1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ғанимат кун...

15:40 / 22.04.2017 4272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаррам ойи хақида  Ислом.уз саҳифаларида етарли маълумотлар берилди. Мен бу мавзуга қўшимча қилиш ва  такрордан йироқ бўлган ҳолда биргина муборак ҳадисни “ичига” қирмоқ истардим. Ваҳоланки бу шарафли ҳадис кўпчиликка аён.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам;

“Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”.

Табароний ва Байҳақий ривояти.

Мен бу ҳадиси шарифни таниганимдан бери ушбу муборак кунни  ҳонадонимда байрам қиламан. Аҳли аёл ва фарзандларимни уй юмушларидан озод этиб,ушбу кун рўзасини тутиб ифторлик учун дастурҳон безайман. Фарзандларим ҳуш кўрган таомни ўзим тайёрлайман. Уларга китоблар совға қиламан. Ҳадялар бераман. Аёлим ва онамга чиройли либослар кийдираман. Шунданми улар Муҳаррам ойини,Ашуро кунини интиқиб кутадилар. Бу ҳадиси шариф оилага байрам ҳадя этибгина қолмай,эру хотин орасидаги мехр муҳаббатни зиёда этади. Ота бола орасини муҳаббатли қилади. Бу йўл фарзанд тарбиясида гўзал кўриниш эмасми?! Айниқса улар онгу шуурида шариатга амал қилиб яшашлик баҳт саодат мезони эканлиги тўғрисида тафаккур қилишга чорлайди. Улар қалбида Исломга муҳаббат уйғотади. Азиз биродарим сиз билан биз шундай муборак кун остонасида турибмиз, келинг дунё ташвишларини,ишларини Аллоҳ учун (аслида ўзимиз учун) савоб умидида уша кунни оиламиз учун ажратайлик. Ахир жонингизни ўтга чўққа уриб тирикчилик ғамида юрибсизку, “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса,Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”,дегани бу дастурҳонинг тўкин бўлади,топганингга барака киради,деганидир! Ёки сиз Набий алайҳис саломни муборак ҳадисларига шубҳа қиласизми? Аллоҳ ! Аллоҳ ! Бундан эътиқоддан сақласин. Мен ушбу ҳадисга амал қилиб баракани кўрдим. Дастурҳонимда доимий тўкинликни кўрдим. Биласизми, мен сизнинг ҳам хонадонингизга ўша Илоҳий бахт кирмаса  хотиржам бўла олмайман. Ушбу ҳадисни ўқиганда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни яна бир ҳадислари ёдимга келаверади.

“Аллоҳ қандай дардни берган бўлса албатта, уни шифосини ҳам туширгандир”.

Ушбу ҳадисни эшитган мусулмон тиб уламолари, “Демак хар бир дардни шифоси бор эканда”, деб илмий изланишлар қилишиб тиббиёт илмида оламшумул ютуқларга эришган эканлар. Улар биргини ҳадисга амал қилиб миллионлаб инсонларни дардларига даволар топишган,ўлимдан сақлаб қолган. Ҳозирда тиббиёт соҳа вакиллари ушбу ҳадисни кўплари ҳатто эшитмаган бўлиши мумкин. Бу соҳадаги виждонсизликлар ҳам ниятни бузилганидандир балки...

Ашуро куни рўзасини Пайғамбаримиз интиқ кутган эканлар,бизлар нега у кунни қачонлигини ҳам билмаймиз? Муовия Абу Суфён Мадинага келганларида ҳутба ўқиб; Эй Мадина аҳли уламоларингиз  қаерда...? деб панд насиҳат қилган эканлар. Ушбуларни ўқиб бу омонат вазифа эканлигини тушундим. Демак, аҳли илмларимиз,айниқса имом хатибларимиз бу фазилатли ой ва кунлар хақида ўз дини олдидаги бурчларини ҳам унутмасликлари керак деб биламан. Афсус,афсус. Бу мавзуда домлаларимиз томонидан  жуда кам гапирилади. Муҳаррам ойи фазилатлари,Ашуро куни рўзаси  Расулимиз алайҳис салом томонларидан ниҳоятда эътиборда бўлинган эканлар нега имом домлаларимизнинг бу мавзуларда суҳбатлари жуда кам? Мухаррам ойида муборак ой фазилатлари, бу ой ичидаги ашуро кунлари хақида суҳбатлар уюштиришни иш режаларига киритса арзийди! Пайғамбаримиз алайҳис саломни масжидга жарчи юбориб Ашуро кунини маълум қилиб жар солдирганларини ўқиб хайратландим. Наҳотки бу чақириқни бизларга алоқаси йўқ? Бундай дегани қўрқасан киши,ахир бу рўзи қиёматгача яшаб ўтадиган уммати Муҳаммадияга тегишли эмасми?!  Шуни ўзи аҳли илмларга вазифа,йўлланма эмасми ?!

Рамазон рўзасидан кейинги улуғ рўза Ашуро рўзаси экан,буни  оммаи халққа етказиш бу омонат. Ушбу кун рўзасини билмай тутмаганлар,ушбу кун рўза одобларини билмай шу кунлари кўчаларда таомланиб юрганлар ҳисоб кунида кимни ёқасидан ушларкин ? Менимча вазифадор омонатчини.    Аллоҳ ! Аллоҳ !  У кунда кўнгиллари хотиржам тургувчилардан қилсин. Суҳбатимиз сўнгида Муҳаррам ойи дуосини илиндик;

Эй бор Ҳудоё Сен Абадий Қодийм Зотсан. Ҳай (лаънатланган)бўлган Шайтондан сақлашингни,ёмонликларга бошловчи нафсимизни ёмонлигидан сақлашингни ва Ўзинга яқин қиладиган амалларга машғул қилишингни сўрайман. Я Зал жалалу вал икром.


Анжижон шаҳар “Уйғур” жоме 

масжиди мутаваллиси Фарҳодбек Жўраев



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гоҳгоҳида молини йўқотиб, масжид имом домлаларидан жамоъатга эълон қилишни сўраб мурожаат қиладиган намозхонлар, уларнинг илтимосига биноъан фалончининг фалон давоми...

3609 15:43 / 22.04.2017
Бир куни бемор устозимизни кўргани бориб ўтирган эдик, ишлатилган электр энергиясининг пулини сўраб бир электросет ходими келиб қолди. Пулни санаб олиш асносида давоми...

3434 10:12 / 27.03.2017
Айрим инсонлар Ҳақиқатда, ҳар қандай диний ақида унга ишонувчи кишиларнинг зиммасига турли хил ибодатларни, қурбатлар ва маросимларни фарз қилиб қўяди. Бу давоми...

2955 10:14 / 24.03.2017
Атмосферанинг бузилиши кўплаб табиий бўҳронларга, табиатнинг бузилиши, иқлим ўзгариши, бир сўз билан айтганда табиатга хос қонунларнинг ўзгаришига сабаб давоми...

3455 10:09 / 24.03.2017
Аудиолар

211145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130404 14:35 / 11.08.2021