1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энди юзта ҳадис айтиб берасан

08:00 / 05.12.2020 2606 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Заррдан ривоят қилинади: «Машҳур муҳаддис Суфён ибн Уяйна Каъбанинг Бану Ҳошим эшиги олдида ҳаммага кўриниб турадиган баланд жойда ўтирарди. Бир пайт ҳадис талабидаги бир киши келиб, унинг олдига ўтириб, «Эй Абу Муҳаммад, менга ҳадис айтиб беринг», деб илтимос қилди. Суфён унга бир неча ҳадис айтиб берди. У яна айтиб беришни сўраган эди, яна айтди. Яна сўраган эди, яна айтди. Кейин яна сўраган эди, Суфён унинг кўкрагидан итариб юборди. Енгилгина итарганига қарамай, ҳалиги одам тепаликдан пастга тушиб кетди. Воқеага гувоҳ бўлиб турган ҳожилар тезда унинг тепасига тўпланишди. Бир зумда ҳаммаёқни «Суфён ибн Уяйна ҳожилардан бирини ўлдириб қўйди», деган бақир-чақирлар эгаллади. Бу гаплар кўп такрорлангач, Суфён ибн Уяйнанинг пастга юмалаб кетган кишига раҳми келди. Ўрнидан туриб, унинг олдига тушди, «Нима бўлди?» деб сўради. Бечора ёмон тушган шекилли, оёғида тура олмас, оғзидан сўлаги оқиб ётарди. Яна ғала-ғовур кўтарилиб, «Суфён бир одамни ўлдириб қўйди» деган гаплар эшитилди. Суфён унга: «Шўринг қурғур, ўрнингдан тур. Одамларни ваҳимага ­соляпсан, нима дейишаётганини эшитмаяпсанми?» деди. У киши паст овозда: «Аллоҳга қасамки, Зуҳрий билан Амр ибн Динордан юзта ҳадис айтиб бермагунингча ўрнимдан турмайман», деди. Суфён юзта ҳадис айтиб бергандан сўнг ҳалиги киши ҳеч нарса бўлмагандек ўрнидан турди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Ҳабиб Нақшбандий ҳазратлари айтадиларҲазрати Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг нақшбандия силсиланинг улуғларидандир. У киши ҳақларида давоми...

4011 15:30 / 20.06.2019
VII бобФақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Одамлар ҳадисни ривоят қилиш ҳақида ихтилоф қилишди, агар .бизга ҳадис айтди, деганнинг ўрнига .бизга хабар берди, ёки давоми...

2250 12:45 / 17.04.2019
Имом Мотуридийнинг даври ақийдавий хуружлар авжига чиққан, мўътазилаларнинг таъсири остида аҳли сунна эътиқодига нисбатан шубҳалар тарқаган замон бўлган. Шу давоми...

2493 11:30 / 29.04.2020
Иккинчи мақом тақдир қилинган нарсага рози бўлишдан иборат бўлиб, у .зоҳидлар даражаси, дейилади.Учинчи мақом Роббининг раво кўрган нарсасига муҳаббат қилишдан давоми...

4315 19:16 / 07.01.2018