1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шафоатларини вожиб қилувчи амаллар

20:10 / 07.03.2019 4962 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Баззор, Ибн Абу Осим ва Табароний раҳматуллоҳи алайҳлар “Муъжамул кабир” ва “Муъжамул авсат”, “Муснад” китобларда Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтирганлар:

عَنْ رُوَيْفِعِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : مَنْ صَلَّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَقَالَ : اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، وَجَبَتْ لَهُ شَفَاعَتِي.

Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга солавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба ъиндака явмал қияама” деса, шафоатим унга вожиб бўлади” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Маъноси: Эй, Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қиёмат куни ҳузурингдаги муқарраб мақомдан жой бергин.

Азон айтилгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига кимдаки, қуйидаги ҳадисда келган дуони қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафотлари у кишига ҳалол бўлади.

وعن جابر بن عبد اللّه رضي اللّه عنهما : أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال : " مَنْ قال حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ : اللَّهُمَّ رَبِّ هَذهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاةِ القائِمةِ، آتِ مُحَمَّداً الوَسِيلَةَ والفَضِيلَةَ، وابْعَثْهُ مَقاماً محموداً الذي وَعَدْتَهُ . حَلَّتْ لَهُ شَفاعَتِي يَوْمَ القِيامَةِ " رواه البخاري في صحيحه.

Жобир Ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким озон овозини эшитганида: “Аллоҳумма робби ҳазид даъватит таамма вассолатил қоима аати Муҳаммаданил василата вал фазила вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъдтаҳ” деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлади” деганлар” (Бухорий ривояти).

Маъноси: Аллоҳим! Эй, ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг роббиси Муҳаммадга василани ва фазилатни бергин ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган мақоми маҳмудда қайта тирилтиргин.

Имом Байҳақийнинг Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида “إِنَّكَ لاَ تُخْلِفُ الْمِيعَادَ” (Албаттас Сен ваъдага асло хилоф қилмассан) деган ибора зиёда қилинган.

عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه و سلم قال من قال اللهم صل على محمد وعلى آل محمد كما صليت على إبراهيم وآل إبراهيم وبارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على إبراهيم وآل إبراهيم وترحم على محمد وعلى آل محمد كما ترحمت على إبراهيم وآل إبراهيم شهدت له يوم القيامة بالشهادة وشفعت له.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кимки: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад камаа соллайта ъала Иброҳим ва аали Иброҳим ва баарок ъала Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад камаа баарокта ъала Иброҳим ва аали Иброҳим ва тараҳҳам ъала Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад камаа тараҳҳамта ъала Иброҳим ъала Иброҳим ва аали Иброҳим” деса, қиёмат куни унинг фойдасига гувоҳлик бериб, уни шафоат қиламан” дедилар” (Бухорий ривояти).

Маъноси: Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг олига Иброҳим алайҳиссалом ва у зотнинг олига солавот айтганинг каби солавот айтгин. Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг олига Иброҳим алайҳиссалом ва у зотнинг олига барака берганингдек барака бергин. Аллоҳим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг олига Иброҳим алайҳиссалом ва у зотнинг олига раҳм қилганинг каби раҳм қилгин.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِيأَرْبَعِينَ حَدِيثَاً مِنْ أَمْرِ دِينِهَا بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَاً، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةَ شَافِعَاً وَشَهِيدَاً ".

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Кимки умматимнинг диний ишларига тегишли қирқта ҳадисни ёд олса (ва уни уларга етказса), Аллоҳ уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи, унинг фойдасига гувоҳлик бергувчи бўламан».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаъфар ибн Сулаймон Зубъийдан ривоят қилинади .Абу Тайёҳ Зубъий бетоб бўлган пайтда уни кўргани кирдик. У бизга қараб .Аллоҳга қасамки, бугунги кунда мусулмон киши давоми...

2192 08:43 / 10.04.2020
Ибн Исҳоқ ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Байтулмидросда бир гуруҳ яҳудийларни Аллоҳнинг динига чақирганларида, улардан Нўъмон ибн Амр давоми...

4605 11:10 / 20.08.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккада Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйига тонгда ёки кечқурун бориб турадиган одатлари бор эди. Кунларнинг бирида давоми...

4093 09:00 / 27.05.2022
Абу Али ибн Муҳаммад Туморий қози Абу Ҳозимдан, у отасидан ривоят қилади .Яҳё ибн Аксам Басра қозиси бўлганида йигирма ёшлар атрофида эди. Бир киши ундан .Қозининг давоми...

1653 09:05 / 20.09.2020
Аудиолар

231580 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150087 14:35 / 11.08.2021