1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Қуръонни ўқишдан нима фойда?

10:25 / 27.03.2017 3436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши тоғ этагида набираси билан деҳқончилик қиларди. У ҳар куни уйқудан эрта туриб, дастурхон атрофида Қуръон ўқирди. Набираси ҳам бобосига ўхшашга доим ҳаракат қилиб, барча ишда унга тақлид қиларди. Бир куни у: “Бобожон, мен доим сизга ўхшашга ҳаракат қиламан. Сиз каби Қуръон ўқишга уринаман. Аммо Қуръон ўқиётганимда ҳеч нарсани тушунмайман. Мабодо, бирор нарсани тушунсам ҳам Мусҳафни ёпишим биланоқ ҳаммаси эсимдан чиқади. Шундай экан, Қуръон ўқишдан нима фойда?” деди. Печга кўмир солаётган бобоси қўлидаги ишини ташлаб, аста набирасига ўгирилди ва: “Мана бу кўмир соладиган саватни олгинда анҳорга бориб, тўлдириб сув олиб кел” деб буюрди. Бола бобоси айтганидек қилиб, саватни сувга тўлдирди. Лекин қайтгунича саватдаги сувдан бир томчи ҳам қолмай ҳаммаси оқиб кетди. Буни кўрган бобоси кулиб: “Кейинги сафар сувни олиб келаётганингда тезроқ ҳаракат қил” деди. Болакай бу сафар саватга сув олгач, бобосининг олдига югуриб келди. Аммо саватдаги сув барибир оқиб кетди. Унинг жаҳли чиқиб, бобосига: “Саватда сув олиб келиш мутлақо имконсиз иш. Мен ҳозир сизга челакда сув олиб келаман” деди. Бобоси: “Йўқ, мен сендан челакда сув сўрамадим. Балки, саватда сув келтиришингни буюрдим. Менимча сен етарлича ҳаракат қилмаяпсан” дея эътироз билдирди. Кейин ўзи ташқарига чиқиб, саватда сув келтириш қандай бўлишини набирасига кўрсатмоқчи бўлди. Набира бўлса бу ишни қилишнинг сира имкони йўқлигига ич-ичидан ишонарди. У югуриб бориб, сувни саватга тўлдирдида, кейин бобосининг олдига олиб келиб берди. Бу гал ҳам сувнинг оқиб кетганини бобосига писанда қилиб, ҳансираганча шундай деди: “Кўрдингизми, барибир фойдаси йўқ. Саватда сув олиб келишнинг мутлақо имкони йўқ, дедим-ку!” Бобоси: “Сен бу ишнинг ҳеч бир фойдаси йўқ деб ўйлайсанми? Кел, мана бу саватнинг ичига қара”, деди. Болакай саватга тикилиб қаради. Назарида сават алмаштириб қўйилгандек. Чунки, кўмирнинг таъсирида қоракуяга беланиб кетган саватнинг ичи ҳам, ташқариси ҳам топ-тоза бўлиб, худди янги саватга ўхшаб қолган эди. Болакай қўлида ушлаб тургани аввалги сават эмас, балки, бобоси янги саватга алмаштириб қўйгандек туюлди унга. Унинг ҳайрон бўлиб турганини кўрган бобо шундай деди: “Бу ҳолат сен Қуръон ўқиётганингда ҳам содир бўлади. Сен уни ўқиб ҳеч нарса тушунмаслигинг ёки тушунганинг ҳам дарров эсингдан чиқиб кетиши мумкин. Аммо уни ўқиётганингда аста-секин ичинг ҳам, устинг ҳам яхшиланиб, покланиб, афзаллашиб бораверади”. 

Эй Аллоҳ, Қуръонни қалбларимиз баҳори, кўнгилларимиз нури, ғам-андуҳларимизни кетказадиган омил қилгин. Нафсларимизни Қуръон тиловати билан ювиб, поклайлик. Шоядки, шунда Аллоҳ таоло бизларга раҳмат назари билан қараб, ҳамма мушкулларимиздан қутқарса, барчамизга енгиллик берса! 



Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон хизматчидан барча исломий ахлоқий фазилатлар талаб этилади. Чунки у ўз иши доирасида мусулмонларнинг юзи, вакилидир. Ана шу талаб этиладиган хулқлардан давоми...

2816 10:18 / 27.03.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлатнинг баъзи ҳудудларига муовинларидан бирини волий қилиб жўнатаётиб, унга Агар сенинг ҳузуринга ўғрини олиб келишса, нима давоми...

2748 15:12 / 27.03.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ҳақида сўз кетар экан, аввало бу муҳаббат, иймон тақозоси экани таъкидланади. Яъни, Ислом динини бино деб давоми...

3816 14:13 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимАраб тилида психология илмун нафсrdquo, яъни нафсни ўрганиш илмиrdquo деб аталади. Инсон жасад, руҳ ва нафсдан ташкил топади. Ҳозир давоми...

11869 13:56 / 24.03.2017
Аудиолар

213193 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132413 14:35 / 11.08.2021