий айтади: “Агар бир ҳадиснинг ривоятида Муаммал ёлғиз бўлса, у ҳадисда тўхтаб, унинг собитлигини текшириш вожибдир. Чунки унинг ҳифзи ёмон, кўп ғалат қилар эди”. Шунингдек, бу борада “Таҳзибут Таҳзиб”да ҳам мухтасар ҳолда маълумотлар келган.

Демак, натижада, агар сиқалар орасида Муаммал бўлиб, унинг ўзи ёлғиз бирор қўшимчани айтган бўлса, унинг қўшимчаси қабул қилинмайди. Шундай экан, “кўксига қўйди” деган қўшимчасининг эътибори йўқдир...

→ Эътироз:

Қобийса ибн Ҳулбнинг ҳадиси ҳақида:

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ عَنْ سُفْيَانَ حَدَّثَنِي سِمَاكٌ عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ هُلْبٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنْصَرِفُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ يَسَارِهِ وَرَأَيْتُهُ قَالَ يَضَعُ هَذِهِ عَلَى صَدْرِهِ وَصَفَّ يَحْيَى الْيُمْنَى عَلَى الْيُسْرَى فَوْقَ الْمِفْصَلِ

Бизга Яҳё ибн Саид айтиб берди. У Суфёндан ривоят қилган. Менга Симок айтиб берди. У Қобийса ибн Ҳулбдан, у отасидан ривоят қилади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўнг ва чапларига бурилаётганларини кўрдим ва у зотни мана буни кўксиларига қўйганларини кўрдим”. Яҳё ўнг қўлини чап қўл бўғини устига текис қилиб қўйди”. Имом Аҳмад “Хулбут Тоий” ҳадисида ривоят қилган. “Муснад” 5/226. Шунингдек “Авнул Маъбуд”да ҳам келган 1/276.

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадис борасидаги Яҳёнинг тафсири ҳадиснинг лафзига мутобиқ келмайди. Нимавий “Ал‑ҳасанут таълиқ алаа Осорус Сунан”ида шундай дейди: “Дарҳақиқат буни котиб нотўғри ёзгани менинг кўнглимга келяпти. Тўғриси: “Буни бунинг устига қўйдилар” бўлиши керак. Шунда ривоятдаги: “Яҳё ўнг қўлини чап қўли бўғин устига текис қилиб қўйди”, деган жумла юқоридаги жумлага муносиб бўлиб ҳамда бошқа ривоятлар ҳам бунга мувофиқ келади. Яна буни Имом Аҳмад “Муснад”ида (5/226) Суфённинг йўлидан ривоят қилган биринчи ҳадиси қувватлайди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозда ўнгларини чапларининг устига қўйганлари ҳолда кўрдим”.

 Яна ундан худди шундай иккинчи ривоятни ҳам қилган.

وَكِيعٌ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ هُلْبٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ : رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- وَاضِعًا يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِى الصَّلاَةِ

Дороқутний ва Байҳақий Абдурраҳмон ибн Маҳдий ҳамда Вакиънинг йўлидан ривоят қилишади: “Бизга Суфён айтиб берди, у Симок ибн Ҳарбдан, у Қобийса ибн Ҳулбдан, у эса отасидан ривоят қилади. Отаси розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнгларини чаплари устига қўйган ҳолда кўрдим”.

Бу ҳадисда “кўксига қўйди” деган жумла йўқ.

ثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ عَنْ سِمَاكٍ عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ هُلْبٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَؤُمُّنَا فَيَأْخُذُ شِمَالَهُ بِيَمِينِهِ

Термизий, Ибн Можа ва Аҳмадлар Абул Аҳвас йўлидан ривоят қилишади. У Симок ибн Ҳарбдан, у Қобийса ибн Ҳулбдан, у эса отасидан ривоят қилади: “У зот бизга имом бўлдилар, чапларини ўнглари билан ушладилар”. “Ат‑Таълиқул Ҳасан” 1/68.

Бунда ҳам “кўксига қўйди” деган жумла йўқ. Ушбу вазият юқоридаги Яҳёнинг ҳадисини котиб нотўғри ёзганлиги эҳтимолини кучайтиради. Ҳадиснинг лафзи: “Буни унинг устига қўядилар”, бўлиши керак. Араб тилидан озгина завқи бор киши учун бу махфий   эмасдир.

→ Эътироз:

Абу Довуднинг “Сунан”ида, “Намоз китоби”да ривоят қилган ҳадиси ҳақида 1/201:

حَدَّثَنَا أَبُو تَوْبَةَ حَدَّثَنَا الْهَيْثَمُ - يَعْنِى ابْنَ حُمَيْدٍ - عَنْ ثَوْرٍ عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ مُوسَى عَنْ طَاوُسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَضَعُ يَدَهُ الْيُمْنَى عَلَى يَدِهِ الْيُسْرَى ثُمَّ يَشُدُّ بَيْنَهُمَا عَلَى صَدْرِهِ وَهُوَ فِى الصَّلاَةِ.

Бизга Абу Тавба айтиб берди, бизга Хайсам яъни Ибн Ҳумайд айтиб берди, у Саврдан, у Сулаймон ибн Мусодан, у Товусдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларини чапига қўярдилар. Сўнгра у зот  намоздаги ҳолларида иккисини кўксиларига боғлардилар”. Абу Довуд бу хусуда сукут қилган. Ҳадиснинг Сулаймон ва Ҳайсамдан бошқа рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Сулаймон Муслимнинг рижолларидан, Ҳайсам эса содуқ бўлиб, фақат уни қадарий дейдиганлар ҳам бўлган. “Тақриб” 228-саҳифа.

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадис мурсалдир. Аслида мурсал ҳанафийлар наздида ҳужжат бўла олади. Лекин омма муҳаддислар ва Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳимлар наздида эса мурсал (айрим шартларсиз) ҳужжат бўла олмайди. Шундай экан бу ҳадис билан уларнинг далиллари тугал бўлмайди. Яна бу уларнинг мазҳабига мувофиқ келмайди. Чунки уларнинг наздида қўллар киндик устига қўйилиши керак.

Сўнгра ушбу мурсал ҳадис юқорида зикри ўтган Воилнинг ҳадиси билан қўшилиб қувват ҳосил қилади.

Ҳанафийлар наздида мурсал ҳужжат бўлар экан, нима сабабдан улар бу ҳадисни амал учун олишмаган, деган савол туғулиши мумкин. Бунга қуйидагича жавоб берамиз:

Биз ҳанафийларнинг наздимизда, саййидимиз Алий розияллоҳу анҳунинг ривоят қилган ҳадиси ушбу мурсал ҳадисдан кўра қувватлироқдир. Чунки унда икки қўлни киндик остига қўйиш суннатдан дея очиқ айтилган. Икки қўлни кўксига қўйиш ҳақидаги ҳадислар феълий ҳадислар қабилидан бўлиб, улар билан қўлларини кўксига қўйиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий амал қилган суннатлари сифатида собит бўла олмайди. Бу ҳадислар умумий ҳолатни эмас, балки турли ҳолатлардан бирининг ҳикоясидир. Шунингдек “кона” лафзи ва унинг далолат қилувчилари ҳам доимийликни тақозо қила олмайди. Лекин “суннатдандир” лафзининг далолати эса ундай эмас. Демак, киндик остига қўйиш ҳадисини амал учун олиш авлороқдир. Ундан бошқа ҳадислар жоизликнинг баёнига ҳамл қилинади”. Эълоус Сунан 2/170.

→ Эътироз:

Байҳақий “Сунан”ида (2/31) “Кавсар” сурасининг тафсирида ривоят қилган ҳадис ҳақида:

أَخْبَرَنَا أَبُو زَكَرِيَّا بْنُ أَبِى إِسْحَاقَ أَخْبَرَنَا الْحَسَنُ بْنُ يَعْقُوبَ بْنِ الْبُخَارِىِّ أَخْبَرَنَا يَحْيَى بْنُ أَبِى طَالِبٍ أَخْبَرَنَا زَيْدُ بْنُ الْحُبَابِ حَدَّثَنَارَوْحُ بْنُ الْمُسَيَّبِ قَالَ حَدَّثَنِى عَمْرُو بْنُ مَالِكٍ النُّكْرِىُّ عَنْ أَبِى الْجَوْزَاءِ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا فِى قَوْلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ ( فَصَلِّ  لِرَبِّكَ وَانْحَرْ) قَالَ : وَضْعُ الْيَمِينِ عَلَى الشِّمَالِ فِى الصَّلاَةِ عِنْدَ النَّحْرِ.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Аллоҳ азза ва жаллланинг: “Бас Роббинг учун намоз ўқи ва наҳр қил”,  сўзи борасида ривоят қилинади. У айтади: “Ўнгни чапнинг устига наҳрнинг олдига қўйишдир”.  (Наҳр бўйиннинг кўкрак томондан бошланиш жойидир).

Эътирозга жавоб:

Ҳадиснинг  санадида Ровҳ ибн Мусайяб бўлиб, у матрукдир. Ибн Адий: “Унинг ҳадислари маҳфуз эмасдир”, деган. У ҳақида Ибн Ҳиббон: “Мавзу ҳадисларни сиқалардан, дея ривоят қилади. Ундан ривоят қилиш ҳалол эмас”, деган.

 

7‑Матн:

 Бу ўнг кафтларини чап кафтлари устига қўйиш ва чимчалоқ ва бошбармоқ билан кафт бўғинини ҳалқа қилиб ушлаш билан бўлар эди.

7-Матннинг далиллар:

۱-حَدَّثَنَا الْحَسَنُ بْنُ عَلِىٍّ حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ حَدَّثَنَا زَائِدَةُ عَنْ عَاصِمِ بْنِ كُلَيْبٍ بِإِسْنَادِهِ وَمَعْنَاهُ قَالَ فِيهِ ثُمَّ وَضَعَ يَدَهُ الْيُمْنَى عَلَى ظَهْرِ كَفِّهِ الْيُسْرَى وَالرُّسْغِ وَالسَّاعِدِ

1. Бизга Ҳасан ибн Алий, бизга Абул Валид айтиб берди, бизга Зоид ҳадис айти берди. У Осим ибн Кулайбдан унинг санади ва маъноси билан ривоят қилиб, унда шундай деди: “Сўнгра ўнг қўлларини чап кафтлари билак бўғини устига қўйдилар”. Сунан Абу Довуд, 1/193, “Икки қўлни кўтариш” боби. Бу ҳадисни Ибн Хузайма ўзининг саҳиҳида, “Ўнг кафтнинг ичини чап кафт билаги ва бўғинининг ҳаммасини устига қўйиш” бобида қуйидаги лафз билан ривоят қилган: “Сўнгра ўнг қўлларини – яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – чап кафтлари билаги ва бўғини устига қўйдилар”.  1/243, 88‑боб, 480‑ҳадис.

Буни Табароний ҳам қуйидаги лафз билан ривоят қилган: “Намозда ўнг қўлларини чап қўлларига, кафт бўғинига яқин жойга қўйдилар”. Ат‑Талхисул Ҳабир, 1/224, 332‑ҳадис.

Айний айтади: “Қўлни қўйиш сифатидаги иккинчи важҳ, у ўнг кафтнинг ичини чап кафтнинг бўғини устига қўйишдир. Шунда бўғин кафтнинг ўртасида бўлади”.

Исбижобий айтади: “Абу Юсуфнинг наздида ўнг қўли билан чап қўли кафти бўғинини ушлайди”.

Муҳаммад айтади: “Уни худди шундай қўяди ва чап кафтнинг бўғини ўнг кафтнинг ўртасида бўлади”.

“Муфид”да шундай дейилади: “Кафтнинг бўғинини чимчалоқ ва бошбармоқ билан ушлайди. Ихтиёр қилингани шу”.

“Дироя”да шундай дейилади: “Чап тирсагини ўнг кафти билан ушлайди. Буни Имом Шофеъий ва Аҳмадлар айтишган”.

Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимлар бир ривоятда шундай дейишган: “Бармоқлари ичини кафт бўғини устига уни ушламай узун ҳолда қўяди. Машойихлармиздан кўплари бу иккисини жамлаб, ўнг кафтининг ичини чап кафтининг устига қўйишни ва кафтнинг бўғинига чимчалоқ ва бошбармоқ билан ҳалқа қилишни яхши санашган”... Умдатул Қорий 2/15.

8‑Матн:

Сўнгра: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дердилар.

8-Матннинг далиллар:

۱-عن أنس عن النبي صلى الله عليه و سلم أنه كان إذا كبر رفع يديه حتى يحاذي أذنيه يقول سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعالى جَدُّكَ، وَلاَ إلهَ غَيْرُكَ

1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон такбир айтсалар икки қўлларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар ва: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дердилар”. Табароний “Авсот”да ривоят қилган. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир. (Мажмауз Завоид 1/184).

۲-عن عبد الله بن مسعود قال كان رسول الله صلى الله عليه و سلم يعلمنا إذا استفتحنا الصلاة أن نقول سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعالى جَدُّكَ، وَلاَ إلهَ غَيْرُكَ وكان عمر بن الخطاب يفعل ذلك وكان عمر يعلمنا ويقول كان رسول الله يقوله

2. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозни бошласак: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дейишимизни таълим берар эдилар. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу ҳам бизга таълим бериб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни айтар эдилар”, дерди”. Табароний “Авсот”да ривоят қилган. (Мажмауз Завоид 1/184).

 

9‑Матн:

Сўнгра “тааввуз” ва “басмала”ни махфий   ўқирдилар.

9-Матннинг далиллар:

۱-عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ : قَالَ : صَلَّيْت خَلْفَ النَّبِيِّ - صلى الله عليه وسلم - وَخَلْفَ أَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ وَعُثْمَانَ فَكَانُوا لَا يَجْهَرُونَ بِبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларнинг ортида намоз ўқидим. Улар: “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилишмас эди”. Насаий  саҳиҳ шартига кўра санад билан ривоят қилган. (Мунтақо 2/89).

۲-حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ شُعَيْبٍ، قَالَ: ثنا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ زِيَادٍ، قَالَ: ثنا زُهَيْرُ بْنُ مُعَاوِيَةَ، قَالَ: سَمِعْتُ عَاصِمًا، وَعَبْدَ الْمَلِكِ بْنِ أَبِي بَشِيرٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ , عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: فِي الْجَهْرِ بِ بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ  قَالَ: " ذَلِكَ فِعلُ الْأَعْرَابِ

2. Икрима Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилиш борасида: “Мана шу аъробийнинг феълидир”, деганини ривоят қилган. Таҳовий ривояти. Бунинг санади ҳасандир. (Осорус Сунан 1/74).

۳-حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بن وُهَيْبٍ الْغَزِّيُّ ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بن أَبِي السَّرِيِّ ، حَدَّثَنَا مُعْتَمِرُ بن سُلَيْمَانَ ، عَنْ أَبِيهِ ، عَنِ الْحَسَنِ ، عَنْ أَنَسٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُسِرُّ بِبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ، وَأَبُو بَكْرٍ ، وَعُمَرُ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا.

3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни махфий   қилар эдилар. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар ҳам”. Табароний “Авсот”да ривоят қилган. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардирдир. (Мажмауз Завоид 1/185).

۶-عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: صَلّيْتُ خَلْفَ النّبِيّ صلى الله عليه وسلم، وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ وَعُثْمَانَ. فَكَانُوا يَفْستَحُتونَ بِالْحَمْدُ لله رَبّ الْعَالَمِينَ. لاَ يَذْكُرُونَ بِسْمِ الله الرّحْمَنِ الرّحِيمِ. فِي أَوّلِ قِرَاءَةٍ، وَلاَ فِي آخِرِهَا.

5. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларнинг ортларида намоз ўқидим. Улар: “Алҳамду лиллааҳи робил ааламийн” билан бошлашар, қироатнинг аввалида ҳам охирида ҳам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни зикр қилишмас эди”. Муслим ривояти 1/172.

۵-عن قَتَادَةَ عن أَنَسٍ بْنِ مَالِكٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبَا بَكْرٍ وَعُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا كَانُوا يَفْتَتِحُونَ الصَّلَاةَ بِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

6. Қатода Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар намозни “Алҳамду лиллааҳи робил ааламийн” билан бошлашар эди”. Буни муҳаддисларнинг имоми Бухорий ривоят қилган. (Азон китоби 1/103).

۷-حدّثنا مُحَمّدُ بْنُ الْمُثَنّى وَ ابْنُ بَشّارٍ. كِلاَهُمَا عَنْ غُنْدَرٍ. قَالَ ابْنُ الْمُثَنّى. حَدّثَنَا مُحمّدُ بْنُ جَعْفَرٍ. حَدّثَنَا شُعْبَةُ قَالَ: سَمِعْتُ قَتَادَةَ يُحَدّثُ عَنْ أَنَسٍ قَالَ: صَلّيْتُ مَعَ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم، وَأَبِي بَكْرٍ، وَعُمَرَ، وَعُثْمَانَ، لَمْ أَسْمَعْ أَحَداً مِنْهُمْ يَقْرَأْ بِسْمِ اللّهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ.

7. Қатода Анас розияллоҳу анҳудан деб айтиб берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумлар билан бирга намоз ўқидим. Уларнинг ҳеч биридан “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим”ни қироат қилаётганини эшитмадим”. Имом Муслим ривояти 1/172.

Ушбу ҳадислар намозда басмалани жаҳрий айтмаслик суннат эканига далолат қилади. Бу зоҳирдир.

حدثنا أحمد بن منيع حدثنا إسمعيل بن إبراهيم حدثنا سعيد بن إياس الجريري عن قيس بن عباية عن ابن عبد الله بن مغفل   قَالَ : سَمِعَنِي أَبِي وَأَنَا أَقُولُ : بِسْمِ الله الرَّحَمِن الرَّحِيمِ ، فَقَالَ : أَيْ بُنَيِّ ، مُحْدِثٍ إِيَّاكَ وَالْحَدْثَ قَالَ : فَلَمْ أَرَ أَحَدًا مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم كَانَ أَبْغَضَ إِلَيْهِ الْحَدَثُ فِي الإِسْلاَمِ مِنْهُ ، قَالَ : وَقَدْ صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم وَمَعَ أَبِي بَكْرٍ ، وَمَعَ عُمَرَ ، وَمَعَ عُثْمَانَ فَلَمْ أَسْمَعْ أَحَدًا مِنْهُمْ يَقُولُهَا فَلاَ تَقُلْهَا ، إِذَا أَنْتَ صَلَّيْتَ فَقُلِ : {الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ}

Бизга Аҳмад ибн Муниъ айтиб берди, бизга Исмоил ибн Иброҳим айтиб берди, бизга Саид Журайрий айтиб берди. У Қайс ибн Абоядан, у Ибн Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилган: “Менинг намозда “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм” деяётганимни отам эшитиб: “Эй ўғилчам, бу бидъат, бидъатдан сақлан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан кимни кўрган бўлсам, у Исломдаги ундан деб саналган бидъатни жуда ёмон кўрар эди. Батаҳқиқ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳам, Абу Бакр ва Умар билан ҳам, Усмон билан ҳам бирга намоз ўқидим. Уларнинг ҳеч биридан шуни айтаётганини эшитмадим. Сен ҳам уни айтма! Сен қачон намоз ўқисанг: “Алҳамду лиллааҳи роббил ааламийн”ни айтгин”, деди”.  Термизий ривояти 1/33.

Термизий айтади: “Абдуллоҳ ибн Муғаффалнинг ҳадиси ҳасан ҳадисдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан илм аҳлларининг наздида амал шунга кўрадир. Улар орасида Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий ва бошқалар бор. Улардан кейин келган тобеъийлар ҳам шулар жумласидандир. Суфён Саврий, Ибн Муборак, Аҳмад ва Исҳоқлар ҳам шуни айтишган. Улар “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий айтишни тўғри деб билишмаган. Уни ичида айтади, дейишган”.

Бу борадаги ровийларни сиқалигини тасдиқлаш:

1. Аҳмад ибн Муниъ: Сиқа Ҳофиз, муҳаддислар жамоаси рижолларидан. “Тақриб” 7‑саҳифа.

2. Саид Журайрий: Сиқа, муҳаддислар жамоаси рижолларидан. “Тақриб” 69‑саҳифа.

3. Қайс ибн Абоя: Учинчи табақадаги сиқа. Абу Довуднинг рижолларидан. “Тақриб” 173‑саҳифа.

4. Ибн Абдуллоҳ ибн Муғаффал: Унинг исми Язид, тўрт муҳаддиснинг рижолларидан. Ҳофиз “Таҳзиб”да шундай деган: “Унинг исмини Язид дейилди. Мен: “Бунинг шундайлиги Ҳорисийнинг “Абу Ҳанифанинг “Муснад”и китобида собит бўлди”, дедим. 12/302.

Ушбу ҳадислар “Басмала”ни махфий  айтиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир жамоага мерос қолганидан далолат беради. Улар буни ўзларидан кейинга издошларига мерос қолдиришган. Мана шу ҳолат “Басмала”ни жаҳрий қилишни эмас, балки махфий   қилиш суннат эканини билдиришга кифоя қилади. Чунки жаҳрий намоз доимо тонгги ва кечки намозларда бўлган. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Басмала”ни доим жаҳрий қилганларида, бу каби ихтилоф ва иштибоҳ воқеъ бўлмас, балки уни барча биларди.

Ибн Қаййим Жавзийя айтади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни гоҳо жаҳрий қилардилар, уни жаҳрий қилишдан эса махфий   қилишлари кўпроқ бўларди. Шубҳасиз у зот басмалани доимо сафарда ҳам муқимда ҳам эртаю кеч, беш маҳал жаҳрий қилмаганлар. Бу ишдан Рошид халифалар, жумҳур саҳобалар, фазилатли асрдаги шаҳар аҳолиси бехабар қолиши амри маҳолдир. Бунинг учун бир неча мужмал лафзларни ва кучсиз ҳадисларни собит эканини текширишга эҳтиёж бор. Ушбу ҳадисларнинг саҳиҳлиги очиқ‑ойдин эмасдир, очиқ‑ойдинлари эса саҳиҳ эмасдир. Бу мавзуда катта жилдлик китоб ёзиш талаб қилинади”. 1/52.

Огоҳлантириш:

“Басмала”ни махфий   ўқиш борасидаги ҳадислар борлигини ва бу ҳадислар уни махфий   ўқиш суннат эканига далолат қилишини мусулмонлар яхши билишади. Шу билан бирга ушбу ҳадислар “Басмала”нинг “Фотиҳа” ва бошқа суралардан бир оят эмаслигига ҳам далолат қилади. Чунки агар “Басмала” сураларнинг бошидаги оят бўлса, унинг ўзини махфий   қилишнинг маъноси йўқ. Зотан қуръоний сураларнинг барча жузлари жаҳрий ва махфий   қилиш ҳукмида баробардир.

Энди “Басмала”ни жаҳрий  қилиш борасида келган ҳадисларни зикр қилиб, уларга Аллоҳнинг изни билан жавоб бериб ўтаман.

Ушбу ҳадислардан бири “Мажмаъуз завоид”да келган

عن بن عباس قال كَانَ النَّبِيّ - صلى الله عليه وسلم - يجهر  ببسم الله الرحمن الرحيم

 (1/185) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилар эдилар”. Ушбу ҳадиси шарифни Баззор ўзининг “Муснад”ида Муътамир ибн Сулаймондан ривоят қилган.

“Бизга Исмоил айтиб берди. У Абу Холиддан, у эса Ибн Аббосдан ривоят қилган”.

Исмоил ҳадисда кучли эмасдир. Абу Довуд ўзининг “Сунан”ида ва Термизий ҳам ўзининг “Жомеъ”сида бу ҳадисни ушбу санад билан, Дороқутний ҳам ўзининг “Сунан”ида келтирган. Уларнинг барчаси ҳадисда: “Намозларини “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм” билан очар эдилар”, дейишган.

Термизий: “Бунинг санади ана шу билан эмасдир”, деган.

Абу Довуд эса: “Ҳадис заифдир”, деган.

Уқайлий бу ҳадисни ўзининг китобида ривоят қилиб, шу Исмоилни иллатини келтирган ва: “Унинг ҳадиси маҳфуз эмасдир”, деган.

Абу Холид мажҳулдир. “Басмала”ни жаҳрий қилиш борасида саҳиҳ муснад ҳадис йўқ. Бу “Умдатул Қорий”да ҳам келган. 2/25.

حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بن الْحُسَيْنِ الصابونيُّ التُّسْتَرِيُّ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بن طَلْحَةَ الْيَرْبُوعِيُّ، حَدَّثَنَا عَبَّادُ بن الْعَوَّامِ، عَنْ شَرِيكٍ، عَنْ سَالِمٍ الأَفْطَسِ، عَنْ سَعِيدِ بن جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ:كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَرَأَ: بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، هَزِئَ مِنْهُ الْمُشْرِكُونَ، وَقَالُوا: مُحَمَّدٌ يَذْكُرُ إِلَهَ الْيَمَامَةِ، وَكَانَ مُسَيْلِمَةُ يَتَسَمَّى الرَّحْمَنَ فَلَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ أُمِرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لا يَجْهَرَ بِهَا.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни қироат қилсалар мушриклар у зотнинг устиларидан кулишарди ва: “Муҳаммад Ямоманинг илоҳини зикр қиляпти”, дейишарди. Мусайлимани “Ар‑Раҳмон” деб аташарди. Ушбу оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жаҳрий қилмасликка буюрилдилар”. Табароний “Кабир” ва “Авсот”да ривоят қилган. Унинг рижоллари сиқалардир. (Мажмаъуз завоид, “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм” боби, 1/185).

Ҳадис “Басмала”нинг дастлаб жаҳрий қилинганига ва бу “Исро” сурасининг 110‑ояти билан насх бўлганига далолат қилади.

Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ўзининг “Муснад”ида қуйидаги ҳадисни келтиради:

فَقَالَ : أنبا  يَحْيَى بْنُ آدَمَ  , أنا  شَرِيكٌ  , عَنْ  سَالِمٍ الأَفْطَسِ  , عَنْ  سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ  , قَالَ : " كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  يَجْهَرُ بِبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ , يَمُدُّ بِهَا صَوْتَهُ , وَكَانَ الْمُشْرِكُونَ يَهْزَءُونَ مكاء ، وتصدية ، ويقولون : يذكر إله اليمامة ، يعنون مسيلمة ، ويسمونه : الرحمن ، فأنزل الله تعالى : ولا تجهر بصلاتك

 “Бизга Яҳё ибн Одам хабар беради, бизга Шарик хабар беради, у Солим Афтосдан, у эса Саид ибн Жубайрдан ривоят қилади. У айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилиб овозларини чўзардилар. Мушриклар хуштак ва қарсак чалиб масхара қилишарди ва: “Ямомани илоҳини зикр қиляпти”, дейишарди. Улар Мусайлимани назарда тутишарди. Уни “Раҳмон” деб номлашарди. Шунда Аллоҳ таоло: “Намозингни жаҳрий қилма[1]...”ни нозил қилди”. Бу ҳадис мурсал бўлиб, рижоллари эса “Саҳиҳ”нинг рижолларидир.

Аммо Имом Бухорийнинг “Бани Исроил” сурасининг тафсирида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган: “Бу оят  дуо тўғрисида нозил бўлган”, деганлари бизнинг айтганларимизни рад қилмайди. Чунки бир оятнинг бир неча сабаблар билан нозил бўлиши мумкиндир. Буни Қуръон тафсирига моҳир бўлган ҳар бир аҳли илм яхши билади. Уни жаҳрий қилиш Қуръон билан бўлганидек, махфий   қилиш ҳам Қуръони карим билан бўлади. Шундай экан, иккисининг ҳукми бир бўлиб, улар бир‑бирини инкор қилмайди.

Зайлаъий “Танқиҳ”нинг соҳибидан ривоят қилиб, шофеъийлар далил қилишган ҳадислар зикридан кейин қуйидагини келтиради: “Ушбу ҳадисларнинг барчасини нақл илмини биладиган киши бу борада келган саҳиҳ ҳадисларга қарши қўйиши яхши эмас... Бизнинг машойихларимиз ҳикоя қилишади: “Дороқутний Мисрга келганида, Миср аҳилларидан баъзилар у кишидан жаҳрий қилиш борасида бир нарса ёзишни сўрашди. Шунда у киши бу борада бир жуз тасниф қилди. Унинг олдига айрим моликийлар келиб, булардан саҳиҳлари борасида хабар беришини сўрашди. У: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан жаҳрий қилиш борасида қилинган ҳар қайси ривоят саҳиҳ эмасдир”, деди”.

 Шундан кейин: “Уларнинг жаҳрий қилиш борасидаги ҳадислари икки ишдан бирига ҳамл қилинади:

1. Таълим бериш учун жаҳрий қилганлар;

2. Ушбу маълумотлар жаҳрий қилишни тарк этиш ҳақидаги далиллардан олдин бўлган”, деди”. Хулосаси шу, Валлоҳу Аълам.

 

عن بكر بن عبد الله المزني، قال: " صليت خلف عبد الله بن الزبير فكان يجهر ببسم الله الرحمن الرحيم وقال:ما يمنع أمراءكم أن يجهروا بها إلا الكبر "

Зайлаъийда (1/188) Бакр ибн Абдуллоҳ Музанийдан ривоят қилинади. У шундай деди: “Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ортида намоз ўқидим. У “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қиларди ва: “Амирларингизни уни жаҳрий қилишдан ман этишлари фақат кибр юзасидандир”, дерди”. Хатиб ривояти.

Ибн Абдулҳодий: “Унинг санади саҳиҳдир. Лекин буни таълимга ҳамл қилинади. Унинг қироати суннатдир. Хулофои рошидинлар уни махфий   қилишарди. Одамларнинг кўпи унинг қироатини бидъат деб ўйлаб қолишди. Шунда уларга уни ўқишлик суннат эканини таълим бериш учун саҳобалардан айримлари жаҳрий қилиб ўқишди. Лекин улар буни доим қилишмаган”.

حَدَّثَنَا أَبُو هُرَيْرَةَ، كَانَ النَّبِيُّ - صلى الله عليه وسلم - إِذَا نَهَضَ فِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ اسْتَفْتَحَ بِالْحَمْدِ لِلَّهِ وَلَمْ يَسْكُتْ

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи ракатдан турсалар “Алҳамду лиллааҳи роббил ааламийн”билан бошлардилар, жим турмасдилар”. Муслим ва Таҳовий ривояти (Умдатул Қорий 2/25).

Хулоса:

“Басмала”нинг Фотиҳадан эмаслиги собит бўлди. У Қуръони каримдан алоҳида бир оятдир. Ҳар бир ракатнинг бошида уни айтишлик эҳтиёт юзасидан вожибдир. Чунки баъзи осорларда “Басмала”нинг Фотиҳадан экани ворид бўлган. Агар бирор ракатда Фотиҳадан олдин “Басмала”ни айтиш эсидан чиқса, унга саҳв саждаси вожиб бўлади. Хилофдан чиқишнинг энг эҳтиёт йўли шудир. Фотиҳа билан зам сура орасида “Басмала”ни айтишни макруҳлиги йўқ, балки бу жаҳрий ёки махфий  намозларнинг барчасида яхши ишдир. Ким Фотиҳа билан зам сура орасида “Басмала”ни айтса турли ҳадисларнинг орасини жамлаган бўлади. Барча ҳадисларга амал қилиш имконияти бўлганида уни амалга ошириш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ҳадисларини тарк қилишдан кўра афзалдир”.

10‑Матн:

Сўнгра у зот алайҳиссалом Китобнинг Фотиҳасини ва унга қўшиб бир сурани ёки хоҳлаган сурадан уч оятни ўқир эдилар.

10‑Матнинг далиллари:

۱-عن أبي هريرة لا صلاة إلا بقراءة

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қироатсиз намоз йўқ”. Муслим ривояти 1/170.

Бу ҳадис намоз қироатсиз дуруст бўлмаслигига далолат қилади. Чунки намозда мутлақ қироат қилишлик фарз экани Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти билан собит бўлган: “Бас, ундан муяссар бўлганини қироат қилинглар”.

Ҳадис эса қироатсиз намоз дуруст бўлмаслигига ҳамл қилинади.

۲-عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النّبِيّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "مَنْ صَلّى صَلاَةً لَمْ يَقْرَأْ فِيهَا بِأُمّ الْقُرْآنِ فَهِيَ خِدَاجٌ" ثَلاَثاً، غَيْرُ تَمَامٍ.

2. Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким намоз ўқиб унда “Уммул Қуръон”ни ўқимаса, у (намоз) хидож”, деб уч марта айтдилар ва: “Тугал эмас”, дедилар”. Муслим ривояти 1/169.

Ушбу ҳадиси шариф Фотиҳа сурасисиз намоз нуқсонли бўлишига далолат қилади. Хидожнинг маъноси нуқсонли демакдир. Хидож намознинг асли ботил бўлишига далолат қилмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тугал эмас”, дея изоҳламоқдалар. Бу эса намознинг мукаммалигига нуқсон етишини билдиради. “Тугал эмас”, дейиш “Дуруст эмас”, деган маънони билдирмайди. Шундай экан, Фотиҳа сураси намознинг рукнларидан эмас, уни тарк қилиш билан намоз ботил бўлмайди. Балки бу сурани намозда ўқиш вожибдир. Уни саҳван тарк қилиш билан саҳв саждаси вожиб бўлади. Аммо қасддан тарк қилса намозга нуқсон етиб, уни қайтадан ўқиш керак. Қайтариб ўқимаса гуноҳкор бўлади. Лекин фарз адо қилинган ҳисобланади.

۳- عَنْ أَبِي سَعِيدٍ ، رَضِيَ الله عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم لاَ تُجْزِئُ صَلاَةٌ لاَ يُقْرَأُ فِيهَا بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ

3. Абу Саид розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Китоб”нинг Фотиҳаси ўқилмаган намоз қониқарли бўлмайди”, дедилар. Ибн Хузайма ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилган. 1/248.

→ Этироз:

Фотиҳа сурасини қироат қилиш намознинг рукнларидан биридир, дейдиганлар ушбу ҳадисни далил қилишади. Улар: “Ҳадиснинг зоҳири Фотиҳасиз намоз дуруст ва қониқарли бўлмаслигини билдиради. Нарсанинг туришида бир нарса муҳим бўлса, у унинг фарзи бўлади”, дейишади.

Эътирозга жавоб:

Бунга қуйидагича жавоб берамиз:

Фотиҳанинг қироати намознинг рукнларидан эканига ушбу ҳадисни далил қилиш ўринли эмас. Чунки биз “қониқарли” деб таржима қилган калима араб тилида “ал‑ижзоъ”бўлиб, бунинг луғатдаги маъноси кифоя қилмоқ ва беҳожат бўлмоқдир. Икки маънонинг ҳам баланд ва паст даражалари бор. Модомики Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кифоя қилмасликнинг мутлақлиги ёки олий даражаси борасида очиқ матн ворид бўлмас экан, бошқа эҳтимолни кўтариши мумкин бўлган далил билан унинг рукн экани собит бўлмайди.  Чунки қоидага кўра: “Агар эҳтимол топилса истидлол ботил бўлади”. Яъни агар матннинг маъносида бошқа эҳтимол мавжуд бўлса ундан олинган далил қатъийликни ифода қилмайди.

Биз ҳам Фотиҳа сураси ўқилмаган намозни қониқарли намоз эмас, деймиз, яъни бу намоз қабул учун етарли бўлмайди. Киши бир ишга буюрилган бўлса, ўшани бажариш унинг мажбурияти ҳисобланади. Аммо бу намоз қайси даражага етарли бўлмайди? Бу хусусда ҳадиси шарифда ҳеч нарса айтилмаган. Бизнинг ушбу гапимизни Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги лафз билан қилган ривояти қувватлайди: “Уммул Қуръон ўқилмаган намоз қабул қилинмайди”.

Маълумки, қабул қилинмайди, дейиш билан нуқсонли намоз қабул қилинмаслиги эмас, балки мукаммал ҳолда қабул қилинмаслик тушунилади. Яна бизнинг сўзимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Хидождир, тугал эмас”, деган сўзлари ҳам қувватлайди. Хидожнинг маъноси нуқсонли демакдир. Нуқсон эса нарсанинг асли эмас, балки сифатидир. Шунга кўра фосидлик нарсанинг аслига тегишли бўлади. Ҳадиси шариф Фотиҳани тарк қилиш билан намоз нуқсонли бўлишига, Фотиҳасиз у тугал бўлмаслигига далолат қилади. Ким Фотиҳасиз намоз бузилиб, ботил бўлади, деган даъвони қилса, унга буни баён қилиб бериши вожиб бўлади. Намоз қониқарли бўлмаслиги борасидаги ҳадис ҳеч қандай қийинчиликсиз нуқсонга ҳамл қилинади. Хусусан бунга Имом Аҳмад роҳматуллоҳ алайҳнинг: “Уммул Қуръон ўқилмаган намоз қабул қилинмайди”, лафзи билан келтирган ҳадиси қўшилса масала яна ҳам ойдинлашади. Шулардан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қониқарли бўлмайди”, дейишлари комил суратда қабул қилинмасликни билдиради.

 

۶-حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ قَالَ حَدَّثَنِي سَعِيدُ بْنُ أَبِي سَعِيدٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ الْمَسْجِدَ فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَدَّ وَقَالَ ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ فَرَجَعَ يُصَلِّي كَمَا صَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ ثَلَاثًا فَقَالَ وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا أُحْسِنُ غَيْرَهُ فَعَلِّمْنِي فَقَالَ إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا وَافْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا

 

4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Шунда бир киши кириб, намоз ўқиди сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот уни қайтардилар ва: “Қайт, намоз ўқи! Сен намоз ўқимадинг”,  дедилар. У қайтиб, (аввал) ўқиганидек намоз ўқиди. Кейин келиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Шунда у зот: “Қачон намозга турсанг такбир айт. Ўзингда Қуръондан борини муяссар бўлганингни қироат қил. Кейин рукуъ қил ҳатто рукуъ ҳолда хотиржам бўл. Кейин (гавдангни) кўтар ҳатто қиём ҳолида ростлан. Кейин сажда қил ҳатто сажда ҳолида хотиржам бўл. Сўнг (гавдангни) кўтар ҳатто ўтирган ҳолда хотиржам бўл ва мана шуларнинг барчасини намозингда бажар”, дедилар”. Муҳаддисларнинг пешвоси Имом Бухорий роҳматуллоҳ алайҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида (1/184) “Қироат вожиблиги” бобида ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шариф Фотиҳа сурасининг намознинг рукнидан эмаслигига далолат қилади. Ҳадиснинг кўрсатмасига кўра, агар кишига Фотиҳадан бошқа сура муяссар бўлса, ўшани ўқийди ва намозни адо қилган бўлади.

→ Эътироз:

Фотиҳа намознинг рукни дейдиган уламолар: “Фотиҳани рукн эканига қарши ушбу ҳадисни далил қилиш, мутлақни қайдлаш ҳисобланади”, дейишади.

Эътирозга жавоб:

Аслида ҳадиси шариф ҳар тарафлама мутлақ эмас, балки ҳадисда муяссар бўлиш қайди ила муқайядлик бор. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзингда Қуръондан борини муяссар бўлганингни қироат қил”, демоқдалар. Бу ихтиёрни тақозо қилади. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон ўқи”, деб кейин: “Китоб”нинг Фотиҳасини ўқи”, деганларида эди, буни мутлақ десак бўларди.

→ Эътироз:

Яна бу ҳадисни мужмал, деганлар ҳам бор.

Эътирозга жавоб:

Аслида ҳадис мужмал ҳам эмас. Чунки, аслида мужмал деб, далолати очиқ‑ойдин бўлмаганга айтилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ўзингда Қуръондан борини, муяссар бўлганингни қироат қил”, дейишлари ўқувчининг ихтиёрли эканини очиқ‑ойдин билдириб турибди.

→ Эътироз:

Имом Нававий роҳматуллоҳ алайҳ айтади: “Аммо ҳадисдаги: “Муяссар бўлганингни қироат қил...”, жумласи Фотиҳа сурасига ҳамл қилинади. Чунки муяссардир, яъни осондир ёки ундан кейин Фотиҳадан зиёда нарсага ҳамл қилинади. Ёки Фотиҳани ўқишдан ожиз бўлган кишига ҳамл қилинади”.

Эътирозга жавоб:

Ҳадисдаги калиманинг таркиби Имом Нававий роҳматуллоҳ алайҳнинг: “Фотиҳа осондир”, деган сўзига асло далолат қилмайди. Чунки калиманинг зоҳири Фотиҳа сурасини ҳам ва Қуръон номи билан мутлақ айтиладиган бошқа сураларни ҳам ўз ичига олади. Агар шу жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Ихлос сураси Фотиҳадан кўра осонроқ ва енгилроқдир. Шундай экан, осон дейилганда Фотиҳанинг ўзини тайин қилишнинг маъноси нима? Бу далилсиз ҳукм қилишдир.

→ Эътироз:

Яна у кишининг: “Ёки ундан кейин Фотиҳадан зиёда нарсага ҳамл қилинади”, деган сўзига келсак;

Эътирозга жавоб:

Ҳадиснинг зоҳири Фотиҳа сурасининг ўзига далолат қилмагач, Фотиҳадан зиёда сурага далолат қилиши ҳам ҳақиқатдан узоқ гапдир. Шу билан бирга агар Фотиҳадан зиёда сурани ўқишга буюрилган бўлса, демак ўша зиёда ҳам уларнинг наздида Фотиҳани қироат қилиш каби фарз бўлиши керак эди. Имом Шофеъий роҳматуллоҳ алайҳ буни айтмаган.

→ Эътироз:

Имом Нававийнинг: “Ёки Фотиҳани ўқишдан ожиз бўлган кишига ҳамл қилинади”, деган сўзларига келсак;

Эътирозга жавоб:

Бу ҳам тўғри ҳамл эмас. Ҳадисда бунга далолат қиладиган ҳеч нарса йўқ.

رفاعة بن رافع ثم اقرأ إن كان معك قرآن فإن لم يكن معك قرآن فاحمد الله وكبر وهلل

 Руфоъа ибн Рофеънинг ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кейин агар ўзингда Қуръон бўлса қироат қил, агар сенда Қуръон бўлмаса, Аллоҳга ҳамд, такбир ва таҳлил айт”,  дедилар.

كذا في رواية الطحاوي وفي رواية الترمذي رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم فإن كان معك قرآن فإقرأ وإلا فاحمد الله وكبره وهلله

Шунингдек бу Таҳовий ривоятида ҳам келган. Термизийнинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар ўзингда Қуръон бўлса, уни қироат қил, (ёд олмаган бўлсанг)  Аллоҳга ҳамд, такбир ва таҳлил айт”, дедилар.

Шундай экан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Муяссар бўлганини қироат қил...”, деган сўзларини қандай қилиб Фотиҳани ҳам ўқий олмайдиган кишига ҳамл қилиш мумкин?  Ваҳоланки, қироатдан ожиз бўлган кишининг ҳукмини алоҳида баён қилганлар. 3/74

→ Эътироз:

Фотиҳани намознинг рукнларидан дейдиган уламолар яна Имом Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”ида Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилган қуйидаги ҳадисни ҳужжат қилишади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Китоб”нинг Фотиҳасини ўқимаган кишининг намози йўқ”, дедилар. 1/184, “Қироатнинг вожиблиги” боби.

Эътирозга жавоб:

Бунга қуйидагича жавоб берамиз:

Ушбу ҳадиси шариф оҳод хабар бўлиб Аллоҳ таолонинг:  “Бас, ундан муяссар бўлганини қироат қилинглар”, оятининг умумийлигини хослай олмайди. Усулга кўра бу тўғри бўлмайди. Оят қатъий бўлиб зонний далил унга қарши тура олмайди.

→ Эътироз:

Агар: “Оятдаги “мо” лафзи умумга ҳукм қилинадиган омм эмас, балки у зоҳирдир”, дейилса;

Эътирозга жавоб:

Бунга шундай жавоб берамиз:

Ояти кариманинг лафзи мутлақдир. Унда Фотиҳа ёки бошқа сурани хослигини қайдламаган. Далолати зонний ҳадис Қуръондаги мутлақликни қайдлай олмайди.

→ Эътироз:

Агар: “Мутлақни қайдлаш бизнинг наздимизда жоиздир ва у насх эмасдир”, дейилса;

Эътирозга жавоб:

Бунга қуйидагича жавоб берамиз:

Ояти карима ҳар жиҳатдан мутлақ эмасдир, балки у ўқувчига ихтиёрни тақозо қиладиган муяссар бўлганини ўқиш қайди билан қайдлангандир. Агар бу қайдни Фотиҳа сурасига қайдлаб қўйсак, ихтиёр маъноси ботил бўлиб қолади. Шунга кўра, намоздаги қироатнинг  энг кам  фарз миқдори бир бутун оят экани оятнинг мутлақлиги ила собит бўлади. Фотиҳа сурасини ўқиш ва унга битта сура қўшиш вожиблиги ҳадислар ва хабарлар ила хосланган. Демак шунда икки далилга тенг амал қилинган бўлади. Энди бир киши Фотиҳани намознинг фарзи ва рукни деса, у оятнинг умумийлигини тарк қилиб, фақат суннатда собит бўлган хабарнинг ўзигагина амал қилган бўлади.

→ Эътироз:

Агар: “Оят далолатига машҳур ҳадис билан зиёдалик киритиш жоиз, ушбу ҳадис эса Имом Бухорий таъкидлаганидек машҳурдир”, дейилса;

Эътирозга жавоб:

Бунга шундай жавоб берамиз:

Ушбу ҳадис машҳур эмасдир. Чунки машҳур тобеъийлар бир овоздан қабул қилган ҳадис ҳисобланади. Бу масалада эса тобеъийлар орасида ихтилоф бўлган. Бадриддин Айний роҳматуллоҳ алайҳ “Умдатул Қорий”да (2/65) шундай деган: “Агар бу ҳадисни машҳур десак ва ушбу машҳур ҳадис оят далолатига зиёдалик киритиши мумкин, деган сўзни қабул қилсак ҳам, машҳур ҳадис муҳкам бўлишилиги шартдир. Аммо ҳадиснинг маъноси муҳкам бўлмай эҳтимолий бўлса унинг оят далолатига зиёдалик кирита олишини қабул қила олмаймиз. Бу ҳадис эса шу каби эҳтимолий ҳадислардандир. Бунга ўхшаш ҳадислар жоизликни ва фазилатни нафий қилиш учун ишлатилади. Байҳақий ривоят қилган қуйидаги ҳадис бунга мисол бўла олади:

أَخْبَرَنَاهُ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ الْحَافِظُ أَخْبَرَنَا أَبُو بَكْرٍ : إِسْمَاعِيلُ بْنُ مُحَمَّدٍ الْفَقِيهُ بِالرَّىِّ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْفَرَجِ الأَزْرَقُ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ إِسْحَاقَ حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ دَاوُدَ الْيَمَامِىُّ عَنْ يَحْيَى بْنِ أَبِى كَثِيرٍ عَنْ أَبِى سَلَمَةَ عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« لاَ صَلاَةَ لِجَارِ الْمَسْجِدِ إِلاَّ فِى الْمَسْجِدِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжид қўшнисининг намози масжиддан бошқа жойда намоз эмасдир”, дедилар. Бошқа бир ўринда:

لا صلاة للعبد الآبق حتى يرجع

Қочган қулнинг қайтмагунча (намози) намоз эмасдир”, дедилар. Яна бир ерда: “Бисмиллаҳ”ни айтмаган кишининг (таҳорати) таҳорат эмасдир”, дедилар. Бу каби ҳадисларда амалнинг дуруст бўлмаслиги эмас, балки унинг мукаммал бўлмаслиги назарда тутилади. Валлоҳу Аълам.

11‑Матн:

“Фотиҳа”ни ўқигандан сўнг махфий   ҳолда “Омин” дердилар.

11‑Матннинг далиллари:

۱-عَن أبي هُرَيْرَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَن رَسُول الله  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ : " إِذا قَالَ الإِمَام : غير المغضوب عَلَيْهِم وَلَا الضَّالّين ؛ فَقولُوا : آمين ، ف فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأْمِينَ الْمَلاَئِكَةِ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ " .

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон имом: “Ғойрил мағдууби алайҳим ва ладдооооооллийн”, деса: “Аамийн”, денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталар сўзи билан мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Бухорий ривояти. 1/190. Имомга эргашувчи “Омин”ни жаҳрий айтиши ҳақидаги боб.

Ушбу ҳадисдан имом “Омин”ни жаҳрий айтмаслиги истифода қилинади. Чунки агар имомнинг “Омин”ни жаҳрий айтиши машруъ бўлганида эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имомга иқтидо қилувчилар учун “Омин”ни “ва ладдооооооллийн”дан кейин айтишларини таъкидламас эдилар, балки имомнинг “Омин” дейишини эшитиб айтишга буюрардилар.

→ Эътироз:

Имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги ҳадисда “Омин”ни жаҳрий айтишга далолат бор. 

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« إِذَا أَمَّنَ الإِمَامُ فَأَمِّنُوا ، فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأْمِينَ الْمَلاَئِكَةِ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ ».

“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон имом “Омин” деса сизлар ҳам “Омин” денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталар сўзи билан мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Бухорий ривояти.

Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иқтидо қилувчилар “Омин”ни имомнинг “Омин”ига қўшиб айтишларини айтмоқдалар. Бу эса орқадагилар имомнинг “Омин”ини эшитганликларига далолат қилади”. 

Эътирозга жавоб:

“Аслида жумҳур уламолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисдаги: “Қачон имом “Омин” деса...”, деган сўзларини мажозга ҳамл қилишади. Бу билан юқоридаги ҳадисни жамлаганлар: “Имом “ва ладдооооооллийн”ни айтгач, “Омин”ни ирода қилса, деб тушунамиз”, дейишган. Бу Аллоҳ таолонинг “Моида” сураси 6‑оятида:

...إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ...

“...қачон намозга турсанглар...”, деган сўзига ўхшайди.  Бунда қачон намозга туришни ирода қилсанглар”, деган маънони тушунилади.

Ҳофиз ибн Ҳажар роҳматуллоҳ алайҳ “Фатҳул Борий”да шундай дейди: “Уламолар икки ривоятнинг ўртасини жамлаб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қачон имом “Омин” деса...”, деган сўзларини мажозга ҳамл қилишади”.

Суютий роҳматуллоҳ алайҳ “Танвир”да шундай дейди: “Жумҳур кейинги сўзни олган, лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қачон имом “Омин” деса...”, деган сўзларини таъвил қилишган. Яъни бу сўздан мурод, қачон имом “Омин”ни қасд қилса, у билан унга эргашувчиларнинг “Омин”и бирга бўлади. Чунки “Омин”лар бир‑бирига яқин бўлиши мустаҳабдир”.

Бу имомнинг “Омин”ни жаҳрий айтмаслигига далолат қилади. Бизнинг наздимизда махфий   қилиш ҳадиси қувватлидир. Чунки “Омин” дуо бўлиб, дуодаги асл қоида махфий  ликдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً...

“Роббингизга тазарруъ қилган ва махфий   ҳолда дуо қилинг”. (Аъроф‑55)

Имом Бухорий ҳам Атонинг: “Омин” дуодир”, деганини келтирган.

وقال عليه الصَّلاةُ والسَّلامُ : « دَعْوَةُ السِّرِّ تَعْدِلُ سَبعِيْنَ دَعْوَة في العَلاَنِيَةِ »

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ичида қилинган дуо ташида қилинган дуонинг етмиштасига тенг келади”, дедиларБунинг санади саҳиҳдир.

Ибн Ҳиббон ўзининг “Саҳиҳ”ида марфуъ ҳолда ривоят қилади:

Дуонинг яхшиси махфий  сидир”.

Яна шунингдек “Омин”ни айтиш тааввузни айтишдан устун турмайди. Чунки тааввузни айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи буюрган:

فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

“Қачон Қуръон ўқисанг, шайтонир рожиймдан Аллоҳнинг паноҳини сўра”. Наҳл-98.

Шундай бўлсада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тааввузни жаҳрий қилганлари собит бўлмаган. Демак “Омин”ни жаҳрий айтмаслик ундан кўра маъқулроқ бўлади. Чунки “Омин” лафзи Қуръони каримда йўқ. Уни Фотиҳа билан ундан кейинги сура орасида жаҳрий қилиб айтиш қиёсга хилофдир. Зотан бунда “Омин”ни Қуръондан деб тушуниб қолиш эҳтимоли бор. Қиёсга мувофиқ бўлгани учун ҳам биз “Омин”ни махфий   айтиш борасидаги ҳадисни жаҳрий айтиш ҳадисидан кучлироқ ҳисоблаймиз. Саҳобалар ва тобеъийларнинг аксарлари “Омин”ни махфий   айтишарди. Табарий айтади: “Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Наҳаий, Шофеъий, Иброҳим Таймий роҳматуллоҳ алайҳимлардан ривоят қилинганишича, улар “Омин”ни махфий   айтишар эди”.

Мулоҳаза:

“Омин”ни жаҳрий ва махфий   айтиш борасидаги ҳадислар саҳиҳдир. Унинг иккисига ҳам уламоларнинг жамоалари амал қилишган. Лекин саҳобалар ва тобеъий розияллоҳу анҳумларнинг аксари уни махфий   айтишган. Бизнинг махфий   айтишни устун қўйишимизнинг сабабларидан яна бири шудир.

 

أَخْبَرَنَا عَلِىُّ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بِشْرَانَ الْعَدْلُ بِبَغْدَادَ أَخْبَرَنَا عَلِىُّ بْنُ مُحَمَّدٍ الْمِصْرِىُّ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ عُثْمَانَ بْنِ صَالِحٍ حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ الزُّبَيْدِىُّ أَخْبَرَنِى عَمْرُو بْنُ الْحَارِثِ حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ سَالِمٍ عَنِ الزُّبَيْدِىِّ قَالَ أَخْبَرَنِى الزُّهْرِىُّ عَنْ أَبِى سَلَمَةَ وَسَعِيدٍ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- إِذَا فَرَغَ مِنْ قِرَاءَةِ أُمِّ الْقُرْآنِ رَفَعَ صَوْتَهُ فَقَالَ : آمِينَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон “Уммул Қуръон”ни қироатидан бўшасалар, овозларини кўтариб: “Омин” дердилар”, деган”.

Бу ҳадисни  Дороқутний ва Ҳоким ривоят қилган. Дороқутний ҳадиснинг санадини ҳасан деган. Ҳоким икки шайхнинг шартига кўра саҳиҳ деган. Байҳақий ҳасан саҳиҳ деган. Ҳадиснинг санадида Яҳё ибн Усмон бор. Ибн Абу Ҳотим айтади: “Муҳаддислар бу хусуда гап қилишган”. “Ал‑Жавҳарун Нақий” 1/132. Заҳабий “Кошиф”ида айтади: “Уни инкор қиладиган нарсалар бор. Унинг шайхи Исҳоқ Зубайдийдир. Абу Довуд уни: “Ҳеч нарса эмас”, деган. Насаий  эса: “Сиқа эмас”, деган. Ҳимснинг муҳаддиси Муҳаммад ибн Авф Тоий уни: “Ёлғончи”, деган.

Ҳадиснинг санадида Исҳоқ ибн Иброҳим Алоъ Зубайдий ибн Зибриқ бўлиб, икки шайх ўзининг “Саҳиҳ”ида ва тўртта “Сунан” эгалари ҳам ўз “Сунан”ларида ундан ҳадис келтиришмаган. Насаий ва Абу Довуд уни заиф дейишган. Ҳимс муҳаддиси Муҳаммад ибн Авф Тоий уни ёлғончи деган.

Ожуррий Абу Довуддан ривоят қилади. Муҳаммад ибн Авн шундай деди: “Исҳоқ ибн Зибриқнниг ёлғончи эканига шак қилмайман”. Таҳзибут Таҳзиб, 1/216.

→ Эътироз:

Ибн Можа ва Ибн Жарирлар ривоят қилишиб саҳиҳ дейишган қуйидаги ҳадис ҳақида:

عن علي قال: كان النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم إذا قال: (وَلا الضَّالِّينَ) قَالَ : آمِينَ يَرْفَعُ بِهَا صَوْتَهُ

 

Ибн Шоҳин Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон: “Валаддооооооллийн”, десалар: “Аамийн”, дердилар ва бунда овозларини кўтарардилар”. Шунингдек “Канзул Уммол”да ҳам келтирилган. 4/210.

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ حَدَّثَنَا حُمَيْدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي لَيْلَى عَنْ سَلَمَةَ بْنِ كُهَيْلٍ عَنْ حُجَيَّةَ بْنِ عَدِيٍّ عَنْ عَلِيٍّ قَالَ : سَمِعْتُ رسول الله صلى الله عليه وسلم إِذَا قَالَ : (وَلا الضَّالِّينَ) قَالَ : آمِينَ يَرْفَعُ بِهَا صَوْتَهُ

Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба айтиб берди, бизга Ҳумайд ибн Абдурраҳмон айтиб берди, бизга Ибн Абу Лайло айтиб берди. У Салама ибн Куҳайлдан, у Ҳужайя ибн Адийдан, у эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон: “Валаддооооооллийн”, десалар: “Аамийн”, деганларини эшитдим”. Ибн Можа ривояти 1/62.

Эътирозга жавоб:

Ҳадисда  “бунда овозларини кўтарардилар”, деган жумла йўқ. Эшитишнинг ўзи жаҳрий айтилганига далолат қила олмайди. Чунки одатда яқин турган киши махфий   айтилган калимани ҳам эшитиши мумкин. Баъзи ровийлар икки тушунчанинг ўртасини ажратмасдан Алий розияллоҳу анҳунинг овозни эшитишларини маънони ривоят қилиш деб тушунтиришган. Бу фикрни Алий розияллоҳу анҳунинг ўзлари “Омин”ни махфий   айтганлари қувватлайди.

Имомга яқин турган ёки унинг ёнида турган иқтидо қилувчи имомнинг махфий   ўқиган нарсаларини эшитиши мумкин. Шу билан бирга буни жаҳрий дейилмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга пешин намозини ўқиб берганларида баъзан Фотиҳадан кейинги суранинг бир ёки икки оятларини эшиттириб қўярдилар. Маълумки, махфий  ликнинг энг ками ўзи ва ўзига яқин турган кишининг эшитишидир. Агар бир ёки икки киши эшитса у жаҳрий бўлавермайди. Бизнинг наздимизда бу борадаги барча ҳадислар “Омин”ни таълими учун айтилганига ёки ровийнинг баъзилар эшитганини мутлақ қилиб ривоят қилганига ҳамл қилинади.

→ Эътироз:

Имом Термизий Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис ҳақида:

حَدَّثَنَا بُنْدَارٌ مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ قَالَا حَدَّثَنَا سُفْيَانُ عَنْ سَلَمَةَ بْنِ كُهَيْلٍ عَنْ حُجْرِ بْنِ عَنْبَسٍ عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَرَأَ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ فَقَالَ آمِينَ وَمَدَّ بِهَا صَوْتَهُ

Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғойрил мағдууби алайҳим ва ладдооооооллийн”, ўқиб: “Аамийн”, деганларини эшитдим. Бунда овозларини чўздилар”. 1/34.

Эътирозга жавоб:

Бу Суфённинг ҳадисидир. Шуъбанинг ҳадисидаги: “Бунда овозларини паст қилардилар”, деган лафз Суфённинг ҳадисига қарама‑қарши туриб қолади. Шуъба ҳадис ривоят қилиш жиҳатидан Суфёндан яхшироқдир. Шуъбанинг замонида ҳадис борасида унга ўхшагани, ҳадис ривоят қилишда ундан яхшиси бўлмаган. Бу унга насиб қилган. Муҳаммад ибн Аббос Насаий  айтади: “Абу Абдуллоҳдан: “Ким собитроқ, Шуъбами ёки Суфёнми?” деб сўрадим. У: “Суфён ҳофиз ва солиҳ киши, Шуъба эса ундан кўра собитроқ ва рижолларнинг энг тозасидир”, деди.

Абдуллоҳ ибн Аҳмад отасидан ривоят қилиб айтади: “Шуъба бу борада  яъни рижоллар орасида ўзи ёлғиз умматдир, унинг ҳадисни кўриши, собит қилиши ва (ҳадисни турли номаъқул сифатлардан) тозалаши рижолларнинг фойдасигадир”.

Ҳаммод ибн Зайд айтади: “Менга агар Шуъба мувофиқ келса, хилоф қилганларга парво қилмайман. Агар бирон нарсада Шуъба менга хилоф қилса уни тарк қилдим”.

Абу Довудга: “У ҳадис ривоят қилиш жиҳатидан Суфёндан яхшироқми?” дейилди. Абу Довуд: “Дунёда озлиги жиҳатдан Шуъба ва Моликдан кўра ҳадис ривоят қилишда яхшироғи йўқдир”, деган.

 

→ Эътироз:

Яна Ибн Можанинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси ҳақида:

 

حدثنا محمد بن بشار حدثنا صفوان بن عيسى حدثنا بشر بن رافع عن أبي عبد الله ابن عم أبي هريرة عن أبي هريرة قال ترك الناس التأمين وكان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا قال ( غير المغضوب عليهم ولا الضالين ) قال آمين حتى يسمعها أهل الصف الأول فيرتج بها المسجد

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Одамлар “Омин”ни тарк қилишди. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон “Ғойрил мағдууби алайҳим ва ладдооооооллийн”, айтсалар: “Аамийн”, дердилар. Ҳатто биринчи саф аҳли уни эшитар, у билан масжид ларзага келарди”. 1/62.

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадиснинг санадида ҳам матнида ҳам муаммо бор. Унинг санадида Бишр ибн Рофеъ бўлиб, Бухорий: “Унинг ҳадисига эргашилмайди”, деган.

Аҳмад уни: “Заиф”, деган.

Ибн Маъийн: “Мункар ҳадисларни айтган”, деган.

Насаий  уни: “Кучли эмас”, деган.

Ибн Ҳиббон: “Бир неча мавзу нарсаларни худди уларга суянгандек ривоят қилади”, деган. “Мезон”, 1/147.

Ҳофиз “Таҳзибут Таҳзиб”да айтади: “Ибн Абдулбарр “Куний”да: “Улар наздида у заиф ва мункарул ҳадисдир”, деган.

“Инсоф” китобида шундай дейди: “Муҳаддислар унинг ҳадисини инкор қилишда иттифоқ қилишган, у ривоят қилган нарсани ташлашган ва ундан ҳужжат олишни тарк қилишган. Ҳадис уламолари бу борада ихтилоф қилишмаган. Ибн Ҳиббон айтади: “У Яҳё ибн Абу Касирдан  бир нечта мавзу бузуқ ривоятларни келтирган. Буни ҳадис илмидан ўта хабардор бўлмаган кишилар ҳам била олади. Яна у худди уларга суянгандек ривоят қилади”. 1/449.

Ҳадиснинг матнига келсак: “У билан масжид ларзага келарди”, деган матн: “Ҳатто биринчи саф аҳли уни эшитар эди”, деган жумлага хилофдир. Чунки масжид ларзага келадиган даражада овоз бўлса, уни фақат биринчи сафдагилар эшитмаган бўларди. Маълумки бу ҳадисни Абу Довуд Бишр ибн Рофеънинг йўлидан: “У билан масжид ларзага келарди”, жумласисиз ривоят қилган. Унинг лафзида шундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон: “Ғойрил мағдууби алайҳим ва ладдооооооллийн”ни тиловат қилсалар: “Аамийн”, дердилар. Ҳатто биринчи сафда у зотга яқин турган киши уни эшитарди”. 1/352. Авнул Маъбуд.

→ Эътироз:

Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ўзининг “Муснад”ида ривоят қилган ҳадисга келсак:

 

حَدَّثَنَا النَّضْرُ بْنُ شُمَيْلٍ ، عَنْ هَارُونَ الأَعْوَرِ ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ مُسْلِمٍ ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ ، عَنْ ابْنِ أُمِّ الْحُصَيْنِ ، عَنْ أُمِّهِ ، أَنَّهَا صَلَّتْ  خَلْفَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، فَسَمِعَتْهُ وَهُوَ يَقُولُ :مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ ، فَلَمَّا قَرَأَ وَلا الضَّالِّينَ قَالَ : آمِينَ ، حَتَّى سَمِعَتْهُ وَهِيَ فِي صَفِّ النِّسَاءِ

 

Бизга Назр ибн Шамил айтиб берди, у Ҳорун Аъвардан, у Исмоил ибн Муслимдан, у Абу Исҳоқдан, у Ибн Умму Ҳусойндан, у эса онасидан ривоят қилишича, онаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганда, у зотнинг: “Маалики явмиддиин”, деяётганларини эшитган экан. У зот: “Ва ладдооооооллийн”ни қироат қилгач: “Аамийн”, деган эканлар ҳатто у аёллар сафида туриб уни эшитган экан”. Зайлаъий, 1/196.

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадис ровийлари орасида Исмоил ибн Муслим Маккий бор. У заифдир.

Аҳмад айтади: “У мункарул ҳадисдир”.

Насаий айтади: “У матрукдир”.

Ибн Мадиний айтади: “Яҳёдан эшитдим, ундан Исмоил ибн Муслим Маккий тўғрисида сўралди. У: “У доим чалкаштиради, бизга бир ҳадисни уч хил қилиб айтиб беради”.

Ибн Маъийн айтади: “Исмоил ибн Муслим Маккий ҳеч нарса эмасдир”.

Алий ибн Мадиний айтади: “Унинг ҳадиси ёзилмайди”.

Саъдий айтади: “Ниҳоятда бўшдир”. “Мезон” 1/115.

→ Эътироз:

Бухорийнинг Атодан ривоят қилган таълиқи ҳақида:

عبد الرزاق عن بن جريج عن عطاء قال قلت له أكان بن الزبير يؤمن على أثر أم القرآن قال نعم ويؤمن من وراءه حتى إن للمسجد للجة

Абдурраззоқ Ибн Журайждан, у эса Атодан ривоят қилади. Ато айтади: “Унга: “Ибн Зубайр “Уммул Қуръон”нинг изидан “Омин”ни айтармиди?” дедим. У: “Ҳа, унинг ортидан “Омин”ни айтарди, ҳатто масжид ларзага келарди”, деди”. Фатҳул Борий 2/262. “Имом “Омин”ни жаҳрий айтиши” боби.

وَأَخْبَرَنَا أَبُو يَعْلَى : حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ الصَّيْدَلاَنِىُّ أَخْبَرَنَا أَبُو بَكْرٍ : مُحَمَّدُ بْنُ الْحُسَيْنِ الْقَطَّانُ حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنْصُورٍ الْمَرْوَزِىُّ حَدَّثَنَا عَلِىُّ بْنُ الْحَسَنِ بْنِ شَقِيقٍ أَخْبَرَنَا أَبُو حَمْزَةَ عَنْ مُطَرِّفٍ عَنْ خَالِدِ بْنِ أَبِى أَيُّوبَ عَنْ عَطَاءٍ قَالَ : أَدْرَكْتُ مِائَتَيْنِ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- فِى هَذَا الْمَسْجِدِ إِذَا قَالَ الإِمَامُ (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) سَمِعْتُ لَهُمْ رَجَّةً بِآمِينَ

Байҳақий Атодан бошқа важҳда ривоят қилган. Ато айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки юзтасини ушбу масжидда топдим. Имом қачон “ғойрил мағдууби алайҳим ва ладдооооооллийн”, деса, уларнинг гулдуроз “Омин”ини эшидим”.

Эътирозга жавоб:

Бу таълиққа қуйидаги жавобни берамиз:

Бу таълиқдаги саҳобаларнинг амаллари бошқа бир қанча саҳобаларнинг амаллари ва сўзларига қарши турар экан уни ҳужжат қилиб бўлмайди. Юқорида Умар, Алий ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумларнинг “Омин”ни махфий   айтганлари борасидаги далилни келтириб ўтдик. Булар ўрнак учун кифоя қилади. Табарийнинг зикр қилишича: “Саҳоба ва тобеъий розияллоҳу анҳумларнинг аксари “Омин”ни махфий   айтишарди”.

Хулоса:

“Омин”ни махфий   айтиш юқорида ўтган тафсилотларга кўра ҳукмнинг аслидир. Бунинг хилофига далил келмагунча уни тарк қилинмайди. Жаҳрий қилиш тўғрисидаги барча ривоятлар умумни эмас, балки феълларнинг ҳикояси ҳисобланади. Турли эҳтимоллари мавжуд бўлган далиллар “Омин”ни махфий   айтиш далилига қарши ҳужжат бўла олмайди. Шу билан бирга у далилларнинг аксарида кўриб ўтганимиздек жарҳ бор. Улардан саҳиҳлари очиқ‑ойдин эмас, очиқ‑ойдинлари эса саҳиҳ эмас. Саҳобалардан ворид бўлган асарлар ихтилофли бўлиб, шунга кўра бизнинг наздимизда далилнинг кучлироғи асл борасидаги далиллар ҳисобланади. Асл эса юқорида айтганимиздек “Омин”ни махфий   айтишдир. Валлоҳу таоло Аълам! 

12‑Матн:

Сўнгра рукуъ қилган ҳолда такбир айтардилар.

12‑Матннинг далиллари:

۱-حدثنا قتيبة حدثنا أبو الأحوص عن أبي إسحق عن عبد الرحمن بن الأسود عن علقمة والأسود عن عبد الله [ بن مسعود ] قال كان رسول الله صلى الله عليه و سلم يكبر في كل خفض ورفع وقيام وقعود و أبو بكر وعمر

1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир пасайишда, кўтарилишда, қиёмда ва қаъдада такбир айтардилар. Абу Бакр, Умар ҳам”. Термизий ривояти 1/35. “Ҳадис ҳасан саҳиҳдир”.

۲-حدثنا عبد الله بن منير المروزي قال سمعت علي بن الحسن قال أخبرنا عبد الله بن المبارك عن ابن جريج عن الزهري عن أبي بكر بن عبد الرحمن عَن أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُكَبِّرُ وَهُوَ يَهْوِي قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эгилар эканлар такбир айтардилар”. Термизий ривояти 1/35. Абу Ийсо айтади: “Бу  ҳадис ҳасан саҳиҳдир”.

۳-وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إذَا قَامَ إلَى الصَّلَاةِ يُكَبِّرُ حِينَ يَقُومُ ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَرْكَعُ ثُمَّ يَقُولُ : سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ حِينَ يَرْفَعُ صُلْبَهُ مِنْ الرُّكُوعِ ، ثُمَّ يَقُولُ وَهُوَ قَائِمٌ رَبَّنَا وَلَك الْحَمْدُ ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَهْوِي سَاجِدًا ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَسْجُدُ ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَرْفَعُ ، ثُمَّ يَفْعَلُ ذَلِكَ فِي الصَّلَاةِ كُلِّهَا ، وَيُكَبِّرُ حِينَ يَقُومُ مِنْ اثْنَتَيْنِ بَعْدَ الْجُلُوسِ  

3. Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар, рукуъ қилаётган пайтда такбир айтардилар. Кейин рукуъдан белларини кўтарган пайтда: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дердилар. Кейин тик турган ҳолларида: “Роббана ва лакал ҳамд”, дердилар. Кейин саждага эгилган ҳолларида такбир айтардилар. Кейин (гавдаларини) кўтарган ҳолларида такбир айтардилар. Сўнг мана шуни намознинг барчасида бажарар эдилар. Кейин жалсадан иккинчи (ракат)га туришда ҳам такбир айтардилар”. Муттафақун алайҳ. “Булуғул маром” 1/49.

→ Эътироз:

Абдурраҳмон ибн Абзо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ҳақида:

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ حَمَّادٍ قَالَ أَخْبَرَنَا شُعْبَةُ عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عِمْرَانَ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبْزَى عَنْ أَبِيهِ أَنَّهُ صَلَّى خَلْفَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَكَانَ لَا يُتِمُّ التَّكْبِيرَ

“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиган экан. У зот такбирни тугал қилмас эканлар”. Абу Довуд ривояти. 1/310.  Ҳадиснинг маъноси қуйидагича: “У зот қачон бошларини рукуъдан кўтарсалар ва сажда қилмоқчи бўлсалар такбир айтмасдилар. Қачон саждадан турсалар такбир айтмасдилар.

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадисни Абдурраҳмон ибн Абзо розияллоҳу анҳунинг бошқалар эшитган такбирни у эшитмаганига йўямиз. Бу такбир ҳаммага маълум ва машҳур бўлиб, ёлғиз Абдурраҳмон розияллоҳу анҳунинг сўзи уни айтмасликка далил бўла олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг бу такбирни бугунги кунимизгача барча айтиб келган ва бу хабар мутавотирдир. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди...

13‑Матн:

Икки қўллари билан тиззаларига суянардилар. Бармоқларининг орасини очардилар.

13‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ عُقْبَةَ بْنِ عَمْرٍو أَنَّهُ رَكَعَ فَجَافَى يَدَيْهِ وَوَضَعَ يَدَيْهِ عَلَى رُكْبَتَيْهِ وَفَرَّجَ بَيْنَ أَصَابِعِهِ مِنْ وَرَاءِ رُكْبَتَيْهِ ، وَقَالَ : هَكَذَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُصَلِّي . رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُد وَالنَّسَائِيُّ .

1. Абу Масъуд Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади. У рукуъ қилиб, икки қўли орасини очиқ қилди ва икки қўлини тиззаларига қўйди ҳамда тиззалари ортидан бармоқлари орасини очди  ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай намоз ўқиётганларини кўрдим”, деди. Аҳмад, Абу Довуд ва Насаий  ривояти.

۲-وَفِي حَدِيثِ رِفَاعَةَ بْنِ رَافِعٍ عَنْ النَّبِيِّ - صلى الله عليه وسلم - : « وَإِذَا رَكَعْتَ فَضَعْ رَاحَتَيْكَ عَلَى رُكْبَتَيْكَ » . رَوَاهُ أَبُو دَاوُد .

2. Руфоъа ибн Рофеънинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисида, у зот: “Қачон рукуъ қилсанг, икки “қўлингни” икки тиззангга қўй”, дедилар Абу Довуд ривояти. Бу икки ҳадисга ҳеч ким таъна қила олмайди. Чунки санаддаги рижолларнинг барчаси сиқалардир.

Руфоъанинг ҳадиси суяниш ва бармоқлар орасини очишнинг таъкидланган суннат эканига далолат қилади. Чунки қўйиш ва бармоқлар орасини очиш лафзи буйруқ тарзида келмоқда.

Суннатнинг таърифи:

Баъзилар суннатга шундай таъриф айтишади: “Суннат динда уни бажаришни лозим ҳам қилмайдиган ва уни тарк қилишни инкор ҳам этмайдиган сўз ва феъл билан юриладиган йўлдир”. Усул аҳлининг истилоҳига кўра суннат бажариш талаб қилинган, лекин тарк қилувчи гуноҳкор бўлмайдиган далил билан собит бўлган амалдир. Бу далил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, феъллари ёки тақрирлари билан собит бўлишининг фарқи йўқ. Буларнинг ҳаммасини умумлаштириб тушуниш саҳиҳроқ ва яхшироқдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир суннатни ҳеч тарк этмай, доим қилган бўлсалар бу унинг таъкидланган суннат эканига далолат қилади. Агар уни баъзан тарк қилган бўлсалар бу таъкидланмаган суннат бўлади. Агар уни бажармаган кишини инкор қилган бўлсалар, бу амалнинг вожиб эканига далолат қилади.

14‑Матн:

Белларини текис тутган ҳолда, бошларини кўтариб ҳам, тушуриб ҳам юбормас эдилар

14‑Матннинг далиллари:

۱-حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ حَدَّثَنَا أَبُو عَاصِمٍ الضَّحَّاكُ بْنُ مَخْلَدٍ ح وَحَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ حَدَّثَنَا يَحْيَى - وَهَذَا حَدِيثُ أَحْمَدَ قَالَ - أَخْبَرَنَا عَبْدُ الْحَمِيدِ - يَعْنِى ابْنَ جَعْفَرٍ - أَخْبَرَنِى مُحَمَّدُ بْنُ عَمْرِو بْنِ عَطَاءٍ قَالَ سَمِعْتُ أَبَا حُمَيْدٍ السَّاعِدِىَّ فِى عَشْرَةٍ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- مِنْهُمْ أَبُو قَتَادَةَ قَالَ أَبُو حُمَيْدٍ أَنَا أَعْلَمُكُمْ بِصَلاَةِ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم...وذكر الحديث بطوله وفيه:

 يُكَبِّرُ فَيَرْفَعُ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِىَ بِهِمَا مَنْكِبَيْهِ ثُمَّ يَرْكَعُ وَيَضَعُ رَاحَتَيْهِ عَلَى رُكْبَتَيْهِ ثُمَّ يَعْتَدِلُ فَلاَ يَصُبُّ رَأْسَهُ وَلاَ يُقْنِعُ ثُمَّ يَرْفَعُ رَأْسَهُ فَيَقُولُ « سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ ». ثُمَّ يَرْفَعُ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِىَ بِهِمَا مَنْكِبَيْهِ مُعْتَدِلاً ثُمَّ يَقُولُ « اللَّهُ أَكْبَرُ ». ثُمَّ يَهْوِى إِلَى الأَرْضِ فَيُجَافِى يَدَيْهِ عَنْ جَنْبَيْهِ...وفي اخره:

قَالُوا صَدَقْتَ هَكَذَا كَانَ يُصَلِّى -صلى الله عليه وسلم-.

1. Муҳаммад ибн Амр ибн Атодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнта саҳобалари орасида Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳудан эшитдим. Абу Қатода ҳам улардан бири эди. Абу Ҳумайд: “Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини таълим бераман”, деб узун ҳадисни зикр қилди. Унда жумладан қуйидагиларни айтди:

“Сўнг такбир айтиб, икки қўлларини кўкраклари баробаригача кўтардилар. Кейин рукуъ қилдилар ва икки қўлларини тиззаларига қўйдилар. Сўнг (белларини) тўғри тутиб, бошларини  тушуриб ҳам, кўтариб ҳам юбормадилар. Кейин бошларини кўтариб: “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ”, дедилар. Сўнгра ростланган ҳолда икки қўлларини кўкраклари баробаригача кўтардилар. Кейин: “Аллооҳу Акбар”,  дедилар. Сўнгра (сажда учун) ерга йиқилдилар. (Саждада) икки қўллари билан биқинлари орасини очардилар”.  Ривоятининг  охирида шундай деди: “Улар (яъни саҳобалар): “Тўғри айтдинг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳудди шундай намоз ўқир эдилар”, дейишди”. Абу Довуд ривоят қилган ва ҳадис борасида ҳеч нарса демаган. Имом Нававий: “Ҳадис Муслим шартига кўрадир”, деган.

Ушбу ҳадис икки қўлни кўтариш сажда учун бўлганига далолат қилади. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъдан турсалар: “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ”, деганларидан кейин икки қўлларини кўтаришлари ва сажда учун ерга йиқилишлари айтилмоқда. Бу сажда учун қўл кўтаришдир.

۲-حَدَّثَنَا جَعْفَرُ بْنُ مَعْدَانَ الأَهْوَازِيُّ ، حَدَّثَنَا زَيْدُ بْنُ الْحَرِيشِ ، حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ الْهَيْثَمِ ، حَدَّثَنَا عَوْفٌ ، عَنِ الْحَسَنِ ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : أَسْرَقُ النَّاسِ مَنْ يَسْرِقُ صَلاتَهُ ، قِيلَ : يَا رَسُولَ اللهِ ، وَكَيْفَ يَسْرِقُ صَلاتَهُ ؟ قَالَ : لا يُتِمُّ رُكُوعَهَا ، وَلاَ سُجُودَهَا ، وَأَبْخَلُ النَّاسِ مَنْ بَخِلَ بِالسَّلامِ

2. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг энг ўғриси намозидан ўғирлаганидир”, дедилар. “Намозидан қандай ўғирлайди?” дейилди. У зот: “Рукуълари ва саждаларини тугал қилмайди. Одамларнинг энг бахили саломга бахиллик қилган кишидир”, дедилар”. Табароний учликларда ривоят қилган. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир. (Мажмаъуз завоид 1/189). Ҳоким ҳам “Мустадрак”да (1/229) Абу Қатодадан ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилган. Санаднинг иккиси ҳам саҳиҳдир. Заҳабий ҳам шуни тақрир қилган.

عَنِ الْبَرَاءِ قَالَ : كَانَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- إِذَا رَكَعَ بَسَطَ ظَهْرَهُ ، وَإِذَا سَجَدَ وَجَّهَ أَصَابِعَهُ قِبَلَ الْقِبْلَةِ

“Насбур Роя”да (1/197) Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъ қилсалар белларини текис қилардилар ва қачон сажда қилсалар бармоқларини қиблага қаратар эдилар”. Буни Абул Аббос Сирож ўзининг “Муснад”ида ривоят қилган. “Дироя”, 50-саҳифа. Санади саҳиҳдир.

۳-حدثنا عليّ بنُ حُجْرٍ، أخبرنا إسْمَاعِيلُ بن جعفَرٍ عن يحيى بنِ عليّ بنِ يحيى بنِ خَلاّدِ بنِ رافعٍ الزّرَقِيّ (عن ابيه) عن جَدّهِ عن رِفَاعَةَ بنِ رافعٍ "أنّ رسول الله صلى الله عليه وسلم بَيْنَمَا هو جالسٌ في المسجِدِ يوماً، قال رفاعةُ: ونحنُ معه. إذْ جاءَهُ رجلٌ كَالْبَدَوِيّ، فصلى، فَأَخَفّ صلاتَه، ثم انصرَف فَسَلم عَلَى النبيّ صلى الله عليه وسلم فقال النبيّ صلى الله عليه وسلم: وعَلَيْكَ، فَارْجِعْ فَصَلّى فإِنّكَ لم تُصَلّ فَرَجَعَ فصلّى، ثم جاء فسلمَ عليه، فقال: وعليك، فارجعْ فصلّ فإنك لم تُصَلّ، (ففعل ذلك) مرتينِ أو ثلاثاً، كُلّ ذلك يأْتِي النبيّ صلى الله عليه وسلم فَيُسَلّمُ على النبيّ صلى الله عليه وسلم، فيقولُ النبيّ صلى الله عليه وسلم: وعليكَ، فارجعْ فصلّ فإنك لم تُصَلّ، فخافَ الناسُ وكَبُرَ عليهم أن يكونَ مَنْ أخَفّ صَلاَتَهُ لم يُصَلّ، فقال الرجلُ في آخرِ ذلكَ: فأرِنِي وعَلّمْنِي، فإنّمَا أنَا بَشَرٌ أُصِيبُ وأُخْطِئ، فقالَ: أجَلْ، إذا قُمْتَ إلى الصلاة فَتَوَضّأْ كما أَمَرَكَ الله، ثُمّ تَشَهّد فأَقِمْ، فإنْ كان معكَ قُرْآنٌ فَاقْرأْ، وإلاّ فَاحْمَدْ الله وَكَبّرْهُ وَهَلّلْهُ، ثُمّ ارْكَع فاطْمَئنّ راكعاً، ثم اعْتَدِلْ قَائِماً، ثم اسجدْ فاعْتَدِلْ ساجداً، ثم اجْلِسْ فاطْمَئِنّ جالساً، ثم قُمْ، فإذا فَعَلْتَ ذلك فقد تَمّتْ صَلاَتَكَ، وإنْ انْتَقَصْتَ مِنْهُ شيئاً انْتَقَصْتَ مِنْ صلاَتك، قال: وكان هذا أهْوَنَ عليهم من الأوّل أنّهُ مَن انْتَقصَ مِن ذَلكَ شيئاً انْتَقَصَ مِنْ صلاتِهِ وَلَمْ تَذْهَبْ كُلّها"

3. Руфоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир куни масжидда ўтирганларини  ривоят қилади: “Биз у зот билан бирга эдик. Тўсатдан бадавийга ўхшаган бир киши келиб намоз ўқиди ва намозини енгил қилди. Сўнг бурилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга ҳам (Аллоҳнинг саломи), қайт намоз ўқи, сен намоз ўқимадинг”, дедилар. У қайтиб, намоз ўқиди. Кейин келиб, у зотга салом берди. “Сенга ҳам (Аллоҳнинг саломи),  қайт намоз ўқи, сен намоз ўқимадинг”, деб (мана шуни) икки ёки уч марта айтдилар. Ҳар сафар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб салом берар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: “Сенга ҳам (Аллоҳнинг саломи),  қайт намоз ўқи, сен намоз ўқимадинг”, дердилар. Одамлар хавотирга тушишди. Ким намозини енгил қилса у намоз ўқимаган бўлиши уларга оғир келди. Ҳалиги киши бунинг охирида: “Менга кўрсатинг ва таълим беринг, мен дарҳақиқат бир башарман, тўғри ҳам қиламан, хато ҳам”, деди. Шунда у зот: “Тўғри, қачон намозга турсанг, Аллоҳ буюрганидек таҳорат қил сўнг ташаҳҳуд айт. Кейин яна тур. Агар ўзингда Қуръон бўлса (уни қироат қил), бўлмаса, Аллоҳга ҳамд, такбир ва таҳлил айт. Сўнг рукуъ қил, рукуъ ҳолда хотиржам бўл. Кейин қиём ҳолда тик тур. Сўнг сажда қил, сажда ҳолида ростлан. Кейин ўтир, ўтирган ҳолда хотиржам бўл. Сўнгра тур. Қачон шуларни бажарсанг, намозинг тугал бўлибди. Агар бундан бирор нарсага нуқсон етказсанг, намозингга нуқсон етказибсан”, дедилар. Бу уларга аввалгидан кўра енгилроқ бўлди. Чунки ким мана шулардан бир нарсага нуқсон етказса, намозига нуқсон етказган бўлади. Унинг ҳаммаси (зое) кетган бўлмайди”. Термизий ривоят қилган ва: “Руфоъанинг ҳадиси ҳасан ҳадисдир”, деган. 1/40. 

Ушбу ҳадис рукнларда ростланиш ва хотиржам туришнинг вожиблигига далолат қилади. (Буни фиқҳда “таъдилу аркон” дейилади). Намоз рукнларининг ҳар бирини мукаммал бажариш вожибдир. Агар рукнлардан бирор нарсани есдан чиқариб тарк қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлади. Агар қасддан тарк қилса ҳаромга яқин макруҳ бўлиб, ўша намозни кароҳиятсиз бўлиши учун қайтадан ўқиши лозим бўлади. Лекин бу билан намози бузилган дейилмайди.

→ Эътироз:

Ҳадиси шарифдаги Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сен намоз ўқимадинг”,  деган сўзларини далил қилиб, баъзилар намоздаги рукнларда ростланиш ва хотиржам туришни фарз, рукнлари тўла бажарилмаган намоз йўқнинг ҳукмидадир. Йўқ эса ботилдир, дейишади.

Эътирозга жавоб:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бундан бирор нарсага нуқсон етказсанг, намозингга нуқсон етказибсан”, деган сўзлари билан нуқсонли намозни сифатладилар. Агар ботил бўлганида уни нуқсонли намоз деб номламасдилар. Шунингдек у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўғрисининг намозини ҳам бузулган намоз эмас, балки нуқсонли намоздан деб санаганлар. Шундан маълум бўлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қайта ўқишни талаб қилганлари, намозининг бузулгани учун эмас, балки нуқсонсиз, кароҳиятсиз бўлиши учун эди. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам шундай тушунишди. Демак у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сен намоз ўқимадинг”,  деган сўзларини хатосиз, мукаммал намоз ўқимадинг, деган маънога ҳамл қилиш лозим бўлади. Яъни унинг намози ажри ва савоби мукаммал бўлган намоз эмас, балки нуқсонли намоз бўлди...

15-Матн:

Ва уч марта “Субҳана Роббиял Азийм”, дердилар. Энг ками шунча бўларди.

15‑Матннинг далиллари:

۱-حدثنا محمود بن غيلان حدثنا أبو داود قال أنبانا شعبه عن الاعمش قال : سمعت سعد بن عبيدة يحدث عن المستورد " عن صلة بن زفر عن حذيفة : " أنه صلى مع النبي صلى الله عليه وسلم ، فكان يقول في ركوعه : سبحان ربي العظيم ، وفى سجوده : - سبحان ربي الاعلى... قال أبو عيسى وهذا حديث حسن صحيح

1. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. У зот рукуъларида: “Субҳаана Роббиял Азийм”,  саждаларида эса: “Субҳаана Роббиял Аълаа”,  дердилар...”. Бу ҳадисни Термизий ривоят қилган ва: “Ҳадис ҳасан саҳиҳдир”, деган.

۲-حَدَّثَنَا الرَّبِيعُ بْنُ نَافِعٍ أَبُو تَوْبَةَ وَمُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ - الْمَعْنَى - قَالاَ حَدَّثَنَا ابْنُ الْمُبَارَكِ عَنْ مُوسَى - قَالَ أَبُو سَلَمَةَ مُوسَى بْنِ أَيُّوبَ - عَنْ عَمِّهِ عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ قَالَ لَمَّا نَزَلَتْ (فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ) قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « اجْعَلُوهَا فِى رُكُوعِكُمْ. فَلَمَّا نَزَلَتْ (سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الأَعْلَى) قَالَ « اجْعَلُوهَا فِى سُجُودِكُمْ

2. Уқба ибн Омир (Жуҳаний)розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Фасаббиҳ бисми Роббикал Азийм” (ояти) нозил бўлганида: “Буни рукуъларингда айтинглар”, дедилар. “Саббиҳисма Роббикал Аълаа”, нозил бўлганида эса: “Буни саждаларингда айтинглар”, дедилар”. Саид ибн Мансур, Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳоким буни саҳиҳ деган. Ибн Ҳиббон, Ибн Мордавайҳ ва Байҳақий ҳам ўзининг “Сунан”ида келтирган. (Шунингдек “Ад‑Дуррул Мансур”да ҳам келган. 1/168)

→ Эътироз:

Имом Муслим ривоят қилган икки ҳадис ҳақида:

۱-حدّثنا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ: حدّثنا مُحمّدُ بْنُ بِشْرٍ الْعَبْدِيّ: حَدّثَنَا سَعِيدُ بْنُ أَبِي عَرُوبَةَ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ مُطَرّفِ بْنِ عَبْدِ اللّهِ بْنِ الشّخّيرِ أَنّ عَائِشَة نَبّأَتْهُ، أَنّ رَسُولَ اللّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: "سُبّوحٌ قُدّوسٌ رَبّ الْمَلاَئِكَةِ وَالرّوحِ

Оиша розияллоҳу анҳо хабар берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: “Суббуҳун Қуддусун Роббул Малааааикати вар Руҳ”, дер эдилар”.

۲-عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، كَانَ يَقُولُ فِي سُجُودِهِ : اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي كُلَّهُ ، دِقَّهُ وَجِلَّهُ ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ ، عَلانِيَتَهُ وَسِرَّهُ  أَخْرَجَهُ مُسْلِمٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: “Аллооҳуммағлий замбий куллаҳу, диққаҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва аахироҳу ва алааниятаҳу ва сирроҳу”, дер эдилар”.  

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадислардаги зикрларни нафл намозларда айтганлар. Агар фарз намозларда ҳам айтганлар дейилса, бу нодир ҳолларда бўлганига ҳамл қилинади.

 

16‑Матн:

Сўнгра тик турган ҳолда фақат “Самиъаллооҳу  лиман ҳамидаҳ”нинг ўзини айтардилар.

16‑Матннинг далиллари:

۱-عَن أبي هُرَيْرَة أَن رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : " إِذا قَالَ الإِمَام : سمع الله لمن حَمده ، فَقولُوا : اللَّهُمَّ رَبنَا لَك الْحَمد ، فَإِنَّهُ من وَافق قَوْله قَول الْمَلَائِكَة غفر لَهُ مَا تقدم من ذَنبه "

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу  лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар. Чунки кимнинг сўзи Фаришталарнинг сўзи билан мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар”. Бухорий ривояти 1/109.

۲-عَنْ أَبِي مُوسَىَ الأَشْعَرِيّ في حديث طويل: وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ ، حَمِدَهُ فَقُولُوا : اللَّهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ يَسْمَعُ اللَّهُ لَكُمْ

2. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар, Аллоҳ сизларни эшитади”. Муслим ривояти 1/174.

“Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” сўзи, Аллоҳ У Зотга дуо қилган кишига ижобат қилади маъносидадир. Имомга эргашувчи: “Роббанаа лакал ҳамд”, дейди. Имом эса буни “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтгандан сўнг махфий   тарзда айтади. Чунки бошқаларни бунга ундаб, ўзини эсдан чиқармаслиги керак. Имом “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтгач, бошқаларни ҳамд айтишга чорлаган бўлади. Ўзи эса бу борада ўрнак бўлиши даркор. Шундай экан у иккисини ҳам айтади. Ёлғиз ўқийдиган кишининг эса ёнида бунга ундовчи ва ўрнак бўлувчи тайинли бир шахс бўлмайди.

Имом Аъзам роҳматуллоҳ алайҳ айтади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар”, деган сўзлари шерикликни нафий қиладиган тақсимдир. Имом “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”ни айтмайди. Чунки буни айтса иккисини жамлаган бўлиб, унинг таҳмиди эса имомга эргашувчининг таҳмидидан кейинга тушиб қолади. Бу эса имомлик мақомига хилофдир. Ёлғиз ўқийдиган киши саҳиҳ қовлга кўра иккисини ҳам қўшиб айтади”.

Аммо Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда айтилишича Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон: “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” десалар, “Роббанаа ва лакал ҳамд”ни ҳам айтардилар.  1/106.

Ушбу ҳадис таҳмид ва тасмиъни қўшиб айтишга далолат қилади. Имом Аъзам роҳматуллоҳ алайҳнинг наздида бу ёлғиз ўқувчига хосдир. Кейин бу ҳадиснинг лафзи у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам имом бўлган ҳолларида тасмиъ ва таҳмидни қўшиб айтганларига очиқ далолат қилмайди, шундай экан тақсимлаш ҳадисига ҳам зид келмайди. Тақсимлаш ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:  “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар”.

17‑Матн:

 Агар қиёмга турсалар такбир айтардилар ва сажда қилардилар. Бунда қўлларини кўтармас эдилар.

17‑Матннинг далиллари:

۱-عَن جَابر بن سَمُرَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهما ، قَالَ : خرج علينا رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ : " مَا لي أَرَاكُم رافعي أَيْدِيكُم كَأَنَّهَا أَذْنَاب خيل شُمْس ، اسكنوا فِي الصَّلَاة "

1. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқиб: “Нимага сизларни икки қўлларингизни қайсар отнинг думига ўхшаб кўтараётганингизни кўряпман?! Намозда сокин туринглар”, дедилар”. Муслим ривояти 1/322.

Бу ҳадис намозда сокин туришнинг вожиблигига, намозда қўлларини кўтараверишлик сокинликнинг зидди эканига далолат қилади. Бу ҳадис намозга хосдир.

→ Эътироз:

Лекин имом Муслимнинг Убайдуллоҳ ибн Қибтийядан, у Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилган иккинчи ҳадисда Жобир шундай дейди: “Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқисак: “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи,  Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи”, дердик”, деб қўли билан икки тарафга ишора қилди. “Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нимага қўлларингиз билан қайсар отнинг думига ўхшаб ишора қиласизлар?” дедилар”. 1/322.

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадис аввалги ҳадисдан бошқадир. Унинг намозга алоқаси йўқ. Чунки салом бергандан сўнг киши намоздан чиққан ҳисобланади. Демак унга намозда сокин туринг, дейишнинг маъноси бўлмайди. Биринчи ҳадисда кишилар намознинг ичида эдилар. Бу икки ҳадисни воқеаси бир дейдиганларнинг сўзини қабул қилсак ҳам, булар қўлларни рукуъ ва қиёмда кўтармасликка далил бўлади. Чунки қўлларни кўтаришдан салом бериш ҳолатида қайтарилган бўлса, намознинг ичида уларни кўтараверишдан қайтаришлик янада таъкидлироқдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиснинг давомида: “Намозда сокин туринглар”, дейишлари билан шунга далолат қилмоқдалар. Ҳадиснинг умумий лафзи рукуъда ва ундан кейин қўлларни кўтармасликни тақозо қилади. Намозни бошлашдаги такбир айтишда эса қўлларни кўтаришни ман қилмайди. Чунки бу намоздан ташқаридаги қўл кўтаришдир. 

۲-عن علقمة قال : قال عبد الله بن مسعود : ألا أصلي بكم صلاة رسول الله صلى الله عليه و سلم فصلى فيم يرفع يديه إلا أول مرة

2. Алқамадан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ўқиб берайми?” деб, икки қўлини биринчи мартада кўтарганидан бошқа кўтармади”. 1/35.  Термизий ривоят қилган ва: “Ушбу бобда Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва ҳадис ҳасандир. Бу Суфённинг ва Куфа аҳлининг сўзидир”, деган. Рижоллари Муслим рижолларидир. Ибн Ҳазм “Талхис”да буни саҳиҳ деган. 1/83. Буни Насаий ҳам ривоят қилган.

۳-أَخْبَرَنَا سُوَيْدُ بْنُ نَصْرٍ قَالَ أَنْبَأَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْمُبَارَكِ عَنْ سُفْيَانَ عَنْ عَاصِمِ بْنِ كُلَيْبٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الأَسْوَدِ عَنْ عَلْقَمَةَ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ أَلاَ أُخْبِرُكُمْ بِصَلاَةِ رَسُولِ اللَّهِ ( قَالَ فَقَامَ فَرَفَعَ يَدَيْهِ أَوَّلَ مَرَّةٍ ثُمَّ لَمْ يُعِدْ

3. Бизга Сувайд ибн Наср хабар берди, бизга Абдуллоҳ ибн Муборак айтиб берди, у Суфёндан, у Осим ибн Кулайбдан, у Абдурраҳмон ибн Асваддан, у Алқамадан, у эса  Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозлари тўғрисида хабар берайми?” деб турди ва икки қўлини биринчи мартада кўтарди. Кейин қайтармади”. Насаий саҳиҳ санад билан ривоят қилган. Ҳадис рижоллари орасидаги Сувайд ва Осимдан бошқалар икки “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Сувайд сиқадир. Осим эса Муслимнинг рижолларидан бўлиб, у ҳам сиқадир.

۶-عن الأسود قال: رأيت عمر بن الخطاب يرفع يديه في أول تكبيرة ثم لا يعود.

4. Асваддан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттобнинг аввалги такбирда икки қўлини кўтарганини кўрдим. Кейин буни қайтармади”. Таҳовий ривоят қилган ва: “Бу саҳиҳ ҳадис бўлиб, рижоллари сиқалардир”, деган.

۵-حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ آدَمَ ، عَنْ حَسَنِ بْنِ عَيَّاشٍ ، عَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ بْنِ أَبْجَرَ ، عَنِ الزُّبَيْرِ بْنِ عَدِيٍّ ، عَنْ إبْرَاهِيمَ ، عَنِ الأَسْوَدِ ، قَالَ : صَلَّيْت مَعَ عُمَرَ فَلَمْ يَرْفَعْ يَدَيْهِ فِي شَيْءٍ مِنْ صَلاَتِهِ إِلاَّ حِينَ افْتَتَحَ الصَّلاَةَ ، قَالَ عَبْدُ الْمَلِكِ : وَرَأَيْت الشَّعْبِيَّ ، وَإِبْرَاهِيمَ ، وَأَبَا إِسْحَاقَ ، لاَ يَرْفَعُونَ أَيْدِيَهُمْ إِلاَّ حِينَ يَفْتَتِحُونَ الصَّلاَةَ.

5. Бизга Яҳё ибн Одам айтиб берди. У Ҳасан ибн Аёшдан, у Абдулмалик ибн Абжардан, у Зубайр ибн Адийдан, у Иброҳимдан, у эса Асваддан ривоят қилади: “Умар билан бирга намоз ўқидим. У намозга киришишдан бошқа намозининг бирор жойида қўлини кўтармади”. Абдулмалик айтади: “Шаъбийни, Иброҳимни ва Абу Исҳоқларни ҳам кўрдим. Улар қўлларини фақат намозга киришишдагина кўтаришар эди”. Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да келтирган. Бунинг санади Муслимнинг шартига кўра саҳиҳдир. Ҳасан ибн Аёш сиқа ҳужжатдир.

۴‑ثنا عَاصِمُ بْنُ كُلَيْبٍ , عَنْ أَبِيهِ: " أَنَّ عَلِيًّا رَضِيَ اللهُ عَنْهُ كَانَ يَرْفَعُ يَدَيْهِ فِي أَوَّلِ تَكْبِيرَةٍ مِنَ الصَّلَاةِ , ثُمَّ لَا يَرْفَعُ بَعْدُ

6. Осим ибн Кулайбдан, у отасидан ривоят қилади: “Алий розияллоҳу анҳу намознинг аввалги такбирида икки қўлини кўтарар, кейин бундан бошқа кўтармас эди”. Таҳовий ривояти. 1/132. Зайлаъий айтади: “Бу саҳиҳ асардир”. 1/211. “Дироянинг 85‑саҳифасида ҳам келтирилган. Рижоллари сиқалардир. Айний “Умда”да айтади: “Осим ибн Кулайб ҳадисининг санади Муслимнинг шартига кўра саҳиҳдир”.

→ Эътироз:

Ушбу ҳадисга Байҳақий ривоят қилган Ибн Абуз Заноднинг ҳадиси билан эътироз билдириш мумкин. Мусо ибн Уқбадан ривоят қилинади. У Абдуллоҳ ибн Фазлдан, у Абдурраҳмон Аърождан, у Убайдуллоҳ ибн Абу Рофеъдан, у эса Алий розияллоҳу анҳудан ҳадисни ривоят қилиб, жумладан шундай деган: “У (яъни Алий) розияллоҳу анҳу рукуъ пайтида ва қачон икки саждадан турганда икки қўлини кўтарар эди”.

Эътирозга жавоб:

Ибн Абуз Занод бу Абдурраҳмондир. Ибн Ҳанбал уни: “Ҳадиси изтиробли”, деган.

Абу Ҳотим ва Аҳмад ибн Ҳанбал: “Уни ҳужжат қилинмайди”, дейишган.

Амр ибн Алий: “Уни ибн Маҳдий тарк қилган”, деган.

Бу ҳадисда: “Қачон икки саждадан турганда икки қўлини кўтарар эди”, деган зиёда бор. Гарчи бунда ихтилоф бўлсада, ундан кўра кучлироқ далил унга қарши турмаса бу ихтилофнинг зарари йўқ. Лекин бу зиёдага қарши турган далил биз юқорида келтирган Осим ибн Кулайбнинг отасидан, у Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бўлиб, у бундан кўра саҳиҳроқ ва кучлироқдир. Чунки у ҳадис имом Муслим шартига кўрадир.

Таҳовий айтади: “Алий розияллоҳу анҳунинг аввалги такбирдан бошқа ўринларда қўл кўтаришни тарк қилганлари саҳиҳдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин бу ишни қилишлари, у кишининг наздида юқоридаги ҳадиснинг насхлиги собит бўлганлиги сабаблидир”. (Ал‑Жавҳарун Нақий, 1/135).

۷‑عن مجاهد ، قال : صليت خلف ابن عمر فلم يرفع يديه إلا في التكبيرة الأولى من الصلاة

7. Мужоҳиддан ривоят қилинади: “Ибн Умарнинг ортида намоз ўқидим. У намоздаги биринчи такбирдан бошқа (ўринда) икки қўлини кўтармади”. Таҳовий ва Абу Бакр ибн Абу Шайба ривояти. Байҳақий ҳам “Маърифа”да ривоят қилган. Санади саҳиҳдир. “Осорус Сунан”да ҳам келтирилган. 1/108.

Эътироз:

حَدَّثَنَا عَيَّاشٌ قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْأَعْلَى قَالَ حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ عَنْ نَافِعٍ أَنَّ ابْنَ عُمَرَ كَانَ إِذَا دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ كَبَّرَ وَرَفَعَ يَدَيْهِ وَإِذَا رَكَعَ رَفَعَ يَدَيْهِ وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ رَفَعَ يَدَيْهِ وَإِذَا قَامَ مِنْ الرَّكْعَتَيْنِ رَفَعَ يَدَيْهِ وَرَفَعَ ذَلِكَ ابْنُ عُمَرَ إِلَى نَبِيِّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар қачон намозга киришса такбир айтар ва икки қўлини кўтарарди. Қачон рукуъ қилса икки қўлини кўтарарди. Қачон: “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деса икки қўлини кўтарарди. Қачон иккинчи ракатдан турса икки қўлини кўтарарди”. Ибн Умар мана шуни Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга марфуъ қилган”. Имом Бухорий ривояти. “Фатҳул Борий” 2/84.

Дарҳақиқат ушбу кўтариш Молик, Нофеъ ва улардан бошқа кўпчиликдан собит бўлган. Шунингдек улар буни исбот қилувчилардир, ваҳоланки у буни нафий қилмоқда!

Эътирозга жавоб:

Юқорида келган икки хил ҳадиснинг орасини жамлаш мумкин. Шунга кўра Ибн Умар розияллоҳу анҳу қўл кўтаришларни вожиб деб билмаган, балки буни баъзан қилиб баъзан тарк этган. Бунга Имом Муҳаммад ибн Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳнинг “Муватто”сида ривоят қилган ҳадис далил бўлади:

قال محمد : أخبرنا محمد بن أبان بن صالح عن عبد العزيز بن حكيم  قال : رأيت ابن عمر يرفع يديه حذاء أذنيه في أول تكبيرة افتتاح الصلاة ولم يرفعهما فيما سوى ذلك

 “Бизга Муҳаммад ибн Абон ибн Солиҳ хабар беради. У Абдулазиз ибн Ҳакимдан ривоят қилган. У айтади: “Ибн Умарни намозга киришишдаги аввалги такбирда икки қўлини қулоқлари баробарида кўтарганини кўрдим. Бундан бошқа ўринда уларни кўтармаган”.

Муҳаммад ибн Абон гарчи заиф бўлса ҳам, лекин ёлғончилардан эмасдир. Унинг ҳадиси ёзилади. Кейин Муҳаммад ибн Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳнинг ўзи мужтаҳид, сиқа имомдир ва бу ҳадисни ижтиҳод мавзусида зикр қилган. Агар мужтаҳид бир ҳадисни далил қилса, ўша ҳадис унинг наздида саҳиҳ бўлади.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَابِرٍ ، عَنْ حَمَّادٍ ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ ، عَنْ عَلْقَمَةَ ، عَنْ عَبْدِ الله ، قَالَ : صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم ، وَأَبِي بَكْرٍ ، وَعُمَرَ فَلَمْ يَرْفَعُوا أَيْدِيَهُمْ إِلاَّ عِنْدَ افْتِتَاحِ الصَّلاَةِ

Бизга Муҳаммад ибн Жобир айтиб берди. У Ҳаммод (ибн Абу Сулаймон)дан,  у Иброҳимдан, у Алқамадан у эса Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр ва Умарнинг ортида намоз ўқидим. Улар қўлларини намозга киришишдан бошқа (ўринда) кўтаришмас эди”. Байҳақий ривояти. Унинг санади жаййиддир.

Айюб, Ибн Авн, Ҳишом ибн Ҳассон, икки Суфён, Шуъба ва бошқа кўплаб улуғлар Муҳаммад ибн Жобирдан ҳадис ривоят қилишган. Агар Муҳаммад ибн Жобир сиқа бўлмаганда бу каби эътиборли кишилар ундан ҳадис ривоят қилишмас эди.

Амр ибн Алий Фаллос уни содуқ деган. Ибн Ҳиббон уни сиқалар орасига киргизган. “Мезонул эътидол”да Муҳаммад ибн Жобир ҳақида жумладан шундай дейилган: “Муҳаммад ибн Жобирдан имомлар ва ҳофизлар ривоят қилган”. 2/498.

→ Эътироз:

Дороқутний айтади: “Муҳаммад ибн Жобир бу ривоятда ёлғиздир ва у заиф эди. Ҳаммоддан бошқалар бу ҳадисни Иброҳимдан мурсал ҳолда, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ўз феъли, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга марфуъ эмас, дея ривоят қилишган. Шу тўғридир”.

Эътирозга жавоб:

Дороқутнийнинг: “Муҳаммад ибн Жобир бу ривоятда ёлғиздир ва у заиф эди”, деган сўзи ҳадиснинг обрўсини пасайтирмайди. Чунки Иброҳимнинг мурсаллари, хусусан булар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлса, уларнинг саҳиҳ бўлиши ҳаммага маълумдир. Яна Дороқутнийнинг: “Ҳаммоддан бошқалар бу ҳадисни Иброҳимдан мурсал ҳолда, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ўз феъли, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга марфуъ эмас, дея ривоят қилишган. Шу тўғридир”, деган сўзи ҳам ҳадисга таъна етказа олмайди. Чунки Ҳаммоддан бошқалар ривоят қилгани гарчи очиқ‑ойдин марфуъ бўлмаса ҳам лекин марфуънинг ҳукмидадир.

۱-عن علقمة قال : قال عبد الله بن مسعود : ألا أصلي بكم صلاة رسول الله صلى الله عليه و سلم فصلى فيم يرفع يديه إلا أول مرة

1. Термизий ривоят қилади: “Осим ибн Кулайб отасидан, у Алқамадан ривоят қилади:  “Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ўқиб берайми?” деб намоз ўқиди. Икки қўлини биринчи мартада кўтаргандан бошқа кўтармади”.

۲-أَخْبَرَنَا سُوَيْدُ بْنُ نَصْرٍ قَالَ أَنْبَأَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْمُبَارَكِ عَنْ سُفْيَانَ عَنْ عَاصِمِ بْنِ كُلَيْبٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الأَسْوَدِ عَنْ عَلْقَمَةَ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ أَلاَ أُخْبِرُكُمْ بِصَلاَةِ رَسُولِ اللَّهِ ( قَالَ فَقَامَ فَرَفَعَ يَدَيْهِ أَوَّلَ مَرَّةٍ ثُمَّ لَمْ يُعِدْ

2. Насаий ривоят қилади: “Осим ибн Кулайб Абдурраҳмон ибн Асваддан, у Алқамадан, у эса  Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозлари тўғрисида хабар берайми?” деб турди ва икки қўлини биринчи мартада кўтарди. Кейин буни қайтармади”.

Ибн Абу Шайба, Аҳмад ва Абу Довудлар ривоят қилади: “Осим Абдурраҳмондан, у Алқамадан, у Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўрсатайми?” деди”. Аҳмад ва Абу Довуд лафзида: “Сизлар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ўқиб берайми?” дейилган ва улар ҳадисни худди шундай зикр қилишиб: “Кейин буни қайтармади”ни айтишмаган. Уларнинг наздида бунинг ҳукми марфуънинг ҳукмидадир.

Ҳаммод ибн Абу Сулаймон роҳимаҳуллоҳИмом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳнинг шайхидир. Бу кишидан Бухорийдан бошқалар ривоят қилишган. Яҳё Қаттон ва Аҳмад ибн Абдуллоҳ Ижлийлар у кишини сиқа дейишган.

Шуъба айтади: “У тўғри сўз эди”. Шуъба ундан ривоят қилган. Маълумки Шуъба фақат сиқалардангина ривоят қилади. Бухорий ҳам “Адабул Муфрад”да ундан ҳадис чиқарган. “Кошиф”да унинг таржимаи ҳоли борасида шундай дейилган: “Сиқа, имом, мужтаҳид, карим ва саҳий эди. Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”и таълиқида уни шоҳид келтирган.

“Иршодус Сорий”да шундай дейди: “Ҳаммод яъни Ибн Абу Сулаймон Абу Ҳанифанинг шайхи бўлиб, у Куфанинг фақиҳи эди. Бизга Яъқуб ибн Иброҳим (яъни қози Имом Абу Юсуф) хабар беради, бизга Хусойн ибн Абдурраҳмон (у ҳужжат ҳофиз, санади олий) хабар беради: “Мен ва Амр ибн Мурра Иброҳим Нахаийнинг олдига кирдик. Амр шундай деди: “Менга Алқама ибн Воил Ҳазрамий отасидан айтиб берди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиган ва шунда у зотни қачон такбир айтсалар ва қачон (гавдаларини) кўтарсалар қўлларини кўтараётганларини кўрган экан”. Иброҳим шундай деди: “Билмадим, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини фақат ўша куни кўриб, у зотдан буни ёдлаб олган бўлсаю, Ибн Масъуд ва у кишининг асҳоблари буни ёдлаб олишмаган бўлса?! Мен буни уларнинг бирортасидан эшитмадим. Улар намозни бошлашда такбир айтаётганларида қўлларини кўтаришарди”. Имом Муҳаммад буни “Муваттоъ”да чиқарган. Унинг рижоллари сиқалардир. 90‑саҳифа.

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳҲаммоддан, у Иброҳимдан,  у эса Асваддан ривоят қилади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу аввалги такбирда икки қўлини кўтарарди. Кейин мана шу нарсани қатармас эди”. Мана шуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан дея айтиб берган”. Абу Муҳаммад Бухорий Ҳорисий ҳам Ражо ибн Абдуллоҳ Наҳшалийдан, у Шақиқ ибн Иброҳимдан (бу киши Балхий Зоҳиддир), у Абу Ҳанифадан ривоят қилиб бу ҳадисни чиқарган. Шунингдек, “Масонийдул Имом”да ҳам келган. 1/255. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг санади ва барча рижоллари сиқалардир.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужжати кучли ва улуғ саҳобаларидандир. Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўпинча бирга бўлганлар. У кишининг фақиҳ эканини Абу Бакр, Умар ва Алий розияллоҳу анҳумлар каби хулофолар ҳам эътироф қилишиб, кўп масалаларда у кишига эргашишган. У кишига эргашаётганларга шунинг ўзи кифоя қилади.

 

Имом Аъзам ва Авзоий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг намозда қўлни кўтариш масаласидаги мунозаралари

 

Бизга Муҳаммад ибн Зиёд сўзлаб берди. У Сулаймон Шозкунийдан ривоят қилади: “Суфён ибн Уяйнанинг шундай деяётганини эшитдим:

“Абу Ҳанифа билан Авзоий Маккадаги буғдойчилар бозорида учрашишди.

Шунда Авзоий Абу Ҳанифага: “Нима учун сизлар  рукуъ пайтида ва ундан (гавдангизни) кўтарган пайтда қўлларингизни кўтармайсиз?” деди.

Абу Ҳанифа: “Чунки бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бирор нарса ривоят қилинмаган”, деб жавоб берди.

У: “Қанақасига саҳиҳ ривоят бўлмас экан, ваҳоланки менга Зуҳрий айтиб берган, у Солимдан, у отасидан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган. У зот қачон намозга киришсалар ҳам, рукуъ пайтида ҳам, ундан (гавдаларини) кўтарганларида ҳам икки қўлларини кўтарардилар”, деди.

Шунда Абу Ҳанифа: “Бизга Ҳаммод айтиб берди, у Иброҳимдан, у Алқама ва Асваддан улар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини фақат намозга киришаётган пайтдагина кўтарар эдилар. Кейин мана шуни бирор нарса учун қайтармас эдилар”, деди.

Авзоий: “Сенга Зуҳрийдан, у Солимдан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, дея айтиб берсам, сен Ҳаммоддан, у Иброҳимдан ривоят қилган деб айтасан-а?!” деди.

 Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Ҳаммод Зуҳрийдан кўра фақиҳроқ. Иброҳим Солим ва Алқамадан фақиҳроқ ва фиқҳда Ибн Умардан кам эмас. Агар Ибн Умарнинг саҳобалиги бўлса, унинг муҳаббати фазли бор. Асваднинг ҳам фазли кўп. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг фиқҳ ва қироатдаги фазлининг кўплиги ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ёшлигидан суҳбатда бўлиши Абдуллоҳ ибн Умардан кўра ортиқлигини билдиради”. Авзоий индамади”. “Жомеъ Масонийдил Имом” 1/352, 353.

 

عن ابن أبي داود عن أحمد بن يونس عن أبي بكر بن عياش قال : ما رأيت فقيهاً قط يرفع يديه في غير تكبير التحريمة

Таҳовий кучли санад билан ривоят қилади: “Менга Ибн Абу Довуд айтиб берди, бизга Аҳмад ибн Юнус айтиб берди, бизга Абу Бакр ибн Аёш айтиб берди: “Бирорта фақиҳнинг, икки қўлини аввалги такбирдан бошқа жойда кўтарганини кўрмадим”. 1/134. Бунинг Ибн Абу Довуддан бошқа рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Ибн Абу Довуднинг ўзи сиқадир.

Абу Бакр ибн Аёш табаъ тобеъийларнинг улуғларидандир. Саврий  ва бошқалар ундан ривоят қилишган. Аҳмад ибн Ҳанбал айтади: “Менинг ҳисобимча у юзинчи санада туғилган. У ва Ҳорун Рашид бир юз тўқсон учинчи  йилнинг бир ойида вафот топди”. “Таҳзибут Таҳзиб” 52/36.

Рукуъ ва ундан гавдани кўтариш пайтида икки қўлни кўтаришга далолат қилган ҳадисга амал қилиш тобеъийлар замонида ғолибан тарк қилинган эди.

“Ал‑Мудавванатул Кубро”да Имом Молик роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Намоз такбирларидан бирортасида, эгилиш ёки туришда икки қўлни кўтариш борлигини билмайман. Фақат намозга киришишда икки қўлни енгил ҳолда кўтаради”.

Ибн Қосим айтади: “Моликнинг наздида такбир таҳримадан бошқа ўринда икки қўлни кўтариш заиф эди”. 1/71.

Имом Молик табаъа тобеъийларнинг улуғларидандир. Унинг сўзи тобеъийлар замонида рукуъ ва ундан туриш пайтида икки қўлни кўтариш тарк қилинган амал эканига далолат қилади.

 Эътироз:

۱-حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مُقَاتِلٍ قَالَ أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ قَالَ أَخْبَرَنَا يُونُسُ عَنْ الزُّهْرِيِّ أَخْبَرَنِي سَالِمُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ فِي الصَّلَاةِ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يَكُونَا حَذْوَ مَنْكِبَيْهِ وَكَانَ يَفْعَلُ ذَلِكَ حِينَ يُكَبِّرُ لِلرُّكُوعِ وَيَفْعَلُ ذَلِكَ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنْ الرُّكُوعِ وَيَقُولُ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ وَلَا يَفْعَلُ ذَلِكَ فِي السُّجُودِ

1. “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон намозга турсалар икки қўлларини икки елкалари баробари бўлгунича кўтаришларини кўрдим. Мана шуни рукуъ учун такбир айтган пайтларида ҳам қилардилар. Мана шуни қачон бошларини рукуъдан кўтарсалар ва: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деганларида ҳам қилардилар. Буни саждаларда қилмас эдилар”. Бухорий ривоят.  1/187, 188.

۲-أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى قَالَ حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِى عَدِىٍّ عَنْ شُعْبَةَ عَنْ قَتَادَةَ عَنْ نَصْرِ بْنِ عَاصِمٍ عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ أَنَّهُ رَأَى النَّبِىَّ ( رَفَعَ يَدَيْهِ فِى صَلاَتِهِ وَإِذَا رَكَعَ وَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرُّكُوعِ وَإِذَا سَجَدَ وَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ السُّجُودِ حَتَّى يُحَاذِىَ بِهِمَا فُرُوعَ أُذُنَيْهِ

2. “Молик ибн Хувайрисдан ривоят қилинади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозларида қачон рукуъ қилсалар, рукуъдан бошларини кўтарсалар, сажда қилсалар ва саждадан бошларини кўтарсалар икки қўлларини икки қулоқлари бўлаги баробарича кўтарганларини кўрган экан”. Насаий ривояти. Ҳадиснинг санади саҳиҳдир.

Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да шундай дейди: “Саждада қўл кўтариш борасидаги мен воқиф бўлган ҳадисларнинг энг саҳиҳи Насаийнинг Саид ибн Арубадан, у Қатодадан, у Наср ибн Осимдан, у эса Молик ибн Хувайрисдан ривоят қилган ҳадисидир. Ушбу ҳадисдаги саждалар учун икки қўлни кўтариш зиёдадир”.

۳-عَنْ أَنَسِ أن النبي صلى الله عليه وسلم كان يرفع في الركوع والسجود

3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждада (икки қўлларини) кўтарар эдилар”. Абу Яъло ривояти. Ҳайсамий айтади: “Бунинг рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир”.

۶-عُثْمَانُ بْنُ وَهِشَامُ بْنُ عَمَّارٍ قَالَا إِسْمَعِيلُ بْنُ عَيَّاشٍ عَن صَالِحِ بْنِ كَيْسَانَ عَن عَن أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَرْفَعُ يَدَيْهِ فِي الصَّلَاةِ حَذْوَ مَنْكِبَيْهِ حِينَ يَفْتَتِحُ الصَّلَاةَ وَحِينَ يَرْكَعُ وَحِينَ يَسْجُدُ

4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозда, намозга киришаётганларида, рукуъ қилаётганларида ва сажда қилганларида (икки қўлларини) кўтараётганларини кўрдим”. Ибн Можа ривояти. Ҳадиснинг барча ровийлари сиқалардир. Фақат Исмоил ибн Аёш содуқдир.

۵-عَلْقَمَةُ بْنُ وَائِلٍ عَنْ أَبِيهِ : أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ يَفْتَتِحُ الصَّلاَةَ ، وَإِذَا رَكَعَ

5. Алқама ибн Воилдан, у отасидан ривоят қилади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозга киришаётган пайтларида, рукуъ қилганларида ва сажда қилганларида икки қўлларини кўтараётганларини кўрган экан”.  Дороқутний ривояти. Ҳадиснинг санади саҳиҳдир.

Эътирозга жавоб:

Ушбу ҳадисларнинг барчаси имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ида Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан марфуъ ҳолда ривоят қилган ҳадисига хилофдир. Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сажда қилаётган пайтларида ва саждадан бошларини кўтарганларида икки қўлларини кўтармасликлари айтилган.

Саждадан кейин қўлни кўтариш зикр қилинган ушбу ҳадисларнинг барчаси агар ҳанафийларга қарши ҳужжат қилинса, шу билан бирга бу ҳадислар шофеъийлар ва улардан бошқаларга ҳам қарши ҳужжат бўлади. Чунки жумҳур сажда учун ва ундан бош кўтарганда қўл кўтаришни насх бўлган, дейишади.

Биз ҳанафийлар ҳам такбири таҳримадан бошқа ўринлардаги қўл кўтаришларни насх бўлган деб жавоб берамиз. Маълумки, агар иккита суннат бир‑бирига қарама‑қарши келиб қолса, бу борадаги саҳобаларнинг сўзлари ва амаллари устун қўйилади. Агар уларнинг сўзлари ва амаллари ихтилофли бўлиб қолса қиёс устун қўйилади. Бу масалада қиёс қўлни кўтармасликни тақозо қилади. Чунки намозда аъзолар сокин ва хушуъли бўлиши керак. Бу борада Аллоҳ таоло “Мўъминун” сурасида шундай марҳамат қилади:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ * الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

 “Мўъминлар нажот топди, улар намозларида хушуъ қилган зотлардир”.

Эътироз:

Қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадис мутавотирдир. Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да қуйидаги матнни келтиради: “Бухорийнинг зикр қилишича бу ҳадисни саҳобаларнинг ўзидан ўн етти киши ривоят қилган экан. Ҳоким ва Абулқосим ибн Манда  бу ҳадисни ривоят қилганлар орасида жаннат башорат қилинган ўн саҳобалар ҳам борлигини зикр қилишган”.

Зайлаъий айтади: “Имом борасида шайх айтади: “Ҳокимнинг жаннат башорат қилинган ўнлик ривояти ҳақидаги жазми менинг наздимда жаййид эмасдир. Бундай жазм қилиш учун ҳадиснинг собит бўлиш жиҳати ва саҳиҳлиги шарт. Бироқ ушбу ўнликнинг барчасидан ривоят қилингани саҳиҳ бўлмаса керак. Шайх Абул Фазл Ҳофиз Ироқий бу ҳадисни ривоят қилган саҳобаларни яхшилаб текшириб чиқиб, улар элликтага етганини зикр қилган. Суютий ҳам бу ҳадисни мутавотирлардан санаган”. Тадрибур Ровий 191‑саҳифа.

Намозда икки қўлни қўйиш ҳақида элликка яқин ҳадис ривоят қилинган.

Эътирозга жавоб:

Хулофои рошидинлар ва улардан бошқа улуғ саҳобалар бунга амал қилишмагач, ҳадиснинг мутавотир бўлиши бизнинг далилимизга қарши ҳужжат бўла олайди. Шу билан бирга тобеъийларнинг фақиҳлари, хусусан Алий ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумоларнинг асҳоблари ҳам бунга амал қилишмаган. Ҳатто Абу Бакр ибн Аёш:

“Бирорта фақиҳнинг икки қўлини аввалги такбирдан бошқа жойда кўтарганини кўрмадим”, деган.

Ҳадиснинг мутавотир эканини қабул қилсакда, бу худди насх бўлган оят кабидир. Оятнинг мутавотирлиги унинг ҳукмини насх бўлишига тўсқинлик қила олмайди. Маълумки, ушбу масаладаги мутавотирликни ҳамма бирдек қабул қилган эмас. Балки барча қабул қилган мутавотир масала қўлни мутлақ кўтаришдир. Шавконий “Найлул Автор”да айтади: “Ироқий намознинг бошида икки қўлни кўтаришни ривоят қилган кишилар ададини жамлаб, уларнинг сони саҳобалардан элликтага етганини, улар орасида ўнта жаннат башорат қилинган саҳобалар борлигини айтган”. 2/67.

Бундан маълум бўлишича, элликка яқин саҳоба намознинг бошида қўл кўтаришни  ривоят қилишган. Рукуъда ва рукуъдан бош кўтаришда қўлни кўтаришни ривоят қилишмаган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳадисида: “Қўллар фақат етти маконда кўтарилади”, дейилиб шулар жумласидан намозга киришиш пайтидаги қўл кўтариш айтилган. 

18‑Матн:

Аввал икки тиззаларини кейин икки қўлларини сўнгра пешоналарини ерга икки кафтлари орасига қўярдилар.

18‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ وَإِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ

1. Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон сажда қилсалар икки тиззларини қўлларидан олдин (ерга) қўяётганларини ва қачон турсалар қўлларини тиззаларидан олдин кўтарганларини кўрдим”. Термизий ривояти. 1/36.

Бу ҳадис саждага боришда икки тиззани қўллардан олдин қўйишга ва саждадан туришда эса икки қўлни тиззаларидан олдин кўтаришга далолат қилади. Шавконий “Найлул автор”да айтади: “Жумҳурнинг мазҳаби ҳам шудир”.

Бу ҳадисдан қуйидаги фойдаларни олиш мумкин:

Намозхон саждага боришда аввал ерга яқин аъзоларини қўяди. Туришда эса аввал ердан узоқ аъзоларини кўтаради. Демак саждага боришда дастлаб икки тизза, кейин икки қўл, кейин бурун сўнгра пешона ерга қўйилса, туришда эса дастлаб пешона, кейин бурун, кейин қўллар сўнгра тиззалар кўтарилади.

۲-عَنْ عَاصِمٍ الأَحْوَلِ عَنْ أَنَسٍ قَالَ : رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- كَبَّرَ فَحَاذَى بِإِبْهَامَيْهِ أُذُنَيْهِ ، ثُمَّ رَكَعَ حَتَّى اسْتَقَرَّ كُلُّ مَفْصَلٍ مِنْهُ فِى مَوْضِعِهِ، وانْحَطَّ بِالتَّكْبِيرِ حَتَّى سَبَقَتْ رُكْبَتَاهُ يَدَيْهِ.

2. Осим Аҳвал Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг такбир айтиб икки бошбармоқларини қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим. Кейин рукуъ қилдилар ҳатто ҳар бир бўғинлари ўз жойига келди. Такбир билан (саждага) эгилдилар ҳатто икки тиззалари (ерга қўйишда) қўлларидан олдин бўлди”. Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган ва: “Бу ҳадиснинг санади икки шайхнинг шартига кўра саҳиҳдир. Бунинг бирор иллати борлигини ва икки шайх бу ҳадисни келтиришмаганининг сабабини билмайман”, деган. Заҳабий ҳам шунга иқрор бўлган.

۳-عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ ، قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا سَجَدَ تقعُ رُكْبَتَاْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ ، وَإِذَا رَفَعَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ

3. Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилинади:  “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар икки тиззалари икки қўлларидан олдин тушарди. Қачон (бошларини) кўтарсалар икки қўлларини тиззаларидан олдин кўтарардилар”. Бу ҳадисни ҳам Ҳоким “Мустарак”да ривоят қилган ва: “Муслим Шарик ва Осим ибн Кулайбни ҳужжат қилган”, деган. Заҳабий: “Муслим шартига кўра”, деган.

4. Бу мавзуда яна саҳобаи киромлардан ҳам ривоят қилинган асарлар мавжуд. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу икки тиззаларини қўллардан олдин ерга қўярди. Ибн Қаййим айтади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг икки тиззаларини қўллардан олдин ерга қўйиши маҳфуздир. Буни ундан Абдурраззоқ, Ибн Мунзир ва бошқалар зикр қилган. Бу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан  ҳам ривоят қилинган. Таҳовий буни Фаҳддан ривоят қилади. Фаҳд Умар ибн Ҳафсдан, у отасидан, у Аъмашдан, у Иброҳимдан, у Абдуллоҳнинг асҳоблари Алқама ва Асваддан ривоят қилади. Бу иккиси шундай деди: “Умардан унинг намозини ёд олганимиз, у рукуъсидан кейин худди туя чўккани каби тиззаларига чўкарди ва тиззаларини қўлларидан олдин қўярди”. “Зодул Маод” 1/88. 

19‑Матн:

Билаклари кўриниб турар,

19‑Матннинг далиллари:

۱-وَعَن بن بُحَينة : " أَن رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذا صَلَّى فَرَّجَ  بَين يَدَيْهِ حَتَّى يَبْدُو بَيَاض إبطَيْهِ

1. Ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар ва сажда қилсалар икки қўллари орасини очардилар ҳатто қўлтиқлари оқи кўринарди”. Муттафақун алайҳ. (Булуғул Маром 1/50).

۲-عن ميمونة أن النبي كان إذا سجد جافى يديه فلو أن بهمة أرادت أن تمر لمرت

2. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саждада) икки қўллари орасини очардилар. Агар бирор ҳайвон ўтмоқчи бўлса, албатта ўтарди”. Муслим ривояти.

20‑Матн:

Қоринлари сонларидан узоқлашган бўларди.

20‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ أَبِى حُمَيْدٍ  قَالَ : وَإِذَا سَجَدَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَّجَ بَيْنَ فَخِذَيْهِ غَيْرَ حَامِلٍ بَطْنَهُ عَلَى شَىْءٍ مِنْ فَخِذَيْهِ

1. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳу айтади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар сонларидан ҳеч ерини қоринларига тегизмаган ҳолда  сонлари орасини очардилар”. Абу Довуд ривояти. (Эълоус Сунан 3/31).

21‑Матн:

Саждалари камида уч марта: “Субҳана Роббиял Аълаа”, дер эдилар. Сўнгра бошларини биринчи саждадан кўтарар эдилар. Ростланиб ўтирардилар ва: “Роббиғфирлий, варҳамний, важбурний, варфаъний, варзуқний, ваҳдиний”, дердилар.

21‑Матннинг далиллари:

۱-عن ابن عباس في حديث مبيته عند خالته ميمونة رضي اللّه عنها، وصلاة النبيّ صلى اللّه عليه وسلم في الليل فذكره قال : وكان إذا رفع رأسه من السجدة قال : " رَبّ اغْفِرْ لي وارْحَمْنِي واجْبُرْنِي وَارْفَعْنِي وَارْزُقْنِي وَاهْدِني " وفي رواية أبي داود " وَعَافِني " وإسناد حسن

1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо холаси Маймуна розияллоҳу анҳонинг олдиларида ётиб қолиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозларини зикр қилади: “У зот қачон бошларини саждадан кўтарсалар: “Роббиғфирлий, варҳамний, важбурний, варфаъний, варзуқний, ваҳдиний”, дердилар”. Абу Довуднинг ривоятида: “Ва аафиний”, деганларини айтилган. Ҳадиснинг санади ҳасандир.

Икки сажда орасида айтиладиган бу зикр таъкидланган суннат эмас, балки мустаҳаб амалдир.

وعن حذيفة: أن النبي صلى الله عليه وسلم كان يقول بين السجدتين : رب اغفرلي

2. Бизга Алий ибн Муҳаммад айтиб берди, бизга Ҳафс ибн Ғиёс айтиб берди. У Аъмашдан, у Саъд ибн Убайдадан, у Муставрид ибн Аҳнафдан, у Сила ибн Зуфардан, у Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида: “Роббиғфирлий, Роббиғфирлий”, дер эдилар”. Ҳадиснинг барча рижоллари сиқалардир.

22‑Матн:

(Ўтиришлари) чап оёқларини тўшаган ҳолда, ўнг оёқларини тик қилган ҳолда бўларди.

22‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ مَيْمُونَةَ قَالَتْ كَانَ رَسُولُ للَّهِ ( إِذَا سَجَدَ خَوَّى بِيَدَيْهِ حَتَّى يُرَى وَضَحُ إِبْطَيْهِ مِنْ وَرَائِهِ وَإِذَا قَعَدَ اطْمَأَنَّ عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى

1. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар икки қўлларини сонларидан узоқ тутардилар ҳатто ортларидан қўлтиқлари очиқ кўринарди. Қачон ўтирсалар хотиржам чап сонларига ўтирардилар”. Насаий ривоят қилган ва бу ҳадис борасида сукут сақлаган. 1/172.  Ҳадиснинг барча рижоллари саҳиҳдир.

۲-عَنْ بْنِ عُمَرَ  مِنْ سُنَّةِ الصَّلاَةِ أَنْ تَنْصِبَ الْقَدَمَ الْيُمْنَى وَاسْتِقْبَالُهُ بِأَصَابِعِهَا الْقِبْلَةَ وَالْجُلُوسُ عَلَى الْيُسْرَى

2. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Ўнг оёқни тик тутмоқ, унинг бармоқларини қиблага қаратмоқ ва чапининг устига ўтирмоқ намоз суннатидандир”. Насаий ривоят қилган ва бу ҳадис борасида сукут сақлаган. 1/173. Ҳадиснинг рижоллари икки “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Фақат Робеъ ибн Сулаймон ибн Довуд Насаийнинг шайхи бўлиб, у сиқадир. Яна Исҳоқ ибн Бакр ҳам Муслимнинг рижолларидан бўлиб, сиқадир. “Осорус Сунан”да: “Бунинг санади саҳиҳдир”, дейилган. 1/122.

۳-قَالَ أَبُو حُمَيْدٍ السَّاعِدِىُّ... ثُمَّ يَهْوِى إِلَى الأَرْضِ فَيُجَافِى يَدَيْهِ عَنْ جَنْبَيْهِ ، ثُمَّ يَرْفَعُ رَأْسَهُ فَيَثْنِى رِجْلَهُ الْيُسْرَى ، فَيَقْعُدُ عَلَيْهَا وَيَفْتَحُ أَصَابِعَ رِجْلَيْهِ إِذَا سَجَدَ ، ثُمَّ يسجد ثُمَّ يَقُولُ : اللَّهُ أَكْبَرُ...

3. Абу Ҳумайд Соидий розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади: “Кейин ерга йиқилардилар, икки қўлларини биқинларидан очиқ тутардилар. Кейин бошларини кўтариб, чап оёқларини ётқизиб унинг устига ўтирардилар. Қачон сажда қилсалар оёқларининг бармоқларини очардилар. Кейин сажда қилардилар.  Сўнгра: “Аллоҳу Акбар”, дердилар...”. ҳадисни Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. Унинг санади саҳиҳдир. (“Осорус Сунан” 1/119).

۶-عَنْ عَائِشَةَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم يَفْرِشُ رِجْلَهُ الْيُسْرَى ، وَيَنْصِبُ رِجْلَهُ الْيُمْنَى ، وَكَانَ يَنْهَى عَنْ عَقِبِ الشَّيْطَانِ

4. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чап оёқларини тўшардилар ва ўнг оёқларини тик тутардилар. У зот шайтон уқбасидан қайтарар эдилар”. Муслим ривояти.

Шайтон уқбасининг маъносини имом Нававий шундай шарҳ қилади: “Намозда шундай ўтиришдан қайтарилган. Бу худди ит ва бошқа йиртқичлар ястангани каби думбаларни ерга қўйиб, болдирларни тик қилиб, қўлни ерга тираб ўтиришдир. Шундан билинадики, шайтон уқбаси намозда қайтарилган ўтириш суратидир. Валлоҳу Аълам”. Имом Нававий “Саҳиҳ Муслимнинг шарҳи”.

۵-عَنْ عَلِيٍّ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا عَلِيُّ لَا تُقْعِ إِقْعَاءَ الْكَلْبِ

5. Бизга Алий ибн Муҳаммад айтиб берди, бизга Убайдуллоҳ ибн Мусо айтиб берди. У Исроилдан, у Абу Исҳоқдан, у Ҳорисдан, у эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Алий, икки сажда орасида ит иқъосидек иқъо қилмагин”, дедилар. Ибн Можа ривояти. 1/64. Ҳадиснинг Алий ибн Муҳаммад ва Ҳорисдан бошқа рижоллари икки шайхнинг рижолларидир. Алий ибн Муҳаммад сиқадир. Ҳорис эса қолган тўрт муҳаддиснинг рижолларидан бўлиб бу ҳам сиқадир.

۴-عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ حَكِيمٍ، أَنَّهُ رَأَى عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عُمَرَ يَرْجِعُ فِي سَجْدَتَيْنِ فِي الصَّلاَةِ، عَلَى صُدُورِ قَدَمَيْه، فَلَمَّا انْصَرَفَ ذَكَرَ لَهُ ذَلِكَ، فَقَالَ : إِنَّهَا لَيْسَتْ سُنَّةَ الصَّلاَةِ، وَإِنَّمَا أَفْعَلُ هَذَا مِنْ أَجْلِ إنِّي أَشْتَكِي.

6. Муғийра ибн Ҳакамдан ривоят қилинади. У Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг намоздаги икки саждада икки қадамининг устига қайтганини кўрган экан. Намозни тугатгач унга буни зикр қилинганда у: “Бу намознинг суннати эмас, шикоятим борлиги сабабли шундай қиляпман”, деган”. “Муваттоъ”да ривоят қилинган. Бунинг санади саҳиҳдир. (“Осорус Сунан” 1/119).

Эътироз:

1. Имом Муслим Товусдан деб чиқарган ҳадисда Товус айтади: “Ибн Аббосга икки қадам устига иқъо қилиш тўғрисида айтдик. «У суннатдир», деди. «Бизлар уни кишига жафо, деб биламиз», дедик. Ибн Аббос: «Йўқ, у Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  суннатидир»,  деди.

2. Абдурраззоқ чиқарган ҳадисда Ибн Товус отасидан ривоят қилади. У Ибн Умар, Ибн Зубайр ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумларнинг иқъо қилганларини кўрган экан. Бунинг санади саҳиҳдир. “Осорус Сунан”да ҳам келтирилган. 1/118.

Ҳофиз “Талхис”да айтади: “Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилиб келтиради. У қачон биринчи саждадан бошини кўтарса бармоқлари атрофига ўтирар ва: “Бу суннатдир”, дерди. Бу борада Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолардан уларнинг иқъо қилганлари ривоят қилинган. Товус айтади: “Убодалаларнинг иқъо қилганларини кўрдим”. Барчасининг санади саҳиҳдир.

(Убодала деганда муҳаддислар исмлари Абдуллоҳ бўлган тўртта машҳур саҳобаларни назарда тутишади. Улар Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумлардир. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳшу гапни айтганда: “Абдуллоҳ ибн Масъудчи?” дейилди. “У Убодалалардан эмас”, деди. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бошқа Абдуллоҳлардан олдинроқ вафот топди. Муҳаддислар кўпроқ ўз илмларида юқорида саналган тўртта Абдуллоҳлардан ҳужжат олишди. Шунинг учун ҳам Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳшу гапни айтган. Лекин ҳанафийлар наздида Убодала калимаси мутлақ ишлатилса бундан Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумлар назарда тутилади. Буни Айний “Ҳидоя”нинг шарҳи “Биноя”да зикр қилган. Демак Товуснинг Убодала деганидан муҳаддисларнинг таърифидаги Абдуллоҳларни тушунамиз. Валлоҳу Аълам. Таржимон).

Эътирозга жавоб:

Ушбу ҳадислар биз келтирган далилларга эътироз сифатида далил қилинади. Бунга қуйидагича жавоб берамиз:

Бу ҳадисларнинг барчасини жамлаган уламолар турли фикрга боришган.

Хаттобий ва Мовардийлар иқъонинг насх бўлганини қувватлашган. Уларнинг фикрича иқъодан қайтарилган маънодаги ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога етмаган бўлса керак.

Байҳақий бу икки хил маънодаги ҳадисларни жамлаб шундай дейди: “Иқъо икки хил бўлади:

Биринчиси думбасини товонларига қўяди ва тиззалари ерда бўлади. Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ва Убодалалар қилган амалдир. Шофеъий Бувайтийга икки сажда орасида шундай иқъо қилишни мустаҳаб дея ёздирган. Лекин тўғриси оёқни тўшаш афзалдир. Чунки бу борада ривоятлар кўп келган. Шу билан бирга намозхон учун бу қулай ва намоз кўринишида чиройлироқдир.

Иккинчиси думбани ва икки қўлни ерга қўйиб болдирларни тик қилиб ўтириш бўлиб, ҳадисларда макруҳлиги ривоят қилинган иқъо шудир”. Бу фикрга Ибн Салоҳ ва Нававийлар ҳам эргашишган ва насхни даъво қилганларни инкор қилишиб: “Ҳадислар орасидаги тарихни билмай ва уларни жамламай қандай қилиб насх собит бўлиши мумкин?” дейишган. Ибн Ҳажар, “Ат‑Талхисул Ҳабир”, 1/98,99.

Шунингдек, ушбу жамлашга бизнинг асҳобларимиздан Ибн Ҳумом ва бошқалар ҳам моил бўлишган.

Натижа:

Иккинчи маънодаги иқъонинг макруҳлиги борасида ихтилоф йўқ. Биринчи маънодаги иқъо борасида эса ихтилоф мавжуд. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо буни суннат деган бўлса, Самура ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар буни суннат эмас дейишган. Байҳақийнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятидаги иқъонинг суннат дейилиши, узрли ҳолда шундай ўтиришга рухсат, яъни суннатда бунга рухсат берилган маъносидадир. Имом Молик ва Муҳаммад ибн Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳимлардан ривоят қилинган асар ҳам шунга далолат қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо икки сажда орасида оёғининг устида ўтира олмаётганини очиқ зикр қилган эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган асарни ҳам шунга ҳамл қиламиз. Шунда насх бўлган деган сўзга ҳожат қолмайди. Балки ривоятлар орасини энг яхши кўринишда жамлаган бўламиз. Валлоҳу Аълам.

23‑Матн:

Қачон хотиржам ҳолда ўтириб, аъзолари таскин топгач такбир айтиб иккинчи бор сажда қилардилар. Қачан (саждадан) фориғ бўлсалар икки оёқларида турардилар, ўтирмас эдилар. Туриш пайтида қўллари билан ерга суянмасдилар, балки тиззаларига суянардилар.

23‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ بن عمر - رضي الله عنهما - : قال : «نهى رسولُ الله -صلى الله عليه وسلم أَنْ يَعْتَمِدَ الرَّجُلُ عَلَى يَدَيْهِ إِذَا نَهَضَ فِى الصَّلاَةِ

1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам киши қачон намозда турса икки қўлига суянишидан қайтардилар”. Абу Довуд ривояти. 1/377. Муҳаммад ибн Абдулмаликдан бошқа рижоллар “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Икки шайх Муҳаммад ибн Абдулмаликдан ҳадис чиқаришмаган. “Таҳзийбут Таҳзиб”да унинг сиқалиги айтилган. 9/315,316.

Ҳадиснинг далолатига кўра қўллар ерга қўйилиб, уларга суянган ҳолда қиёмга туриш тўғри бўлмайди. Бу саҳобалардан Умар, Алий, Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган. Имом Молик роҳимаҳуллоҳҳам шуни айтади. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисларнинг аксари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи ракат қиёмига туришларида истироҳат ўтиришини қилмаганларига ва икки қўлларига суянмаганларига далолат қилади”, деган.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳиккинчи ракатга туришда бир ўтириб олишни айтади. Буни Молик ибн Ҳувайрис ва Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳумолар айтишган. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳдан ҳам бир ривоятда шу фикр қувватланган. Улар бунга Имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил қилишади: “Қачон иккинчи саждадан бошларини кўтарсалар ўтирардилар ва ерга суянардилар сўнгра турардилар”. Бу ҳадисдаги ҳолатни  жоизликнинг баёни учун бир марта қилинган амал дея ҳамл қилинади. Чунки Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисида қиёмга туриш пайтида ерга қўл билан суянишдан очиқ‑ойдин қайтарилмоқда.

→Эътироз:

Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси икки жиҳатдан заифдир:

1. Муҳаммад ибн Абдулмалик мажҳулдир.

2. Бу ривоят сиқаларнинг ривоятига хилофдир. Маълумки, муҳаддислар ва бошқа аҳли илмларнинг қоидасига кўра сиқаларга хилоф бўлган ҳадис шоз ва рад қилингандир.

Эътирозга жавоб:

1. Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Занжуҳ Бағдодий Абу Бакр Ғазол Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳнинг асҳобларидан бўлган. Ундан икки шайхдан бошқа тўрт муҳаддис ривоят қилган. Насаий уни сиқа деган. Ибн Абу Ҳотим айтади: “Отам ундан ҳадис эшитган. У содуқдир”. Ибн Ҳиббон ҳам уни сиқалар орасида зикр қилган. Балки бу ўринда Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Занжуҳни Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абу Маҳзурага чалкаштираётган бўлишса керак. Дарҳақиқат Ибн Қаттон Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абу Маҳзурани мажҳул деган. Заҳабий ҳам “Мезон”да уни нотаниш, деган.

2. Сиқаларга хилоф бўлган ривоят шоз ва мардуд бўлиши учун уларнинг ривоятига очиқчасига қарши келган бўлиши лозим. Яъни бирини қабул қилиб, иккинчисини рад этиш лозим. Ҳофиз “Нухба”нинг 35‑саҳифасида бунинг баёнини қилган. Бу жойда эса ундай эмас. Чунки Абу Довуд шайхларининг тўрттасидан бу ривоятни келтирган. Ибн Рофеъ айтади: “Кишининг қўлига суянган ҳолда намоз ўқишидан қайтардилар”. Ибн Шабуҳ айтади: “Кишининг намозда қўлларига суянишидан қайтардилар”.

Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Занжуҳнинг лафзи бу икки лафзни инкор қилмайди, балки  Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Занжуҳнинг ривоятида уларнинг ривоятидаги мутлақликни қайдлайдиган қўшимча мавжуд. Яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам киши қачон намозда турса икки қўлига суянишидан қайтардилар”. Бу ерда шозликдан бирор нарса йўқ. Шоз деганда сиқанинг ривояти сиқалар ривоятига хилоф тарзда бўлишига айтилади. Сиқанинг ўзи ривоят қилиб, бошқалар уни ривоят қилмаган бўлса буни шоз дейилмайди. “Тадрибур Ровий”да буни батафсил баён қилинган. Бунинг устига Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Занжуҳнинг ривоятини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва саҳобаи киромларнинг феъллари ҳамда кўплаб тобеъийларнинг сўзлари қувватлайди. Уларда қўлларга суяниб қиёмга туриш макруҳлиги айтилган. Бу ҳадиснинг маъносини  шундай тарзда қувватли экан, уни рад қилиш тўғри бўлмайди...

24‑Матн:

Иккинчи ракатда биринчи ракатда қилган сўз ва феълларга ўхшашини амалга оширардилар. Фақат у зот иккинчи ракатда биринчи ракатдаги киришишни қилмас, тааввузни айтмас ва намозларининг дастлабки такбирларидан бошқа бирор жойда икки қўлларини кўтармас эдилар.

24‑Матннинг далиллари:

۱-عَن جَابر بن سَمُرَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهما ، قَالَ : خرج علينا رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: " مَا لي أَرَاكُم رافعي أَيْدِيكُم كَأَنَّهَا أَذْنَاب خيل شُمْس ، اسكنوا فِي الصَّلَاة "

1. Убайдуллоҳ ибн Қибтийядан, у Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб: “Нимага сизларни икки қўлларингизни қайсар отнинг думига ўхшаб кўтараётганингизни кўряпман?! Намозда сокин туринглар”, дедилар”. Муслим ривояти 1/322.

Ҳадис шариф сокин туришликка далолат қилади. Намозда қўлларни кўтаверишлик бунинг зиддидир.

۲-عن علقمة قال : قال عبد الله بن مسعود : ألا أصلي بكم صلاة رسول الله صلى الله عليه و سلم فصلى فيم يرفع يديه إلا أول مرة

2. Алқамадан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ўқиб берайми?” деб, икки қўлини биринчи мартада кўтарганидан бошқа кўтармади”. 1/35.  Термизий ривоят қилган ва: “Ушбу бобда Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва ҳадис ҳасандир. Бу Суфённинг ва Куфа аҳлининг сўзидир”, деган. Рижоллари Муслим рижолларидир. Ибн Ҳазм “Талхис”да буни саҳиҳ деган. 1/83. Буни Насаий ҳам ривоят қилган.

25‑Матн:

Агар иккинчи ракатда иккинчи саждадан бошларини кўтарсалар, чап оёқларини тўшаб унинг устига ўтирар эдилар, ўнг оёқларини тик тутган ҳолда унинг бармоқларини қиблага юзлантирардилар.

25‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ ابْنِ حُجْرٍ قَالَ قَدِمْتُ الْمَدِينَةَ قُلْتُ لَأَنْظُرَنَّ إِلَى صَلَاةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا جَلَسَ يَعْنِي لِلتَّشَهُّدِ افْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَوَضَعَ يَدَهُ الْيُسْرَى يَعْنِي عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى وَنَصَبَ رِجْلَهُ الْيُمْنَى قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ وَالْعَمَلُ عَلَيْهِ عِنْدَ أَكْثَرِ أَهْلِ الْعِلْمِ وَهُوَ قَوْلُ سُفْيَانَ الثَّوْرِيِّ وَأَهْلِ الْكُوفَةِ وَابْنِ الْمُبَارَكِ

1. Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўрай деб Мадинага бордим. У зот ташаҳҳудга ўтирсалар, чап оёқларини тўшар, чап  қўлларини чап сонларига қўяр ва ўнг оёқларини тик қилардилар”. Термизий ривояти. Абу Ийсо айтади: “Ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Аксар аҳли илмлар наздида амал шунга кўрадир. Бу Суфён Саврий ва Куфа аҳлининг ҳамда Ибн Муборакнинг сўзидир”.

۲-عن عائشة قالت : كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يستفتح الصلاة بالتكبير والقراءة ب الحمد لله رب العالمين  وكان إذا ركع لم يشخص رأسه ولم يصوبه ولكن بين ذلك وكان إذا رفع رأسه من الركوع لم يسجد حتى يستوي قائما وكان إذا رفع رأسه من السجدة لم يسجد حتى يستوي جالسا وكان يقول في كل ركعتين التحية وكان يفرش رجله اليسرى وينصب رجله اليمنى وكان ينهى عن عقبة الشيطان وينهى أن يفترش الرجل ذراعيه افتراش السبع وكان يختم الصلاة بالتسليم . رواه مسلم

2. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни такбир ва “Алҳамду лиллааҳи робил ааламийн”ни қироати билан бошлар эдилар. Қачон рукуъ қилсалар бошларини кўтариб ҳам, тушуриб ҳам юбормас, балки шунинг ўртасиида тутар эдилар. Қачон саждадан бошларини кўтарсалар ростланиб ўтирмагунларича сажда қилмасдилар. Ҳар икки ракатда “Таҳийёт”ни айтардилар. Чап оёқларини тўшар эдилар ва ўнг оёқларини тик тутар эдилар. Шайтон уқбасидан қайтарар эдилар ва кишининг йиртқич ястанишидек  тирсакларини ястанишидан қайтарар эдилар. У зот намозни салом билан тугатар эдилар”. Муслим ривояти. 1/194.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, дейишлари мутлақ бўлиб, бу у зотнинг икки ташаҳҳудда шундай ўтиришларига далолат қилади. Чунки у киши ушбу ҳадисда ҳар икки ракатда машруъ зикрни баён қилиб, бунинг ортидан ўтириш кўринишини зикр қилмоқдалар. Аслида бу билан аввалги ҳолатни зикр қилиб, кейинги ҳолатни эсдан чиқариб қўяётганлари йўқ, балки аввалги ва кейинги ташаҳҳудларда ҳам шундай ўтирганликларини айтмоқдалар. 

26‑Матн:

Ташаҳҳуд ҳолатида икки қўлларини икки сонларига қўярдилар ва: “Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис соолиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ”, дердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалга қаъдадаги ташаҳҳудда ушбу миқдордан зиёда қилмас эдилар.

 26‑Матннинг далиллари:

۱-عَن عبد الله هُوَ ابْن مَسْعُود رَضِيَ اللَّهُ عَنْه ، قَالَ : كُنَّا  مَعَ النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الصَّلَاة قُلْنَا : السَّلَام عَلَى الله من عباده ، السَّلَام عَلَى فلَان وَفُلَان  ، فَقَالَ النَّبِي  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  : " لَا تَقولُوا : السَّلَام عَلَى الله فَإِن الله هُوَ السَّلَام ، وَلَكِن قُولُوا : التَّحِيَّات لله والصلوات والطيبات ، السَّلَام عَلَيْك أَيهَا النَّبِي وَرَحْمَة الله وَبَرَكَاته ، السَّلَام علينا وَعَلَى عباد الله الصَّالِحين ، فَإِنَّكُم إِذا قُلْتُمْ ذَلِك أصَاب كُلَّ عبدٍ صالحٍ فِي السَّمَاء ، أَو بَين السَّمَاء وَالْأَرْض ، أشهد أَن لَا إِلَه إِلَّا الله وَأشْهد أَن مُحَمَّدًا عَبده وَرَسُوله. لفظ البُخَارِيّ وَهُوَ مُتَّفق عَلَيْهِ

1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Намозда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Биз: “Ассалааму алаллооҳи мин ибаадиҳии, ассалааму алаа фулаанин ва фулаан”, дердик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ассалааму алаллооҳи”, деманглар. Чунки Аллоҳнинг Ўзи Саломдир. Лекин: “Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис соолиҳийн”, денглар. Агар сизлар шуни айтсанглар осмондаги ёки осмон ва ер орасидаги барча бандага етиб боради: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ», дедилар. Имом Бухорий ривояти. 1/115.

Баззор айтади: “Ташаҳҳуд борасида менинг наздимдаги энг саҳиҳ ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳадисидир. Ундан йигирма нечта ҳам йўл орқали ривоят қилинган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ташаҳҳуд борасида ривоят қилинган бундан кўра собитроқ, санадлари бундан кўра саҳиҳроқ, рижоллари бундан кўра машҳурроқ ва санад ҳамда йўллари кўплигидан бундан кўра зоҳирроқ ривоятни билмаймиз”.

Муслим айтади: “Одамлар (яъни аҳли илмлар) Ибн Масъуднинг “Ташаҳҳуд”ига ижмоъ қилишган. Чунки унинг асҳоблари бир‑бирларига хилоф қилишмаган. Ундан бошқаларнинг ривоятида бир‑бирларига хилоф қилишлар мавжуд”.

Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳлий айтади: “Ташаҳҳуд борасида энг саҳиҳ ривоят Ибн Масъуднинг ҳадисидир”.

Табароний “Кабир”да Абдуллоҳ ибн Бурайда ибн Хосиб йўлидан ривоят қилади. У отасининг шундай деганини ривоят қилган: “Ташаҳҳуд борасида Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ҳадисидан кўра яхшироғини эшитмадим”.

Демак Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган “Ташаҳҳуд” бошқа ривоятлардан кўра устундир. Чунки унинг ровийлари ривоятлари орасида ҳатто бир дона ҳарфда ҳам ихтилоф қилишмаган, балки барчалари уни бир хил сифатда нақл қилишган.

۲-عَنْ عَائِشَةَ - رضي الله عنها - : أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم كَانَ لاَ يَزِيدُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ عَلَى التَّشَهُّدِ

2. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ракатда “Ташаҳҳуд”га қўшимча қўшмас эдилар”. Абу Яъло бу ҳадисни Абу Ҳувайрис ривояти билан келтирган. Абу Ҳувайрис Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. Зоҳири шуки, бу Холид ибн Ҳувайрис бўлиб, у сиқадир. Ҳадиснинг бошқа рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Эълоус Сунан, 3/105.

Ривоят қилинишича, Ҳаммод роҳимаҳуллоҳАбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг қўлидан ушлаб “Ташаҳҳуд”ни ўргатган ва шундай деган: “Иброҳим Наҳаий қўлимдан ушлаб менга таълим берган. Алқама Иброҳимнинг қўлидан ушлаб унга таълим берган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Алқаманинг қўлидан ушлаб унга “Ташаҳҳуд”ни таълим бериб: “Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис соолиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ”, ни айт”, деган”.

Қўлидан ушлаб ривоят қилиш бошқа ривоятдан кўра кучлироқ бўлади. Чунки бунда зиёда таъкидлаш мавжуд. Ҳадис имомлари “Ташаҳҳуд” борасида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ривоятидан кўра яхшироқ ривоят нақл қилинмаганини айтишган. Чунки бунда “вов” атф ҳарфи бўлиб, у санонинг кўпайишини лозим қилади. Қоидага кўра “вов”дан олдинги жумла ўзидан кейинги жумладан бошқа эканини билдиради.

27‑Матн:

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  чимчалоқ ва унинг ёнидаги бармоқларини букиб, ўрта бармоқ билан бошбармоқни ҳалқа қилардилар ва кўрсатгич бармоқни “нафий”да (яъни, “ла илааҳа” калимасида) кўтариб, “исбот”да (яъни, “иллаллоҳ” калимасида) тушуриб ишора қилардилар. Шаҳодат калимасини айтиш пайтида кўрсатгич бармоқни кўтариш нафий учун,  тушуриш эса исбот учун бўлар эди.

27‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ قَالَ قُلْتُ لأَنْظُرَنَّ إِلَى صَلاَةِ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- كَيْفَ يُصَلِّى...

...ثُمَّ جَلَسَ فَافْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَوَضَعَ يَدَهُ الْيُسْرَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى وَحَدَّ مِرْفَقَهُ الأَيْمَنَ عَلَى فَخِذِهِ الْيُمْنَى وَقَبَضَ ثِنْتَيْنِ وَحَلَّقَ حَلْقَةً وَرَأَيْتُهُ يَقُولُ هَكَذَا. وَحَلَّقَ بِشْرٌ الإِبْهَامَ وَالْوُسْطَى وَأَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ.

1. Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўрай деб Мадинага бордим”, деб ривоят қилган ҳадисда қуйидагиларни ҳам айтди: “Сўнг ўтириб, чап оёқларини тўшар, чап  қўлларини чап сонларига қўяр, ўнг тирсакларини ўнг сонларига қўяр ва икки (чимчалоқ ва номсиз) бармоқни йиғиб, (ўрта ва бош бармоқни) халқа қилардилар”. Мусаддад айтади: “(Ровийлардан) Бишр ибн Муфаззал бош бармоқ билан ўрта бармоқни халқа қилиб: “(Шайхим Осим ибн Кулайбниниг) шундай қилаётганини кўрдим”, деди ва кўрсатгич бармоқ билан ишора қилди”.  Абу Довуд ривояти. 1/361.

“Ташаҳҳуд”да бармоқ ишораси ҳолати борасида турли хил кўринишлар ривоят қилинган. Бу ихтилофлар ҳолатларнинг ҳар‑хил бўлганига, бу хусусда кенгчилик мавжуд эканига ҳамл қилинади.

1‑ кўриниш: Икки бармоқ чимчалоқ ва номсизни йиғиб, ўрта ва бош бармоқни халқа қилади. Бу кўриниш ҳозир келтирганимиз Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга кўрадир.

2‑ кўриниш: Бармоқларини эллик уч қилиб  тугиш, чимчалоқ, номсиз ва ўрта бармоқларни йиғиш билан бўлади. Кўрсатгич бармоқни ўз ҳолида қўйилади. Бош бармоқ ҳам унга тегиб туради.

 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг қўлларини ўнг сонлари устига қўярдилар. (Бармоқларини) эллик уч қилиб  тугиб, саббоба (яъни кўрсаткич бармоқ) билан ишора қилар эдилар”. Муслим ривояти.

3‑ кўриниш: Барча бармоқларни йиғиб, кўрсатгич бармоқ билан ишора қилинади.

Бизга Молик хабар беради, бизга Муслим ибн Абу Марям хабар беради. У Алий ибн Абдурраҳмон Муовийдан ривоят қилади: “Менин намозда майда тошларни ўйнаётган ҳолатимни Абдуллоҳ ибн Умар кўрди. (Намозимни) тугатгач мени бундан қайтарди ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бажарганларидек бажаргин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (ташаҳҳудга) ўтирсалар ўнг кафтларини ўнг сонларига қўярдилар ва барча бармоқларини йиғиб бош бармоқнинг ёнидаги билан ишора қилардилар. Чап кафтларини чап сонларига қўярдилар”, деди”. Муҳаммад ибн Ҳасан “Муватто”да ривоят қилган. 106‑саҳифа. Рижоллари Муслим рижолларидан сиқадир. Муслим санад ва матнда шу каби ривоятни чиқарган. 2/216.

4‑ кўриниш:   Бунда кўрсатгич билан ишора қилиб, бош бармоқ ўрта бармоқ устига қўйилади.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (ташаҳҳудга) ўтирсалар дуо қилар эдилар. Ўнг қўлларини ўнг сонларига қўярдилар. Чап қўлларини чап сонларига қўярдилар ва кўрсатгич бармоқлари билан ишора қилардилар. Бош бармоқларини ўрта бармоқларига қўярдилар. Чап кафтларини тиззаларига қўярдилар”. Имом Муслим ривояти. 1/216.

5‑ кўриниш: Бунда қўл бармоқларини йиғмаган ҳолда сонга қўйиб, кўрсатгич бармоқ билан ишора қилинади.

Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан қилган бошқа ривоятда қўлни қўйиш ва ишора қилишнинг ўзи айтилган. Лекин бармоқларни йиғиш зикр қилинмаган. Унинг лафзи қуйидагича: “Чап қўлларини чап тиззаларига қўярдилар, ўнг қўлларини ўнг сонларига қўярдилар ва (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилардилар”. 1/216.

Шунингдек Абу Довуд ва Термизийлар ҳам  Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳудан қилишган ривоятда бармоқларни йиғиб олиш айтилмаган. Мутлақни муқайядга ҳамл қилиш бобига кўра, мутлақ келган ривоятларни бармоқларни йиғиш ривоятига ҳамл қилиш мумкин. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан бир ҳолатни, баъзан эса бошқа ҳолатни қилганлар, дейилса бунда ривоятларнинг бирини иккинчисига ҳамл қилиш эҳтиёжи қолмайди ва ҳар ким ўз устозидан нимани ўрганган бўлса ўшани қилиши афзал бўлади. Бунда бир‑бирини маломат қилиш ва мутаассиблик тўғри бўлмайди. Валлоҳу Аълам..

Бармоқлар қиблага юзланган бўлиши лозим. Бунинг учун уларни тиззанинг қирғоғига қўйиш керак бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада қилинган ривоятларнинг кўпроғи шуни тақозо қилади. Айрим ривоятларда эса 4‑5‑кўринишларда кўриб ўтганимиздек, кафтни тизза устига қўйиш айтилган. Дарҳақиқат буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган. Шунга кўра бу ривоятларнинг ҳаммасига амал қилиш мумкин, лекин аксар ривоятлар бир маънога далолат қилса ўша маъно кучлироқ ҳисобланади. Аҳли илмлар учун бу маълумдир.

28‑Матн:

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар.

28‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ أَنَّ النَّبِىَّ كَانَ يُشِيرُ بِأُصْبُعِهِ إِذَا دَعَا وَلاَ يُحَرِّكُهَا

1. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар”. Насаий ривояти, 1/187. Буни Абу Довуд ҳам чиқарган, 1/375.

Бу ҳадис ишорада бармоқни ҳаракатлантиришдан қайтаради. Чунки у беҳуда иш бўлиб, намозда беҳуда иш қилиш макруҳдир.  

→ Эътироз:

Аммо Имом Насаийнинг ривоятида Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу жумладан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай намоз ўқишларини кўрай деб Мадинага бордим. У зотга назар солдим”, деб ҳолатни сифатлайди ва ҳадиснинг давомида қуйидаги сўзлари ҳам зикр қилади: “Сўнг бармоқларидан иккисини (чимчалоқ ва номсиз бармоқларини) йиғиб, (бошбармоқ ва ўрта бармоқларини) халқа қилдилар. Кейин (кўрсатгич) бармоқларини кўтардилар, уни ҳаракатлантираётганларини ва у билан дуо қилаётганларини кўрдим”.

Эътирозга жавоб:

Бу ҳадисдаги “уни ҳаракатлантираётганларини” жумласини “уни кўтараётганларини”, дея тушуниш лозим. Чунки бармоқни кўтариш уни ҳаракатлантириш демакдир.

Ибн Ҳажар ишорада бармоқни ҳаракатлантириш хабарини заиф деган. Ҳадисларни солиштириб чиқилганда бармоқни ҳаракатлантирмаслик борасидаги ҳадислар,  ҳаракатлантириш тўғрисидаги ҳадислардан икки важҳга кўра кучлироқ ҳисобланади:

Биринчидан: Имом Нававий айтади: “Ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳадисининг санади саҳиҳдир. Аммо Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳунинг ҳадиси борасида ҳеч нарса дейилмаган”.

Иккинчидан: Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқларини доим қимирлатмаганларини ҳикоя қилиб: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар”, деган. Бу лафз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксар ҳолатларда бармоқларини қимирлатмаганларига далолат қилади. Аммо Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу бармоқни ҳаракатлантириш ҳадисини битта намозни кўриб ривоят қилмоқда. Бу ҳаракат эса бир мақсад асосида бўлмаганига ҳамл қилинади. Валлоҳу Аълам..

Ушбу ишора “Лаа илааҳа иллаллооҳу” калимасини айтиш чоғида амалга оширилади. Бу калима нафий ва исботни ўз ичига олган бўлиб, ишора ҳам шу иккисини ўз ичига олиш керак. Яъни  “Лаа илааҳа”да кўрсатгич бармоқни кўтариб, “Иллаллооҳу”да уни тушириш лозим. Шунда кўтариш нафий учун, тушириш эса исбот учун бўлиб, ишора ҳар иккисини ўз ичига олади. Агар бунинг зидди бўлса, яъни “Иллаллооҳу”да бармоқни кўтарса ишора нафий ва исботни ўз ичига олган бўлмайди.

(Одамлар буни ўрнига келтира олишмайди, шунинг учун уни тарк қилган афзал, дейиш илмий асосдан йироқ бўлган гапдир. Чунки инсонлар бундан кўра қийинроқ ишларни ҳам ўзлаштириб амалга ошира олишади. Бу каби асоссиз гаплар билан кишиларни суннатни тарк қилишга чақирмаслик лозим.  Яна айримлар: “Агар ривоятларда амалнинг кўриниши маълум ададдан кўпайиб кетса, ўша амални қилмаган афзал, ишораи саббобанинг ҳам тури кўпайиб кетган, шунинг учун уни қилмаган афзал”. дейишади. Бунинг ҳам илмий асосини топа олмадик. Балки ривоятларда бир амал турли суратда келган бўлса, ўша ривоятларнинг саҳиҳроғи олиниши, қолганлари эса таъвил қилиниши машҳур қоидадир. Шунинг учун асоси йўқ гапларга эътибор қилинмайди. Валлоҳу Аълам. Тарж...) 

29‑Матн:

Назарлари ҳам ишораларидан ўтиб кетмасди.

29‑Матннинг далиллари:

۱-وَعَن ابْن الزبير رَضِيَ اللَّهُ عَنْهما : " أَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وضع يَده الْيُمْنَى عَلَى فَخذه الْيُمْنَى ، وَأَشَارَ بِأُصْبُعِهِ ، وَلَا يُجَاوز بَصَره إِشَارَته " رَوَاهُ أَبُو دَاوُد بِإِسْنَاد صَحِيح

1.  Ибн Зубайрдан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларини ўнг сонларига қўярдилар ва (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилардилар. Назарлари ишораларидан ўтиб кетмасди”. Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг назарлари ишораларидан ўтиб кетмаганига далолат қилади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ишора қилганларида баъзи жоҳиллар қилаётгани каби осмонга тикилмас эдилар.

30‑Матн:

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги қаъдада бунга зиёда қилмас эдилар.

30‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، قَالَ: عَلَّمَنِى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم التَّشَهُّدَ فِى وَسَطِ الصَّلاَةِ وَفِى آخِرِهَا... قَالَ: فَكَانَ  يَقُولُ إِذَا جَلَسَ فِى وَسَطِ الصَّلاَةِ وَفِى آخِرِهَا عَلَى وَرِكِهِ الْيُسْرَى: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِىُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، قَالَ: ثُمَّ إِنْ كَانَ فِى وَسَطِ الصَّلاةِ نَهَضَ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ تَشَهُّدِهِ، وَإِنْ كَانَ فِى آخِرِهَا دَعَا بَعْدَ تَشَهُّدِهِ بمَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَدْعُوَ ثُمَّ يُسَلِّمَ

1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга намознинг ўртасидаги ва охиридаги ташаҳҳудни таълим бердилар... У зот намознинг ўртаси ва охирида чап ёнбошларига ўтириб: “Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис соолиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ”, дер эдилар... Кейин агар намоз ўртасида бўлсалар, ташаҳҳуддан фориғ бўлгач турардилар. Агар охирида бўлсалар ташаҳҳуддан кейин Аллоҳ хоҳлаганидек дуо қилардилар сўнгра салом берардилар”. Имом Аҳмад ривояти. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир. Мажмаъуз Завоид, 1/101. Буни Ибн Хузайма ҳам ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилган. Талхис, 1/198.

۲-عَنْ عَائِشَةَ - رضي الله عنها - : أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم كَانَ لاَ يَزِيدُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ عَلَى التَّشَهُّدِ

2. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ракатда “Ташаҳҳуд”га қўшимча қўшмас эдилар”. Абу Яъло бу ҳадисни Абу Ҳувайрис ривояти билан келтирган. Абу Ҳувайрис Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. Зоҳири шуки, бу Холид ибн Ҳувайрис бўлиб, у сиқадир. Ҳадиснинг бошқа рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Мажмаъуз Завоид, 2/142.

31‑Матн:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўртасидаги ташаҳҳуддан фориғ бўлганларида учинчи ракатга турардилар. Бунда ҳам ерга қўллари билан суянмас эдилар. Қолган икки ракатда “Фотиҳа”нинг хос ўзини ўқирдилар.

31‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِى قَتَادَةَ عَنْ أَبِيهِ : أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- كَانَ يَقْرَأُ فِى الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ فِى الرَّكْعَتَيْنِ الأُولَيَيْنِ بِأُمِّ الْكِتَابِ وَسُورَتَيْنِ ، وَفِى الرَّكْعَتَيْنِ الأُخْرَيَيْنِ بِأُمِّ الْكِتَابِ

1. Ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрнинг аввалги икки ракатида “Уммул Китоб”ни ва икки сурани ўқир эдилар. Охирги икки ракатда (фақат) “Уммул Китоб”ни ўқирдилар”. Бухорий ривояти. 1/107.

32‑Матн:

Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг охирида ўтирсалар худди аввалги ўтиришлари каби ўтирардилар, ташаҳҳудни ўқирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтардилар.

32‑Матннинг далиллари:

۱-عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ أَبِى لَيْلَى يَقُولُ : لَقِيَنِى كَعْبُ بْنُ عُجْرَةَ فَقَالَ : أَلاَ أُهْدِى لَكَ هَدِيَّةً سَمِعْتُهَا مِنَ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم-؟ فَقُلْتُ : بَلَى ، فَأَهْدِهَا لِى. قَالَ : سَأَلْنَا رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَقُلْنَا : يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الصَّلاَةُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الْبَيْتِ؟ قَالَ :« قُولُوا اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ ». رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

1. Абдурраҳмон ибн Абу Лайло айтади: “Менга Каъб ибн Ужара розияллоҳу анҳу йўлиқиб: “Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганим бир ҳадяни ҳадя қилайми?” деди. Мен: "Бўлмасамчи, менга ҳадя қилинг”, дедим. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизга қандай салом айтишимизни бизга таълим берди, сизнинг аҳли байтингизга саловот қандай бўлади?” деб сўрадик. У зот: “Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадив ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳиима ва алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадив ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа Иброоҳиима ва алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар”, дедилар”. Имом Бухорий ривояти. 2/477.

۲-وَعَن أبي مَسْعُود الْأنْصَارِيّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْه ، قَالَ : " أَتَانَا رَسُول الله  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  وَنحن فِي مجْلِس سعد بن عبَادَة ، فَقَالَ لَهُ بشير بن سعد : أمرنَا الله أَن نصلي عَلَيْك فَكيف نصلي عَلَيْك ؟ قَالَ فَسكت ثمَّ قَالَ قُولُوا : اللَّهُمَّ صلِّ عَلَى مُحَمَّد وَعَلَى آل مُحَمَّد كَمَا صليت عَلَى  إِبْرَاهِيم و  آل إِبْرَاهِيم ، وَبَارك عَلَى مُحَمَّد وَعَلَى آل مُحَمَّد كَمَا باركت عَلَى إِبْرَاهِيم و آل إِبْرَاهِيم فِي الْعَالمين إِنَّك حميد مجيد ، وَالسَّلَام كَمَا قد عُلِّمتم " . أخرجه مُسلم

2. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Башир ибн Саид шундай деди: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизга салавот айтишимизни бизга буюради. Сизга қандай салавот айтамиз?”. У зот жим қолдилар, сўнг: “Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадив ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳиима ва баарик алаа Муҳаммадив ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа Иброоҳиима фил ааламиина, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар. Салом таълим олганинглардек”, дедилар”. Муслим ривояти.

۳-وَعَن فضَالة بن عبيد رَضِيَ اللَّهُ عَنْه ، قَالَ : " سمع النَّبِي  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  رجلا يَدْعُو فِي صلَاته فَلم يصل عَلَى النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فَقَالَ النَّبِي  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  : عجِلَ هَذَا ثمَّ دَعَاهُ فَقَالَ لَهُ وَلغيره : إِذا صَلَّى أحدكُم فليبدأ بتحميد الله تَعَالَى وَالثنَاء عَلَيْهِ ثمَّ ليصلّ عَلَى النَّبِي  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، ثمَّ ليَدع بعد بِمَا شَاءَ " . أخرجه التِّرْمِذِيّ وَصَححهُ

3. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг намозда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтмай, дуо қилаётганини эшитдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шошилди” дедиларКейин уни чақириб унга ёки ундан бошқага: “Қачон бирингиз намоз ўқиса Аллоҳга ҳамд ва сано билан бошласин (Бундан мурод ташаҳҳуддир).   Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра ундан кейин хоҳлаган дуосини қилсин”,  дедилар. Бу ҳадисни Темизий ривоят қилиб, саҳиҳ деган. “Найлул Автор” 2/184.

۶-عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَكْتَالَ بِالْمِكْيَالِ الأَوْفَى إِذَا صَلَّى عَلَيْنَا أَهْلَ الْبَيْتِ فَلْيَقُلْ : اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِىِّ ، وَأَزْوَاجِهِ أَمُهَاتِ الْمُؤْمِنِينَ وَذُرِّيَّتِهِ وَأَهْلِ بَيْتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни тўла ўлчов билан ўлчаб берилиш хурсанд қилса, қачон бизнинг аҳли байтга салавот айтса: “Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадинин Набий ва азваажиҳии уммуҳаатил мўъминиин ва зуррийятиҳии ва аҳли байтиҳии камаа соллайта алаа Иброҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид”, десин”, дедилар”. Абу Довуд ривояти. “Найлул Автор” 2/329.

Аали Муҳаммад”дан мурод Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидир. Луғат имомларидан бўлган Нушвон Ҳумайрий бу борада қуйидаги шеърни айтган:

Оли Набий унга тобеъ миллатидир,

Ажам бўлсин, савдо бўлсин ёки араб,

Оли агар қариндошлар бўлса фақат,

Салот ости кириб қолар Абу Лаҳаб.

Аллоҳ таоло “Ғофир” сурасининг 46‑оятида ҳам “Оли Фиръавн” деганда унинг тобеъларини зикр қилган.

33‑Матн:

Ўзлари учун, ота‑оналари учун, мўъмин ва мўъминалар учун истиғфор айтардилар.

33‑Матннинг далиллари:

۱-وَعَن أبي بكر الصّديق رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَنه قَالَ : يَا رَسُول الله ، عَلمنِي دُعَاء أَدْعُو بِهِ فِي صَلَاتي ؛ قَالَ : " قل اللَّهُمَّ إِنِّي ظلمت نَفسِي ظلما كثيرا ، وَلَا يغْفر الذُّنُوب إِلَّا أَنْت فَاغْفِر لي مغْفرَة من عنْدك ، وارحمني إِنَّك أَنْت الغفور الرَّحِيم "

1. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Менга бир дуо ўргатинг, ўша дуони намозимда қилай”, деди. У зот: “Аллооҳумма иннии золамту нафсии зулман касиирон ва лаа яғфируззунууба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин индика варҳамнии, иннака антал Ғофуурур Роҳиим”, дегин”, дедилар”. Бухорий ривояти 1/115.

34‑Матн:

Сўнгра маъсур дуолар ила дуо қилардилар.

34‑Матннинг далиллари:

۱-عن عائشة زوج النبي صلى الله عليه و سلم أخبرته  : أن رسول الله صلى الله عليه و سلم كان يدعو في الصلاة ( اللهم إني أعوذ بك من عذاب القبر وأعوذ بك من فتنة المسيح الدجال وأعوذ بك من فتنة المحيا وفتنة الممات اللهم إني أعوذ بك من المأثم والمغرم

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: “Аллоҳумма иннии ауузу бика мин азаабил қобри ва ауузу бика мин фитнатил масииҳид дажжаал ва ауузу бика мин фитнатил маҳя ва фитнатил мамаат, Аллооҳумма иннии ауузу бика минал маъсами вал мағром”, дея дуо қилар эдилар”. Бухорий ривояти 1/115.

۲-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ، فَذَكَرَهُ بِبَعْضِ مَعْنَاهُ وَفِى آخِرِهِ :« ثُمَّ لْيَتَخَيَّرْ أَحَدُكُمْ مِنَ الدُّعَاءِ أَعْجَبَهُ إِلَيْهِ فَيَدْعُو بِهِ ». رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

2. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиснинг охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сўнгра дуодан ўзига ёққанини танлаб, ўша дуони қилсин”. Бухорий ривояти 1/115.

Бу ўриндаги дуолардан мурод ҳадисларда ёки Қуръон оятларида келган ёҳуд шуларга ўхшаган дуолардир.

۳-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ كُنْتُ أُصَلِّي وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ مَعَهُ فَلَمَّا جَلَسْتُ بَدَأْتُ بِالثَّنَاءِ عَلَى اللَّهِ ثُمَّ الصَّلَاةِ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ دَعَوْتُ لِنَفْسِي فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَلْ تُعْطَهْ سَلْ تُعْطَهْ

3. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар бирга эдилар. Ўтиргач Аллоҳ таолога сано айтиш (яъни ташаҳҳуд) билан бошладим. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот, сўнгра ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўра, сўраганинг берилади, сўра, сўраганинг берилади”,  дедилар”. Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган. “Тайсирул вусул” 55‑саҳифа.

۶-قَالَ عَبْدُ اللَّهِ : يَتَشَهَّدُ الرَّجُلُ ثُمَّ يُصَلِّى عَلَى النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- ثُمَّ يَدْعُو لِنَفْسِهِ.

4. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳу айтади: “Киши ташаҳҳудни ўқийди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Сўнгра ўзи учун дуо қилади”. Ҳоким кучли санад билан ривоят қилган. “Фатҳул Борий” 11/140.

35‑Матн:

Қуръони Карим лафзларига ўхшаш лафзлар билан дуо қилардилар.

35‑Матннинг далиллари:

Қуръони каримда келган “Роббанаа аатинаа фид дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан нар, Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳабланаа милладунка роҳматан иннака антал Ваҳҳааб”, каби дуоларни қилиш мумкин. Булардан дуо қасд қилинганда уларни оят дейилмайди ва уларни ҳайз‑нифосли ҳамда жанобатли кишилар ҳам дуо мақсадида ўқишлари мумкин.

36‑Матн:

Одамларнинг каломларига ўхшаш калом билан дуо қилмас эдилар.

 36‑Матннинг далиллари:

۱-مُعَاوِيَةُ بْنُ الْحَكَمِ السُّلَمِيُّ في حديث طويل ثم قال النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم إن هذه الصلاة لا يصلح فيها شيء من كلام الناس إنما هو التسبيح و التكبير و قراءة القرآن

1. Муовия ибн Ҳакам Сулламий розияллоҳу анҳу ривоят қилган узун ҳадисда жумладан шундай дейди: “Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта бу намозда  инсон сўзидан бирор нарса бўлиши дуруст эмас. Албатта бу тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидир”, дедилар.  Муслим ривояти. 1/202.

Демак намоздаги дуолар тасбиҳ, такбир ва қироат қабилида бўлиши лозим. Ҳадиснинг далолатига кўра намозда: “Аллоҳим, мени кийинтир, Аллоҳим мен Фалончи аёлга уйланай”  каби инсон сўзи билан дуо қилиш жоиз бўлмайди.

Эътироз:

Имом Термизийдан бошқа беш муҳаддис ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўнгра дуодан ўзига ёққанини танлаб, ўша дуони қилсин”, дедилар. Бухорий ривояти 1/115. Бу ҳадисга кўра киши намозда ўзи хоҳлаган дунё ва охиратга тегишли дуоларни қилиши мумкин.

Эътирозга жавоб:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Албатта бу намозда  инсон сўзидан бирор нарса бўлиши дуруст эмас”,  дедилар. Бу ҳадис эътироздаги ҳадисга қарши келиб қолди. Имом Бухорийнинг ҳадиси мубоҳликка далолат қилмоқда, Имом Муслимнинг ҳадиси эса инсон сўзи билан дуо қилишни ман этмоқда. Мубоҳ қилувчи ва ман этувчи ҳадис бир‑бирига рўбарў келиб қолса, усулга кўра ман қилувчи олдинга сурилади. Демак бу мавзуда Имом Муслим ривоят қилган ҳадис амал учун эҳтиётлироқдир.

37‑Матн:

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳуддан кейинги дуоларини ўқиб бўлгач ўнг томонларига қараб “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ” дея салом берар эдилар. Чап томонларига қараб ҳам худди шундай салом берардилар.

37‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ أَنَّ النَّبِيَّ - صلى الله عليه وسلم - كَانَ يُسَلِّمُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ يَسَارِهِ : السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ ، السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ حَتَّى يُرَى بَيَاضُ خَدِّهِ . وَصَحَّحَهُ التِّرْمِذِيُّ .

1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: : “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг ва чап томонларига: “Ассалааму алайкум ва роҳматуллооҳ”, (дея) салом берардилар”. Имом Термизий ривоят қилган ва: “Ҳасан саҳиҳ”, деган.

Бу ҳадис салом бериш ҳолатида ўгирилиб қараш суннат эканига далолат қилади.

۲-وَعَنْ عَامِرِ بْنِ سَعْدٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ : كُنْتُ أَرَى النَّبِيَّ - صلى الله عليه وسلم - يُسَلِّمُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ يَسَارِهِ حَتَّى يُرَى بَيَاضُ خَدِّهِ

2. Омир ибн Саъд отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнглари ва чапларига салом бераётганларини кўрар эдим. Ҳатто (ўгирилганларида) ёноқларининг оқи кўринарди”. Муслим ривояти 1/216.

Бу ҳадис салом беришдаги ўгирилишнинг миқдорига далолат қилмоқда. Ушбу миқдор ўгирилган тарафдаги киши унинг ёноғини кўришидир.

۳-وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ - صلى الله عليه وسلم - قَالَ : وَحَذْفُ التَّسْلِيمِ سُنَّةٌ

3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саломни ҳазф қилиш суннатдир”. Яъни уни чўзиб айтмайди. Термизий ривоят қилган ва : “Ҳасан саҳиҳ”, деган. 1/29.

۶-وَعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ من حديث طويل مرفوع قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم -فيه : إنَّمَا يَكْفِي أَحَدُكُمْ أَنْ يَضَعَ يَدَهُ عَلَى فَخِذِهِ يُسَلِّمُ عَلَى أَخِيهِ مِنْ عَلَى يَمِينِهِ وَشِمَالِهِ » . رَوَاهُ مُسْلِمٌ .

4. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун марфуъ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумладан шундай дедилар: “Дарҳақиқат бирингизга қўлини сонига қўйиши сўнгра ўнг ва чапида турган биродарига салом бериши кифоя қилади”. Муслим ривояти 1/181.

۵-وَعَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - أَنْ نُسَلِّمَ عَلَى أنفسنا وَأَنْ ينوى بَعْضُنَا بَعْضا

رَوَاهُ أَحْمَدُ وَ أَبُو دَاوُد وَلَفْظُهُ : أُمِرْنَا أَنْ نَرُدَّ عَلَى الْإِمَامِ ، وَأَنْ نَتَحَابَّ ، وَأَنْ يُسَلِّمَ بَعْضُنَا عَلَى بَعْضٍ .

5. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзимиз учун салом беришга ва баъзимиз бошқамизни ният қилишга бизни буюрдилар”. Аҳмад ривояти.

Абу Довуднинг лафзида: “Имомга қайтаришимиз ва ўзаро муҳаббатлашишимиз ҳамда баъзимиз бошқамизга салом беришимизга бизни буюрдилар”, дейилган.

Бу ҳадиси шариф салом беришда ўнг ва чап томонидагиларни ҳамда имомини ният қилишга далолат қилмоқда. Баззорнинг лафзида: “Имомларимиз учун салом беришга ва баъзимиз бошқамизга салом беришига буюрдилар”, дейилган. Ҳадиснинг санади ҳасандир. “Ат‑талхисул Ҳабир” 1/271.

Салом беришда икки елкадаги фаришталарни ва икки тарафдаги  кишиларни ният қилса уларнинг барчасига салом берганнинг  ажрини олади. Чунки амаллар ниятлар билан баҳоланади. Имомга эргашувчи ўгирилган тарафида имом бўлса унга ҳам саломни ният қилади. Агар у имомнинг тўғрисида бўлса икки тарафдаги саломда ҳам имомни, кишиларни ва фаришталарни ният қилади. 

Ёлғиз ўқувчи киши фақат фаришталарнинг ўзини ният қилади. Киши намозга киришгач, гўё дунёдан узулгандек бўлади. У намозда экан ҳеч кимга гапирмайди, гапирганларга жавоб ҳам қайтармайди.  Намозини тугатгач эса ҳудди дунё ҳаётига қайтади ва шунда ҳаммага салом беради. Намоздан салом бериб чиқишнинг маъноларидан бири шудир. Валлоҳу Аълам...

Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот ўнг томонларига: “Ассалааму алайкум ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ”  деб, чап томонларига ҳам: “Ассалааму алайкум ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ”,  деб салом берар эдилар”. Абу Довуд ривояти.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳбу ҳадисни “Талхис”да иллатли эканини айтган: “Абу Довуд ва Табаронийлар Воил ибн Ҳужрнинг ҳадисини, Абдулжаббор ибн Воил отасидан ривоят қилади деб келтиришган. Ваҳоланки у ундан эшитмаган. Шунга кўра санад узулиб, ҳадис иллатли бўлиб қолган”. “Талхисул Ҳабир” 1/271.

Имом Нававий: “Ва барокаатуҳ” калимаси бидъат, бу борада саҳиҳ ҳадис келмаган балки уни тарк қилишлик саҳиҳдир”, деган. Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳнинг бу сўзида мулоҳаза бор. Чунки Ибн Ҳиббоннинг “Саҳиҳ”ида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан “Ва барокаатуҳ” қўшимчаси ривоят қилинган. Бу зиёда Ибн Можада ҳам бор. Ибн Салоҳ роҳматуллоҳи алайҳнинг нима сабабдан: “Ушбу қўшимча ҳадис китобларининг бирортасида йўқ”, деганини билмаймиз. Лекин бу ривоятлар саҳиҳ бўлсада оз ҳолатларда унга амал қилинган деймиз. Шунинг учун амал юқоридаги ҳадисларга кўра бўлиб, уммат ҳам ўша ҳадисларга амал қилишда якдилдир.

Айримларнинг “ва барокаатуҳ”ни айтиб, фақат бир томонга салом беришларини кўрамиз. Бу бидъат амалдан ошиб, жамоатдаги кишиларнинг орасини ажратишга ҳам киради. Бундайлар “Ихтилоф қилсанг машҳур бўласан” деган мақолга ихлос билан амал қиладиганлардир. Улар қаерда ихтилоф бўлса, ўшани топиб амалга оширишга қизиқишади. Далилларни атрофлича ўрганишга  тоқатлари етмайди. Аллоҳ таоло умматни бирлаштирсин!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар қироатни: “Алҳамду лиллааҳи робил ааламийн” билан бошлашар ва бир салом беришарди”. Мажмаъуз Завоид 1/202.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз бир салом берар эдилар”. Байҳақий ривояти. Зайлаъий ҳам буни келтирган. 11/225. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир.

Бу ҳадис юқорида зикр қилганимиз Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳадисига қарши келиб қолди. Унда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг ва чап томонларига: “Ассалааму алайкум ва роҳматуллооҳ”, (дея) салом берардилар”, дейилган.  Имом Термизий ривоят қилган ва: “Ҳасан саҳиҳ”, деган.

Ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳ”да шундай дейди: “Сўнгра қачон Ибн Масъуд ва Анас розияллоҳу анҳумоларнинг қарашлари бир‑бирига қарши келиб қолса, Ибн Масъуднинг қараши устун қўйилади. Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Анас розияллоҳу анҳудан кўра олимроқ, ишончлироқ, улуғроқ ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида кўпроқ бўлган, намозда у зотга мувофиқроқ бўлган”. 2/280.

Бу икки ҳадиснинг ўртасини жамлаш мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир томонга жаҳрий салом бериб, иккинчи томонга саломни пастроқ овозда айтганлари, бир марта салом берганларини ривоят қилганлар эса иккинчи саломни эшитмай қолган бўлишлари мумкин. Лекин икки томонга ҳам салом берганларини саҳиҳ ривоятлар таъкидлайди. Шунинг учун айрим уламолар шундай дейишади: “Саломнинг иккинчиси биринчисидан пастроқ бўлиши суннатдандир”. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли илм саҳобалари, тобеъийлар ва улардан кейингилар шунга амал қилишган. Бир томонга салом бериш борасидаги ривоятлар оз бўлиб, улар билан далил қоим қилиб бўлмайди. Валлоҳу Аълам.

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байти ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин!

13.05.2013. 0:27. Душанба.

 Аброр Мухтор Алий

 

[1] Исро‑110.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.hellipҲақиқатни айтганда, динда иқтидо қилинадиган имомларнинг барчаси мустақийм ҳидоятдадирлар. Бир юртда улардан қай бирларининг мазҳаби тарқалган бўлса ва давоми...

5511 09:49 / 29.03.2017
Абу Ҳанифа бу фиқҳнинг қоидаларини жамлашда ўз замонидаги тобеъинлар ва улардан кейингилардан ҳам кўп меҳнат қилди. Шунинг учун ҳанафий мазҳабидаги энг катта давоми...

972 14:13 / 15 ноябрь
Юқоридага сатрларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир, ҳадисини давоми...

5865 16:14 / 28.03.2017
.АҚИЙДАТУТ ТАҲОВИЯ,НИНГ ШАРҲЧИСИ1ndash У кишининг исми ва юрти ndashУ кишиndashСадирдин Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз алҲанафий алАзроъий адДимашқий. 2ndashУ давоми...

4081 15:30 / 28.03.2017