1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Нажот йўлига бошловчи

13:55 / 24.03.2017 2657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига қандаям муҳтож!

Жорж Бернард Шоу

Олам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига қандаям муҳтождир. Бу пайғамбар динини доим ҳурмат ва улуғлаш ўрнига қўйди. У барча мадиниятларни қамраганлигига кўра энг кучли дин бўлиб, абадийдир. Мен ўз қавмим фарзандаларидан кўпларини шу динга аниқ ишонч билан кирганларини кўрдим. Ва бу дин тезда Европа қитъасида ўзининг кенг ўрнини эгаллайди. Дин кишилари ўрта асрларда жаҳолат ва таъассуб сабабидан Муҳаммад с.а.в.нинг динини қораладилар. Дарҳақиқат улар Муҳамадни масиҳий динига душман деб билардилар. Лекин мен бу кишининг ишлари билан танишиб ғайриоддий ажойиботларни топдим ва у кишининг масиҳийликга душман эмаслигини, балки башариятнинг қутқарувчиси деб номланиши вожиблигини билдим. Менинг фикримча, агар бугунги кунда дунёни у киши бошқарганда эди, албатта бизларнинг муаммоларимизни ҳал қилишликка башарият орзу қилган тинчлик ва саодат билан эришган бўларди.


ИНСОНИЯТГА СОЧИЛГАН ХАЙРИЯТ УРУҒИ


Француз шарқшуноси Эмил Дерменгем

Агар башариятнинг барчаси бирор ибратни қамраган бўлса ва ҳар бир мавжудот бирор бир насиҳатни ўз ичига олган бўлса, инсон фарзандларининг катта жамоаси унинг рисолатига иймон келтирган кишининг ҳаёти кўрсатган чуқур таъсир қандай ҳам буюкдир.

 Муҳаммад с.а.в.нинг Иброҳим ўғиллари Мория ал-Қибтийядан туғилиб, гўдаклигича вафот қилган. У зот унга жуда кўп хафа бўлдилар, ўз қўллари билан кўмиб йиғладилар. Унинг ўлими қуёш тутилишига тўғри келди. Шунда мусулмонлар: “Қуёш Иброҳимнинг ўлими учун тутилди”, дедилар. Лекин Муҳаммад с.а.в. бу воқеа унинг учун бўлмаганлигини билиб, шундай дедилар: “Албатта қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидандир. Бирор кимсанинг ўлими сабабидан тутилмайди.” Бунга ўхшаш сўз ёлғончи кимсадан содир бўлмайди.

Видолашув ҳаж сабабидан унинг рисолати порлади. У ўртасида давомий уруш ҳукм сурган қабилаларни бир уммат қилган пайғамбардир.


БАШАРИЯТНИНГ ҚАЛБИНИ РОМ ЭТГАН КИШИ



Махатма Ганди, Ҳиндистон

Миллионлаб кишиларнинг қалбини ҳеч бир низосиз ром этган кишини сифатини билишни истардим. Дарҳақиқат, ислом ўз ўрнини қилич билан эгалламаганлиги, балки, Расулуллоҳ с.а.в.нинг оддийлиги, ваъдаларига содиқлиги, эътиборлилиги, дўстларига ва эргашувчиларига  фидокорлиги ва холислиги, шижоати ва Роббиси ва рисолатига бўлган ишончи орқали амалга ошганлигига тўлиқ қаноат қилдим.

Қилч эмас, балки айнан бу сифатлар у зотнинг йўлини енгил қилган ва қийинчиликларини осонлаштирган.



МУҲАММАД ВА БАШАРИЯТ АҚЛИНИНГ ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИ



Мистер Санкс. Америка

Муҳаммад Масиҳдан беш юз етмиш йил кейин зоҳир бўлди. Унинг вазифаси фазилатли ахлоқларга аввалги усулларни сингдириб, ягона илоҳга ва бу ҳаётдан сўнг яна ҳаёт борлигига башариятни эътиқод қилишга қайтаришлик билан уларнинг ақлини ўстириш эди.

Исломий фикр оламда жуда катта тараққиёт пайдо қилди. Башарият ақлини коҳинлар ҳузуридаги ҳайкалларга асир бўлиш кишанидан халос қилди. Дарҳақиқат Муҳаммад ибодатхонадаги барча суратларни ўчириши ва илоҳликка тимсол бўлувчи нарсаларни бекор қилиши билан инсоният фикрини қўпол  ва бузуқ ақидадан халос қилишга эришди.


МУҲАММАД С.А.В. ШАХСИЯТИНИНГ ҲАР ТАРФЛАМА ГЎЗАЛ КЎРИНИШЛАРИ



Рамакришна Рао. Ҳиндистон

Муҳаммаднинг шахсиятини ҳар тарафлама, тўлалигича билишнинг имконияти йўқ. Лекин менинг кучим етган нарса сизларга унинг ҳаётининг гўзал суратларидан бир бўлагини тақдим қилишликдир. Демак, Муҳаммад пайғамбардир, Муҳаммад курашувчи, Муҳаммад ишбилармон, Муҳаммад сиёсатчи, Муҳаммад нотиқ, Муҳаммад ислоҳ қилувчи, Муҳаммад етимпарвар, Муҳаммад қулларни ҳимоя қилувчи, Муҳаммад аёлларни озод қилувчи, Муҳаммад қозидир. Бу кўркам  сифатларнинг ҳаммаси инсоният ҳаётининг барча жабҳаларида унинг қаҳрамон бўлишини таъминлайди.



БУ КИШИ ҲАР ТАРАФЛАМА ЛОЛ ҚОЛДИРДИ



Котиб: Монта

Муҳаммад с.а.в.нинг диний табиати кучли ихлосининг намоён бўлиши билан мақсади пок бўлган ҳар бир тадқиқотчини лол қолдиради. Дарҳақиқат Муҳаммад с.а.в. мустаҳкам ақида соҳиби эди. Кўпчилик инсонлар танимаганликлари сабабидан у кишининг ҳаққини камситишди.

У киши одамлар уларнинг ҳаётини дақиқ нуқтасигача ўрганган нодир ислоҳ қилувчи кишилардандир. Муҳаммад с.а.в. гўзал ахлоқ, чиройли муомала, ширинсўз, тўғри ҳукм чиқарувчи ва ростгўй эдилар. У кишининг асосий сифатлари тўғри ҳукм қилиш ва рост сўзлиги ҳамда айтган сўзи ва қилган ишига тўлиқ қаноат қилишидир.

Мен билган таниқли ислоҳ қилувчиларнинг орасида Муҳаммад с.а.в.га ўхшаган кишининг топилиши жуда нодирдир. Жамиятни поклаш ва ахлоқларни тузатишдан иборат у киши амалга оширган ишларни қилган киши инсониятга яхшилик қилувчиларнинг энг буюги деб ҳисобланиши мумкин.


МУҲАММАД С.А.В.НИНГ ШАРИАТИ ТЕЗДА ОЛАМНИ ЭГАЛЛАЙДИ



Лев Тольстой

Қонга беланган хор умматни мазаммат қилинган одатлар шайтонининг чангалидан қутқариб олиб чиққани Муҳаммадга фахр учун кифоя қилади. Ва у ўша умматга тараққиёт ва пешқадамлик йўлини очган. Муҳаммаднинг шариати  ақл ва ҳикмат билан ҳамоҳанг бўлгани учун тезда оламни эгаллайди.


 МУҲАММАД С.А.В. ИНСОНИЯТ УЧУН ОЛИЙ НАМУНАДИР



Гёте

Мен инсонлар учун олий намуна бўладиган кишини тарихдан изладим ва араб пайғамбари Муҳаммад с.а.в.ни топдим. Биз европа аҳли барча тушунчамиз (яъни, илмимиз) билан ҳануз Муҳаммад етган нарсага етганимиз йўқ. Ҳали-бери бирор киши ундан ўтмайди ҳам. Муҳаммад Инсонлар учун олий намунадир. 



ПАЙҒАМБАР МУҲАММАД С.А.В.НИНГ ОДДИЙЛИГИ ВА КАМТАРЛИГИ



Вашинктон Ифранж

Улуғлик чўққисига чиққанда ҳам Расул с.а.в. ўз оддийлиги ва камтарлигини муҳофаза қилди. У зот бирор жамоатга кирсалар ўзи учун уларнинг туришини хоҳламасди ва унга олқишда муболаға қилишларини истамасди. 



МУҲАММАД С.А.В. ЖАМИЯТГА ЭНГ ОЛИЙ НАМУНАЛАР ТАҚДИМ ҚИЛДИ



Олмон доктораси Зигрид Хунке 

Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либоси борки, ҳатто ўзларини ёмон кўзлардан ва авратлари очилиши ёмонлигидан сақлайдилар. Бундай ажойиб, иқтидорли кишини (яъни, Муҳаммад с.а.в.) жамиятга буюк, олий намуна тақдим этди демасдан иложи йўқ. Улуғ рисолати тарихнинг йўналишини ўзгартирган бу кишидан инсоният қарздордир. 



ҲАР БИР ИСЛОҲ ҚИЛУВЧИГА ЎРНАКДИР



Ҳиндистоннинг биринчи раиси Жавоҳир Лал Наҳру

Набийнинг ахлоқи барча ҳудудга олий бўлди. Биз уни (яъни, Муҳамад с.а.в.ни) оламни ҳақиқий тинчлик билан бошқаришни истаган киши учун намуна деб биламиз. 


МУҲАММАД С.А.В.НИНГ ҲАҚ ЭКАНЛИГИГА ДАЛИЛЛАР



Харберт Жорж Вил

Муҳаммаднинг ҳақ эканлигига энг юқори далил унинг пайғамбарлигини аҳли ва яқинлари тасдиқлаганидир. Чунки улар Муҳаммаднинг сирларидан хабардор эдилар. Агар улар Муҳаммаднинг рост ва ҳақлигида шубҳа қилганларида эди, уни тасдиқ қилмаган ва унга иймон келтирмаган бўлардилар.

Муҳаммад вафотидан олдин видолашув ҳажини қилди. Шу чоғда халқига муҳим ва ажойиб насиҳатини сўзлади. Аввалги айтган сўзлари билан мусулмонлар орасида босқинчилик, талон-тарожлик, қўзғалон ва қон тўкишга барҳам берди. Охирги сўзлари билан қора танли мўминни ҳам халифа этиб тайинланишга ҳақли эканлигини баён қилди. Бу сўзлар оламда гўзал ва адолатли муомала юритишнинг буюк андозасига асос солди. Бу сўзлар инсонлар орасида олийжаноблик ва ҳурмат шабадасини эстиради. Шунингдек бу сўзлар шундай инсоний жамиятга асос солдики, ўтган жамиятларда бўлиб ўтган, дунё уларнинг қаттиқ қўллиги ва ижтимоий зулмини кўмиб, беркитадиган нарсалар у жамиятда топилмасди.



УЛУҒЛАШ ВА ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚДИР



Съэр Вилям Муер

Мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад ахлоқининг шарафи ва одобининг гўзаллиги сабабли ёшлигидан  ватандошлари тарафидан амийн (омонатдор, ишончли) деб номланганди. Васфлагувчи у зотни қанча сифатласа ҳам тўлиқ васф қилишга ожиздир. Уни танимаган киши у зот ҳақида ҳеч нарса билмайди. Диққат билан унинг шарафли тарихига назар солган киши уни яхши билади. Бу тарих уни пайғамбарларнинг пешвоси, оламнинг мутафаккири қилиб қолдирди. Меҳрибонлик ва эҳтиром унинг улуғ ва эътиборга лойиқ сифатларидан бўлиб, бу икки сифат билан  ўзига эргашганларнинг барчасига (шаъни баланд ёки паст бўлсин,) бирортасини ажратмасдан муомала қиларди. Камтаринлик, меҳрибонлик, одамийлик, фидоколик, олийжаноблик ва дўстлик сифатлари унга сингиб кетганди. Бу сифатлари билан атрофидагиларнинг муҳаббатини қозонганди.



НАЖОТ ЙЎЛИГА БОШЛОВЧИ



Ганс Кюнг. Швейцария

Бир сўз билан айтганда, Муҳаммад ҳақиқий пайғамбардир. Муҳаммаднинг нажот йўлига бошлагувчи муршид эканлигини инкор қилишга имконимиз йўқ.



ЭСГУВЧИ ШАБАДА КАБИ САХОВАТЛИДИР



Леди Эвелин Коболд

Муҳаммад араб жазирасига саййид бўлиши билан бирга унвон ҳақида ўйламасди, уни эгаллаш учун ҳаракат ҳам қилмасди. Балки ўзининг пайғамбар эканлигига кифояланди. У мусулмонларнинг ходими эди. Уйини ўзи тозаларди, оёқ кийимини ўз қўли билан тўғирларди, эсгувчи шабада каби олийжаноб савохатли эди. Бирор камбағал ёки умидсиз киши ундан бирор нарса қасд қилиб келса, қайтармасдан, ўзида бор нарса билан мурувват кўрсатар эди. Кўп ҳолларда ана шу ўзида бор нарса ўзига етар-емас даражада оз бўлар эди.




БАШАРИЯТ У БИЛАН ФАХРЛАНАДИГАН КИШИ



Доктор Шабрик. Австрия

Башарият Муҳаммад с.а.в.дек инсонни унга нисбат берилишидан фахрланади. Ўзининг уммий (яъни, ўқиш, ёзишни билмайдиган) бўлишига қарамай  ўн асрдан кўпроқ вақт илгари шариат (қонун чиқариш)ни олиб келишга имкон топди. Биз Европа аҳли агар унинг йўлидан юрсак қандаям бахтли бўлар эдик!



УНИНГ ПАЙҒАМБАР ЭКАНИНИ ТАН ОЛИШЛИК ҲАР БИР АҚЛЛИ ИНСОН УЧУН ЛОЗИМДИР



Карл Маркс

Унинг пайғамбар ва осмондан ерга элчи эканлигини тан олишлик ҳар бир ақлли инсон учун лозимдир. Бу пайғамбар ўзининг рисолати билан илм, нур ва маърифат даврини очиб берди. Унинг сўзлари ва феълларини алоҳида илмий йўналишда ёзиб, битиб қўйишлик лозимдир. Бу таълимотлар ваҳий эканлиги сабабли ўтган рисолатларга қўшилиб кетган ва ўзгартирилган нарсаларни ўчириб, чиқариб ташлаш унинг зиммасида эди.


Сидиқметов Қудратуллоҳ таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳорун арРошиднинг насроний моҳир табиби бор эди. Мазкур табиб уламолардан бирига Сизларнинг китобингизда тиб илмидан ҳеч нарса йўқку, ҳолбуки, илм икки хил давоми...

9140 15:25 / 27.03.2017
Ҳозирги кунда икки киши бир бири билан учрашиб қолса, бошқалар ҳақида ўз фикрларини билдириб, .Фалончини мана бунақа айби бор, Писмадончини мана бунақа давоми...

2618 14:32 / 27.03.2017
Ислом дини илмга ундайди. Бу ҳаммага маълум, ойдек равшан, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир. quotДин илмга қаршиquot дейилган уйдирма гап эса асоссиздир. Беҳаё ва давоми...

3318 09:12 / 17.03.2017
Ўзим билан танишувrdquo туркумидан Иброҳим алайҳиссаломни энг катта гулханнинг ўртасига ташладилар. Жаброил алайҳиссалом келиб Нима истайсиз, эй Аллоҳнинг давоми...

2392 10:05 / 27.03.2017