1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намознинг афзал амали?

05:00 / 09.01.2017 4513 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: 

«Намознинг нимаси афзал?» деб сўралди. У зот: 

«Қунутнинг узуни», дедилар». 

Муслим, Термизий ривоят қилган.

Абу Довуд келтирган ривоятда: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: 

«Амалларнинг қайси бири афзал?» деб сўралди. 

«Қиёмнинг узуни», дедилар», дейилган.

Шарҳ: Маълумки, «Қунут» дуоси ҳам намозда тик туриб ўқилади. Намозда қиёмни узоқ қилиш унинг энг афзал амали, дейишлик ушбу ҳадисдан олинган. 

Абу ҳанифа ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳилар шу гапни ушлаганлар.

Бошқалар эса олдинги ҳадислардаги сажданинг фазли ҳақидаги гапларни ушлаб, намознинг энг яхши, энг афзал амали сажда, деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Изоҳ .Хало, деганда қазои ҳожат тушунилади. Инсон қазои ҳожат қилаётганида холи қолиши учун хало, дейилган. алМуғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу .Пайғамбар давоми...

8531 05:00 / 04.01.2017
Махсимаълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб беркитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. .Махси, деб номланмаса ҳам, давоми...

20489 05:00 / 04.01.2017
.Истинжо, луғатда ахлат кетказишдир.Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга истинжо давоми...

25760 05:00 / 04.01.2017
Ҳисом Муваафий айтади .Бомдод намозини адо этиш жисмга стенокардия юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ ва турли давоми...

2993 09:29 / 09.01.2024