1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

ТАВРОТ, ИНЖИЛ, ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН

14:07 / 15.03.2017 32457 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Морис Букай 1920 йил 19 июлда Франсиянинг Бун Лифийк шаҳрида туғилди. 1945 йилдан Париж дорулфунунида табиб, 1952 йилдан эса жарроҳлик бўлими мудири бўлиб ишлаб келмоқда. У бир қанча халқаро жамиятлар аъзоси ва қатор илмий-оммабоп асарлар муаллифидир. Доктор Морис Букай 1982 йилда мусулмонликни қабул қилган.
Ўз соҳасидаги шуҳрати марҳум қирол Файсал раҳматуллоҳи алайҳини унга бемор сифатида олиб келар экан, бунинг ўз фикрий ва диний қарашларини даво қиладиган Қуръони Карим билан танишишга васила бўлишини у қаердан ҳам билибди?
Қуръон таржималари ўзини тўла қониқтирмагач, уни тўғридан-тўғри Аллоҳ таоло нозил қилган тилда ўқиш учун араб тилини ўрганишга киришди.

ФРАНСИЯЛИК МУСУЛМОН ТАБИБ МОРИС БУКАЙ китобидан

ТАҲРИРИЯТДАН

Ғарбда Ислом ҳақида китоб ёзган олимларнинг динимизга шарқшунос сифатида "ташқаридан" қарашларига ўрганиб қолганмиз. Бундан ташқари, насроний миссионерларининг ҳам мусулмонлар билан қизиқишлари аксарият ҳолларда манфий кўринишларда зоҳир бўлган ва бўлаяпти. Насроний ғарбликларнинг Исломни ўз ҳолича танишлари учун ошиб ўтишлари қийин бўлган турли хил тўсиқлар бордир.
Тарихан насронийликнинг Исломга қарши ташвиқотлари, империализм каби сиёсий ва иқтисодий сабаблар, мусулмонларнинг турмуш тарзлари, жамоа ҳолида ва том маънода Исломни ҳаётга тадбиқ қилган биронта мамлакатнинг йўқлиги, ҳозирда мусулмонларнинг дунё тараққиётидаги таъсирининг озлиги, Ғарб давлатларининг технология соҳасидаги ютуқлари, шунингдек, шарқшуносларнинг, Ислом динини танитмоқчи бўлиб, ўзлари билмаган ҳолда тахриф этишлари туфайли пайдо бўлган ва ҳ. к. тўсиқлар.
Фарангистоннинг машҳур табибларидан профессор Морис Букайнинг ана шу монеъликларга қарамасдан мусулмонларнинг, яна ҳам тўғрироғи, Аллоҳнинг муқаддас китоби–Қуръони Каримга мурожаат қилиши, илмий тажрибаларини динга тадбиқ қилган ҳолда, самовий китобларни диққат билан таҳлил ва муқояса қилиши эътиборга лойиқдир. Муҳтарам доктор М. Букай, ўз тадқиқотларининг хулосаларини қўлингиздаги, франсузча асли "Таврот, Инжил, Қуръони Карим ва ҳозирги замон" деб номланган китобида жамлаган.
Биринчи марта 1978 йилнинг иккинчи ярмида нашр қилинган китоб, кутилганидан ҳам кўпроқ қизиқиш уйғотди ва 1978 йилнинг августигача олти марта чоп этилди. Фарангистондай ғайримуслим бир мамлакатда бу, албатта, ҳайратланарли бир ҳолдир. Нашриёт томонидан китобга ёзилган "Сўнг сўз"да, жумладан, қуйидагиларни ўқиш мумкин: "М. Букай, диний китобларни холисона таҳлил қилган ҳолда, ҳам эски Аҳд (Таврот) ҳамда Инжиллар ҳақидаги бутун тушунчаларни остин-устун қилиб ташлайди. Ана шундай қилиб, илоҳий ваҳийга оид бўлган қисми билан кейинчалик инсонлар томонидан илова қилинган уйдирма ва хатоларни бир-биридан ажратади. . . "
". . . асл касби жарроҳлик бўлган Букай, фақат баданларнигина эмас, балки руҳларни ҳам ўрганиш мумкин бўлган ҳодисаларни бошидан кечирди. Мусулмонларнинг диний ҳаёти ва мусулмон бўлмаганларнинг кўпчилиги бехабар бўлган Исломнинг турли жиҳатларини ўрганиш жараёнида қаттиқ мутаассир бўлди. Бу соҳадаги билимларини янада ошириш учун араб тилини ўрганди ва Қуръони Каримни таҳлил қилди. Қуръонни таҳлил қилар экан, табиат ҳодисалари ҳақида, фақат табиат илмлари билангина изоҳлаш мумкин бўлган бир қанча мисолларни топгач, ҳайратланди. Шу билан бирга, ёлғиз Аллоҳга эътиқод қилган динларга оид Китоб матнларининг қанчалик тўғри-нотўғри эканлигини ўрганишга киришди, пировардида, Таврот ва Инжиллар билан замонавий билимнинг хулосаларини солиштириб кўрди. Яҳудийлик ва насронийликнинг муқаддас китоблари ҳамда Қуръон ҳақидаги бутун тадқиқотларининг хулосалари ушбу китобда жамулжамдир. " Қуръони Каримнинг ҳақиқат эканлигини илмий нуқтаи назардан тушунишни истамаганлар, балки ўзларича ҳақлидирлар. Уларнинг муносабатлари, "билим тасдиқламагунича Қуръонга ишонмаймиз" қабилида бўлади. Аслида, иймон масаласида билимнинг ҳакамлик қилишига биз ҳам қаршимиз. Чунки илмий хулосалар, баъзи ҳақиқатларни кашф қилганлигига қарамасдан, умумият-ла, жуда ҳам нисбийдир. Бу хулосалар, қанчалик ҳаққоний бўлмасин, барибир тадқиқотчининг қарашлари ва услубларига тобеъ бўлиб қолаверади. Қолаверса, ҳалигача кашф қилинмаган қанчадан-қанча ҳақиқатлар бор дунёда. Фақат Қуръоннинг ҳақиқатдан бошқа ҳеч нарса эмаслигини, ҳақиқий илмнинг Қуръоннинг бир тафсиригина бўла олишини ва Қуръоннинг қиёматга қадар келажак бутун инсонларга хитоб қилишини юзага чиқариш маъносида бўлсагина, илмий ҳақиқатларни Қуръонга тадбиқ қилишнинг бир фойдаси бўлиши мумкин. (Масалан, "Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича албатта биз уларга атроф–офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят–аломатларимизни кўрсатажакмиз" (Бу ва бундан кейинги оятлар Қуръони Каримнинг ўзбекча изоҳли таржимасидан олинган. А. Мансур, Тошкент, Чўлпон нашриёти, 1992. ) ояти каримаси ҳам (Фуссилат сураси, 53-оят) фикримизнинг далилидир) Чунки "билимнинг динни пучга чиқарганлиги" ҳақидаги иддаолар шу йўл билангина пучга чиқарилиши мумкин. Билимларнинг, янги наслларни инкорга олиб борадиган шаклда ўргатилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, исломий таблиғ нуқтаи назаридан ҳам, бу усулнинг фойдалари беқиёсдир. Бу китобдаги маълумотларни қисман бошқа китобларда ҳам учратиш мумкин. Фақат насроний тарбиясини олган, ғарблик бир олим томонидан холисона ёзилганлиги учун ҳам мазкур асар қимматли ва нодирдир. Узоқ вақт давомида тиббиёт факултатининг жарроҳлик бўлимида деканлик қилган жаноб М. Букайнинг ўзи Ислом динини қабул қилган. Ҳозир ҳам жарроҳлик касби билан машғул. Китоб Сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.


МУҚАДДИМА

Аллоҳнинг ягоналигига ишонган уч диндан ҳар бирининг ўзига хос бир муқаддас китоби бордир. Бу китоблар, яҳудий, насроний, мусулмон – ким бўлишидан қатъий назар, ҳар мўъмин иймонининг асосини ташкил этади. Муқаддас китоблар, бу динларнинг ҳаммасига кўра, илоҳий ваҳийнинг моддий шаклда қайд этилишидан иборатдир. Ваҳий, илоҳий буйруқларни бевосита Аллоҳнинг ўзидан олган Иброҳим алайҳиссалом билан Мусо алайҳиссаломга тўғридан-тўғри воқеъ бўлгандир. Исо алайҳиссалом билан Муҳаммад алайҳиссаломга эса ваҳий восита ёрдамида келган. Исо алайҳиссалом Рабби номидан сўзлаганлигини билдирган, Муҳаммад алайҳиссалом эса, малак Жаброил воситаси ила нозил қилинган ваҳийни инсонларга етказгандир.
Динлар тарихини ҳаққоний, бор бўй-басти билан тасаввур қила олиш учун ёзма Ваҳийнинг матнлари сифатида Эски Аҳд (Таврот)ни, Инжиллар ҳамда Қуръонни бир вақтда мутолаа қилиш керак бўлади. Бироқ мусулмонлар томонидан қабул қилинган бу одат, афсуски, бизнинг ғарб мамлакатларида йўқ. Яҳудий-насроний қарашларининг таъсирига тушган ғарбликлар, Қуръоннинг Ваҳий эканлигини инкор қиладилар. Иймонли бир жамиятнинг Муқаддас Китоблар масаласида бошқа жамиятларга нисбатан муносабати бундай қарашларнинг сабабларини тушунтириб бериши мумкин. Илоҳий китоб сифатида яҳудийликда ибронийча Муқаддас Китоб бордир. Бу китоб насронийларнинг қўлидаги Эски Аҳддан фарқлидир. Насронийлар ибронийча матнда бўлмаган баъзи китобларни ҳам илова қилишган. Амалда бу нарса, иймон масаласида катта фарқ келтириб чиқармайди. Шунга қарамай, яҳудийлик ўзидан кейин келган барча ваҳийларни инкор қилади. Насронийлик ҳам баъзи иловалар қўшган ҳолда ибронийча Муқаддас Китобни қабул қилади. Бироқ инсонларга Исо алайҳиссаломнинг рисоласини тарғиб қилиш учун ёйилган матнларнинг ҳаммасини қабул қилмайди. Насроний Черкови, Исо пайғамбарнинг ҳаёти ва таълимотлари ҳақида узундан-узоқ ҳикоя қилган бир қанча китоб устида жиддий тасниф ишларини амалга оширгандир. Насронийлик, Янги Аҳдга расмий тўрт Инжилдан ташқари ҳеч нарса илова қилган эмас. Бу дин ҳам Исо алайҳиссалом ва унинг ҳаворийларидан кейин воқеъ бўлган биронта Ваҳийни тан олмайди. Бу билан у Қуръонни ҳам бир четга суриб қўяди. Исо пайғамбардан олти аср кейин келган Қуръон ваҳйи, ҳам ибронийча Тавротда ҳамда Инжилларда хабар қилинган бир қанча нарсаларни такрорлайди. Қуръонда "Таврот" ва "Инжил" номлари тез-тез зикр қилинади. Tавротдан: Муқаддас Китобнинг илк беш китоби, яъни Мусо алайҳиссаломга оид эканлиги айтилган Тақвин, Чиқиш, Лавимийлар, Сонлар ва Тасния китоблари (Муаллиф). Қуръон ҳар бир мусулмонга ўзидан олдинги китобларга иймон келтиришни фарз қилиб қўяди (4-сура, 136-оят). У, Ваҳий тарихида Аллоҳнинг расуллари тутган ўрин ҳақида жуда кўп тўхталади. Нуҳ алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Мусо алайҳиссалом, Набийлар ва уларнинг орасида алоҳида мавқеъ берилган Исо алайҳиссалом, ана шу пайғамбарлар жумласидандир. Исо алайҳиссаломнинг туғилиши, Инжилларда бўлгани каби Қуръонда ҳам ғайритабиий бир ҳодиса сифатида билдирилади. Бу Китоб, Марямга алоҳида ўрин ажратади. 19-суранинг унинг исми билан аталганлиги ҳам шунинг далили эмасми?. . Ислом ҳақидаги ана шу сўнгги маълумотлардан, бизнинг ғарб мамлакатларида, умуман олганда, ҳеч кимнинг хабари йўқ.
Асрлар давомида уларнинг, инсониятнинг диний масалаларини ўрганиш тарзлари ҳамда Исломга оид ҳар соҳада саводсиз қолдирилганликлари ҳисобга олинганда, бунга ажабланмаслик керак. "Муҳаммадий дин" ёки "Муҳаммадийлар" қабилидаги атамаларнинг бугунгача ишлатилиб келинаётганлиги инсонлар зеҳнига қуйидагича янглиш тасаввурни қуйиш учун эмасмидир: "Ислом демак – Насронийларнинг Тангриси билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган киши томонидан ёйилган бир қатор инончлар демакдир".
Зиёли ва маданиятли замондошларимиздан бир қанчаси Ислом Ваҳйи ҳақида мушоҳада қилиш ўрнига, Исломнинг фалсафий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатлари билан қизиқишмоқда. Инсонларнинг диққатини Қуръондан чалғитиш учун, Муҳаммад алайҳиссаломнинг, ўзидан олдинги пайғамбарларнинг китобларидан фойдаланганлиги ҳақидаги иддаолар, мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилдиришга уринилмоқда. Баъзи насроний жамиятларида мусулмонлар хўрланмоқда. Шу мавзуга бағишланган Таврот ҳикоялари билан Қуръон қиссаларини солиштириб, таҳлил қилиш асносида бир нарсага гувоҳ бўлдим. Қуръоннинг бу масаладаги таълимотлари хусусида насронийлар, ақалли, фикр юритишдан ҳам қочадилар. Баъзилари бўлса, буни кўр-кўрона инкор қиладилар. Қуръонга мурожаат қилиш, улар учун худди шайтонга сиғинишдай гап! Шунга қарамай, бугунги кунда, насроний дунёсида катта ўзгаришларнинг бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Ватикандаги Насроний бўлмаганлар билан шуғулланувчи Косибият нинг "Насронийлар билан мусулмонлар ўртасида алоқа ўрнатиш учун тавсиялар” номли китоби (учинчи нашри 1970 йилда босилди), расмий қарашларда жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганлигини кўрсатди. Унда, жумладан, насронийларни Ислом ҳақида тўқиб чиқарилган янглиш ҳукм ва хулосалар, шунингдек, эскидан қолган нотўғри тасаввурлардан воз кечишга чақирилади. Ватикан Баёнотида, бундан ташқари, "Насроний тарбияси кўрган ғарбнинг, мусулмонлар наздида ўзини айбдор қилган ўтмишдаги адолатсизликларини эътироф қилиши керак"лиги таъкидланади.
Китобда насронийларнинг Ислом ҳақидаги "оғир, шаклбоз, мутаассиб" ва ҳ. к. қабилидаги қарашлари танқид қилинади, ёлғиз Аллоҳга иймон келтирилганлигига алоҳида урғу берилади. 1969 йилда Кардинал Коэнигнинг Ал-Азҳар Университетида қилган маърузасида ана шулар ҳақида гапирганидан кейин тингловчиларнинг қанчалик ҳайратга тушганликлари айтилади. Китобда, шунингдек, 1967 йилда "ҳақиқий диний моҳиятга эга бўлган" Рамазон рўзасининг тугаши муносабати билан Ватикан Котибиясининг насронийларни мусулмонларни табриклашга чақирганлиги эслатиб ўтилади. Папалик билан Исломни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган бундай тадбирлардан кейин баъзи алоқалар ҳам ўрнатила бошлади. Бироқ матбуот ҳамда оммавий ахборот воситаларининг бефарқлиги туфайли ғарб дунёсида содир бўлган бундай муҳим воқеалардан жуда озчилик хабар топди. Бинобарин, Ватикандаги Насроний бўлмаганлар билан шуғулланувчи Котибиятнинг раиси кардинал Пигденолининг 1974 йил, 24 апрелда Саудия Арабистонига қилган ташрифи ҳамда Қирол Файсал билан бўлган учрашувини газетлар етарли даражада ёритмади.
Ле Монде газети, ўзининг 1974 йил, 25 сонида бу ташриф ҳақида бир неча сатрлик ахборотдан бошқа ҳеч нарса бермаган эди. Шу билан бирга Кардиналнинг Папа Павел VI номидан Қиролга топширган мактуби алоҳида аҳамият касб этар эди. Зеро, бу мактубида Папа, "Ислом дунёсининг энг олий зоти унвони билан Файсалга мурожаат қилиб, ягона Аллоҳга қуллик қилган Ислом ва Насроний дунёларининг бирлигига бўлган ишончини ифодалаган, Қиролни чин дилдан қутлаган эди. 1974 йилнинг октябрида Папа, Саудия Арабистонининг Улуғ Уламо Ҳайъатини Ватиканда расман қабул қилди. Бу зиёрат, "Исломда инсоннинг маданий ҳақлари" мавзусида, насронийлар билан мусулмонлар орасидаги бир учрашувга сабаб бўлди. Ватиканда чиқадиган Оссервасур Романо, ўзининг 1974 йил 26 октябр сонида бу тарихий воқеага биринчи саҳифадан жой берди. Газетада бу воқеа ҳақида берилган мақоланинг ҳажми ўша куни Римда йиғилган Бош епископлар Синоди нинг ёпилиш кунига бағишланган мақола ҳажмидан катта эди. Арабистоннинг Улуғ Уламо Ҳайъати кейинроқ Женевадаги Черков алоқалар Қўмитаси билан Стратбург бош епископи Мгр. Элчингер томонидан қабул қилинди. Бош епископ ўз қароргоҳида уламоларга пешин намозини адо этишни таклиф қилди. Бу ҳодисанинг билдирилишидан шундай хулоса келиб чиқадики, масаланинг диний моҳиятидан кўра кўпроқ уни кўз-кўз қилишга эътибор берилган.
Бу воқеа ҳақида мен кўпгина шахсларга мурожаат қилдим. Афсуски, уларнинг жуда оз қисми воқеаларнинг асл моҳиятини англаб етганликларининг гувоҳи бўлдим. Шахсан ўзининг "Айни Тангрига сиғинган Ислом ва Насроний дунёсининг бирлигига иймон келтирган ҳолда, ишга киришганлиги"ни ифода этган Папа Павел VI нинг Исломга яқинлашиши, шубҳасиз, икки дин ўртасидаги муносабатларда тарихий бир босқични ташкил этади. Католик Черкови бошлиғининг, мусулмонлар ҳақидаги тасаввурларини эслатиб ўтишни зарур, деб ҳисоблайман. Зеро, юқорида келтирилган Ватикан Баёнотидан ҳам маълум бўладики, очиқдан-очиқ душманлик туйғуси билан тарбияланган насронийларнинг кўпчилиги Ислом билан боғлиқ ҳар қандай ижобий тушунчани ўзларига сингдиролмайдилар. Шунинг учун ҳам Исломнинг ҳақиқатларидан бехабар қолаверадилар. Исломий Ваҳий ҳақида эса, бутунлай нотўғри тасаввурга эгадирлар.
Менимча, Тангрининг бирлигига иймон келтирган бир диндаги у ёки бу масалага мурожаат қилганда, худди шу масалада қолган икки диннинг билдирган фикрларини солиштириб, ундан кейингинахулоса чиқариш тўғрироқ бўлур эди. У ёки бу масалани алоҳида-алоҳида таҳлил қилгандан кўра, ҳаммасини бирга таҳлил қилиш мақсадга мувофиқроқдир. Муқаддас Китоблардаги баъзи масалаларни ХХ асрнинг илмий кашфиётлари билан солиштириб кўриш, истисносиз, ҳар уч динни ҳам қамраб олади. Қолаверса, асримизда материализм балоси ҳар учала динга ҳам бирдайхавфсолиб турганлиги учун улар бир-бирлари билан янада жипслашиб, янада мустаҳкамроқ бир блок ташкил қилишлари керак эмасми? Дин билан билимнинг бирлашмаслиги ҳақидаги иддаолар яҳудий-насроний эътиқоди ҳукмронбўлган ўлкаларда бўлгани каби баъзи ислом ўлкаларида ҳам, хусусан, илмий давраларда ҳимоя қилинаяпти. Бу мавзуниатрофлича таҳлил қилиш учун жуда кўп китобларга мурожаат қилиш керак бўлади. Мен фақат мавзунинг бир жиҳатигатўхталишни истайман. У ҳам бўлса, Муқаддас Китобларнинг замонавий илмий кашфиётлар нуқтаи назаридан таҳлилқилиниши. Бу ғоя эса, жуда ҳам муҳим бўлган бир масалани ўртага ташлашни тақозо этади. Бугун бизнинг қўлимиздамавжуд бўлган матнлар қанчалик тўғри, асл нусхаларига қанчалик мувофиқ? Буни ўрганиш учун матнларнингёзувгакўчирилиши ҳамда уларнинг бугунга қадар етиб келишини таъминлаган шарт-шароитларни кўздан кечиришкерак. Муқаддас Китобларнинг матн танқиди нуқтаи назаридан таҳлил қилиниши бизда яқин замонлардабошланди. Муқаддас Китобни, яъни Эски ва Янги Аҳдни, иймон келтирган инсонлар, асрлар давомида ўз ҳолича қабулқилишбилан кифояланганлар. Уларни ўқиган инсонлар, нари борса, улардаги фикрларни ҳимоя қилиш учунгина таҳлилга эҳтиёж сезишар эди. Улар ҳақида бирон-бир шубҳага бориш, танқид қилиш улуғ гуноҳ ҳисобланар эди. Бу китоблар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлиш имтиёзи фақат дин одамларигагина берилган эди. Дин одами бўлмаган насронийларнинг кўпчилиги эса, фақатгина ойин маросимида ёки ваъз жараёнида ўқилиши керак бўлган парчаларнигина билардилар, холос. Мустақил бир билим соҳасига айланган матн танқиди илми туфайли, бир қанча муҳим муаммолар ўртага чиқарилиб, уларнинг ечимларини топишга муваффақ бўлинди. Бироқ танқидчи зеҳнияти билан ёзилган шундай асарлар ҳам борки, уларни ўқиган одамнинг ҳафсаласи пир бўлмай, иложи йўқ. Чунки, бундай асарлар, ҳақиқий тафсирнинг машаққатларидан қочиб, муаллифнинг нўноқликларини ниқоблаш учун қилинган уринишлардан бошқа ҳеч нарса эмасдир. Бундай ҳолатларда ўзининг тафаккур кучи ва холислигини сақлаб қолган кишининг назарида англашилмовчилик ва зиддиятлар йўқолмайди. Мантиқни асосий меъзон қилиб олиб, Муқаддас Китобнинг хатолар билан кирланган баъзи матнларини қўллаб-қувватлаб, ҳақли эканлигини исботлашга қаратилган услуб олдида, таассуф қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Бундай услуб, баъзи ақлли кимсаларнинг Аллоҳга бўлган инончларини задалаши мумкин. Шу билан бирга, тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, баъзи кишилар бундай бўшлиқларни кашф қилишга уста бўлсалар ҳам, насронийларнинг кўпчилиги бу бўшлиқлардан ҳамда энг оддий илмий кашфиётлар билан дин ўртасида мавжуд бўлган зиддиятлардан ҳам хабарсиз яшамоқдалар. Ислом динида, хусусан, ҳадисларда Инжиллардагига яқин фикрларга дуч келамиз. Ҳадислар Муҳаммад алайҳиссалом сўзларининг мажмуасидир ва у қилган ишларнинг нақлидан иборатдир. Инжиллар ҳам Исо алайҳиссалом ҳақида. Бундан бошқа ҳеч нарса эмас. Илк ҳадис мажмуалари Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан кейинги илк ўн йилликлар ичида ёзилгандир. Худди Инжилларниннг Исо алайҳиссаломнинг ўлимидан кейинги илк ўн йилликларда ёзилгани каби. Ҳар икки ҳолда ҳам кечмиш воқеалар ҳақида инсонларнинг берган шоҳидликлари асосий меъзондир. Кўпчилик ўйлаганидек, расмий тўрт Инжил, матнда номлари зикр этилган кишилар томонидан ёзилган эмас. Бу нарса энг тўғри ҳадис китобларига ҳам тааллуқлидир. Муқояса шу нарсага асосланиши керак. Баъзи ҳадисларнинг тўғрилик даражасининг тортишилганлиги ва хали ҳозирда ҳам тортишилаётганлигини айтишимиз мумкин. Ҳолбуки, насронийликнинг илк даврларида сонсиз-саноқсиз Инжиллар орасида бор-йўғи тўрттасининг расмий ва жоиз эканлиги ҳақидаги тўхтамга келинган эди. Ваҳоланки, бир қанча масалада, бу тўрт Инжил ҳам бир-бирига зид эди. Черков тўрт Инжилдан бошқа Инжилларнинг сир тутилишини амр этган эди, уларга берилган Апокриф (Apocryhe – сахиҳ бўлмаган, сохта)сифати ҳам шундан келиб чиққан. Насронийлик билан Ислом орасида Муқаддас Китоблар нуқтаи назаридан яна бир асосий фарқ, насронийликда ваҳий қилинган, ўша заҳотиёқ тасдиқланган матн бўлмагани ҳолда, Исломнинг бу талабга жавоб берган Қуръонга молик бўлишидир. Қуръон, малак Жаброил воситасида Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилиниб, ўша ондаёқ ёзувга кўчирилган, ёд олинган ва намозларда, хусусан, Рамазон ойида ўқилган Ваҳийнинг ифодасидир. Бу иш аслида Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан бир йил кейин, Халифа Абубакир даврида амалга оширилган, Халифа Усмон замонида эса, Қуръон китоб шаклида жаъм қилинган.
Қуръон шахсан Муҳаммад алайҳиссалом томонидан сураларга бўлинган ва Пайғамбарнинг вафотидан кейин 12-24-йиллар орасида Халифалик қилган Ҳазрати Усмон даврида тўпланиб, бугунги ҳолига келтирилган. Насронийликдаги Ваҳий эса, Исломдагининг акси бўлиб, кўпчилик насронийлар ўйлаганидан тамоман фарқли ўлароқ, билвосита нақл қилган бир гуруҳ инсонларнинг шоҳидликларига асосланган. Зеро, бизнинг қўлимизда Исо алайҳиссалом замонида яшаган одам томонидан берилган биронта маълумот йўқ. Насроний ва Ислом ваҳийларининг матнларнинг аслига уйғунлик даражаси ҳақида юқоридагилардан хулоса чиқариб олиш мумкин.
Муқаддас Китобларнинг матнларини, илмий кашфиётлар билан солиштириб кўриш масаласи ҳамма вақт энг муҳим масалалардан бири бўлган. Авваллари, Муқаддас Китоблар билан замонавий билим натижаларини бир-бирлари билан таққослаш муҳим аҳамият касб этган. Бу қоидага Августиннинг 82 мактуби асос бўлган. Илмларнинг ривожланиб боришиэса Муқаддас Китоблар билан билим орасидаги зиддиятларнинг борлиги англашилиб, бунга ўхшаган ёндашишлардан воз кечилди. Шундай қилиб, эътироф этишимиз керакки, Муқаддас Китоб билан билим одамлари – олимлар орасида ихтилоф келтириб чиқарилди. Ҳақиқатан, илоҳий ваҳий мутлақо янглишлиги маълум бўлган бир хусусни билдирган, деб бўлмайди. Бу муаммони ечиш учун, илмий нуқтаи назардан қабул қилиш қийин бўлган Муқаддас Китоб пасаж (қисм)ларининг сохта эканлигини тан олишдан бошқа чорамиз йўқ. Бундай "мослаштириш" йўли маъқул кўрилмади. Аксинча, матннинг тугалланганлиги тушунчасида оёқ тираб туриб олинди. Бу эса, Муқаддас Китобнинг ҳақиқийлиги масаласида муфассирларни ғайриилмий нуқтаи назарда туришга мажбур қилди. Августиннинг Муқаддас Китобга ёндашгани каби, Ислом ҳам Муқаддас Китобнинг тафсилотлари билан илмий ҳақиқатлар ўртасида мутаносибликнинг бўлиши кераклигини ҳар доим диққат марказида тутган. Исломнинг ваҳий билан келган Китобининг замонавий услублар билан таҳлил қилиниши ҳам бу тутумни кўздан кечиришга имкон бермаган. Қуръон, илм-фан мурожаат қилган бир қанча мавзу ҳақида тўхталган. Булар Муқаддас Китобга нисбатан жуда ҳам кўпдир. Муқаддас Китобнинг, билимни кўзда тутишга имкон берган сўзларидаги қисқа ва чекланган ифода хусусияти билан, Қуръоннинг илмий аҳамият касб этган мавзуларининг ранг-баранглиги қиёслаб бўлмайдиган даражададир. Қуръон хабар берган воқеъликлардан ҳеч бири, илмий нуқтаи назардан ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмайди. Бизнинг тадқиқотларимиздан келиб чиққан асосий хулоса шудир. Қуръон ваҳийдан четда қолган ҳадис китобларнинг ҳам алоҳида масала эканлигини кейинроқ кўриб чиқамиз. Зеро, баъзи ҳадисларни илмий нуқтаи назардан қабул қилиш қийин. Бундай ҳадисларнинг баъзи ўринларида бирон асосга таянмаганликлари эса, Қуръоннинг ҳамма вақт билимга ва ақлга мурожаат қилишни буюрган хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, жиддий тадқиқотлар натижасидаюзага чиқарилган. Муқаддас китобдаги у ёки бу сўзнинг илмий нуқтаи назардан қабул қилиш мумкин бўлган ёки мумкин бўлмаган хусусияти ҳақидаги бу тушунчалар бир нарсани алоҳида таъкидлашни тақозо қилади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу ерда билимнинг кашфиётлари ҳакида гапирилар экан, унинг қатъий ва узил-кесил тасдиқлаган ҳақиқатлари назарда тутилмоқда. Бу мулоҳаза, маълум бир давр учун, маълум ҳодисани тушунтиришда фойдали бўлгани ҳолда, кейинчалик ўз қимматини йўқотган ва яна ҳам илмийроқ қарашларга ўрнини бўшатиб берган назарияларга тегишли эмасдир. Мен фақатгина ҳамма замонлар учун тўғри бўлган ҳақиқатларни кўзда тутаяпман. Бу илмий ҳақиқатлар орасида, билимнинг тугалланган кашфиётлари ҳам ўрин олаётган бўлса ҳам улар маълум маънода исботланган ҳакиқатлардир. Масалан, инсоннинг яратилиш тарихи тахминан бўлса ҳам маълум эмас; фақат насроний тақвимининг бошидан (милоддан )энг кам ўн минг йил олдинги даврга тегишли эканлигига шубҳа қилинмаган ва инсонларга оид бўлган нарсалар топилгандир. Қолаверса, Муқаддас Китобнинг Тақвин бобининг, инсоният ибтидосини (Одам Алайҳиссаломнинг яратилишини) Исо алайҳиссаломдан 37 аср олдин деб белгилаган тарихга ва шажарага оид маълумотлари илмий тахминларга тамоман зиддир. Билим, келажакда балки ҳозирги тахминларимиздан ҳам қадимийроқ бўлган тарихларни юзага чиқариши мумкин. Фақат унинг 1975 йилда, яҳудий тақвимининг олдинга сургани каби, инсон изларининг Ер юзида биринчи марта 5736 йил муқаддам кўрилганлигини исбот қилолмаслигини айтишимиз мумкин; шу ҳолда Муқаддас Китобдаги инсониятнинг ёшига алоқадор маълумотлар нотўғридир. Илмий кашфиётлар билан қилинган бу муқояса, том маънода диний бўлган масалаларни четлаб ўтмоқда. Масалан, Аллоҳнинг ўзини Мусо алайҳиссаломга ошкор этганлигини ёҳуд Исо алайҳиссаломнинг отасиз дунёга келишидаги сир-асрорни билим изоҳлаб беролмади. Қолаверса, бундай воқеалар ҳақида Муқаддас Китобларда ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Бу таҳлил (бир қанча изоҳлар билан) Муқаддас Китобларнинг турли хил табиий ҳодисалар хусусида бизга берган маълумотларини ўз ичига олади. Бу ўринда, айни мавзуларда, қолган икки ваҳийга нисбатан Қуръон ваҳйининг, мавзуларнинг хилма-хиллиги жиҳатидан бойлигини ҳам назарда тутиб, муқояса қилиш керак бўлади. Қуръон матнининг замонавий илм-фан кашфиётлари билан уйғунлик даражасини ўрганар экан, олдиндан ҳукм чиқармасдан, холислик билан, энг аввал Қуръонга мурожаат қилдим. Баъзи маол (таржима)лари орқали ҳодисалари ҳақида сўз юритганлигидан хабардор эдим, бироқ Қуръоннинг бу жиҳатини етарли даражада билмас эдим. Фақатгина Қуръоннинг арабча матнини атрофлича таҳлил қилгандан кейингина, калаванинг учини топишга муяссар бўлдим. Бунинг натижаси ўлароқ, Қуръоннинг ҳозирги замонда илмий нуқтаи назардан танқид қилиниши мумкин бўлган бирон-бир жиҳатининг йўқ эканини тан олиш мажбуриятида қолдим. Худди шундай холислик билан Эски Аҳд ва Инжиллар устида ҳам таҳлил ишларини олиб бордим. Эски Аҳднинг таҳлилида, унинг биринчи қисми бўлган Тақвин бобидан нарига ўтишимнинг ҳожати қолмади. Зеро, бугунги илм-фан хулосаларига зид бўлган хусусларни шу қисмнинг ўзидаёқ истаганча топиш мумкин эди. Инжилларни очганимизда, илк саҳифада жой олган Исо алайҳиссаломнинг шажараси биланоқ, жиддий бир чалкашликнинг ичига кириб қолганлигимизни ҳис қиламиз. Зеро, Матта берган маълумотлар билан Луканинг маълумотлари бир-бирига мос келмайди. Бундан ташқари, Луканинг инсоният тарихига оид берган маълумотлари замонавий билимнинг хулосаларига тамоман зиддир. Бу зиддият ва хатоларнинг мавжудлиги, менимча, Аллоҳга иймон келтиришга халақит бермайди. Жавобгарлик ҳар бир инсоннинг ўзига оиддир. Чунки асл матнларнинг ҳақиқий аҳволи, уйдирмаларнинг неча фоиз экани, инсонлар томонидан қасддан ўзгартирилган қисмларнинг миқдори бизга маълум эмас. Бугун бизни ларзага солаётган нарса шудир: бунинг каби зиддиятлар ва илм-фан томонидан исботланган ҳақиқатларга мос келмайдиган ҳолатлар қаршисида, бу матнларни таҳлил қилган мутаҳассислар, баъзан қасддан кўриб-кўрмаганга олганлар, баҳзи ҳолларда эса, бу номутаносибликлар ҳақида сўз юритганлари ҳолда, қаердаги мужмал мантиқлар билан уларнинг устини пардалашга ҳаракат қилганлар.
Матта ва Юханна Инжиллари ҳақида сўз юритар экан, баъзи буюк муфассирлар қўллаган ана шундай услублардан мисоллар келтираман. Бу хатоликларнинг, ёки бироз одоб ва камтарлик билан "машаққатлар" деб аталган зиддиятларнинг шу йўл билан ҳаспўшлашга уринилиши жуда ҳам муваффақият билан амалга оширилгандир. Насронийларнинг, Эски Аҳд ҳамда Инжиллардаги қарама-қаршиликларни билмасликларининг сабаби ҳам шу. Китобимизнинг биринчи ва иккинчи қисмларида бунинг яққол мисоллари билан танишамиз. Ўқувчимиз, китобнинг учинчи қисмида билимнинг, бир илоҳий китобга ақл бовар қилмайдиган даражада уйғунлигини кўражак; бугунгача муаммо, деб келинган, ҳатто англашилмас ҳисобланган баъзи Қуръон оятларининг, замонавий илм-фан хулосалари билан изоҳланишига шоҳид бўлажакдир. Ислом назарида дин билан билимнинг эгизак сифати талқин қилинганлиги эътиборга олинса, бунинг ҳайратланадиган жойи йўқ. Илмий тараққиёт азалдан Ислом динининг илоҳий амрларидан бири ҳисобланади. Бу амрнинг бажарилиши, Ислом маданиятининг юксалиш даврида, фавқулодда бир илмий тараққиётга сабаб бўлгандирки, хусусан, ғарбда, Уйғониш (Ренессанс) дан аввал бу манбаъдан истифода қилинган. Қуръоннинг, бугунга қадар англашилмаган ёки нотўғри талқин қилинган баъзи оятларининг, илмий тараққиёт жараёнида изоҳланиши, бугун, Муқаддас Китоблар билан билимнинг солиштирилишида янги бир саҳифа очилганлигидан далолат бермоқда.


1. УМУМИЙ ҚАРАШ

Эски Аҳднинг муаллифи ким? Аксарият кишилар бу саволга жавоб сифатида қўлларидаги Муқаддас Китобларининг "Кириш қисм"ида берилган маълумотларни такрорлайдилар; яъни, бу китобнинг Руҳул қуддус томонидан илҳомга мазҳар бўлган инсонларнинг қўли билан ёзилган бўлиши билан бирга, айни пайтда унинг ҳақиқий муаллифи Тангри эканлигини айтадилар.
Муқаддас Китоб ҳақида маълумот берган ёзувчи ўз ўқувчисига ё ҳеч қандай саволга ўрин қолдирмайдиган шундай қисқа ҳукм билан кифояланади, ёхуд бу ҳукмни билдиргандан кейин ўқувчининг кўзини очиш учун асл матнга, инсонлар томонидан баъзи тафсилотлар қўшилган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Фақат шу билан бирга, мунозарали хусусларнинг, умумий "ҳақиқат"ни ўзгартира олмаслигини таъкидламоқчи бўлади. Черков авторитети бу "ҳақиқат"ни ҳимоя қилади.
Бу мавзуларда насронийларга тушунтириш ишларини олиб боришга қодир бўлган ягона ташкилот – Черков авторитетининг эса, Руҳул қуддус муҳофазаси остида эканлиги қабул этилади. Черков, IV асрдан буён мўътабар Муқаддас Китобларнинг рўйхатини эълон қилган ва Канон деб аталган бу рўйхат Флоренс (1441), Тренте (1546) ва Ватикан-I (1870) томонидан эътироф этилган. Папаликнинг бир қанча фатволаридан кейин энг охирги консил – Ватикан-II консили ҳам уч йил (1962-65) олиб борган ишларининг натижаси сифатида ваҳий масаласида муҳим бир матнни эълон қилган. Муқаддас Китоб ўқувчиларининг аксарият қисми, унинг янги нашрларининг орасида ана шу тасалли берувчи маълумотларни топиш билан кифояланади, у ҳақда тортишишни хаёлига ҳам келтирмайди. Дин одамлари томонидан ёзилиб, кенг халқ оммасига мўлжалланмаган асарларда ҳам ушбу китоблар ҳақидаги ихтилофлар жуда ҳам жиддий эканлигидан далолат беради.
Мисол учун Муқаддас Китобнинг франсузча таржимасига қараладиган бўлса, бутунлай бошқача манзара кўзга ташланади. Янги Аҳдга ўхшаб, Эски Аҳдда ҳам шарҳ ёзилганлар томонидан яширилмаган, муаммо ва эътирозларга сабаб бўлгувчи унсурларнинг борлиги маълум бўлади. Имкон қадар холислик билан ёндашилган айрим таҳлилларда ҳам баъзи очиқ-ойдин маълумотларни топишимиз мумкин. Профессор Эдмонд Якобнинг "Эски Аҳд" китоби ана шундай маънбалардан биридир. Бу китоб, бизга мукаммал уммий маълумотларни беради. Эдмонд Якобнинг ҳам таъкидлаб ўтгани каби, кўпчилик ўқувчилар бошида битта эмас, бир нечта матннинг бўлганлигидан бехабардирлар. Милоддан олдинги III асрларда камида уч хил ибронийча Муқаддас Китоб матни бор эди.
"Массоретик"матни, ундан қисман таржима қилинган юнонча матн ҳамда Самирия Тавроти. Агар қўлимизда матннинг ҳар уч шакли ҳам бўлганида эди, солиштириб кўриш имкони туғилар ва балки асл матннинг қандай эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин бўлар эди. Бироқ, афсуски, бу ҳақда ҳеч нарса билмаймиз. Насронийликдан олдинги бир даврдан қолган Қумрон ғоридаги қувурлар, классик матндан фарқли бўлган, милоддан кейинги II асрга оид "ўн амр"ни ўз ичига олган бир папирус – (Нил соҳилларида ўсадиган бир гул) ва милоддан кейинги V асрга тегишли баъзи парчаларни ҳисобга олмаганда, Муқаддас Китобнинг бизга маълум бўлган энг эски ибронийча матни милоддан кейинги IX асрга тааллуқлидир. Септанте матни юнон тилига қилинган илк таржима бўлиши мумкин. Милоддан олдинги III асрга тегишли бўлган бу таржима, Искандария яҳудийлари томонидан қилинган. Янги Аҳд муаллифлари ҳам кейинчалик шу матнни асос қилиб оладилар. Бу матн милоддан олдинги VII асргача ягона авторитет сифатида қабул қилиниб келинади. Насроний оламида умумият-ла қўлланилган асосий юнонча матнлар, Ватиканда "Кодекс Ватиканус" ҳамда Лондон "Бритш Музеум"да "Кодекс Синаитикус" номлари остида муҳофаза қилинган ёзмалар бўлиб, ҳар иккиси ҳам милоддан кейинги IV асрга тегишлидир. Ст. Яром, милоддан кейинги V-асрнинг бошида, ибронийча матнларга асосланиб, лотинча бир матн яратган. Бу нусҳа, кейинчалик, VII асрда дунёнинг ҳар тарафига ёйилиб кетганидан кейин "Вулгейт" ”Вулгейт” – бу сўз лотинчада "ёйилган нусха" маъносини англатади. Номи билан атала бошланади. Шу ўринда арамча ҳамда сурёнийча таржималарни ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Бу таржималар, мутахассисларга, мавжуд матнларни бир-бирига солиштириб, "ўрта матн" яратиш имконини берган. Ибронийча, юнонча, латинча, сурёнийча, арамча ва ҳатто арабча матнлар ҳам ёнма-ён жойлаштирилган мажмуалар тайёрланган. Уэлтоннинг машҳур "Библия"си (Лондон – 1657) ана шундай мажмуалардан биридир. Фикримизни тугаллаш учун шуни ҳам илова қилмоқчимизки, турли насроний черковларининг Муқаддас Китоб ҳақидаги тасаввурлари турлича бўлганидан, улар қабул қилган китоблар ҳам бир-биридан фарқ қилади. Бу черковлар, бугунгача битта тилдаги у ёки бу таржима ҳақида, бир хил фикрга эга эмаслар. Яъни битта тилда гаплашадиган турли хил мазҳабдан бўлган инсонлар, айни таржимани эмас, мазҳабларидан келиб чиқиб қилинган бошқа-бошқа таржималарни ўқийдилар. Бир қанча католик ва протестант мутахассислари томонидан қилинган ва тугалланиш арафасида турган окуменик таржималардан муштарак бир матн дунёга келса, ажаб эмас. Шундай қилиб, Эски Аҳд матнида, инсонлар томонидан қўшиб-чатилган нарсалар ниҳоятда кўп. Бир нусхадан бошқа бир нусхага, бир таржимадан иккинчи бир таржимага воқеъ бўлган хатоликлар, икки минг йилдан кўпроқ бир давр мобайнида, асл матннинг қанчалик бузилганлигини кўрсатади.


МУҚАДДАС КИТОБНИНГ МАНБАЪИ

Муқаддас Китоб, китоблар мажмуаси ҳолига келмасидан аввал, фикрларнинг нақли учун зарурий бир унсур бўлган башар ҳофизасидан бошқа манбаъи бўлмаган бир халқ ривояти эди. Ва бу ривоят мақом билан ўқиларди. Э. Якобнинг ёзганидай: "Ҳар миллат ўз тарихининг бошланғич саҳифасида мақом билан бир нарсалар сўйлайди. Бошқа ерларда бўлгани сингари Исроилда ҳам насрдан аввал назм – шеър бор эди. Тарихий шарт-шароитлар уларни умидсизлик чоҳига отиб юборганида, ҳиссиётининг энг олий нуқтасига юксалган, назарида ҳамма нарсанинг бир маъноси бўлганидан, оғир кунларни бошидан кечирган Исроил, ўз мақомларига кўп оҳанглиликни сингдириб юборгандир". Э. Якоб, Муқаддас Китобдан ўрин олган парчалар билан бирга, уларнинг нима муносабат билан куйланганлигини ҳам тартиб билан санаб ўтади: меҳмондорчилик қўшиқлари, ҳосилот қўшиқлари, ҳамроҳлик қўшиқлари (машҳур "Қудуқлар" қўшиғи каби – 21, 17). "Нашидалар нашидаси"да бўлганидек тўй қўшиқлари, марсиялар, Муқаддас Китобда кўплаб учрайдиган жанг қўшиқлари. Бевосита Яхванинг ўзи олиб борган бир муқаддас жангнинг охирида, Исроилнинг Яхва бошчилигидаги зафарини олқишлаган "Деборах нашидаси"да (Ҳакимлар – 5, 1-32) шулардан биридир: Аҳд сандиғи ҳаракатга келганда Мусо дердики: "Тур ўрнингдан, Яхва, турки, душманларинг тарқалсин! Сендан нафратланганлар сенинг юзингни кўрганлари заҳоти қочсинлар!" Пайғамбарларнинг Аллоҳ томонидан масъул қилинганларидан кейин инсонларга етказган буйруқлари, бу саҳифаларда ҳали ҳам масаллар ва ваъжизалар Важиза – Ким томонидан ёзилганлиги маълум, қисқа аммо катта бир мазмунни англатувчи сўзлар, нақллар. (Таржимон) (Масаллар Китоби, тарихий китоблардаги ваъжиза ва масаллар ) дуо ёки баъддуо, шунингдек, қонунлар кўринишидадир. Э. Якобнинг таъкидлашича, бу сўзлар ё оила анъаналари воситаси билан ёки ибодатхоналар орқали Аллоҳ "танлаб олган миллат" тарихининг ривоятлари шаклида оғиздан -оғизга ўтиб келарди. Ётамнинг "Масал"ида бўлганидек, (Ҳакимлар, 9, 7-21) ривоят кўп ўтмай масал ҳолига келган. Бу масалда, "дарахтлар ўзларига подшоҳ тайинлаш учун йўлга чиқадилар ва навбати билан зайтун дарахтига, анжир дарахтига ҳамда узумга хитоб қиладилар. " Бу эса, Э. Якобга ". . . уйдирмачилик билан ишга тушган ривоят, тарихи яхши маълум бўлмаган мавзулар ва даврлар ҳақидаўйланиб ўтирмади" деб ёзиш ҳамда қуйидагича хулоса чиқариш имконини беради: ”Эски Аҳднинг Ҳазрати Мусо ва ундан олдинги пайғамбарлар ҳақидаги ҳикоялари, воқеаларнинг тарихий жараёнига яқинлашаяпти, холос. Ривоятларнинг оғзаки босқичидаёқ ровийлар, уларнинг орасидаги воқеаларни бир-бирига боғлаш учун хаёлот унсуридан фойдаланганлар; шу йўл билан дунёнинг ва инсониятнинг ибтидосида юз берган воқеаларни, танқидий кўз билан қарайдиганлар учун эҳтимол саналиши мумкин бўлган бир тарих сифатида тақдим қила олганлар”.
Яҳудий миллатининг Канъонга келиб, жойлашишидан кейин, яъни милоддан олдинги XIII асрнинг охирларида, анъаналарни муҳофаза қилиш ва давом эттириш мақсадида, ёзувдан фойдаланилганлигини тахмин қилиш мумкин. Бироқ бу ишга саришталик билан ёндашилмас эди. Диний ҳукмлардан, ҳатто ёзилиши ҳам Аллоҳга нисбат берилган "Ўн амр", Эски Аҳдда, икки ривоятда нақл қилинади: "Чиқиш" (20, 1-21) ва "Тасния" (5, 1-30). Ҳар икки ривоят бир хил руҳда ёзилган бўлса-да, бир-биридан фарқ қилади. Муқовалар, мактублар, шахс исмлари (ҳакимлар, шаҳарлардаги олий рутбали маъмурлар, шажара рўйхатлари), тақдима рўйхатлари, ғанимат рўйхатлари. Шундай қилиб, бизнинг қўлимиздаги китобларга асос бўлиб хизмат қилган асарларнинг ёзилиб қолдирилишини таъминлаган манбаълар юзага келди. Ҳар китобда турли хил адабий жанрларнинг қоришмаси пайдо бўлди. Бу "Қоришма"ларнинг тўпланиб, тартибга келтирилиш сабабларини ўрганиш эса мутахассисларнинг зиммасига тушади.
Бошида оғзаки ривоятга асосланган ва Эски Аҳддан иборат бўлган бу номутаносибликлар билан тўла китобнинг таркиб топишини, ибтидоий адабиётнинг туғилиши жараёнида, турли муҳит ва турли замонларда учратиш мумкин бўлган ҳолатлар билан солиштириб кўриш қизиқарли бўлса керак.
Мисол сифатида Франклар замонида, франсуз адабиётининг туғилишига назар ташлайлик. Аввал-бошда буюк воқеалар қайд этилган. Булар, аксарият насронийликни муҳофаза қилиш учун олиб борилган жанглар, кейинги асрларда халқ шоирлари, воқеанавислар ва замондош тарихчилар томонидан ёзилган драмалардан иборатдир. Шундай қилиб, милодий XI асрдан эътиборан, ҳақиқат билан афсона бир-бирига аралашиб кетган, бир қаҳрамонлик занжирининг илк ҳалқасини ҳосил қиладиган мардлик достонлари туғилади. Буларнинг орасида энг машҳури” Чансон де Роланд”дир. Роман ҳолига келтирилган бу достонда, Испания сафаридан қайтар экан, император Шарлманнинг қўмондони бўлган Роланд, буюк бир жанг воқеасида салобат билан қаршимизга чиқади. Роланднинг фидокорлиги ҳикоянинг бадиий талаби билан тўқиб чиқарилган бир саҳна эмас. Бу воқеа тарихи 778 йил, 15 август, деб кўрсатилади. Ҳақиқатан ҳам, тоғлик Бескуларнинг ҳужум қилиш хавфи бор эди. Бу ўринда адабий асар афсонадан бошқа ҳеч нарса эмасдир; унинг тарихий бир асоси бўлса-да, тарихчилар томонидан тан олинган эмас.
Муқаддас Китоб билан ғайридиний бир адабиёт ўртасидаги бундай параллеллик ҳақиқатга яқин кўринади. Бу параллеллик – Тангрининг фикрини қасддан рад этган бир қанча кишининг қилгани каби, қўлимиздаги Муқаддас Китоб матнини, бутунича афсонага чиқаришни мақсад қилиб олмаган.
Иймон келтирганлар учун яратилишнинг ҳақиқат эканлигига, Аллоҳ тамонидан Мусо а. сга "Ўн амр" берилганига, Сулаймон ас. даврларида Аллоҳнинг инсонлар ҳаётига таъсири ҳақида, ишонишларига ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Аксинча ёзмаривоятлар узоқ ўтмишда бўлиб ўтган ҳодисаларнинг акс этиши мумкин фақат, ривоятлар ёзувга кўчирилаётганида инсонлар томонидан ўзгартирилганлиги ҳисобга олиниб, тафсилотларни танқидий нуқтаи назардан қайтадан кўздан кечириш кераклигини асло эътибордан қочирмаслик керак.


II. ЭСКИ АҲДГА КИРГАН КИТОБЛАР

Эски Аҳд бадиий ва ҳажм жиҳатдан турли шакл ҳамда кўринишларда бўлиб, оғзаки ривоятдан тортиб, тўққиз асрлик узун бир давр мобайнида, ҳар хил тилларда ёзилган асарларнинг куллиёти, демакдир. Бу асарларнинг кўпчилиги, баъзан бир-биридан жуда ҳам узоқ даврларда, воқеалар ёки баъзи бошқа заруратлардан келиб чиққан ҳолда тузатилган ва ниҳоясига етказилгандир.
Бундай бой бир адабиётнинг пайдо бўлиши, Исроил қироллигининг дастлабки йилларига, милоддан олдинги XI-асрларга тўғри келади. Бу давр қиролнинг атрофидаги бир гуруҳ зиёли кишилардан ташкил топган "котиблар" жамоасини етиштириб чиқарган бир давр эди. Олдинги бўлимда зикр қилинган ва ёзувга кўчирилса, фойдадан холи бўлмайдиган баъзи илк матнлар шу даврдан қолган бўлиши мумкин. Юқорида номлари тилга олинган баъзи "нашида"лар, Ҳазрати Яъқуб ва Ҳазрати Мусонинг Аллоҳдан нақл қилган сўзлари, шунингдек, "Ўн амр" ва умумият-ла, хали ҳуқуқий бир асос ташкил этмасдан туриб, диний анъана ҳолига келган буйруқ матнлари. Бу матнларнинг ҳаммаси Эски Аҳд китобларида у ёки бу ерга жойлаштирилган тарқоқ ҳолдаги парчаларни ташкил этади.
Ҳазрати Мусога нисбат берилган илк беш китобнинг асос унсурини ташкил қилувчи "Пентатуик"нинг Яхвиста бу матнда Тангри Яхва деб аталганлиги учун матнга ҳам Яхва номи берилган. Матнининг ёзилиш тарихи, тахминан, милоддан олдинги X- асрга тўғри келади. Кейинчалик бу матнга Элохист бу матнда Тангри Элоҳим деб аталганлиги учун матнга ҳам шу ном берилган ва Сакардотел бу матн Қуддус ибодатхонасидаги руҳонийлар томонидан ҳикоя қилинган ривоятдир, деб аталган ривоятлар илова қилинади. Энг бошдаги Яхвиста матни ибтидо манзаралари ҳамда Ҳазрати Яъқубнинг ўлимига қадар бўлган ҳодисаларни ўз ичига олади. Милоддан олдинги IX-асрнинг охирида, VIII-асрнинг ўртасида Шимол Қироллигида (Исроилда) китоблари бизгача етиб келган Элие ҳамда Элисее билан бир набавий даъват тўлқини пайдо бўлади ҳамда кенг ёйилади. Бу, айни пайтда, "Пентатуик"нинг Яхвиста матнига кўра, яна ҳам қисқароқ бир даврини ўз ичига олган Элохист матни ёзилган даврдир. Элохист матни фақатгина Ҳазрати Иброҳим, Ҳз. Яъқуб ҳамда Ҳз. Юсуф билан боғлиқ воқеаларни қамраб олган. Бундан ташқари, "Ёшу" ва "Ҳакимлар" китоблари ҳам ана шу даврда ёзилган. Милоддан олдинги VIII-аср, "ёзувчи пайғамбарлар" асридир. Милоддан олдинги 721 -йилда Самириенинг ишғол қилиниши билан Исроил қироллиги тугайди. Яхуда қироллиги, унинг диний меросига ворислик қилади. ”Пентатуик”нинг Яхвиста ва Элохиста матнлари ягона китоб ҳолига келтирилади. "Провербес" мажмуаси шу даврдан қолган бўлиши мумкин; шундай қилиб, Таврот дунёга келади. Тасния китоби ҳам шу даврда ёзилган бўлса, ажаб эмас. Милоддан олдинги VII-асрнинг иккинчи ярмида Ёшиянинг салтанати, пайғамбар Яремя даъватининг бошланғич даврига тўғри келади. Бу пайғамбарнинг асари, орадан бир аср ўтгандан кейингина мукаммал шаклга келади. М. о. 598-йилда воқеъ бўлган Бобил сургунида аввал Тсефеня, Наҳум ва Ҳабаккук даъватлари жой олган. Бу илк сургун асносида Хезекиэл ҳам ўзининг пайғамбарлик даъватини ёйган. Бундан кейин м. о. 587-йилда Қуддуснинг қўлдан кетиши, иккинчи сургуннинг бошланғичини ташкил этади ва бу сургун м. о. 538-йилга қадар давом этади. Охирги буюк пайғамбар ва сургун даврининг пайғамбари бўлмиш Хезекиэлнинг китоби унинг ўлимидан кейин, маънавий ворислари саналмиш котиблар томонидан ҳозирги ҳолатига келтирилган. Котиблар Тақвин китобининг Яратилишдан Ҳазрати Яъқубнинг вафотига қадар бўлган қисмини, учинчи бир ривоят тарзида қаламга оладилар. Улар ёзган бу матнлар сакердотел диндорлар томонидан ёзилган матндир.
Шундай қилиб, Тавротга асос солган ва Яхвиста ҳамда Элохистадан иборат бўлган икки матннинг орасига учинчи бир матн тиқиштирилади. Бу матннинг, ўзидан тўрт ва икки юз йил олдин ёзилган китобларда келтириб чиқарган чалкашликларининг яна бир жиҳатини олдинроқда кўрамиз. Ламентесион китоби ҳам ана шу даврларда пайдо бўлади.
Сируснинг амри билан, м. о. 538-йилда Бобил сургуни ниҳоясига етади. Яҳудийлар Фаластинга қайтадилар ва Қуддус ибодатхонаси янгидан бино қилинади. Нубувват тўлқини янгидан ёйила бошлади. Хаггай, Закариё, учинчи Ишая, Малаки Даниэл ва Барукнинг (бу китоб юнон тилида ёзилган) китоблари, ана шу даврнинг маҳсулидир.
Сургундан кейинги давр, айни пайтда, Садесс (Ҳикмат) китоблари давридир. ”Провербес” милоддан олдинги 480-йилларда ёзилади. Йоб (Айюб) китоби м. о. V-ўрталарида қаламга олинади. Эклесиастик ёки Сиракиде м. о. II-асрда ёзилган. "Сулаймоннинг ҳикматлари" китоби билан I ва II Меккебис китоблари, милоддан бир аср олдин ёзилган Рут, Эстер ва Юнуснинг китобларига ўхшаб, Тоби ва Жудийнинг китобларининг ҳам қачон ёзилганлигини айтиб бериш қийин. Бу маълумотларнинг ҳаммаси кейинчалик амалга оширилган тартиботларга боғлиқ равишда берилган; зеро, милоддан бор-йўғи юз йил олдин Эски Аҳд матнлари маълум бир шаклга келтирила бошланган ва кўпчилик мутахассисларга кўра, милоддан кейинги I- асрдагина ҳозирги ҳолатга келган.
Шундай қилиб, Эски Аҳд, ибтидодан насронийликнинг пайдо бўлишига қадар яҳудий миллатининг адабий ёдгорлиги сифатида кўз олдимизда намоён бўлади. Уни ташкил этган китоблар м. о. X-I - асрлар орасида қоғозга туширилган, тугалланган ёки кўздан кечирилгандир. Бу китобларнинг ёзилиши ҳақида берилган маълумотларнинг шахсий қарашларимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Юқорида келтирилган тарихий далиллар профессор С. Р. Сандрознинг "Энсиклопеди универсалис" учун ёзган "Библе" (“Муқаддас Китоб”) мақоласидан олинган. Эски Аҳднинг нима эканини англаб етиш учун мутахассислар томонидан мукаммал равишда исботлаб берилган маълумотларни ёдда тутиш керак бўлади.
Бу китобларнинг ичида ваҳий ҳам бордир. Фақат, бугун бизнинг қўлимизда бўлганлари ўзлари яшаган тарихий шароит ва заруратлар тақозоси билан матнларга ўзгартишлар киритган инсонларнинг бизга қолдирган меросларидан иборатдир.
Бу холис маълумотлар, бугун кенг халқ оммасига мўлжаллаб ёзилаётган "Муқаддас Китобга кириш"лар билан солиштириб кўрилганда шу нарса маълум бўладики, воқеълик бу ерда бузиб кўрсатилади. Китобларнинг ёззилиш тарихи билан боғлиқ воқеалар ҳақида ҳеч нарса дейилмайди, ўқувчини ўйлантирадиган баъзи жиҳатлар четлаб ўтилади. Муқаддас Китобдаги "Сўзбоши" ҳамда "Кириш"ларнинг аксарият қисми ўқувчини чалғитади. Масалан, "Пентатуик"да (биринчи беш китоб) бўлгани каби, китобларнинг ҳаммаси янгидан қўлдан ўтказилган. Бу ҳақда эса, "баъзи тафсилотларнинг илова қилинганлиги" ҳақидаги изоҳ билан кифояланилади. Ҳар қандай китобнинг англашилмаган қисми ҳақида сўз юритилса-да, жиддий таҳлил ва мушоҳадани тақозо қиладиган муҳим масалаларга келганда, сукут сақланади. Муқаддас Китоб мавзусида, кенг халқ оммасига мўлжалланган адабиётларда бундай хато маълумотларнинг берилганлигини кўриш жуда ҳам ачинарлидир.


ТАВРОТ

Торах (Таврот) сомийча бир номдир. Франсузчада "Пентатуик" деб аталадиган бу юнонча таъбир, беш қисмдан иборат бир асарни билдиради; Таквин, Чиқиш, Лавилийлар, Сонлар ва Тасния. Булар ўттиз тўққиз жуздан ташкил топган Эски Аҳднинг илк беш жузъини ташкил қилади.
Бу матнлар мажмуаси (беш китоб) дунёнинг ибтидосидан тортиб, яҳудийларнинг Мисрдан қувиб чиқарилганларидан кейин ваъда қилинган тупроқ (арзи мавъуд)– Канъонга келишларигача, яна ҳам аниқроғи, Мусо алайҳиссаломнинг вафотига қадар бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Фақат, воқеаларнинг ҳикояси, яҳудий миллатининг диний ва ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ ҳодисаларни тушунтиришда бир қолип вазифасини ўтайди. "Шариат" ёки "Торах" сўзлари ҳам шундан келиб чиққан.
Яҳудийлик сингари насронийлик ҳам юз йиллар давомида, бу беш китоб муаллифининг Ҳазрати Мусонинг ўзи эканига ишониб келди. Эҳтимол, бу ишонч, Аллоҳнинг Мусо пайғамбарга билдирган мана бу сўзларини тасдиқлашдан келиб чиққан бўлса керак: "Буни (Амолакларнинг бузғунчилигини) хотира ўлароқ китобга ёзиб қўй" (Чиқиш, 17, 14). Ёхуд бу эътиқод Мисрдан чиқиш ҳақида "Ва Мусо, Раббининг амри билан уларнинг чиқишларини кўчишларига кўра ёзди. . . ". (Тасния, 31, 9) каби жумлаларга асосланар эди. М. о. I-асрдан бери, бутун Тавротнинг Ҳазрати Мусо томонидан ёзилганлиги ҳақидаги фикр олдинга суриб келинади; Флавиус Жосеф, Филон де Александр сингари шахслар ана шу фикрни ҳимоя қилган кишилар жумласидандир.
Бугун бу иддаодан мутлақо воз кечилган; бу нуқтада ҳамманинг фикри бир хил. Бироқ шу билан бирга, Янги Аҳд буниҲазрати Мусога нисбат беради. Ҳақиқатан ҳам, "Римлмкларга мактуб"да (10, 5) Павел, Лавилийлардан иқтибос келтирган ҳолда дейдики:” чунки Мусо, шариатга тегишли салоҳни қилган одам у билан яшаяжакдир”(Лавилийлар, 18, 5) деб ёзади ва ҳ. к.
Юханна, ўз Инжилида (5, 46-47) Ҳазрати Исонинг тилидан шу жумлани келтиради: "Чунки, агар сиз Мусога иймон келтирганингизда эди, менга ҳам иймон келтирган бўлардингиз; У мен ҳақимда ёзган эди. Мусонинг ёзувларига ишонмабсизларми, менинг сўзларимга қандай ишонасизлар. Хозир эътиборимизда матнни эркин (ўзбошимча) тахрир қилинганлигининг яққол мисоли чунки бу матнда юнонча episteute калимаси келган. Инжил муаллифи томонидан Исога нисбат берилган тамоман хато бир сўз бор. Қуйидаги фикрларимиз бунинг исботидир. Биз бу маълумотларни М. П. де Вауксдан олдик. Бу зот Муқаддас Китоб Мактаби (L Ecol biblique de Jerusalem) мудири бўлиб, 1962 йилда қилганТақвин таржимасига "Кириш сўзи" ҳам ёзган. Бу "Кириш сўзи"да Тавротнинг муаллифи ҳақида Инжилларда берилган маълумотларни инкор қилувчи муҳим далиллар келтирилади. М. П. де Ваукс "Ҳазрати Исо билан ҳаворийлар амал қилган яҳудий анъанасининг" Ўрта асрларнинг охирларигача давом этиб келганлигини эслатади. Бунга биринчи бўлиб қарши чиққан одам VII-асрда яшаган Абан Асро бўлган. Фақат XVI- асрдагина Карлстадт, Ҳазрати Мусонинг Тасния китобида (34, 5-12) ўз вафотини ёза олмаслигига эътиборни қаратди. Бундан ташқари, муаллиф, Тавротнинг , ақалли бир қисмининг ҳам Мусо пайғамбар томонидан ёзилмаганлигини айтади. Бу тўғрида, хусусан, Ричард Симоннинг Эски Аҳднинг танқидий тарихи китобига (1678) тўхталади. Р. Симоннинг мазкур асари, Тавротдаги хронологик чалкашликлар, такрорлар, ҳикояларнинг пойинтар-сойинтарлиги ҳамда услубдаги фарқларга эътиборимизни қаратади. Китоб жуда катта шов-шувга сабаб бўлди; Р. Симоннинг далил-исботларига ҳеч ким қулоқ солмади. XVIII-асрнинг бошларига оид тарих китобларининг, эски даврлар ҳақидаги лутфлари "Мусо ёзгандики. . . " деб бошланарди. Кўриб ўтилганидек, шахсан Ҳазрати Исонинг ҳам Янги Аҳдда қўллаб-қувватланганлиги эътироф этилган бир афсонага қарши курашишнинг қанчалар қийин бўлганлигини тасаввур қилиш мумкин. Бу далилларни келтирганлиги учун Луис-XVнинг табиби, Жан Астрикдан миннатдор бўлишимиз керак.
Бу табиб 1753 йилда "Тақвин китоби учун Мусонинг фойдаланганлиги маълум бўлган асл матнлар ҳақида тушунчалар" номли китобини эълон қилиб, манбаъларнинг кўплиги ҳақида тўхталади. Шубҳасиз, бу ҳақда биринчи бўлиб фикр юритган одам у эмас эди, фақат бу ҳолатни халққа тушунтириб беришга биринчи бўлиб у журъат қилди. Тавротда "ёнма-ён келтирилган матнларнинг бир қисмида Аллоҳ "Яхва”, бир қисмида эса, "Элохим" сифатида тилга олинади. Ҳолбуки, Таврот икки манбаънинг бирлаштирилишидан пайдо бўлган эди. Эйчорн 1780-1783- йилларда худди шу ҳақиқатни алоҳида-алоҳида тўрт китоб ҳолида юзага чиқарди. Сўнгра Илген(1798), Астрик мустақил матн сифатида қараган матнлардан бирининг, яъни Аллоҳ "Элоҳим" номи билан тилга олинган матнни ҳам иккига ажратиш кераклигини таъкидлади. Таврот том маънода парчаланаётган эди. XIX-асрда манбаъларга эҳтиёткорлик билан ёндашилди. 1854 йилда, ниҳоят, тўрт манбаъ қабул қилинди. Бу тўрт манбаъга қуйидагича ном берилди: Яхвиста ҳужжат, Элохиста ҳужжат, Тасния ва Руҳонийлар матни.
Ҳатто уларнинг даврлари ҳам аниқланди:
1. Яхвиста ҳужжат. М. о. IX-аср. (Яҳудий диёрида ёзилган)
2. Элохиста ҳужжат. Яхвистага яқин бир даврда ёзилган. (Исроилда)
3. Тасния. Баъзиларнинг фикрича, (Э. Якоб)м. о. VIII -аср, бошқаларга кўра эса, (М. П. де Ваукс) Ёшия даврига оиддир.
4. Руҳонийлар матни, сургун даври ёки сургундан кейинги даврга тегишли. (м. о. VI -аср)
Шундай қилиб, Таврот матни, орада уч асрлик бир фарқ билан дунёга келди. Бироқ, масаланинг моҳияти бундан ҳам чалкашроқдир. 1941 йилда А. Лудс Яхвиста ҳужжат да уч, Элохиста ҳужжат да тўрт, Таснияда олти, Руҳонийлар матнида эса тўққизта бошқа-бошқа манбаъларнинг борлигини тушуниб етади. Бу ажратиш, М. П. де Ваукснинг ёзишича, "саккиз муаллифга тақсимланган иловаларни ҳисобга олмаган ҳолда" қилинаяпти. Яқин ўтмишда”Таврот асос ва ҳукмларининг аксарият қисмининг тахмин қилинган тарихлардан анча олдинги даврларга оид нусхалари топилганлиги” ва "Таврот ҳикояларининг кўпчилиги бу ҳужжатларнинг ёзилишига сабаб бўлган муҳитдан бошқачароқ, яна ҳам эскироқ бир муҳитни тақозо қилганлиги" ҳақида фикр юритила бошланди. Бу эса тадқиқотчиларни "ривоятларнинг пайдо бўлиш жараёнини ўрганишга ундаяпти. Ва бу ҳолда яна боши берк кўчага кириб қолганга ўхшаяпмиз. Манбаъларнинг кўпчилиги сонсиз-саноқсиз номутаносиблик, такрорларни келтириб чиқараяпти. М. П. де Ваукс Яратилиш, Қобилнинг наслидан бўлганлар, Тўфон, Ҳазрати Юсуфнинг йўқотилиши ва Мисрда унинг бошидан ўтганлар, ягона шахс билан боғлиқ исмлардаги чалкашликлар, баъзи муҳим воқеаларнинг турлича ҳикоя қилиниши сингари ноаниқлик ва фарқли анъаналарга оид мисоллар келтиради. Шундай қилиб, Таврот котиблар томонидан, баъзан бир нарса илова қилиш, баъзан ҳикояларнинг ўрнини алмаштириш йўли билан яратилган бир асардир. Фақат бу ишни амалга ошириш жараёнида бир қанча чалкашликларга йўл қўйилган. Бу ҳолат, манбаъларни холисона таҳлил қилишга ундади. Матнга танқидий нуқтаи назар билан ёндашилганида шу нарса маълум бўладики, яҳудийлар тарихининг турли босқичларида, оғзаки ривоятларгаки аждодлардан мерос қолган ёзма матнларга инсонлар томонидан жуда кўп ўзгартишлар киритилган. М. П. де Ваукснинг ёзишича, Яхвиста ривоятига кўра, м. о. X ёки IX - асрларда, "Аллоҳ инсоният орасига бани Исроилни жойлаштириш" учун яҳудийларнинг тарихини ёзаётган эди. Таврот, м. о. VI-асрда тарих ва шажараларни қатъий қилиб белгилаш ғамига тушган руҳонийлар матни билан аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Кейинги бўлимда руҳонийлар матни ни ёзган муаллифларнинг инсон ибтидоси, замон ва макон масалаларида қандай хатоликларга йўл қўйганликларини кўрамиз. Бу хатоларнинг, матнларнинг инсонлар томонидан ўзгартирилиши натижасида пайдо бўлганлиги, шубҳасиздир. М. П. де Ваукснинг фикрига кўра, "Бу анъананинг ҳақиқий маҳсули бўлган баъзи нодир ҳикоялар зоҳирий ҳукмларга берилишнинг қанчалик рол ўйнаганлигини кўрсатади: Яратилишнинг охирида, шанба куни Тангрининг истироҳат қилиши, Ҳазрати Нуҳ билан қилинган аҳд, Ҳз. Иброҳим билан қилинган аҳд, суннат бўлиш, Макпела Руҳонийлар матни Ҳазрати Иброҳимнинг Эфрондан (Қуддуснинг жанубида) бир шудгор ва бир ғорни 400 сикл (1 сикл – 11, 4 гр. олтин)га сотиб олганлиги ҳақида маълумот беради. Бу ривоятдан, аввал у ерда бегона саналган Ҳз. Иброҳим ва шунингдек, яҳудийларнинг кейинроқ мулк ҳуқуқига эга бўлганликларини тушуниш мумкин. Ғорининг сотиб олинишики – бу Исроилнинг оталарига Канъонда муқим яшаб қолиш ҳуқуқини бераяпти, – шулардандир. Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, "руҳонийлар матни”, Бобил сургунидан кейинги, яъни яҳудийлар янгидан Фаластинга ўрнашган даврга оиддир. Шунинг учун ҳам бу иловаларда диний масалаларга соф сиёсий масалалар аралаштирилган. Тақвин китобининг уч алоҳида манбаъдан ташкил топганлиги исботланган. М. П. де Ваукс, бу китобнинг таржимасига илова қилган изоҳларида, ҳозирги Тақвиннинг, қайси бўлимининг қайси манбаъга тегишли эканини кўрсатади. Бу маълумотлардан фойдаланиб, у ёки бу бўлимга турли манбаълардан кириб қолган унсурларни аниқлаш мумкин. Масалан, Тақвин китобининг илк ўн бир бўлимини ташкил қилган Яратилиш, Тўфон ва тўфондан Ҳз. Иброҳимгача бўлган ҳикояларда Яхвиста ривоят билан Руҳонийлар матни нинг бир-бирига аралашиб кетганлигини кўриш мумкин. (Биринчи ўн бир бўлимда Элохиста ривоят йўқ). Яхвиста ривоят билан Руҳонийлар матни нинг бир-бирига аралашиб кетганлигини бу ерда очиқ-ойдин кўрса бўлади. Яратилиш
ва Ҳз. Нуҳгача бўлган давр* (биринчи беш бўлим) қуйидагича тартибланган: ҳикоянинг бошидан охиригача ҳар Яхвиста парчасидан кейин Руҳонийлар матнидан бир парча келтирилади. Фақат тўфон масаласида 7 ҳамда 8-бўлимларда, матннинг манбаъларга кўра тақсимланиши қисқа парчаларни битта жумлада ифода этадиган даражада соддалаштиришга имкон яратган. Франсузча матннинг юз сатрлик бир бобида ўн етти марта бир манбаъдан бошқа манбаъга ўтилади. Ҳикоядаги номутаносибликлар ҳам шундан келиб чиққан. (Қуйидаги жадвалга қаранг)


ТАҚВИН КИТОБИНИНГ 1-11- БЎЛИМЛАРИДАГИ ЯХВИСТА РИВОЯТЛАРИ. РУҲОНИЙЛАР МАТНИ НИНГ МАНБАЪЛАРГА ТАҚСИМЛАНИШИ

Биринчи рақам бўлимни билдиради. Иккинчи рақам жумлаларнинг сонини кўрсатади, баъзан а ва б ҳарфлари билан иккига ажратилган ҳолда, жумланинг тартиб рақамини кўрсатади. Я ҳарфи – Яхвиста ривояти. С ҳарфи Секердотел ривояти. (Руҳонийлар матни ни) кўрсатади.
Масалан: жадвалдаги илк сатрнинг мазмуни қуйидагичадир; ҳозирги Тавротдаги биринчи бўлимнинг биринчи жумласидан иккинчи бўлимнинг 4а жумласигача бўлган қисм Руҳонийлар матни дан олингандир.

Бўлим,

Жумла,

Бўлим,

Жумла,

Ривоят

1

1

2

С

2

4

26

Я

5

1

5

32

С

6

1

6

8

Я

6

9

6

22

С

7

1

7

5

Я

7

6

 

 

С

7

7

7

10

Я

7

11

 

 

 

7

12

 

 

 

7

13

7

16а

С

7

16б

7

17

Я

7

18

7

21

С

7

22

7

23

Я

7

24

8

С

8

 

 

Я

8

3

8

5

С

8

6

8

12

Я

8

13а

 

 

С

8

13б

 

 

Я

8

14

8

19

С

8

20

8

22

Я

9

1

9

17

С

9

18

9

27

Я

9

28

10

7

С

10

8

10

19

Я

10

20

10

23

С

10

24

10

30

Я

10

31

10

32

С

11

1

11

9

Я

11

10

11

32

С

Бу жадвал, Тавротнинг инсонлар томонидан бузилганлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди.  


ТАРИХИЙ КИТОБЛАР

Бу китобларда, яҳудийларнинг арзи мавъуд (“ваъда қилинган тупроқ”)га киришларидан (энг сўнгги тахминларга кўра, м. о. XIII-аср) кейинги , м. о. VI-асрга, Бобил асоратига қадар бўлган тарихлари ҳақида ҳикоя қилинади. Буларда "илоҳий ваъда"нинг бажарилиши шаклида ифодаланган, "қавмиятчилик" деб аташ мумкин бўлган жиҳатга эътибор қаратилади. Мазкур ҳикояларда тарихий ҳақиқатга амал қилинмайди: Ёшунинг китоби биринчи навбатда диний ақидаларга бўйсунади. Бу мавзуда, профессор Якоб, Ерихо ва Аунинг Ерихо, Лут кўлининг шимолида ва Қуддусга 37км яқинликда бўлган бир шаҳардир. Ёшу 5, 13-7, 26 га кўра, яҳудийларнинг Шарпа ирмоғини кечиб ўтгандан кейин фатҳ қилган илк ерлари бўлса керак. Ау эса, Фаластинда, Байт-ал яқиндаги шаҳарнинг номидир. Археологик маълумотларга кўра, бу шаҳар, яҳудийларнинг бу ерга келишларидан анча олдин вайрона бўлган бўлиб, Ёшу, 7-8-бўлимлардаги хабарларга зиддир. Аунинг бугунги номи Ат-Таллдир. Иддао қилинган бузғунчиликлари ҳақида, шунингдек, археологик кашфиётлар билан ривоятлар орасидаги қарама-қаршиликка асосий эътиборни қаратади. Ҳакимлар китобида "танланган миллат"нинг, ўзини душманлардан ҳимоя қилиши ва Тангрининг мададига мазҳар бўлиши ҳикоя қилинади. М. П. А. Лефевре нинг "Крампон Тавротига кириш" асарида айтганидай, бу китоб (Ҳакимлар) бир неча марта қўлдан ўтган ва бузилгандир. Бўрттирилган ифодалар ва қўшимчалар бунга гувоҳлик беради. Рутнинг Исроил пайғамбарларидан бўлиб, исми зикр қилинган китоб Эски Аҳдда, Ҳакимлардан кейин келади. Ибронийча Эски Аҳдда эса, учинчи бўлимда (Котубим қисмида) жойлашган, ҳикояси Ҳакимлар ҳикоясига боғланади. Самуэл китоби билан Қироллар китоби, хусусан, Самуэл, Саул, Довуд ҳамда Сулаймон билан боғлиқ хасби ҳол мажмуаларидир. Е. Якоб, шу нуқтаи назардан, бу матнларда бир қанча хатолар борлигини аниқлаган. Битта воқеа ҳақида икки-уч хил ривоят борлигини кўрсатган. Элис, Элисее, Ишая ҳам бу китобларда ўз жойларини эгаллашган, бироқ уларда ҳам тарихий воқеалар билан афсоналар бир-бирига аралашиб кетган. Фақат А. Лефаврега ўхшаган муфассирларнинг фикрича, бу китобларнинг тарихий асоси бордир. Хроникернинг сўзларига қараганда, Тарихлар I ва II китоблари билан Азро ва Наҳамя китобларининг муаллифи м. о. IV-асрда яшаган айни шахсдир. У ибтидодан ўзигачабўлган тарихга янгидан назар ташлайди. Бундан ташқари, у тузган шажараларнинг аксарияти Ҳз. Довудгачадир. Ҳақиқатан ҳам у, Самуэл ва Қироллар китобидан фойдаланади, "улардан кўр-кўрона нусҳа кўчиради". (Е. Якоб). Шу билан бирга, у археологик кашфиётлар тасдиқлаган баъзи маълумотларни ҳам илова қилади. Бу асарларда, тарихни диний эҳтиёжларга мослаштиришга уринилган. Е. Якобнинг ёзишича, муаллиф, "баъзида динга асосланиб, тарих яратади". "Қолаверса, фосиқ ва золим Манассенинг узоқ ва бахтиёр давр сурганлигини, унинг Ашурни зиёрат қилиши асносида динга қайтганлигини тахмин қилади. (Тарихлар, 11, 33-11). Ҳолбуки, бу ҳақда Муқаддас Китобда ҳам, ундан ташқаридаги манбаъларда ҳам ҳеч нарса дейилмайди. Муаллиф, Азро ва Наҳаля китобларини ҳам кескин танқид қилади. Зеро, баъзи қоронғу жиҳатлари бор, қолаверса, Муқаддас Китобдан бошқа манбаъларнинг топилмаётганлиги сабабли у ҳақда ҳеч нарса маълум эмас. Тобие, Жудид ва Эстер китоблари, тарихий китоблардир. Муаллифлар тарих олдида ҳеч қандай масъулият ҳис қилмайдилар. Шахс исмларининг ўзгартирилиши, воқеаларнинг тўқиб чиқарилиши каби ҳодисалар бу китобларда кўплаб учрайди. Ҳақиқатда эса, ахлоқий жиҳатларни бўрттириб кўрсатиш учун тарихий ҳақиқатдан чекинилади. Муккабиис номли икки китобнинг аҳволи эса, тамоман бошқача. Бу китоблар м. о. II-асрдаги воқеалар ҳақида имкон қадар тўғри маълумотлар беради. Шу жиҳатдан бу китоблар бир қадар қийматлидир. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, "тарихий" деб ҳисоблангган китобларнинг ҳеч қайсиси бир-бирига мос келмайди. Уларда тарих илмий бўлгани қадар хаёлий ҳамдир.


НАБАВИЙ КИТОБЛАР

Ҳазрати Мусо, Самуэл, Элис ёки Элисее каби таълимотлар, бошқа китобларда билдирилган илк буюк пайғамбарлардан ташқари, кўпгина пайғамбарларнинг Эски Аҳддаги даъват ва ўгитлари "Набавий китоблар" номи остида жамланган.
Набавий китоблар, м. о. VIII-II-асрларни ўз ичига олади. М. о. VIII-асрда Амос, Хошиа, Ишая ва Миканинг китоблари бор эди. Биринчиси – жамиятдаги зулмга қарши чиқиши, иккинчиси эса, (бир илоҳий фоҳишага уйланишга мажбур бўлганидан сўнгра) ўз вужудида ҳам асоратларини қолдирган диний бузилиш ва миллатининг жўнлашишидан азоб чекан Тангри тимсоли билан машҳурдир. "Ишая" сиёсий тарихга ўхшайди: қироллардан ҳам баланд бир шахсият сифатида у ҳамма нарсага ҳоким; у ҳашамат пайғамбаридир. Унинг шахсий асарларига ўз яқинлари томонидан ёзилган таълимотлари ҳам илова қилинади ва бу ҳол м. о. III-асргача давом этади.
Гуноҳларга қарши эътирозлар, Тангрининг ҳукмларидан қўрқиш, сургун жараёнида озодлик муждасинибилдириш, яҳудийларнинг кун келиб, Фаластинга қайтажакларини эълон қилиш ва ҳ. к. Шубҳасиз, иккинчи ва учинчи "Ишая"даги бу пайғамбарона хавотирнинг замирида сиёсий бир хавотир ҳам ётибди. Ишаянинг замондоши бўлган Миканинг таблиғи ҳам худди шу фикрларга асосланган.
М. о. VII-асрда Тесфаня, Яремя, Наҳум ва Хабаккук, ўз таблиғлари билан шуҳрат қозонадилар. Яремя охирида шаҳид бўлади. Унинг асарлари кейинчалик Барук томонидан жамланади. Эҳтимол, Ламентасионсларнинг муаллифи ҳам шудир. М. о. VI-асрнинг бошларидаги Бобил асорати кўплаб пайғамбарона ташаббусларга сабаб бўлди. Шулардан бири бўлган Хезекиэл "қардошларига тасалли берувчи " унвони билан шуҳрат қозонган. Унинг кашф ва кароматлари машҳурдир. Абдиас китоби, ишғол остидаги Қуддуснинг бахтсизликлари ҳақида ҳикоя қилади. М. о. 538-йилгача давом этган асоратдан кейин, пайғамбарона фаолиятлар Хаггай ва Закариё тимсолида Ибодатхонани янгидан бино қилишни мақсад қилиб олган эди. Бу тугугунидан кейин Малаки имзоси билан берилган ёзувлар, руҳоний моҳиятдаги турли хил асарларни ўз ичига олади.
Савол туғилади: Нима учун Эски Аҳд Юнуснинг китоби бўлган "Набавий китоблар"га киритилган? Юнус, илоҳий иродага истаб-истамай бўйин эгишни ифода этган бир ҳикоядир.
Уч тилда (ибронийча, арамча ва юнонча) ёзилган Даниэл, насроний муфассирларининг фикрича, тарихий нуқтаи назардан "ташвишли" бир "Қиёмат аломатлари" китобидир. Бу ҳойнаҳой, м. о. II-аср, Маккабе даврига оид бир асар бўлса керак. Муаллиф, "паришонликнинг даҳшатини" ҳис қилган юртдошларини (уларнинг эътиқодларини асраш учун) саломат замонининг яқин эканига ишонтирмоқчи бўлганга ўхшайди (Е. Якоб)


ШЕЪР ВА ҲИКМАТ МОҲИЯТИДАГИ КИТОБЛАР

Бу китоблар адабий жиҳатдан бир бутун бўлган мажмуаларни ташкил қилади. Уларнинг бошида иброний шеъриятининг ёдгорликлари саналмиш "Мазмурлар" келади. Кўпчилиги Ҳазрати Довуд, қолган қисми эса руҳонийлар томонидан ёзилган (ёки басталанган – composes) бу "Мазмурлар"нинг асосий мавзулари ҳамд, ниёз ва тафаккурдан иборат. Улар диний маросимларда тўқилган матнлардир. Том маънодаги ҳикмат ва тақво китоби бўлган Айюб китоби, м. о. 500 ёки 400-йилларда ёзилган. М. о. VI-асрнинг бошларида воқеъ бўлган Қуддуснинг ишғол қилиниши ҳақидаги Оғринишларнинг муаллифи Яремя бўлса керак. Бундан ташқари, илоҳий ишқ ҳақидаги мажозий нағмалардан иборат бўлган Нашидалар нашидасини, Ҳз. Сулаймон ва бошқа сарой донишмандларининг ҳикматли сўзларидан таркиб топганМасаллар билан, дунё гўзалликлари ва ҳикматлар ҳақидаги китобларни ҳам эслатиб ўтиш жоиз, деб биламиз. Камида етти аср давомида ёзилган, турли манбаълардан олинган бўлишига қарамай, битта асарга жамланган ва бир-бирига мос келмайдиган бу асарлар тўплами қандай қилиб асрлар давомида бир бутун ҳолида яшаб келди?. Ва қандай қилиб, жамоаларига қараб ўзгарган вариантлари билан бирга, яҳудий-насроний ваҳий китобини ва юнончада "бузилмаслик, маҳфузият" маъносини билдирган ягона Канъонни ташкил этди? Бу муштараклик насронийликдан эмас, балки бевосита яҳудийликдан бошланган. Яҳудийлар м. о. VII-асрда бу ишнинг биринчи босқичини амалга оширган эдилар; кейинги китоблар эса, олдингиларига илова қилинган. Шу билан бирга, Тавротни ташкил қилган илк беш китобга берилган имтиёзни ҳам назардан қочирмаслик керак. Пайғамбарлар берган хабарлар (гуноҳлар учун бериладиган азоб ваъдалари) ҳақиқатга айланганлиги учун, уларнинг китобларини ҳам олдин қабул қилинган китобларга илова қилдилар. Худди шу даъватчилар томонидан тез-тез такрорланган умид ваъдалари ҳам шундай қилинди. М. о. II-асрда пайғамбарлар” Канъон " и юзага келган эди. "Мазмурлар"га ўхшаб, қолган китоблар ҳам диний (маросимлар)да эгаллаган ўринлари туфайли (“Оғринишлар”, шунингдек, Сулаймоннинг ёки Айюбнинг ҳикматлари каби) Канъон га киритилган эди.
Кардинал Даниэло сингари замондош олимлар томонидан таҳлил қилинган, бошида яҳудий-насронийликка ўхшаб кўринган насронийлик, Павелнинг таъсирига тушмасидан олдин Эски Аҳд меросини ҳеч бир қийинсизлик ила қабул қилган. Инжилмуаллифлари ҳам жиддият билан бу меросга содиқ эдилар. Хатто Инжил китобларнинг сараланиш даврида апокриф инжиллар рад қилинсада, Эски Аҳд бу амалиётлардан омон колди деса, ҳам бўлади.
Ўрта асрларда бу ҳолларга шубҳа билан қаровчи вағарб оламида бунга эътироз билдиришга ҳеч ким журъат қилмади. Ўрта асрларнинг охирларидан янги даврга қадар юқорида келтирилган баъзи танқидий қарашлар ўртага чиққан бўлса-да, Черковлар ҳамма вақт ўз авторитетларини қабул қилдирдилар. Бугун эса, ҳақиқий матн матн танқиди қараши пайдо бўлди; афсуски, ўзлари руҳоний бўлган баъзи мутахассислар, кўпгина тафсилотларни таҳлил қилиш билан бирга, ўзлари "мушкулот" деб атаган хусусларда, унчалик чуқур кетмасликни афзал билдилар. Зеро, улар, бу мавзуларни замонавий илм-фан соясида таҳлил қилишга йўналмаган кўринадилар. Хусусан, Муқаддас Китоб ҳикоялари билан у ёки бу мутаносиблик топилган вақтда, тарихий яқинликлар топилгани ҳолда, илмий кашфиётлар билан очиқ ва теран бир муқояса ишига ҳануз киришилмади. Бунинг сабаби эса, бу муқоясанинг ҳозиргача тортишиб бўлмайдиган деб ҳисобланиб келинган яҳудий-насроний китобларининг ҳақиқат эканлигига путур етказади, деган тушунчадир.


III. ТЎРТ ИНЖИЛ

Манбаълари ва тарихлари насронийликнинг илк даврларига оид асарларда, инжилларнинг зикр қилиниши, Павелдан анча кейинги бир даврга тўғри келади. Фақат II-асрнинг ўрталаридагина, яъни роппа-роса 140 йилдан кейин Инжил матнларига оид маълумотлар ўртага чиқа бошлайди; ваҳоланки, "II-асрнинг бошидан эътиборан насроний муаллифлари, Павелга тегишли бир қанча рисолалардан хабардор бўлганликларига ишора қиладилар. 1972-йилда чоп этилган "L Introduction a la traduction ocumenigue de la Bible, Nouveau Testament” асарида билдирилган бу маълумотларни, биринчилардан бўлиб тилга олсак, арзийди. Яна шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, бу асар, юздан ортиқ католик ва протестант мутахассиси томонидан муштарак ҳолда тайёрланган. Кейинчалик расмий, яъни "каноник" ҳолга келтирилган Инжилларнинг ёзилиши II-асрнинг бошларида тугалланган бўлишига қарамасдан, орадан анча вақт ўтиб танилади. Окуменик– юнонча Oikoumene сўзи, "маскун бўлган бутун Ер юзи" маъносида келади. Инжилларда "бутун Ер юзи" ибораси "ҳар нарсани Ҳз. Исонинг эканлигини" ифодалаш учун ишлатилади. Oecumenisme ибораси ҳозирда бир оқимнинг номи бўлиб, бу оқим парчаланган насронийликни ягона Черков атрофида бирлаштиришни мақсад қилиб қўйган. Эдинбургда 1937-йилда ташкил қилинган Черковлар окуменик қўмитаси қанчалик ҳаракат қилаётган бўлмасин, "насроний бирлиги" хаёллигича қоладиганга ўхшайди. Инжилларга оид ривоятлардан II-асрнинг ўрталарида иқтибослар келтиришга бошланади. Бироқ, "иқтибосларнинг, муаллифларнинг қўлларидаги матнларданми ёки оғзаки ривоятларданми олинганлиги маълум эмас" Мазкур Инжил таржимасида берилган изоҳларга кўра, "140-йилдан аввал Инжил матнларининг билинганлигига доир ҳеч қандай далил мавжуд эмас" . А. Трикотнинг 1960-йилда нашр этилган "Янги Аҳд таржимаси" да берилган изоҳларда бўлса, бунинг тамоман акси. У, жумладан шундай дейди: "Жуда ҳам эрта, яъни II-асрнинг бошларидаёқ, 150-йилларда Ст. Юстин "Ҳаворийларнинг хотиралари” деб номланган китобларга нисбатан "Инжил" ибораси ишлатила бошланган эди”. Халқ оммасига, Инжил мажмуаларининг ёзилиш вақти ҳақида нотўғри маълумот бериш мақсадида, афсуски, бундай иддаолар кўплаб қилинаяпти. Биринчидан, Инжиллар, "жуда ҳам эрта" эмас, балки Ҳз. Исонинг рисолатидан бир асрдан кўпроқ вақт ўтиб, тартиб берилади. Окуменик Инжил таржимаси, тўрт Инжилнинг 170-йилда расмий (каноник) ҳолга келганлигини тахмин қилади. Бу китобларнинг муаллифларига "ҳаворий" сифатини берган Ст. Юстиннинг иддаоларини, кўриб ўтганимиздек, қабул қилиб бўлмайди. Инжилларнинг қачон ёзилганлиги масаласига келадиган бўлсак, А. Трикот Матта, Маркос ва Лука Инжилларини 70-йилдан олдин ёзилган, деб ҳисоблайди. Бу эса умуман нотўғри ёки нари борса, Маркос Инжили учун тўғри бўлиши мумкин. Мазкур муфассир ҳам, бошқа бир қанча муфассир каби Инжил муаллифларини Ҳз. Исонинг ҳаворийлари ёки дўстлари сифатида танитишга уринадилар. Шунинг учун муаллифлар яшаган давр сифатида Ҳз. Исога яқин бир даврни кўрсатадилар. Юханнага келсак, А. Трикот уни 100-йилгача яшаган, деб тахмин қилади. Насронийлар унинг, кўпинча Ҳз. Исонинг ёнида кўрсатилишига ўрганиб қолишган. Фақат унинг Инжилини тан олиш қийин. А. Трикот ва бошқа муфассирларга кўра (Маттага ўхшаган), ҳаворий Юханна ҳам ўзи ҳикоя қилган воқеаларнинг бевосита шоҳиди бўлган. Ҳолбуки, танқидчиларнинг аксарияти унинг тўртинчи Инжилни ёзганлиги ҳақидаги хипотезани нотўғри, деб ҳисоблайдилар. Шу ўринда бир савол туғилади: тўрт Инжилни, Ҳз. Исонинг ҳаворийлари ёки дўстларига нисбат бериш нотўғри эканлигига кўра, уларнинг манбаъи қаерда бўлиши мумкин?. . О. Кулманннинг "Янги Аҳд" номли асарида ёзишича, Инжил муаллифлари, оғзаки ривоятларни тўплаган илк насроний жамоатининг вакилларидан бошқа ҳеч ким эмас. 30-40 йил давомида Инжил, фақат оғзаки ҳолдагина мавжуд эди. Ҳолбуки, оғзаки ривоят, бир четда қолиб кетган сўзлар ва ҳикояларни ўз ичига олади. Инжил муаллифларининг ҳар бири ўз услубига, ўз шахсияти ва ўзига хос диний қарашларига кўра, сўзлар ва ҳикояларни бир-бирига боғлаганлар. Шу ҳолда, Ҳз. Исо лутф қилган сўзларнинг тўпланиши, шунингдек, ҳикояларнинг (“бундан кейин”, "дарвоқе" қабилида) жуда ҳам мавҳум шакллар билан бир-бирига боғланиши, қисқачаси, "синоптик""Синоптик (Synoptique) Инжиллар" таъбири деярли бир хил планда ёзилган Маркос, Матта ва Лука Инжилларига нисбатан ишлатилади.
Насронийларнинг аввалги жамоалари Ҳз. Исонинг автобиографиясини ёзиш эмас, балкибу ёзувларни ваъзлар, диний таълимотлар учун фойдаланишни мўлжалаган эди. Ҳаворийлар ўзларининг ваъзларида иймон ҳақида тушинтириш жараёнида Исо ас ҳаётларидан лавҳалар келтирган. Ваъзларнинг кўпайиб кетиши Исо ас ҳаёти даврини ёзма шаклга тушириш эхтиёжини туғдирди. Аввалги насронийлар пайғамбарнинг ҳаётига оид воқеаларни ҳикоя қилиш билан иймоннинг ҳақиқатларини кўрсатмоқчи бўлар эдилар. Пайғамбарнинг сўзлари эса, хусусан, биринчи Черковнинг (насроний жамоатининг) илми ҳолга оид дарсларидан ўрин олган эди. Окуменик Инжил таржимасини тайёрлаган муфассирларнинг изоҳларида ҳам бирон янгилик йўқ; Ҳз. Исога тобеъ бўлганларнинг ва бошқа даъватчиларнинг ваъзлари таъсирида оғзаки ривоятнинг пайдо бўлиши, кейинчалик Инжилларга киритиладиган бу ривоятларнинг ваъз, ойин ва мўъминларга берилган таълим воситасида сақлаб қолиниши баъзи мазҳабларнинг, Ҳз. Исонинг айрим сўзларини, масалан, "Чормих" ҳикоясини ўз вақтида қоғозга тушириб қўйганликлари, Инжил муаллифларининг ҳам, "Черковнинг эҳтиёжларига жавоб берган, Муқаддас Китоб ҳақидаги тафаккурни ифода этган, хатоларни тузатган ва ҳатто ўрни келганда мухолифларнинг далилларига жавоб берган" матнларни яратиш учун ҳужжатлар билан бир қаторда оғзаки ривоятларга ҳам мурожаат қилганликлари ва ҳ. к. Инжил муааллифлари ўзларига хос нуқтаи назар билан оғзаки ривоятлардаги материаларни тўплаган ва қоғозга туширгандирлар”. Юздан ортиқ католик ва протестант муфассирларининг нуқтаи назарларини ифода этган бу қараш, Ватикан II Консилининг 1962-65йиллар орасида ишлаб чиққан "Ваҳий масаласидаги эътиқод асослари"даги қарашдан тамоман фарқ қилади. Ушбу консилнинг Эски Аҳд билан боғлиқ қисмига бундан олдинги мурожаат қилган эдик. Консил, Эски Аҳд ҳақида, уни ташкил этган китобларнинг " хато ва камчиликлар билан тўла" эканлигини айтишга журъат қилган бўлса-да, Инжиллар масаласида бундай жасоратни кўрсата олмаган эди. Жумладан, матндаги ифода қуйидагича: "Ҳаммага маълумки, Инжиллар, Муқаддас Китобдан ўрин олагн бошқа илоҳий китоблар ичида, алоҳида бир мавқеъга эгадирлар. Зеро, "Нажоткоримиз”нинг, "Тажассуд қилган калом"нинг ҳаёти ва таълимоти ҳақида улардан ҳам афзалроқ бошқа далил йўқдир. Ҳамма вақт ва ҳар ерда Черков, "Тўрт Инжил"нинг асосчилари ҳаворийлар эканлигини тан олиб келган. Масиҳнинг амри билан ҳаворийлар таблиғ қилган буйруқларни ўзлари ва атрофларидаги инсонлар, Руҳул қуддуснинг илоҳий илҳоми билан иймоннинг асоси бўлмиш матнлар, яъни Матта, Маркос, Лука ва Юханна – тўрт хил Инжилдан таркиб топган матнлар орқали бизга етказганлар”. "Муқаддас онамиз бўлмиш Черков, шуни маълум қиладики, тўғриликларига ҳеч қандай шубҳа бўлмаган Инжиллар, Тангрининг ўғли – Исонинг инсонлар орасидаги ҳаёти давомида, яъни самога кўтарилгунига қадар ўргатган бутун таълимотини ўз ҳолича бизга етказган манбаълардир. . . Иймонимиз комилдирки, у илоҳий тўрт Инжилни, бизга Исо ҳақида ҳамма вақт тўғри ва самимий маълумотларни берадиган тарзда тартиб қилгандирлар". Булар Инжилларнинг ҳеч шубҳасиз, Ҳз. Исонинг ишлари ва сўзларидан иборат эканлигига эътиқод қилишнинг ифодасидир. Консилнинг нуқтаи назари билан, юқорида исмлари зикр қилинган муаллифларнинг қарашлари (хусусан, М. П. Канненжессернинг) бир-бирига унчалик тўғри келмайди; муаллифларнинг”ўз жамоатларининг, Ҳз. Исо билан боғлиқ анъаналарини ифодалаган”, "даврнинг ёки курашнинг маҳсули"бўлган Инжилларни, "сўзма-сўз олмаслик керак". Инжиллар, "черковнинг эҳтиёжларига жавоб берган, Муқаддас Китоб ҳақидаги тафаккурни ифода этган, хатоларни тузатган ва кези келганда мухолифларнинг далилларига жавоб берган" матнлардир. Инжил муаллифлари шу йўл билан оғзаки ривоятлардаги материалларни тўплаган ва қоғозга туширгандирлар” (Окуменик Инжил таржимасидан). Консил Баённомаси билан бир вақтда юзага чиққан бу қарашларнинг бир-бирига зид эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Инжилларнинг, Ҳз. Исонинг ишлари ва сўзларини ўз ҳолича бизга етказганлигини ифода этган Ватикан II Консилининг Баённомасини, матнлардаги хатолик ва зиддиятлар билан солиштириб кўрганимизда, масала ўз-ўзидан ойдинлашади. Инжилларга, турли жамоатларга оид ривоятларини тўплаган шахсларнинг ўзларига хос қарашлари ифодаси, шунингдек, тарихий шароит ва курашларнинг маҳсули сифатида қараладиган бўлса, ўша тарихий шароитда яшаган инсонлар томонидан ёзилганлигининг аломати бўлган бу қусурларни кўрган ҳеч кимса ажабланмайди. Улар бир-бирига зид қиссаларни бизга ҳикоя қилиб берар эканлар, хато бўлиб чиқишини ўйламаган воқеалар ҳамда жамоатлар орасидаги рақобатдан келиб чиққан сабаблар билан Ҳз. Исони, мухолифларидан тамоман бошқача бир услубда тасвирлаётган бўлсалар ҳам, тамоман самимий бўлишлари мумкин. Зотан, юқорида ўриб ўтилганидек, тарихий вазият ҳам Инжилларни шу тарзда идроқ қилишнинг тўғри бўлишини кўрсатмоқда. Бевосита матнлар ҳақидаги маълумотларнинг ўзи ҳам буни исбот қилиб турибди.


МАТТА ИНЖИЛИ

Янги Аҳддаги китобларниниг тартиби бўйича, Матта Инжили тўрт Инжил орасида биринчи ўринда келади. Бу ўринлидир, чунки Матта Инжили, бир жиҳатдан Эски Аҳднинг мантиқий давомидан бошқа ҳеч нарса эмасдир; бу Инжил, Окуменик Инжил таржимаси муфассирларининг ёзишича, "Исонинг, Исроил тарихини тугаллаганлиги"ни исботлаш учун ёзилган. Шунинг учун ҳам Матта, Ҳз. Исонинг яҳудийлар кутган Масиҳ каби фаолият олиб борганлигини кўрсатиш мақсадида, тез-тез Эски Аҳдга мурожаат қилади. Бу Инжил, Ҳз. Исонинг шажара жадвали билан бошланади. Лука Инжилидаги жадвал билан бу жадвал орасидаги зиддиятлар ҳақида алоҳида тўхталамиз. Матта, униҲз. Довуд орқали Ҳз. Иброҳимга боғлайди. Муфассирлар сукут сақлаш билан кифояланадиган бу матндаги хатоларни кейинроқ таҳлил қиламиз. Қандай эканлиги шажара жадвалидан бошлаши, китобнинг ёзилиш мақсадини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Муаллиф, яҳудийлардаги дуо, рўза ва садақа хусусида тўхталиб, Ҳз. Исонинг яҳудий шариатига бўлган муносабатини кўрсатиш билан ҳам ана шу фикрини давом эттиришга ҳаракат қилади. Ҳз. Исо, ўз таблиғини, биринчи навбатда ўз қавмига қаратади. У ўн икки ҳаворийга шундай хитоб қилади: "Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шаҳрига кирмангалар. Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар" (Матта, 10, 5-6). "Мен Исроил хонадонидан бошқасига жўнатилмадим" (Матта, 15, 24). Инжилнинг охирида Матта, Ҳз. Исонинг тилидан шу амрни билдириб, Ҳз. Исога илк тобеъ бўлганларнинг элчилигини, толеъ сифатида бутун миллатларга намойиш қилади. "Энди сиз бориб, бутун миллатларни ўзингизга шогирд айланг"(Матта, 28, 19), фақат бориладиган илк жой"Исроил хонадони"дир. А. Трикот, бу Инжил ҳақида шундай дейди: " Юнон кўйлаги кийдирилган бу китоб, бутун руҳи билан яҳудийликка оиддир; унда, (яҳудийликнинг) излари бор ва унинг ўзига хос жиҳатларини (аломати фариқа) намоён қилмоқда". Бу хусусиятлар Матта Инжилининг, О. Кулманн ёзганидек, Эски Аҳд билан боғлиқлигини сақлаб қолиш билан бирга, ўзини, яҳудийлик билан боғлаб турган ришталардан қутқаришга уринган "яҳудий-насроний жамоатига оид эканлигини кўрсатади". Ушбу Инжилнинг умумий оҳанги ихтилофли бир муҳитда ёзилганлигидан далолат бериб турибди. Бу китобнинг ёзилишида баъзи сиёсий омилларнинг ҳам таъсири бўлганга ўхшайди. Римликларнинг Фаластинни ишғол қилишлари, истило қилинган тупроқда ҳурриятга чанқоқлик руҳини уйғотган. Бутун қавмлар орасидан танлаб олинган миллатга нажот бахш этиши учун Тангрига дуо қилинади. Тарихда бир неча маротаба бўлгани каби, ҳамма нарсага қодир бўлган Ҳокимларига, ўзларини қўллаб-қувватлаши учун ялиниб-ёлворадилар. Маттанинг ўзи ким?. Аввало, шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, бугунги кунда унинг, Ҳз. Исонинг яқин дўсти бўлганлигига ҳеч ким ишонмайди. Шунинг билан бирга, А. Трикот, "Янги Аҳд таржимаси"(1960)га ёзган тафсирида, уни қуйидагича таърифлайди: "Солиқ йиғувчи ёки божхона маъмури бўлиб ишлаган, эски исми Леви бўлган Матта, Ҳз. Исо шогирд қилиб олиш учун ҳузурига чақирган пайт, Кофарнаҳумда ё божхона ёки хавфсизлик идорасида маъмур эди. Ориген, Ером, Эпифан сингари черков оталари ҳам шу фикрда эдилар. Бироқ ҳозир бунга ҳеч ким ишонмайди. Агар бу масаланинг эътироз билдириш мумкин бўлмаган бир жиҳати бўлса, бу – муаллифнинг яҳудийлигидир; муаллифнинг таъбирлари фаластинча, таҳрири эса, юнонларникига хосдир. О. Кулманннинг фикрича, муаллиф "юнонча гапириш билан бирга, яҳудий одатларини ҳамда арамчани билган инсонларга қарата хитоб қилади". Окуменик таржима муфассирлари эса, бу Инжилнинг тарихини шундай ҳикоя қиладилар: "Унинг Сурияда, Антакия ёки Фаникада ёзилганлиги тахмин қилинмоқда. Зеро, бу минтақаларда кўплаб яҳудий аҳоли яшар эди. Форисийларнинг ортодокс ибодатхонаси билан боғлиқ яҳудийликларига қарши душманлик кайфиятини кўриш мумкин. Зотан, 80-йилларда Ямина Мабат йиғилишида ҳам шундай келишмовчилик юзага келган эди. Ана шундай шароитда, баъзи муаллифлар, Инжилнинг 80-90-йилларда, эҳтимол, яна ҳам олдинроқ бир даврда ёзилганлигини даъво қиладилар. Бу масалада аниқ маълумот йўқ. Муаллифнинг исмини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги учун ҳам, Инжилдаги баъзи ўзига хосликларни кўрсатиб ўтиш билан кифояланамиз: муаллиф, қилган ишидан маълум бўлади. Муқаддас Китоблар ва яҳудий анъаналарига берилган, миллатининг диний урф-одатларини тан олган, ҳурмат қилган, шу билан бирга, уларга танқид назари билан қараган муаллиф, Ҳз. Исони тарғиб қилиш борасида ҳам устодлик қилган.
Маттонинг: “Исо шогирдларига: Демак, осмон Шохлиги тўғрисида таълим-тарбия олган ҳар бир уламо ўз хазинасидан янги ва эски нарсалар чиқарадиган уй эгасига ўхшайди. ” (Матто 13, 52) деган гаплари унинг қилиқ-қиёфатига жуда ҳам мос тушади. Кўриб ўтганимиздек, Маркос ва Лука томонидан Леви деб аталган, кейинчалик ўн икки ҳаворийдан бири ҳолига келган Кофарнаҳум бюро маъмури ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан жуда ҳам узоқ. Ҳамма, Маттанинг ўз Инжилини, Маркос ва Лука истифода қилган манбаъдан фойдаланиб ёзганлигига астойдил ишонади. Бироқ улар ҳикоя қилиш тарзи бир қатор муҳим масалаларда бир-биридан анча фарқ қилади. Биз бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз. Шу билан бирга, Матта, Ҳз. Исонинг шогирдлари қаторига кирмаган Маркоснинг Инжилидан ҳам фойдаланган. (О. Кулманн) Матта, матнларга жуда ҳам эркин ёндашади. Бу ҳолатни, айниқса, Эски Аҳд масаласида, хусусан, Инжилнинг бошида берилган Ҳз. Исонинг шажара жадвалида кўришимиз мумкин. У, китобига ақл бовар қилмайдиган ҳикояларни киритади. М. П. Канненжессер ҳам, юқорида номи зикр қилинган асарида буни таъкидлаб ўтади. У, Ҳз. Исонинг тирилиши воқеасидаги муҳофиз аскарларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирар экан, юқорида биз ишлатган иборани ишлатади. Муаллиф, қабр бошидаги муҳофиз аскарлар ҳикоясидаги чалкашлик ҳақида сўз юритади. У, "бу мушрик аскарлар"нинг қандай қилиб ўз амирларига эмас, балки уларнинг ёлғон уйдирмалари эвазига пул берган бош коҳинларга хабар беришлари” мумкинлигини сўрайди. Шунингдек, у сўзининг охирида шуни ҳам илова қилади: "Ҳар ҳолда, барибир қадрлаш керак, зеро, Маттанинг нияти қадрлашга арзийди. Чунки у, оғзаки ривоятдаги маълумотларни, ўзига хос услубда ёзилган асари билан боғлаб юборади. Фақат унинг саҳнага қўйилиши "Иисус-Христ Суперстар”га жуда ҳам ярашган. Ҳз. Исонинг ҳаётини таниб бўлмайдиган ҳолга келтирган Америка фильми Матта ҳақидаги бу ҳукм, Париж католик институти профессори бўлган машҳур дин олимининг ҳукмидир.
Маттанинг, Ҳз. Исонинг ўлимига сабаб бўлган воқеалар ҳақида берган тафсилотлари уйдирмадан бошқа ҳеч нарса эмас.
"Ва мана, ибодатхонанинг пардаси икки парча бўлди. Ер қимирлаб, қоялар ёрилди, қабрлар очилиб, уйқудаги не-не азизларнинг жасадлари исён кўтардилар. Улар қабрларидан чиқиб, (Исонинг тирилишидан кейин) муқаддас шаҳарга кирдилар ва бир қанча инсонларнинг кўзига кўриндилар".
Бошқа Инжилларда Матта Инжилидаги бу парча (27, 51-53)га ўхшаш бир ҳикоя йўқ. Азизларнинг, Ҳз. Исонинг ўлими пайтида (Инжилларнинг хабар беришича, бу ҳодиса шанба куни кечаси, яъни жумадан шанбага ўтар кечаси рўй берган) тирилганлари ҳолда, қабрларидан чиқиш учун қандай қилиб, унинг тирилишини кутганликларини тушуниб бўлмайди.
Бутун Инжил муаллифларининг Ҳз. Исога нисбат берган сўзлари орасида энг характерлиси ва энг ишониб бўлмайдиганини ҳам яна Маттада учратамиз. У 12, 38-40-қисмда Юнус Пайғамбарнинг мўъжизаси ҳақида қуйидагича ҳикоя қилади: Ҳз. Исога котиб ва Форисийлар: "Устод, сендан бир мўъжиза кўрсатишингни истаймиз", -дейдилар.
Ҳз. Исо уларга шундай жавоб беради:
"Ёмон ва зинокор у наслдирки, мўъжиза қидиради; унга Юнус Пайғамбарнинг мўъжизасидан бўлак мўъжиза кўрсатилмайди. Чунки Юнус қандай уч кеча-ю уч кундуз балиқнинг қорнида қолган бўлса, инсон боласи ҳам уч кеча-ю уч кундуз ернинг бағрида шундай қолади" (Окуменик таржима матнидан). Шундай деб, Ҳз. Исо ернинг бағрида уч кеча-ю уч кундуз қолишни билдиради. Ҳолбуки, Матта ва шу билан бир қаторда Лука билан Маркос ҳам, Ҳз. Исонинг ўлими ҳамда дафнининг шанба куни бўлиб ўтганлигини кўрсатадилар. Бу тафсилот ҳам, Пайғамбарнинг ердаги иқоматининг уч кун бўлганлиги билан боғлиқ (юнонча матнда Treis emeras). Фақат бу ерда уч кеча эмас, икки кеча, деб айтилади (юнонча матнда Treis Nuktas)Матта, ўз Инжилининг бошқа бир бўлимида, мазкур ҳодисани иккинчи марта зикр қилади. Фақат иккинчи мартасида вақтини кўрсатмайди (16, 1-4). Лукада ҳам шундай (11, 29-32). Маркоснинг фикрига қараганда эса, Ҳз. Исо, бу наслга ўз томонидан ҳеч қандай мўъжиза кўрсатилмаслигини баён қилган. (Маркос, 8, 11-12)Инжил муфассирлари, бу мавзугу келганда, аксарият ҳолларда сукут сақлаш билан кифояланадилар. М. П. де Рогуэт бу ердаги чалкашлик ҳақида фикр юритади. У, Ҳз. Исонинг қабрда уч кун, икки кеча қолганлигини таъкидлайди. Айни пайтда, шуни ҳам илова қилади: "Бу таъбир қолипга айланиб қолган. Мақсад – уч кун эканлигини таъкидлаш". Муфассирларнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмаган бундай далилларни олдинга суришлари жуда ҳам ачинарли ҳолдир. Ваҳоланки, ҳеч бўлмаса, бу ҳатто бир котибнинг хатоси эканлигини айтиш ҳам нақадар олижаноблик бўлур эди! Айни пайтда, ишончлироқ ҳам бўларди. Матта Инжилининг биринчи навбатда ўзига хос бўлган хусусияти унинг, Эски Аҳд йўналишида қолганлиги бўлиш билан бирга, яҳудийликдан воз кечган бир яҳудий-насроний жамоатига мансуб эканлигидир. Яҳудий-насронийликнинг тарихи нуқтаи назаридан бу Инжил алоҳида аҳамиятга эга.


МАРКОС ИНЖИЛИ

Тўрт Инжил ичида энг қисқаси Маркос Инжилидир. Фақат ҳаворийнинг китоби эмасдир; нари борса, ҳаворийлардан бирининг шогирди томонидан ёзилган асардир. О. Кулманн, Маркосни Ҳз. Исонинг шогирди ҳисобламаслигини ёзади. Бироқ шу билан бирга, муаллиф, бу Инжилнинг ҳаворий Маркосга нисбат берилишининг шубҳали эканлигини айтиб, "балки унинг ҳақиқий бир ҳаворийнинг таълимоти эканлигини билмаганларида, Матта билан Лукага ўхшаб, бу Инжилдан фойдаланмаган бўлар эдилар", деб ёзади. Аммо бу далил аниқ эмас. О. Кулманн, Янги Аҳдда тез-тез номи тилга олинган "Маркос лақабли Юханна" деб аталган одам ҳақида гапиради. Фақат бу исмга мурожаат қилинганда, унинг, бир ўқувчининг исми экани тўғрисида ҳеч нарса дейилмайди. Қолаверса, Маркос Инжилида ҳам муаллифнинг исми тилга олинмайди. Бу ҳақдаги маълумотларнинг озлиги муфассирларнинг, баъзи тафсилотларни муҳим унсур сифатида қабул қилишларига сабабчи бўлган. Жумладан, "Чормих" ҳикоясида, бор кийими бир бўздан иборат бўлган, қўлга тушгандан кейин бўзни ҳам ташлаб, яланғоч ҳолда қочиб кетган одам (Маркос, 14, 51-52) ҳақида ҳикоя қилган ягона муаллиф Маркосдир, деб баъзилари бу ёш одамнинг "Устоднинг изидан боришга ҳаракат қилган содиқ шогирд Маркос" бўлиши мумкинлиги”ни тахмин қиладилар (Окуменик таржимаси);бошқа муфассирларнинг фикрича, бу ерда "ўз кўзи билан кўрганлигини исботлаган", "бу шахсий хотирада(матннинг) тўғри эканлигининг аломатини, исмини яширган бир шахсни кўриш мумкин. (О. Кулманн) Унинг фикрича, "бир неча жумладаги ифода ва сўз тузилиши, Инжил муаллифларининг яҳудий эканлигини тасдиқлайди", шунингдек, баъзи лотинча хусусиятлар унинг , ўз Инжилини Римда ёзган бўлиши мумкинлигини ҳам кўрсатмоқда. Қолаверса у, Фаластинда яшамаган насронийларга хитоб қилмоқда, ўзи ишлатган арамча ибораларни ўқувчиларга изоҳлаб беришга ҳаракат қилмоқда”. Ҳақиқатан ҳам насронийлик, Маркос тимсолида Петранинг Римдаги дўстини кўришни истаган эди. Бу иддао Петранинг биринчи мактубининг охирги қисмига таянади (агар мактуб муаллифи ҳақиқатанҳам Петра бўлганлиги тасаввур қилинса). Петра, мактубида ҳойнаҳой, шуларни ёзган бўлса керак: "Бобилдаги танланган қавм ҳамда ўғлим Маркосдан сизга салом". Окуменик таржима изоҳларида кўрсатилишича, "Бобил, ҳар ҳолда, Рим деганидир". Римда Петранинг ёнида бўлган Маркоснинг, Инжил муаллифи Маркос эканлиги ҳақидаги тахмин ҳам шундан келиб чиққан. Эҳтимол, 150-йилларда ХиераПавелис епископи бўлган Папиасни, мазкур Инжилни "Петра"нинг шарҳловчиси, айни пайтда, Павелнинг дўсти, деб тахмин қилинган Маркосга нисбат беришга мажбур қилган нарса ҳам шу тушунча бўлгандир. Шунга асосланган ҳолда, Маркос Инжилининг, Петранинг ўлимидан кейин ёзилганлигини тахмин қилишимиз мумкин. Окуменик таржимага кўра, бу Инжил 65 ва 70-йилларда , О. Кулманнга кўра эса, 70-йилларда ёзилган. Матннинг ўзида ҳам бир қарашдаёқ пайқаб олиш мумкин бўлган камчиликни кўриш мумкин: матн ҳеч қандай хронологияга суянмасдан ёзилган. Маркос, ривоятнинг муқаддимасида (1, 16-20) Ҳз. Исонинг, уларга қарата айтган "Сизлар инсон овчиси бўласизлар" деган сўзларини келтириб, тўрт балиқчи воқеасини ҳикоя қилиб беради. Ҳолбуки, ўша пайтда, хали улар Ҳз. Исони танишмас эди. Шунинг учун ҳам бу Инжил муаллифига ишониш жуда қийин. М. П. де Рогуэт айтганидек, Маркос "ажамий бир ёзувчидир", "бутун Инжил муаллифлари орасида энг тўпорисидир". "Ҳикоя композитсиясида жуда ҳам нўноқ. Ўн икки ҳаворийнинг ташкил қилиниши ҳақидаги воқеани ҳикоя қилишда муаллиф жуда ҳам зўрланади. Мазкур парчанинг сўзма-сўз таржимаси қуйидагича: "Ва у тоғ устига чиқди ва ўзи истаган одамларни ёнига чақирди ва улар ҳам унинг ёнига келдилар. Ва ўзи билан бирга бўлсинлар, уларни ваъз қилишга жўнатсин ва жинларни ҳайдаб чиқаришга кучлари етсин, дея уларни ўн икки (киши) тайин этди. Ва ўн икки (киши) тайин этди ва Симонга Пётра исмини қабул эттирди" (Маркос, 3, 13-16)
Баъзи воқеалар хусусида унинг фикрлари Матта ва Луканинг фикрларига қарама-қаршидир. Бинобарин, юқоридаги Ҳз. Юнус мўъжизасида бунинг гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари, Ҳз. Исонинг инсонларга кўрсатган мўъжизалари ҳақида Маркос (8, 11-12) жуда ҳам ишончсиз ҳикояларни нақл қилади: "Форисийлар Исонинг олдига бориб, у билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида кўкдан далил кўрсатишни сўардилар. Лекин Исо чуқур хўрсинди: Нега бу авлод далилни талаб қиляпти? Сизларга айтиб қўяй, бу авлодга ҳеч қандай далил кўрсатилмайди! Шундай деди-ю, уларни қолдириб, яна қайиққа тушди ва нариги қирғоққа сузиб ўтди. Ҳз. Исонинг гапларига кўра у ҳеч қандай ғайри оддий нарса кўрсатишга ниятлари бўлмаганлигига шубҳа қилмасак бўлади. Окуменик таржима муфассирлари Ҳз. Исонинг Ҳз. Юнус мўъжизасидан иборат бўлган фақатгина битта мўъжиза кўрсатишига доир сўзларидан ажабланиб, "шахсан Ҳз. Исо аломат деб атаган мўъжизалардан" (Лука, 7, 22 ва 11, 20) сўнгра Маркоснинг "Бу наслга ҳеч қандай мўъжиза кўрсатилмагайдир" деган сўзлари ҳақида зиддиятли (парадоксал) деган хулосага келадилар. Маркос Инжили расмий жиҳатдан "каноник" деб тан олинган. Шунга қарамай, Инжилнинг охирги қисми(16, 9-20), замондош муаллифлар томонидан кейинчалик киритилган бир илова сифатида қабул қилинган: Окуменик таржима буни яққол кўрсатиб турибди. Инжилнинг тўлалигича энг эски икки ёзма нусхаси бўлган, IV-асрга оид Кодекс Ватиканус билан Кодекс Синаитикусда бу сўнгги қисм йўқ. Бу ҳақда О. Кулманн шундай ёзади: яна ҳам яқинроқ замонларга оид бўлган юнонча нусхалар ҳамда баъзи ривоятлар, худди шу қисмда Ҳз. Исонинг тирлганидан кейин айрим инсонларга кўринганлиги ҳақидаги сўзлар ҳам бор. Ҳақиқатан ҳам, кейинчалик илова қилинган мазкур қисмда бир қанча ривоятлар бор (ҳар икки қисм ҳам Окуменик таржимага киритилган) . Баъзан бир илова билан бирга, узун бир ривоят, баъзида эса ҳар икки ривоят бир ерда берилган. М. П. Канненжессер буни шундай изоҳлайди: "Тасниф қилиш жараёнида унинг асарларидан охирги жумлалар чиқариб ташланди. Матта ҳам, Лука ҳам, Юҳанна ҳам бу қисм ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Бироқ, асардаги камчиликдан кўз юмиб бўлмас эди. Кейинчалик, қачонки Матта, Лука ва Юҳаннанинг шунга ўхшаш матнлари топилганидан кейин, бошқа Инжилларнинг у ер-бу еридан олиб, Маркос Инжилига бир хулоса илова қилинди. Маркос Инжилидаги охирги қисм (16, 9-20)ни, унсурларига кўра бўлиб чиқадиган бўлсак, битта расмнинг парчалари ҳосил бўлади. II- асрга қадар Инжилнинг адабий услуби масаласига қандай ёндашилганлигини шу ердан билиб олса бўлади”. Муқаддас Китоб матнларининг инсонлар томонидан ўзгартирилганлигини бундан ҳам чиройлироқ эътироф этиш мумкинми? !.


ЛУКА ИНЖИЛИ

О. Кулманн "воқеанавис", Канненжессер эса "ҳақиқий романчи" деб атаган Лука, Теофилосга қарата ёзган "сўзбоши"сида, Ҳз. Исо ҳақида асар ёзган бошқа шахслардан кейин, худди шу воқеаларни, бундан олдин ёзилган ҳикоялардан ва шоҳидлар берган маълумотлардан (шоҳидлар берган маълумотларга мурожаат қилиши, ўзининг шоҳид бўлмаганлигидан далолат беради), шунингдек, ҳаворийларнинг ваъзларидан фойдаланган ҳолда, ўзи ҳам янгидан ёзишини маълум қилади. У, шунингдек, қуйидагиларни ёзади: "Орамизда воқеъ бўлган ҳодисаларнинг ҳикоятини, бундан аввал ҳам кўзлари билан кўрганларнинг ва "Калом”нинг хизматчиси бўлганларнинг гувоҳликларига кўра тартиблашга бир неча кимса ҳаракат қилганлиги учун, мен ҳам, бир бошдан ҳаммасини диққат билан ўрганиб чиққан ҳолда, тартиб билан сенга ёзмоқликка жазм қилдим, эй фазилатли Теофилос; токи сенга ўргатилган каломнинг тўғрилигини англаб етгайсен”. Илк сатрдаёқ Лукани, "тўпори ёзувчи" Маркосдан ажратиб турган хусусиятни кўришимиз мумкин. Унинг Инжили классик юнончада ёзилган бўлиб, том маънодаги адабий асардир. Лука, маданиятли бир мушрик бўлиб, насронийликни кейинчалик қабул қилган эди. Унинг яҳудийларга нисбатан қандай муносабатда бўлганлиги маълум. О. Кулманн таъкидлаб ўтганидек, Лука, Маркоснинг ўта яхудиёна жумлаларини ташлаб кетган. У, Ҳз. Исонинг яҳудийларнинг шаккокликларига қарши айтган гаплари ва унинг яҳудийлар нафратланган Самирияликларга нисбатан яхши муносабатда бўлганлигига эътиборни қаратади. Ҳолбуки, Матта Ҳз. Исонинг, ўз ҳаворийларига Самирияликлардан узоқ туришларини маслаҳат берганлигини таъкидлайди. Шунга ўхшаш, Инжил муаллифларининг, Ҳз. Исони, ўз шахсий қарашларидан келиб чиққан ҳолда "гапиртирганликлари"ни кўрсатувчи кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Шунга асосланган ҳолда, Инжил муаллифларининг, Ҳз. Исонинг сўзларини ўз жамоатларининг қарашларига мувофиқ тарзда бизга етказганликларини айтишимиз мумкин. Шундай бўлганидан кейин Инжилларнинг "кураш асарлари" ёхуд "маълум тарихий шароит маҳсули" эканлигини қандай инкор қилиш мумкин? . Лука Инжилининг умумий руҳи билан Матта Инжилининг умумий руҳини бир-бирига солиштириб кўришнинг ўзиёқ, буни исботлаш учун кифоя қилади. Лука ўзи ким? Павел баъзи мактубларида тилга олган табиб билан Инжил муаллифи Лукани битта шахс, деб ҳисобламоқчи бўлинган. Окуменик таржиманинг фикрича, "кўпчилик мазкур Инжил муаллифининг, касалликларни жуда яхши тавсифлашини унинг табиб бўлганлигидан далолат, деб билган". Бундай хулоса жуда ҳам муболағалидир. Лука, том маънода бир "касаллик" тавсифини келтирмайди; "у ишлатган сўзлар, ўша замонда бутун маданиятли инсонлар томонидан ишлатилар эди". Лука исмли бир киши, Павелга йўлда ҳамроҳлик қилган эди. Қизиқ, бу икки шахс битта одаммикан? Бу хусусда О. Кулманннинг фикри қуйидагича: Баъзи унсурларга суянган ҳолда, Инжилнинг қачон ёзилганлигини тахмин қилиш мумкин: Лука, Маркос ва Маттанинг Инжилларидан фойдаланган. Окуменик таржима да айтилишича, "чамаси Лука, 70-йилда Қуддуснинг Титус аскарлари томонидан қуршаб олиниб, ёқилганлигини билган". Шунга кўра, Инжил 70-йилдан кейин ёзилган бўлиши керак. Ҳозирги танқидчилар унинг ёзилишини 80-90-йилларга нисбат берадилар. Бироқ, кўпчилик унинг яна ҳам олдинроқ ёзилганлигини айтади. Луканинг баъзи ҳикоялари ўзидан олдинги муаллифларнинг ҳикояларидан анча фарқ қилади. Юқорида бу ҳақда қисқача айтиб ўтган эдик. Окуменик таржима нинг 181-саҳифаси ва унинг давомида шу хусусда сўз юритилади. О. Кулманн Янги Аҳд асарининг 18-саҳифасида Лукада бўлгани ҳолда, қолган Инжилларда йўқ ҳикояларни зикр қилади. Луканинг, Ҳз. Исонинг болалигига оид ҳикоялари бошқа Инжилларда учрамайди. Матта эса, Ҳз. Исонинг болалиги ҳақида Лукадан бошқачароқ тарзда ҳикоя қилади. Маркос бу ҳақда ҳеч нарса демайди. Матта билан Лука, Ҳз. Исо ҳақида бошқа-бошқа шажара жадвалларини берадилар: Зиддият ва чалкашлик шу даражада кўпки, бу алоҳида бир мавзу бўлади. Орадаги фарқни шундай изоҳлашимиз мумкин: Матта яҳудийларга қарата хитоб қилганлиги учун, шажарани Ҳз. Довуддан Ҳз. Иброҳимга боғлайди. Аввал мушрик бўлиб, кейин насронийликни қабул қилган Лука эса, уни яна ҳам олидинроқ қилиб кўрсатади. Бироқ, ҳар икки шажара ҳам Ҳз. Довуддан кейин бир-бирига зид рақамларни беради.
Ҳз. Исонинг рисолатини, кўпгина ўринларда Лука, Матта ва Маркос ҳар хил ҳикоя қиладилар.
Насронийликнинг муҳим унсурларидан бўлган Eucharistie (Ўкаристи) ”Ўкаристи” – "инсон еб-ичган муқаддас нон ва шаробда Тангрининг борлигига ва инсоннинг буни еб-ичиш асносида Тангри билан бирлашишига ишониш". Эски Мисрда, Юнонистон ва Митра динида шундай эътиқод бўлган. Насронийлар маросим пайтида еган нонлари ҳамда ичган шаробларида ўзлари тангрилаштирган Исо пайғамбарнинг бадани ва қонининг ҳақиқатан ҳам борлигига, ҳақиқатан ҳам унга қовушганликларига ишонадилар.
Бу мавзу Лука билан қолган икки Инжил муаллифлари орасида бошқа-бошқа ибоараларни қўланганлигини кўрамиз. Юҳанна билан солиштириб кўриш мумкин эмас. Зеро, бу Инжилда Ўкаристи ҳақида сўз юритилмайди. М. П. Рогуэт, Initiation a l Evangile асарида (75-саҳифа) ўкаристи ҳақида Лука ҳикоя қилган ривоятнинг (22, 19-24) деярли бир хил бўлган Матта (26, 26-29) ва Маркос (14, 22-24) ривоятларидан фарқли эканини таъкидлайди. "Айни пайтда Луканинг ҳикояси, Ст. Павелнинг (Коринтосликларга биринчи мактуб, 11, 23-25) ҳикоясига жуда ҳам яқиндир". Олдин кўриб ўтганимиздек, Луканинг Ҳз. Исонинг самога кўтарилиши мавзусида ёзганлари, унинг ўзига нисбат берилган ва Янги Аҳднинг бир бўлимини ташкил этган Расулларнинг ишлари китобидаги маълумотларга зиддир. Муалллиф Инжилда "самога кўтарилиш"нинг Паскаля куни воқеъ бўлганини айтгани ҳолда, Расулларнинг ишлари да ундан қирқ кун кейин юз берганлигини билдиради. Бу зиддиятлар, насроний муфассирларининг ғалати шарҳларига ҳам асос бўлиб хизмат қилган. Фақат, холис бўлишга уринган муфассирлар (Окуменик Инжил таржимасининг тафсирчиларига ўхшаган) Луканинг, "воқеаларни ўз ҳолича тасвирламаганлиги"ни тан олишга мажбур бўладилар. Худди шу Луканинг асари бўлган Расулларнинг ишлари даги ривоятлар билан тирилган Исо ҳақидаги Павелнинг ҳикояларини муқояса қилган М. П. Канненжессер, Лука ҳақида шундай хулосага келади: "Лука, тўрт Инжил муаллифи орасида энг хассос ва энг адибидир; у ҳақиқий романнависдир".


ЮҲАННА ИНЖИЛИ

Юҳанна Инжили қолган уч Инжилдан тамоман фарқ қилади. М. П. Рогуэт, юқорида номи зикр қилинган китобида, илк уч Инжил ҳақида сўз юритганидан сўнгра, тўртинчи Инжил ҳақидаги мақоласини қуйидаги сарлавҳа билан бошлайди: "Бошқа бир дунё". Ҳақиқатан ҳам, бу китоб бутунлай бошқа бир дунё: мавзуларнинг, ҳикоялар ва хитобларнинг тартибланиши ҳамда танланишидаги фарқлилик, жўғрофий ва хронологик маълумотлардаги фарқлилик, ҳатто диний қарашлардаги фарқлилик. . . (О. Кулманн)
Юҳанна, Ҳз. Исонинг сўзларини қолган Инжиллардагидан тамоман бошқача бир тарзда нақл қилади. Бу хусусда М. П. Рогуэт қуйидагиларни ёзади: Синоптик Инжиллар, Ҳз. Исонинг сўзларини "кескин, сўзлашув услубига яқин бир тарзда" нақл қилганлари ҳолда, Юҳаннада ҳаммаси мушоҳададан иборат. Ҳатто шу даражадаки, баъзан ўз-ўзимизга савол беришга мажбур бўламиз:
"Сўзлаётганҳақиқатдан ҳам Исоми ёкиинжилни ёзаётган шахс тахриридан ўтган нарсаларми?”
Хўш, ушбу китоб муаллифи ким бўлган? Бу савол кўп баҳсларга сабаб бўлган эди.
Рогуэт ва Триколарнинг фикрича бу китоб муаллифи Юҳанно - Завидеевнинг ўғли ва Яъқубнинг қардошидир. У – диний китобларда исми зикр қилинган ҳаворийдир.
Чормих ҳодисасидан олдинги ”Сўнгги машварат” чоғида уни, Ҳз. Исонинг ёнида тасвирлайди. Юҳанна Инжилининг, сиймоси ҳаммага маълум бўлган ҳаворий Юҳаннанинг асари эмаслигини ким ҳам тасаввур қила оларди? Мазкур тўртинчи Инжилнинг олдингиларидан анча кейин ёзилганлиги бундай даъвога асос бўлолмайди. Унинг сўнгги нусхаси биринчи асрнинг охирларида ёзилган бўлиши керак. Сўнгги таҳрири Ҳз. Исодан олтмиш йил кейин амалга оширилган, деб ҳисоблаган тақдиримиздагина муаллифнинг, Ҳз. Исонинг ҳаётлик пайтида жуда ҳам ёш бўлиб, бир асрга яқин умр кўрган бир ҳаворий бўлганлигини қабул қилишимиз мумкин. М. П. Канненжессер, "Тирилиш" ҳақидаги тадқиқотида, Павелдан ташқари Янги Аҳд муаллифларидан ҳеч бирининг Ҳз. Исонинг тирилишига шоҳид бўлганлигини даъво қилолмаслигини ёзади. Шунга қарамай, Юҳанна ҳаворийларга, шу жумладан, ўзига ҳам Ҳз. Исонинг кўринганлигини ҳикоя қилади. Аввал Томасдан бошқа бутун ҳаворийларга, тўпланиб турган пайтлари (20, 19-24), кейин эса, орадан саккиз кун ўтиб, барча ҳаворийларига (20, 25-29) бирдан кўринган. О. Кулманн Янги Аҳд номли китобида бу ҳақда ҳукм чиқармайди. Окуменик Инжил таржимасининг таҳририяти, аксарият танқидчилар томонидан олдинга сурилган Инжил муаллифининг ҳаворий Юҳанна эканлиги ҳақидаги фикрга қўшилмасликларини, бироқ шунга қарамасдан, умуман, ҳаворий Юҳанна бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмаслигини таъкидлайдилар. Бироқ бутун далиллар, ҳозирги матннинг бир эмас, бир неча муаллифнинг асари эканлигини кўрсатиб турибди. "Ҳозир қўлимизда мавжуд бўлган Инжил, муаллифнинг шогирдлари томонидан ёзилган бўлса керак. Шогирдлари 21-боб ва баъзи изоҳларни асарга илова қиладилар. (4, 1-2; 4, 44; 7, 37б; 11, 2; 19;35. . . )Зинокор хотин (7, 53-58) ҳикоясига келадиган бўлсак, ҳамма бу ҳикоянинг асли номаълум эканлигини (бу ҳикоянинг, Юҳанна Инжилининг асл нусҳасида йўқлиги айтилади. Ҳолбуки, каноник китобларда бор), китобга кейинчалик киритилганлигини айтади". Юҳанна Инжилидаги 19, 35-парча ўз кўзи билан кўрган одамнинг ҳикоясига ўхшайди (О. Кулманн). Бутун бошли Инжилда, муаллифига ишора қилган ягона жумла шудир: афсуски, муфассирлар бу жумлани кейинчалик илова қилинган, деб ҳисоблайдилар. О. Кулманн, бу Инжилга кейинчалик қўшилган иловаларнинг маълум эканлигини айтади: унингча, масалан, 21- бўлим ”Инжил матнини таҳрир қилган бир шогирднинг” асаридир. Муфассирларнинг хипотезаларини бир четга қўйиб турган тақдиримизда ҳам, энг машҳур насроний олимларининг фикри, тўртинчи Инжил муаллифи масаласининг жуда ҳам чалкаш эканлигини кўрсатмоқда. Юҳанна ривоятларининг тарихийлиги масаласида ҳам бир қатор эътирозлар мавжуд. Олдинги уч Инжил билан бўлган қарама-қаршиликлари очиқ-ойдин кўриниб турибди. О. Кулманн Юҳаннанинг, қолган уч Инжил муаллифидан бошқачароқ қарашга эга эканлигини айтади. "Нақл қилинган ҳикояларни танлаб олишда бўлгани каби, уларга қайси нуқтаи назардан ёндашиш масаласида ҳам шу қараш асос қилиб олинган. Шундай қилиб, муаллиф кўпгина сатрларни атай чўзади ва Руҳул қуддуснинг шахсан ўзига ваҳий қилган сўзларини Исонинг тилидан келтиради". Муфассирнинг фикрича, китобдаги чалкашликларнинг сабаби ҳам шу. Албатта, бу Инжил қолган Инжиллардан кейин ёзилганлиги учун, Юҳаннанинг, ўз қарашларини акс эттирадиган ҳикояларни танлаб олишини тўғри тушуниш мумкин. Шунингдек, бошқа Инжиллардаги ривоятларнинг бу ерда йўқлигидан ажабланмаслик керак. Окуменик таржимада шу қабилдаги ҳолатларга тўхталиб ўтилади (282-саҳифа). Бироқ бизни энг кўп ҳайратга соладиган нарса матндаги баъзи бўшлиқлардир. Насронийликнинг ибодат шартларидан бўлган ҳафталик ойин (масса)га ўхшаш биринчи даражали унсурнинг, Юханнадек мутафаккир бир Инжил муаллифи томонидан тилга олинмаслигини қандай тушуниш мумкин?. Ҳолбуки у, Чормих воқеасидан олдинги бир машваратни тасвирлар экан, бор-йўғи ҳаворийларнинг оёқларини ювишлари, Яхуданинг хиёнати ҳамда Петранинг инкорини нақл қилиш билан кифояланади. Бунинг акси ўлароқ, қолган уч Инжилда бўлмагани ҳолда, Юҳаннанинг ўзигагина хос бўлган ҳикоялар ҳам бор. Окуменик таржимада бу ҳақда айтиб ўтилади (283-саҳифа). Шунга асосланиб, бу ҳодисаларда қолган уч Инжил муаллифи пайқамасдан, фақат Юҳаннагина илғаб олган муҳим жиҳатларнинг борлигини айтиш мумкин. Фақат Юҳанна Инжилида вафотидан кейин тирилган Исонинг Табария кўли қирғоғида шогирдларига кўринганлигига ҳақида бир ҳикоя бордир (Юҳанна, 21, 1-14). Аслида бу, Лука Инжилидаги (Лука, 5, 1-11) мўъжизавий балиқ ови ҳикоясининг баъзи тафсилотлар илова қилинган шаклидан бошқа нарса эмас. Юҳаннабу ҳодисанинг Ҳз. Исонинг тирилишидан кейин содир бўлганлигини билдирган бўлса, Лука, Ҳз. Исонинг ҳаётлик пайтида юз берганлигини айтади. Бундай икки хил ҳолатдан ажабланмаслик мумкин эмас. Ушбу ҳикоя, Юҳаннанинг Инжилига кейинчалик илова қилинганлиги тан олинган 21-бўлимдан ўрин олган. Лука ривоятида Юҳанна исмининг тилга олинишидан бу ҳикоянинг тўртинчи Инжилга киритилганлигини тахмин қилиш мумкин. Бу ишни амалга ошириш жараёнида Инжил матнини ўзгартирган шахс, Ҳз. Исонинг ҳаётлигида юз берган ҳодисани унинг вафотидан кейин, деб кўрсатади.
Юҳанна Инжили билан бошқа уч Инжил орасидаги муҳим фарқлардан бири Ҳз. Исо рисолатининг қанча давом этганлиги масаласидир. Маркос, Матта ва Лука, унинг бир йил давом этганлигини билдирадилар. Юҳаннага кўра эса, икки йилдан кўпроқ. О. Кулманн бу ҳолатга диққатни қаратади. Окуменик таржима эса, бу тўғрида қуйидагиларни ёзади:
"Синоптик Инжиллар узун бир Галила (ал-Ҳалил) даври, сўнгра Яхудага қилинган сафар ва ниҳоят, Қуддусдаги қисқа бир истиқомат ҳақида маълумот берадилар. Ҳолбуки Юҳанна, бир қишлоқдан иккинчи бир қишлоққа бориш-келишлар ҳақида гапиради. Яхудада ва хусусан Қуддусда (1, 19-51; 2, 13-3; 36; 5, 1-474 14, 20-31) узоқ муддат турганлигини айтади. У, Ҳз. Исо иштирок этган паскаля байрамлари ҳақида сўз юритади. (2, 13; 5, 1; 6, 4; 11, 55) ва шундай қилиб, Ҳз. Исо рисолатининг икки йил давом этганлигини тахмин қилади. Хўш, кимга ишонсак бўлади? Маттагами, Лукагами ёки Юҳаннага?...


ИНЖИЛЛАРНИНГ МАНБАЪЛАРИ

Инжил матнлари устида олиб борилган тадқиқотларга асосланибберган маълумотларимиз матларнинг "узуқ-юлуқ", ”чалкашлик ва зиддиятлар”дан иборат эканлигини кўрсатмоқда. Қўштирноқ ичида берилган иқтибослар Окуменик таржима тафсирчиларига оиддир. Кенгроқ маълумот олиш учун адабиётларнинг ўзига мурожаат қилиш мумкин. Чунки бу мавзудаги хулосалар жуда ҳам муҳимдир. Инжиллар ёзилган даврдаги дин тарихига оид маълумотлар баъзи хусусларни изоҳлаб бериши мумкинлигини юқоридаги мисолларда кўрган эдик. Фақат яна ҳам чуқурроқ таҳлил қилиш ва бу мавзуда замонавий маълумотлардан фойдаланган ҳолда Инжил муаллифларининг қайси манбаълардан истифода қилганликларинибилиб олиш мумкин. Матнлар тарихининг, улардаги баъзи жиҳатларни изоҳлай олиб - олмаслигини тадқиқ қилиш, шубҳасиз, қизиқарли бўларди. Черков оталари даврида, манбаълар масаласига, жуда ҳам жўн ёндашилар эди. Милоддан кейинги илк даврларда манбаъ сифатида Матта Инжили асос қилиб олинар эди. Юҳанна Инжили тамоман бошқача бўлганлигидан манбаъ ўлароқ Маркос ва Лука Инжилларигагина мурожаат қилинар эди. Ст. Августин, анъанавий тартибда иккинчи ўринда келадиган Маркос Инжилининг Маттаникидан мукаммалроқ эканлигини ва уни тугаллаб келаётганлигини, ёзма нусҳаларда учинчи ўринда турган Луканинг эса, ўзидан олдинги икки Инжилдан фойдаланганлигини ёзган эди. Унинг фикрича, Лука Инжилининг кириш қисми ҳам буни тасдиқлайди. Бу даврнинг муфассирлари ҳам, матнлар орасидаги ўхшашликларни ҳисобга олган ва биз айтаётган икки ёки уч Инжилда кўпгина ўхшаш жиҳатларни топган эдилар. Окуменик таржима муфассирлари, ҳозирги кунда Инжилларда мавжуд бўлган бир хил жумлаларнинг сонини қуйидаги миқдорда кўрсатмоқдалар:

Ҳар уч синоптик Инжилдаги бир хил жумлалар:
330
Маркос ва Матта Инжилидаги бир хил жумлалар:
178
Маркос ва Лукадаги бир хил жумлалар:
100
Матта ва Лукадаги бир хил жумлалар:
230
бу уч Инжил муаллифидан ҳар бирининг ўзига хос жумлалари сони қуйидагича:
Матто:330
Лука:53
Маркос:500

Черков оталаридан кейин ўтган 15 асрдан кўпроқ вақт ичида, яъни XVIII - асрнинг охирларигача Инжил муаллифлари фойдаланган манбаълар хусусида анъаналарга риоя қилиш билан чекланилди. Ҳар бир Инжил муаллифининг топилган маълумотларга қолган муаллифлар наздида янгидан мурожаат қилиб, ўзининг шахсий услуби ва нуқтаи назарига кўра ёзилганлиги ҳақида фақат бизнинг замонимиздагина ўйлаб кўрила бошланди. Бунинг натижасида ривоятларнинг манбаъларига эътибор қаратилди. Бу иш, бир тарафдан оғзаки ривоятлар, бир томондан эса, арамча ёзилган умумий манбаъни (бу манбаъ ҳалигача топилган эмас) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди. Арамча манбаъ, турли ривоятларнинг парчаларидан иборат бўлиб, ҳар бир Инжил муаллифининг ўз асарини ёзиш жараёнида шу парчалардан истифода қилганлиги тахмин қилинмоқда. Тадқиқотлар, яқин бир асрдан буён, борган сари комплекс тус олган қатор назарияларнинг ўртага ташлади.
1863 йили пайдо бўлган “Холтсманнинг икки манбаъ назария”си диққатга сазавордир. Кулманн ва Окуменик таржима муфассирлари назариясига кўра, биринчидан: Матто ва Лукани инжил ёзишига Марк инжили сабаб бўлган эмиш, иккинчи томондан эса, ҳозиргача топилмаган умумий бир манбаъдан фойдаланганлар. Шунингдек, Матта билан Луканинг, ўзларига тегишли алоҳида - алоҳида манбаълари ҳам бор. Улар схема ҳолида ифодаланган. О. Кулманн, схеманинг қуйидаги жиҳатларини танқид қилади:
1. Матта билан Лука фойдаланган Маттанинг асари, унинг Инжили эмас, балки ундан олдинроқ ёзилган бир асари бўлиши керак.
2. Мазкур схемада энг муҳим унсур бўлган оғзаки ривоятга унчалик эътибор берилмаган. Оғзаки ривоят ё 30 - 40 йил давомида, Ҳз. Исонинг сўзлари ва унинг рисолати билан боғлиқ тафсилотларни ўзида сақлаб қолган. Ҳар бир Инжил муаллифи, бу оғзаки ривоятларни ижод қилган турли насроний жамоатларининг вакилларидир. Инжилларнинг манбаълари хусусида матн танқиди ҳақидаги сўнгги тадқиқотлар матнларнинг келиб чиқиш жараёнининг яна ҳам мураккаброқ бўлганлигини кўрсатмоқда. Қуддус Муқаддас Китоб мактабининг профессорларидан М. П. Беноит ва М. П. Боисмард Synopse des quatre Evangiles (1972-73) номли асарларида ривоятнинг келиб чиқишига параллел равишда матнларнинг ҳам турли босқичлар ҳолида шаклланганлиги тўғрисида ёзадилар. Китобнинг Боисмардга тегишли қисмини ўқувчиларга тақдим қилар экан, М. П. Беноит қуйидагиларни ёзади: ". . . ривоятнинг шаклланиши жараёнида пайдо бўлган сўз ва ҳикоя шакллари, илк даврлардаги сўз ва ҳикояларчалик ишонарли эмас. Бу асарни ўқиганларнинг бир қисми, Ҳз. Исонинг фалон сўзининг, у қўйган фалон масаланинг, ўзи ҳақида билдирган фалон маълумотнинг, биз ҳозир Инжилларда ўқиётган шаклда берилмасдан, уларни бизга етказган шахслар томонидан кўздан кечирилганлиги ҳамда силлиқланганлигини кўрсалар, эҳтимол, ажабланар ёки хижилланган бўлар эдилар. Бундай тарихий тадқиқотларга ўрганмаганлар учун ажабланарли ёхуд кишини ноқулай аҳволга солувчи манбаъ, ҳақиқатан ҳам мавжуддир". Матнларни бизга нақл қилганлар, маълум маънода уларни қайта ишлаганлар. М. П. Боисмард, бизга бунинг схемасини чизиб беради. Бу схема, аслида, "икки манбаъ назарияси" деб аталган назариянинг ривожлантирилган шаклидан бошқа нарса эмас. Схема, матнлар устида олиб борилган тадқиқотлар ва муқоясалардан кейин чизилганки, бу тадқиқотларни хулосалашнинг имкони йўқ. Бу билан қизиққан ўқувчиларга батафсил маълумот олишлари учун Парижда, Cerf нашрларида чиққан асл нусхага мурожаат қилишларини тавсия қиламиз. А, Б, С, О ҳарфлари билан кўрсатилган тўртта асосий ҳужжат, Инжилларнинг асосий манбаъларини билдиради.
А ҳужжати яҳудий - насронийларга оид боб, Матта ва Маркосга таъсир кўрсатган асосий ҳужжатдир.
Б ҳужжат, мушрик - насронийларга қаратилган ва А ҳужжатнинг янгича шарҳидан иборат бўлган бир ҳужжатдир.
С ҳужжат, Маркос Лука ва Юҳаннага илҳом бағишлаган ҳужжатдир.
Q (ку) ҳужжат, Матта билан Лука истифода қилган муштарак манбаъларнинг аксариятини ташкил қилади: яъни, бу ҳужжат юқорида номи тилга олинган "икки манбаъ назарияси"да "муштарак ҳужжат" деб аталган ҳужжатдир. Бу асос ҳужжатлардан ҳеч бири, ҳозир қўлимизда бўлган матнларнинг охирги нусхасига кирмаган. Бу ҳужжатлар билан охирги нусха орасига бошқа бир қанча нусхалар кириб қолганки, муаллиф уларни "Ора Матта", "Ора Маркос", "Прото - Лука ва Юҳанна" деб атайди. Тўрт Инжилнинг сўнгги нусхасига асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар ана шу тўрт ора ҳужжатдир. Буларнинг ҳар бири, шу номлар билан аталган нусхалар билан бир қаторда, қолган Инжилларга ҳам таъсир кўрсатган. Булар ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиш учун умумий схемага қараш керак.
Муқаддас Китобнинг ушбу таҳлилидан чиққан хулосалар жуда катта аҳамиятга эга. Булар шуни исбот қилмоқдаки, Инжил матнларининг (бироздан кейин кўриб чиқамиз) маълум бир тарихи бўлгани каби, М. П. Боисмарднинг таъбири билан айтганда, муқаддимаси (prehistoire) ҳам бордир. Хулоса қиладиган бўлсак, сўнгги нусхалардан олдин, ора ҳужжатлар аврида, уларга бир қатор ўзгартишлар киритилган. Масалан, мўъжизавий балиқ “ови"га ўхшаш, Ҳз. Исо ҳақида жуда яхши илинган бир воқеанинг Лука томонидан унинг "ҳаётлик пайтида", Юҳанна томонидан эса, "ўлганидан кейинги тирилиш воқеасидан сўнгра" деб кўрсатилишининг сабаби шу тариқа аён бўлаяпти.
Булардан келиб чиқадиган хулоса шу: биз Инжилни мутолаа қилиш жараёнида бундан кейин Ҳз. Исонинг сўзларини ўқиётганлигимизга асло ишонч ҳосил қилолмаймиз. М. П. Беноит, ўқувчиларни шу ҳақда огоҳлантиради ва бу ҳолатни қуйидагича изоҳлайди: "Шояд у (Инжил ўқувчиси) Исонинг ўз овозини эшитмаса ҳам, Черковнинг (насронийликнинг – Тарж. ) овозини эшитади. У, бир замонлар Ер юзида овози янграган, эндиликда бизга иззати ила хитоб қилаётган Нажоткоримиз томонидан илоҳий тарзда масъул қилиб қўйилган Черковга ишонади". Баъзи матнларнинг бизга ўз ҳолича етиб келмаганлигини кўрсатиб турган бу далилни, уларнинг, Ҳз. Исонинг сўзларини қандай бўлса, шундайлигича бизга етказганликларини даъво қилган Ватикан II Консилининг қуйидаги сўзлари билан қандай қилиб, мос деб бўлади; " У (Черков) ҳеч иккиланмасдан тарихий, деб ҳисоблаган бу тўрт Инжил, Тангри ўғли Исонинг самога кўтарилгунича инсонлар орасида кечирган ҳаёти давомида, уларнинг нажот топишлари учун қилган ишлари ва таълимотини ҳақиқатан ҳам, ўз ҳолича нақл қилганлар". Қуддус Муқаддас Китоб мактабининг тадқиқотлари, Консилнинг даъвосини пучга чиқараяпти.


МАТНЛАРНИНГ ҲИКОЯСИ

Инжилларнинг, ёзилар-ёзилмас, янги туғилган насронийликнинг асосий Муқаддас Китобларини ташкил қилганликлари ва уларга Янги Аҳдга қаралганидай, қимматли деб қаралганлигига ишониш, хатодир. У даврда ҳокимият Черковнинг қўлида эди. Биринчи матналар, Инжиллардан анча олдин ёзилган Павелнинг мактублари эди; ахир, улар Инжиллардан бир неча ўн йиллар муқаддам ёзилган эмасмиди?. . Баъзи муфассирларнинг ёзаётганидай, 140 - йилдан олдин ҳеч қандай Инжил коллексияси топилган эмас. Тўрт Инжил фақат 170 - йилга келибгина каноник мақомига эга бўладилар. Насронийликнинг бу илк даврларида, Ҳз. Исо ҳақида ёзилган бошқа бир қанча асарлар ҳам бор эди. Бу китоблар кейинчалик ишончсиз, деб топилиб, Черковга, уларни яшириб қўйиш буюрилган. Бу китобларга берилган "апокрифс" деган уйдирма ном ҳам шундан келиб чиққан. Окуменик таржимада ёзилгани каби, "ҳамманинг ҳурматига сазовор" бўлганликлари учун бу китоблардан баъзилари яхши сақланиб қолган. Борнабанинг "gugare" си ёхуд мактублари шулар жумласидандир. Бироқ, қолган асарлардан баъзи парчаларгина олинган, холос. Бу китоблар нотўғри, деб ҳисобланганлиги учун мўъминлардан яширилган. Шу билан бирга, Насираликларнинг Инжиллари, Ибронийларнинг Инжиллари, Мисрликларнинг Инжиллари, Черков оталари муносабат билдирган асарлар, каноник Инжилларга жуда ҳам ўхшар эди. Томас Инжили ва Барноба Инжили ҳам шундай. Бу уйдирма Инжилларнинг баъзилари, халқ оғзаки ижодининг маҳсули бўлган бир қатор ақл бовар қилмайдиган тафсилотларни ўз ичига олган. Устига - устак, уйдирма Инжиллар ҳақида асар ёзган муаллифлар, улардаги энг кулгили парчалардан иқтибослар келтирадилар. Бироқ, бундай парчаларни бутун Инжилларда учратиш мумкин. Бу ерда фақатгина Маттанинг, Ҳз. Исонинг вафоти асносида юз берган воқеалар ҳақидаги хаёлий тасвирларини эслатиб ўтиш билан кифояланамиз. Насронийликнинг илк даврларида ёзилган барча асарларда ҳақиқатдан узоқ парчаларни топиш мумкин. Айни пайтда, уларни эътироф этиш олижаноблик бўлур эди. Ҳз. Исо ҳақидаги асарларнинг кўпчилиги, энди қурилаётган Черков ташкилотини матнларни саралаб олишга ундади. Тахминан 100 Инжил бекор қилинди. "Канон" деб аталган аталган расмий янги Янги Аҳд матнларига Инжиллардан бор-йўғи тўрттаси киритилди. II-асрнинг ўрталарида Марсион, черковни қаттиқроқ туришга мажбур қилди. Ашаддий яҳудий душмани бўлган бу одам Эски Аҳдни бутунлай инкор қилгани каби, Ҳз. Исодан кейин ёзилган асарлар ичидан яҳудий унсурлари бўлган ҳамда яҳудий-насроний анъанаси асосида ёзилганларига қарши чиқди. Марсион, Павелнинг мактублари ва Лука Инжилидан ташқари бирорта матнни ҳақиқий деб ҳисобламас эди; Лука Инжилини мўътабар, деб ҳисоблашининг сабаби эса, Лукани Павелнинг одами деб билганлигидир. Черков, Марсионни "бидъатчи" деб эълон қилди ва ўзи "Канон"га Павелнинг бутун мактубларини киритди. Шу билан бирга, Матта, Маркос, Лука ва Юҳанна Инжилларини ҳам четда қолдирмади ва уларга Расулларнинг ишларига ўхшаш бир қатор бошқа асрларни ҳам илова қилди. Шу билан бир қаторда насроний тақвимининг илк даврларида расмий рўйхат ҳам ўзгаришларга учрайди. Кейинчалик уйдирма, деб ҳисобланган баъзи асарлар бу рўйхатга вақтинча киритилган эди; ҳолбуки қўлимизда бўлган Янги Аҳд таркибига кирган асарлар, у даврларда "Канон"дан ташқарида эди. Бу масаладаги иккиланишлар 393 йилдаги Хиппона 397 йилдаги Картаса Консилларига қадар давом этди. Бироқ бу "Канон"да тўрт Инжил ҳамма вақт бор эди. Ниҳоятда муҳим бўлган ва Черков томонидан "уйдирма" эканлиги олдинга сурилган бу асарларнинг йўқолганлиги ниҳоятда ачинарлидир. Улар катта тарихий аҳамиятга эга асарлар эди. М. П. Боисмард, юқорида номи тилга олинган асарда, расмий тўрт Инжил билан бирга Черков томонидан "уйдирма" эканлиги баён қилинган асарлар ҳақида ҳам сўз юритади. Унинг айтишича, тўртинчи аср охирларида ҳам у китоблар кутубхоналарда сақланган экан.
Бу асрда насроний адабиёти анча тартибга келган эди. Ўша асрга инжилнинг энг эски нусхалари мансуб бўлган. Ундан олдинги нусхалар 3 асрга тегишли папирусларнинг парчалари эди, улар орасида II-асрга оид деб тахмин қилинган бир ҳужжат, узуқ - юлуқ парчалардан иборат. Терига ёзилган энг эски икки нусха, IV - асрга оид юнонча нусхадир. Булар, қаерда топилганлиги номаълум бўлган ва Ватикан кутубхонасида сақланаётган Кодекс Ватиканус нусхаси билан Сино тоғидан топилган ва Лондондаги Бритиш Музеумда сақланаётган Кодекс Ватиканус нусхаларидир. Булардан иккинчиси икки уйдирма асарни ҳам ўз ичига олган. Окуменик таржимага суянадиган бўлсак, бугун дунёда, IX - асрдан қолган яна 250 та нусха бўлиши керак. Фақат, "бизгача етиб келган Янги Аҳд нусхалари бир - бирининг такрори эмас. Аксинча, улар орасида кўпгина фарқларни кўриш мумкин. Бу фарқларнинг баъзилари грамматик фарқлар бўлса, баъзан мазмунан бутунлай бошқача ёзувларни ҳам учратиш мумкин". Матн фарқларини кўриш учун Novum Testamentum I graese асарини кўздан кечириш кифоя. Бу асар, бир таркиб матни бўлиб, "васатий" (ўртача) деб аталган юнонча матнни ҳам ўз ичига олади. Ҳар қандай матн ҳақида тортишиш мумкин. Агар у "мўътабар" бўлса ҳам. Кодекс Ватиканусда шунга доир мисолни кўриш мумкин. Ватикан томонидан чиқарилган 1965 - йил нашри қуйидаги изоҳни ҳам ўз ичига олган: ". . . бир неча асрлардан кейин (X ёки XI - аср эканлиги тахмин қилинади), бир котиб, хато, деб билганларидан ташқари, бутун матнларни сиёҳ билан янгидан қоғозга кўчиргандир". Матннинг бир неча ўрнида, биринчи навбатда жигарранг ҳарфлар билан ёзилганлари танлаб олинган. Улар, қолган қисмлардан анча фарқ қилади. Бу тузатишнинг тўғри эканлигига ҳеч қандай далил йўқ. Қолаверса, изоҳда шундай дейилади: "Асрлар давомида ёзувларга тегинган турли қўллар, ҳалигача қатъий бир шаклда фарқлай олинган эмас; тузатишларнинг бир қисми матнлар қайтадан кўздан кечирилаётган бир пайтда амалга оширилган. Ҳолбуки, бутун қўлёзма китобларда, бу ёзувнинг тўртинчи асрдан қолганлиги айтилади. "Баъзи қўллар”нинг орадан асрлар ўтгач, матнни ўзгартира олганлигини тушуниб етиш учун Ватикан манбаъларига мурожаат қилиш керак бўлади. Бунга қарама-қарши ўлароқ, бошқа матнларни солиштириб кўриш имкони борлигини айтиш мумкин. Бироқ, мазмунан бутунлай фарқли ривоятларни нимага асосланиб танлаб олиш мумкин? Маълумки, у ёки бу котибнинг тузатиши натижасида матн ўзининг охирги шаклига келган. Кейинроқ кўриб ўтадиганимиз
– Юҳанна Инжилида, Параклет билан боғлиқ битта сўз, парчанинг мазмунини бутунлай ўзгартириб юборган. Бу матн, диний нуқтаи назардан тамоман бошқача бир маънога эга бўлиб қолган. Ривоятлардаги фарқ тўғрисида О. Кулманн "Янги Аҳд" номли асарида қуйидагиларни ёзади: "Булар баъзан муаллифнинг иродасига боғлиқ бўлмаган хатолардир. Котиб баъзида бир сўзни ташлаб кетади ёки аксинча, уни икки марта ёзади. Ёки бўлмаса, фаромушлик билан бутун бошли жумлани ташлаб кетади. Баъзи тузатишлар эса, атайин қилинган; тузатувчи ё шахсий тушунчаларига кўра матнни ўзгартиришга ўзини ҳақли, деб ҳисоблайди; ёки икки матнни бир - бирига яқинлаштиришга ҳаракат қилади. Янги Аҳд матнларининг ўзидан олдинги илк насроний асарларидан ажратиб олинган ва уларга Муқаддас Китоб назари билан қараш бошлангандан сўнгра, котиблар матнларга ўзгартиришлар масаласида иккиланиб қоладилар. Котиблар тўғри матнларни кўчираётганликларига ишонар ва ривоятлар орасидаги фарқларни шу тариқа аниқлар эдилар. Котиблар, баъзан унча тушунарли бўлмаган ўринларни изоҳлаш учун матннинг ҳошиясига баъзи нарсаларни илова қилиб кетар эдилар. Ундан кейин шу асарни кўчирган котиб, матн ҳошиясидаги фалон жумланинг, фалон салаф томонидан ёзилаётган пайтда, унутиб қолдирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, изоҳларни матннинг ичига қўшиб юборар ва шундай қилиб, янги матн тушуниб бўлмайдиган ҳолга келар эди. Баъзи нусхаларнинг муаллифлари матнларга эркин ёндашганлар. Бу ҳолат, юқорида номи тилга олинган мўътабар икки нусхадан кейин, энг кўп эътибор берилган нусхалардан саналган VI - асрга оид Codex Bezac Cantabrigiensis га ҳам хос. Ҳойнаҳой, котиб Ҳз. Исонинг шажара жадвалини Матта ва Лука Инжилларида бошқача эканлигин англаб етгач, Лука Инжилига ҳам Матта Инжилидаги шажара жадвалини киритган бўлса керак. Маттанинг жадвалида Луканикидан озроқ исм берилгани учун, уни баъзи иловалар билан ҳам тўлдирган. Ст. Еромнинг "Вулгейт"и (IV- аср) ёхуд энг эски таржималарчалик (“Ветус Итала” каби) лотинча таржималар, сурёнийча ва ё қибтийча таржималар каби, ё бўлмаса, ҳақиқий юнонча нусхаларчалик аслига тўғри келадими? Бу матнлар яна ҳам эскироқ нусхаларга асосланиб ёзилган ва булар ҳам олдингиларига ўхшаб, бизгача етиб келмаган бўлиши мумкин. Бу тўғрида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу ривоят фарқлиликларининг ҳаммаси, бир қатор муштарак хусусиятларни жаъм этган мавзулар ҳолида тасниф қилина олган. Яъни, О. Кулманн айтганидек: – Сурёнийча бир матн ҳақида сўз юритилади. Кўпчилиги юнонча бўлган энг эски нусхалар шу матнда тўпланган. Бу матн, XVI- асрдан буён матбаа воситаси билан Оврупода кенг тарқалган. Мутахассисларнинг айтишига қараганда, бу матн энг кўп бузилган матн бўлса керак;
– Шу билан бирга, эски лотинча тажималари билан Ғарб матнидан ва ҳам лотинча, ҳам юнонча бўлган Codex Bezae Cantabrigiensis ҳақида гапирилган. (Окуменик таржимага кўра, изоҳлар, тушунарсиз ифодалар, қўшимча ва мослаштиришлар бу матннинг ўзига хос хусусиятларидандир) ;
– "Нотр" деб аталган матнга эса, Кодекс Ватиканус ҳам илова қилинган. Айтилишича, Кодекс Синаитикус биронта сўз қўшилмаган, жуда ҳам соф матн; бир қатор камчиликларга қарамасдан, Янги Аҳд нашрларига шу матн асос қилиб олинаяпти. (Окуменик таржима). Шу маънода, замонавий матн танқидининг энг асосий вазифаси "асл нусхага энг кўп яқин бўлган матнни" аниқлашдан иборатдир. "Асл нусханинг ўзини қўлга киритишдан ҳар ҳолда умид қолмади". (Окуменик таржима).


III. ЭСКИ АҲД ВА ЗАМОНАВИЙ ИЛМ-ФАН.
ЭЪТИРОЗЛАР

Эски Аҳдда, шу жумладан, Инжилларда ҳам шундай, мурожаат қилинган мавзуларнинг жуда озчилигини замонавий илм-фан хулосалари билан муқояса қилиш мумкин. Фақат Муқаддас Китоб билан илм-фан орасида бирон-бир номутаносиблик топилган пайтдагина буларни "муҳим" мавзу дея оламиз. Бундан аввалги бўлимда Муқаддас Китобда, тарихий хатоларнинг борлигини қайд этган ва баъзи яҳудий ҳамда насроний муфассирлари томонидан кўрсатиб ўтилган бир қисм янглишликларни зикр этиб ўтган эдик. Ушбу муфассирлар, табиий равишда, бу хатоларнинг унчалик аҳамиятга эга эмаслигини исботлашга ҳаракат қиладилар; улар илоҳий муаллифнинг, тарихий воқеаларни диний мақсад билан ёритишини, шунингдек, тарихни ана шу мақсаддан келиб чиқиб ёзишини одатий ҳол, деб ҳисоблайдилар. Кейинроқ кўриб ўтадиганимиз – Матта Инжили ҳам худди шу йўлни тутган ва нотўғрини тўғри, деб қабул эттириш мақсадида (насроний муфассирлар томонидан) ана шундай изоҳлардан фойдаланган. Холис ва мантиққа асосланган бир муаллиф воқеаларни бундай акс эттирмаган бўлур эди. Мантиқий жиҳатдан ёндашиладиган бўлса, Муқаддас Китобда жуда кўп зиддият ва хатолар борлигининг гувоҳи бўламиз. Ҳикояга асос бўлиб хизмат қилган турли хил манбаъларнинг топилиши, битта воқеанинг икки хил ёритилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Фақат яна бир нарса бор: Турли замонларда матнга ўзгартиш киритишлар ва унга янгидан қўшилган иловалар ёхуд олдинроқ матнга изоҳ сифатида берилган иловаларнинг кейинчалик худди аслида бордай матннинг ичига олинишини соҳа мутахассислари исботлаб берганлар. Хатто баъъзи инсофли черков вакиллари ҳам шу нарсаларни тасдиқлаганлар. Мисол учун Де Во ўзининг Тақвин китобига ёзилган муқаддимасида жуда кўп ихтилофлар борлигидан хабар бериб ўтган. Биз уларнинг ҳаммасини бу ерда санаб ўтирмаймиз, чунки текшириш жараёнларида уларнинг бир-иккисига батафсил тўхтаймиз.
Тақвин китобининг матнларини ўқиган чоғимизда уларни сўзма-сўз қабул қилмаслик керак”. Мана, бир мисол:
Тақвин га кўра (6, 3) Тангри, Тўфондан олдин, бундан кейин инсоннинг умрини 120 йил қилиб белгилашга қарор қилади. ”Унинг умри бор-йўғи юз йигирма йил бўлади” деб ёзилган. Ваҳоланки, кейинги оятларда (Тақвин, 11, 10-32) Ҳз. Нуҳнинг авлодлари бўлган ўнта алоҳида-алоҳида авлодга мансуб шахсларнинг 148-600 йил атрофида умр кўрганликлари қайд этилади. (Ушбу бўлимда бериладиган Ҳз. Нуҳдан Ҳз. Иброҳимга қадар бўлган шажара жадвалига қаранг). Бу икки фикр орасидаги фарқ очиқча кўриниб турибди. Биринчи парча (Тақвин, 6, 3) Яхвиста матнидан бўлиб, юқорида кўриб ўтилгани каби, ҳар ҳолда м. о. X-асрга оид. Тақвиннинг иккинчи парчаси эса (11, 10-32), биринчисига нисбатан яна ҳам яқинроқ бир даврга (м. о. VI-аср) тегишли Руҳонийлар матнидан келмоқдаки, бу ривоят, шажаралардаги тартибларда умрнинг вақтлари хусусида батафсил маълумот беришнинг ва шунингдек, хатоларнинг манбаъсини ташкил этади. Замонавий билим билан ораларида мавжуд бўлган чалкашликларнинг яққол мисолларини Тақвинда кўришимиз мумкин. Бу чалкашликлар шу уч масалададир:
1. Дунёнинг яратилиши ва босқичлари;
2. Дунё яратилган замон билан Ер юзида инсон пайдо бўлган замон;
3. Тўфон ҳикояси.


ДУНЁНИНГ ЯРАТИЛИШИ

М. П. де Ваукснинг таъкидлаб ўтгани каби, Тақвин, ёнма-ён берилган яратилиш ҳақидаги икки ривоят билан бошланади. Уларнинг илмий хулосалар билан нечоғлик уйғун эканини билиш учун ҳар бири ҳақида алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келади.

ЯРАТИЛИШ ҲАҚИДАГИ БИРИНЧИ МАТН

Биринчи ривоят, биринчи бўлимнинг ҳаммаси билан иккинчи бўлимнинг илк жумлаларини ўз ичига олади. У, илмий жиҳатдан, хатоликларнинг яққол мисолидир. Уни, сўзма-сўз танқид қилишга тўғри келади. Қуйида бериладиган матнлар, Қуддус Муқаддас Китоб мактабининг таржимасидан олингандир. 1-бўлим, 1 ва 2- бўлимлар: "Тангри энг аввал кўкни ва ерни яратди. Ер бўм-бўш ва қоронғулик билан ўралган эди. Тангрининг руҳи, сувлар юзасида кезиниб юрар эди". Бу ўринда дунёни ташкил этган унсурнинг қоронғуликка кўмилганлигини қабул этиш мумкин, фақат бу даврда сувлар ҳақида гапириш мажоздан бошқа ҳеч нарса эмас. Бу жумла, ҳойнаҳой, бир афсонанинг ифодасидир. Коинот ташкил топишининг илк босқичидамаълум бир газ қобиғининг бўлганлигини тасаввур қилиш мумкин, аммо бу ерда "сув" ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. 3-5-жумлалар: "Ва Тангри деди: "Нур бўлсин" ва нур бўлди. Тангри нурнинг кўз қамаштирувчи эканини кўрди, ойдинликни қоронғуликдан ажратди. Тангри ойдинликни "кундуз", қоронғуликни эса, "кеча" деб атади. Бир оқшом ва бир субҳ бўлди: биринчи кун”. Коинотда сузиб юрган ойдинлик, юлдузлар системасидаги бетартиб ҳодисаларнинг натижасидир. Биз бу мавзуни ушбу китобнинг учинчи бўлимида кўриб чиқамиз. Ҳолбуки, яратилишнинг бу босқичида, Муқаддас Китобга кўра, юлдузлар хали йўқ эди; зеро, кўк қуббасининг "нурли юлдузлари"нинг Тақвиннинг 14-жумласида "кундузни кечадан ажратиш учун", "Ер юзини ёритиш учун" тўртинчи куни яратилганликлари баён қилинадики, бу мутлақо тўғридир. Фақат ҳосил бўлган натижа (нур) ни биринчи кун зикр қилиб, бу нурнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган унсур (“нурли юлдузлар”)ни уч кун кейин зикр қилиш мантиққа тўғри келмайди. Қолаверса, биринчи куни оқшом ва субҳ ҳақида гапириш мажозданбошқа нарса эмас; куннинг унсурлари ўлароқ, оқшом ва субҳ ҳақида фақатгина Ер ва унинг ўз юлдузи бўлган Қуёшнинг нурлари остида айланишидан кейингина гапириш мумкин. 6-8-жумлалар: "Тангри деди: "Сувларнинг ўртасида бир қубба бўлсин ва сувларни сувлардан ажратсин”. Ва шундай бўлади. Тангри, кўк қуббасининг остида қолган сувларни, устида қолган сувлардан ажратган кўк қуббасини яратди ва қуббани ”кўк” деб атади. Бир оқшом ва бир субҳ бўлди: иккинчи кун”. Сувлар афсонаси бу ерда ҳам сувларнинг, кўк қуббаси ёрдамида икки табақага ажралиши билан давом этмоқда. Тўфон ҳикоясида кўк қуббасининг, уст қисмдаги сувларнинг, ерга қуйилишига изн бериши билдирилади. Сувларнинг бундай йўл билан икки алоҳида қисмга бўлиниши тасвирини илмий жиҳатдан қабул қилиб бўлмайди. 9-13-жумлалар: "Тангри деди: "Кўкнинг остидаги сувлар бир ерга тўплансин ва қуруқлик ҳолида пайдо бўлсин” ва шундай бўлди. Тангри қуруқликни ”ер” ва сувликни "денгиз" деб атади ва Тангри бунинг гўзал бўлганлигини кўрди”. "Тангри деди: "Ер яшилликлар билан яшиллансин; ўт-ўланлар, навларига кўра уруғ қилсин, дарахтлар ичларида навларига кўра уруғлари бўлган мевалар берсин. "Ва Тангри бунинг гўзал бўлганлигини кўрди. Бир оқшом ва бир субҳ бўлди: Учинчи кун”.
Ер сув билан ўралган экан, Ер тарихининг қайсидир бир босқичида, қуруқлик парчаларининг сув юзига чиқишини илмий жиҳатдан изоҳлаш мумкин. Бироқ хали Қуёш яратилмасидан (Тақвин бунинг тўртинчи куни воқеъ бўлганлигини билдиради. ) ва кечалар билан кундузларнинг орқама-орқа келиши (Қуръонда баён қилингани каби –Тарж. ) бошланмасидан туриб, уруғлари ёрдамида кўпайгувчи наботот олами ҳақида гапириш жуда ҳам мантиқсиздир. 14-19-жумлалар:
"Тангри деди: "Кўк қуббасида, кундуз билан кечани айирмоқ учун нурли юлдузлар бўлсин; байрамлар учун бўлгани каби, саналарнинг кунлари учун ҳам ишорат бўлиб хизмат қилсинлар; ерни ёритмоқ учун кўк қуббасида нурли юлдузлар бўлсинлар”. Ва шундай бўлди. Тангри икки катта нурли юлдузни яратди: Кундузнинг манбаъи сифатида катта юлдузни, кечанинг манбаъи сифатида кичик юлдузни ва қолган юлдузларни, Тангри, ер юзини ойдинлатиб туриш учункундузни ва кечанибошқариш ва ойдинлик билан қоронғуликларни ажратиш учун, уларни кўк қуббасига жойлаштирди ва Тангри бунинг гўзал бўлганлигини кўрди. Бир оқшом ва бир субҳ бўлди: тўртинчи кун”.
Бу ерда Муқаддас Китоб муаллифининг тавсифини қабул қилиш мумкин. Бу парча ҳақида билдирмоқчи бўлган ягона эътирозимиз – ҳикоянинг жойлашган ўрнидир. Ер билан Ой, маълумки, бошланғичда Қуёшдан ажралиб чиққан эди. Қуёш ва Ойнинг яратилишини Ердан кейинги ўринга қўйиш, Қуёш системаси унсурларининг ташкил топиши тўғрисидаги илмий маълумотларга тамоман зиддир. 20-23-жумлалар:
"Ва Тангри деди:”Сувлар, жонли маҳлуқларнинг тўдалари билан қўшилсин ва ернинг устида, кўклар қуббасининг юзасида қушлар учсинлар”, ва Тангри катта денгиз жониворларини ва сувларнинг ўзи билан аралашган, жинсларига кўра ҳаракатланган ҳар жонли маҳлуқни ва жинсига кўра ҳар қанотли қушни яратди: ва Тангри яхши бўлганлигини кўрди. Ва Тангри: "Самарали бўлинг ва кўпайинг ва денгизларда сувларни тўлдиринг ва қуруқликда қушлар кўпайсирн" деб уларни муборак қилди. Ва оқшом бўлди ва субҳ бўлди: бешинчи кун”. Бу парчадаги иддаоларни қабул қилиш қийин. Тақвиннинг айтишича, ҳайвонлар биринчи марта денгиз ҳайвонлари ва қушлар ҳолида зуҳур қилади. Муқаддас Китобнинг ифодасига кўра, эртаси кун Ер юзи, ҳайвонлар билан безалган бўлади. Муҳаққақки, ҳаётнинг манбаъи сувдир; бу мавзу ҳақида китобимизнинг учинчи бўлимида тўхталамиз. Денгиздан бошлаб, Ер – таъбир жоиз бўлса, – ҳайвонлар олами томонидан "истило" қилинган. Иккинчи босқичда Ернинг юза қисмида яшаган "pseudo-suchiens" деб аталган судралиб юурувчиларга ўхшаган қушларнинг пайдо бўлганлиги англашилмоқда. Ҳар икки синфда ҳам мавжуд бўлган муштарак биологик хусусиятлар шундай хулоса чиқаришга ундайди. Шунга қарамай, Ер ҳайвонлари, Тақвин бобида фақат олтинчи кундагина, яъни қушларнинг пайдо бўлишидан кейин зикр қилинмоқда. Шунинг учун ҳам Ер ҳайвонлари билан қушларнинг пайдо бўлиши хусусидаги тартибни тўғри, деб бўлмайди. 24-31-жумлалар:
"Ва Тангри деди: "Ер, жинсларига кўра жонли маҳлуқларни, сиғирларни ва судралиб юрувчиларни ва жинсларига кўра ер ҳайвонларини чиқарсин” ва шундай бўлди. Ва Тангри ер ҳайвонларини жинсларига кўра ва тупроқда судралиб юрадиганҳамма нарсани жинсларига кўра яратди: ва Тангри бунинг гўзал бўлганлигини кўрди. Ва Тангри деди: "Сувратимизда, ўхшашлигимизга кўра инсон яратамиз ва денгизнинг балиқларига ва кўкларнинг қушларига ва сиғирларга ва бутун ер юзига ва ерда судралиб юрадиган ҳамма нарсага ҳоким бўлсин". Ва Тангри инсонни ўз сувратида яратди, уларни эркак ва аёл сифатида яратди. Ва Тангри уларни муборак қилди; ва Тангри уларга деди: "Самарали бўлинг ва кўпайинг ва ер юзини тўлдиринг ва уни ўзингизга тобеъ қилинг; ва денгизнинг балиқларига ва кўкларнинг қушларига ва ернинг устида ҳаракатланган ҳар жонли нарсага ҳоким бўлинг". Ва Тангри деди: "Мана бутун ер юзидаги уруғ берган ҳар сабзани ва ўзида мева тугиб, уруғлаган ҳар дарахтни сизга бердим: сизга озиқ бўлади; ва ернинг ҳар ҳайвонига ва кўкларнинг ҳар қушига ўзида ҳаёт нафаси бўлиб, ер юзида судралгувчи ҳамма нарсага, яшил ўтларни озиқ қилиб бердим". Ва шундай бўлди. Ва Тангри яратган ҳамма нарсасини кўрди ва "мана бу жуда яхши бўлди" деди. Ва оқшом бўлди ва субҳ бўлди: олтинчи кун. Яратилишнинг камолотга эришиши ана шундай тасвирланади. Бу ерда муаллиф, олдин номларини тилга олмаган бутун сонли мавжудотларни санаб ўтаяпти, инсонлар ва ҳайвонларга тақдим қилинган ризқ турларини маълум қилаяпти. Бу ердаги хатолик, олдин ҳам кўриб ўтганимиздек, Ер ҳайвонларининг яратилиш тартибини қушлардан кейин қайд этилаётганлигидир. Фақат инсоннинг Ер юзида зуҳур қилиши тўғри берилган, яъни бутун жонли мавжудотлардан кейин зикр қилинган. Яратилиш ҳикояси, 2-бўлимнинг илк уч жумласи билан тугалланади: "Шундай қилиб, кўклар ва ер ва уларнинг бутун ўрдулари (ўрду-армия, айнан шундай берилган –Тарж. ) тугалланди. Ва Тангри еттинчи куни ҳаммасини ниҳоясига етказди; ва ҳамма ишни қилиб бўлгач, еттинчи куни истироҳат қилди. Ва Тангри еттинчи кунни муборак қилди ва уни тақвис қилди; чунки Тангри, у куни ҳамма ишларини битириб, истироҳат қилди. Рабб Тангри ерни ва кўкларни яратган кунда, яратилган пайтлари, кўкларнинг ва ернинг асли шулардир" Мазкур еттинчи кун ҳикояси баъзи изоҳларни тақозо қилади. Аввало, сўзларнинг маъноларига диққат қилиш керак. Матн, Қуддус Муқаддас Китоб мактабининг таржимасидан олинган. "Ўрдулар" бу ерда , ҳар қалай, яратилган борлиқларга ишора бўлса, керак: ”У истироҳат қилди” ибораси, Қуддус Муқаддас Китоб мактаби мудирининг ибронийча "шаббат" сўзини ўгиришидан пайдо бўлган. "Шаббат" сўзи том маънода "у истироҳат қилди" деганидирки, яҳудийларнинг дам олиш куни бўлган, франсузчада ”шаббат” шаклида ёзилган сўзнинг асли ҳам шудир. Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Тангрининг олти кунлик бир ишдан сўнг қилгани айтилган бу истироҳат – дам олиш бир афсонадир. Шуни унутмаслик керакки, бу ерда келтирилган яратилиш ривояти руҳонийлар матни деб аталган ва пайғамбар Хезекиэлнинг маънавий ворислари бўлган дин одамлари ва котиблар томонидан м. о. VI-асрда ёзилган. Маълумки, бу руҳонийлар Тақвин нинг Яхвиста ва Элохиста ривоятларини янгидан кўриб чиқиб, ўзлари хоҳлаган шаклда ўзгартирганлар. М. П. де Ваукс бу ривоятнинг ўзига хос жиҳатларининг "қонунчи" ва "шаклчилик"дан иборат эканлигини ёзади. Руҳонийлар матнидан бир неча аср олдин ёзилган Яхвиста матни, бир ҳафталик ишдан чарчаган Тангрининг дам олганлиги ҳеч нарса дейилмагани ҳолда руҳонийлар бу хусусларни ўзлари тайёрлаган матнга киритмаганлар. Бу ривоят, яратилиш ҳикоясини, ҳафтанинг кунларига бўлмоқда ва ҳафталик истироҳатга йўналмоқда. Шу йўл билан биринчи марта бевосита Тангрининг ўзи буни тадбиқ қилганлигини таъкидлаш билан ҳафталик таътил ҳукмини диндошларининг наздида тўғри эканлигини кўрсатмоқчи бўлаяпти. Амалий ҳаётдаги бу эҳтимолдан келиб чиққан ҳолда яратилиш ҳикояси зоҳиран диний мантиққа тўғри келиши билан бирга, илмий нуқтаи назардан "уйдирма" деб аташ мумкин бўлган бир мазмун касб этмоқда. Диний ҳукмни тасдиқлаш мақсадида руҳонийлар томонидан яратилишнинг, ҳафта кунларига бўлиниши, илмий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Қуръоннинг яратилиш ҳақидаги таълимотини таҳлил қилиш жараёнида, китобнинг учинчи бўлимида кўриб ўтадиганимиздай, бугун жуда яхши биламизки, коинот ва Ер куррасининг яратилиши бир-биридан узоқ даврларда воқеъ бўлмоқдадирки, бугунги маълумотлар бу даврни тахминан белгилаш учун ҳам етарли эмасдир. Ҳикоя, олтинчи куннинг оқшомида тугатилиб, Тангри гўёки дам оладиган еттинчи – ”шаббат” кунини зикр қилмаган тақдирда ҳам; Қуръонда ҳикоя қилинганидек, "кун" деганда йигирма тўрт соат эмас, балки қатъий белгиланган бир давр назарда тутилаётганлигини англаш мумкин бўлган тақдирда ҳам руҳонийлар матнини тўғри деб бўлмайди. Чунки замонларнинг орқама-орқа келиши илм-фаннингэнг оддий маълумотларига ҳам зиддир. Шундай қилиб, руҳонийларнинг ривоятига кўра, яратилиш, ҳақиқатни айтишдан бошқа яна қандайдир мақсадлар кўзда тутилган хаёл маҳсули сифатида англашилмоқда.


ИККИНЧИ МАТН

Тақвиндаги биринчи ҳикоядан кейиноқ, ҳеч қандай изоҳсиз берилган иккинчи яратилиш ҳикояси юқоридаги танқидларга ўрин қолдирмайди. Шуни эслатиб ўтиш керакки, бу матн яна ҳам эскироқ бўлиб, салкам уч аср аввалги даврга оиддир. Ҳикоя жуда ҳам қисқа бўлиб, ер ва кўкнинг яратилишидан кўпроқ инсон ва Ер юзидаги жаннатнинг яратилиши ҳақида маълумот беради: ”Раб яхва, ерни ва кўкларни яратган пайт. Хали ерда биронта гиёҳ битмаган эди; чунки Раб Яхва ерга ёмғир ёғдирмаган ва тупроққа ишлов бериш учун одамни яратмаган эди. Ва ердан буғ кўтарилди ва бутун тупроқнинг юзини сувлади. Ва Раб Яхва ернинг тупроғидан одамни яратди ва унинг бурнига ҳаёт нафасини уфлади ва одам, тирик жонга айланди” (Тақвин, 2, 4-б. – 7). Бугун бизнинг қўлимизда бўлган Таврот матнлари ичидаги яхвиста матни шундай. Кейинчалик руҳонийлар матни илова қилинган бу ривоят, олдин шунчалик қисқа бўлганмиди? Яхвиста матнининг ўтган вақт давомида қайчиланиб-қайчиланмаганлигини ҳеч ким билмайди. Шунингдек, ҳозир қўлимизда бўлган бир неча сатрлик матннинг, яратилиш ҳақидаги энг эски Таврот матни эканлигини ҳам ҳеч ким даъво қилолмайди. Ушбу яхвиста ривояти на ер ва на кўкнинг яратилишидан ҳикоя қилади. У фақатгина шунга ишора қилади: Аллоҳ инсонни яратган пайт сувлар ердан чиқиб, Ер юзини қоплаган бўлсалар ҳам, хали наботот – ўсимлик олами йўқ эди (хали ёмғир ёғмаган эди). Парчанинг давоми ҳам шуни кўрсатиб турибди; Тангри, инсонни яратаётган пайт, Ер юзида бир боғча пайдо қилишга бошлайди. Шундай қилиб, яшил чамбар Ер юзида инсон билан бир вақтда зуҳур қилган, деган хулоса келиб чиқаётирки, бу ҳам илмий жиҳатдан нотўғридир. (Илм-фанга кўра) икки ҳодиса орасида неча юз милён йиллар ўтганлигин аниқ айтиш мумкин бўлмаса ҳам, шу нарса маълумки, инсон Ер юзида пайдо бўлишидан жуда ҳам олдинлари Ер яшил чамбар билан қопланган эди. Яхвиста матни ҳақида биз билдирмоқчи бўлган танқидий фикр шу тўғрида: Руҳонийлар матнида битта ҳафтага жойлаштирилган коинот ва Ернинг пайдо қилиниши ҳодисасига кўра инсоннинг яратилиш вақтини нотўғри белгилаш. Фақат Яхвиста матни коинотнинг ва Ернинг яратилишини битта ҳафтага жойлаштириш билан олдинги матн ҳақидаги жиддий танқидий фикрларимизга ўрин қолдирмайди.


КОИНОТНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ БИЛАН ИНСОННИНГ ЕР ЮЗИДА ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИ

Эски Аҳддаги маълумотларга асосланган яҳудий тақвими, бу тарихларни қуйидагича кўрсатади: 1975 насроний йилининг иккинчи ярми, коинот яратилганлигининг 5736-йилининг бошига тўғри келади. Шу ҳолда, бундан бир неча кун сўнгра яратилган инсоннинг яратилиш тарихи ҳам худди шу рақам билан ифода қилинади. Ғарбда қўлланилган тақвим Қуёш йилларига асослангани ҳолда, вақт дастлабки даврларда Ой йилларига кўра ҳисобланганлиги учун, бу рақамга тузатиш киритиш керак бўлади. Фақат аниқ ҳисоб-китобни назарда тутадиган бўлсак, киритиш керак бўлган арзимас бир тузатишнинг ҳеч қандай маъниси йўқдир. Ҳисобни чалкаштирмаслик учун бу ишга қўл урмаганимиз маъқул. Бу ерда энг муҳими, умумий кенглик даражасидир. Йўқса, минг йилда ўттиз йиллик бир хато нисбатини кўз ўнггида тутиб, ҳисоблашнинг унчалик аҳамияти йўқ. Ҳақиқатга яқинроқ бориш учун шуни айтиб ўтмоқчимиз; яҳудийларнинг ҳисоб-китобига кўра, дунёнинг яратилиши милоддан салкам 37 аср олдинга тўғри келади. Бу ҳақда илм-фан нима дейди? Коинотнинг пайдо бўлиши ҳақида қатъий бир жавоб топиш амри-маҳол. Бор-йўғи, Қуёш системаси юзага келган давр ҳақида маълумот бериш мумкин, холос. Қуёш системасининг тўрт ярим миллиард йил муқаддам ташкил топганлиги тахмин қилинади. Шунга қараб, бугунги ҳақиқий маълумотлар билан (бу ҳақда китобнинг учинчи қисмида атрофлича тўхталиб ўтамиз) Эски Аҳддаги маълумотлар орасидаги фарқнинг қанчалик катта эканлиги ҳақида хулоса чиқариб олишимиз мумкин. Бу маълумотлар Эски Аҳдни яхшилаб таҳлил қилиш натижасида қўлга киритилгандир. Тақвин боби, Ҳазрати Одам билан Ҳазрати Иброҳим орасида ўтган вақт ҳақида очиқ-ойдин маълумотлар беради. Ҳазрати Иброҳимдан насроний тақвимининг бошланғичига қадар бўлган замон бўлими ҳақидаги маълумотлар етарли эмасдир. Бу маълумотларни бошқа манбаълардан фойдаланган ҳолда тўлдириш керак.


1. ҲАЗРАТИ ОДАМДАН ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМГАЧА

Тақвиннинг 4, 5, 11, 21, ва 25-бўлимларидаги шажара тартибларида, Ҳазрати Иброҳимнинг, Ҳазрати Одамдан бошлаб, ўзигача давом этиб келган оталари ҳақида маълумотлар берилган. Уларнинг ҳар бирининг умри, ўғил дунёга келган вақтда отасининг ёши билдирилганлигидан, Ҳз. Одамнинг яратилиш тарихига кўра, ҳар бир отанинг қачон туғилиб, қачон вафот этганлигини билиб олиш мумкин. Бу ҳолатни қуйидаги жадвалда ҳам очиқ-ойдин кўришимиз мумкин:

Ҳазрати Иброҳимнинг шажара жадвали

 

(Ҳазрати Одамга нисбатан)

Туғилган йили

Ўлган йили

1

Одам

 

930

930

 

Шит

130

912

1042

 

Ануш

235

905

1140

 

Канон

325

910

1235

 

Махалалел

395

895

1290

 

Ёрад

460

962

1422

 

Ханок

622

365

987

 

Матушалоҳ

687

969

1656

 

Ломак

874

777

1651

10

Нуҳ

1056

950

2006

 

Сом

1556

600

2156

 

Арпақшод

1658

438

2096

 

Шалоҳ

1693

433

2122

 

Абар

1723

464

2187

 

Палағ

1757

239

1996

 

Рау

1787

239

2026

 

Саруж

1819

230

2049

 

Нахор

1849

148

1997

 

Торо

1878

205

2083

20

Иброҳим

1948

175

2123

Юқоридаги жадвал, руҳонийлар матнидан жой олган Тақвин ривоятидаги маълумотларга асосланган ҳолда тузилган. Бундай батафсил маълумотни Тавротнинг фақат шу ҳикоясидагина кўрамиз. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, Муқаддас Китобга кўра, Ҳз. Иброҳим Ҳз. Одамдан 1948 йил кейин дунёга келган.


ҲЗ. ИБРОҲИМДАН НАСРОНИЙ ТАҚВИМИНИНГ БОШЛАНИШИ (МИЛОД)ГА ҚАДАР

Муқаддас Китобда, Тақвинда Ҳз. Иброҳимнинг оталари ҳақида берилгани каби рақам билан ифода этилган маълумотлар йўқ. Ҳз. Иброҳимни, Ҳз. Исодан айириб турган замонни ҳисоблаш учун бошқа манбаъларга мурожаат қилиш керак бўлади. Ҳозирги ҳолатда Ҳз. Иброҳимнинг даври унча катта бўлмаган бир фарқ билан Ҳз. Исодан 18 аср олдинга тўғри келмоқда. Бу нисбат Тақвиндаги қайдлардан келиб чиққан ҳолда Ҳз. Иброҳим билан Ҳз. Одам орасида ўтган вақтга илова қилинадиган бўлса, Ҳз. Одам Ҳз. Исодан 38 аср олдин яратилган бўлади. Бу нисбат эса, мутлақо янглишдир: бу хатолик Тавротдаги Ҳз. Одам-Ҳз. Иброҳим орасидаги вақтнинг нотўғри белгиланганлигидан келиб чиқмоқдаки, яҳудий тақвими ҳам шу рақамлар асосига қурилган. Шундан келиб чиққан ҳолда Муқаддас Китобнинг ҳақиқат эканлигини даъво қилган кишиларга эътироз билдириш ва м. о. VI-асрда яшаган яҳудий дин одамларининг бу ҳаёлий ҳисоб-китобларининг илмий маълумотларга зид эканлигини айтиш мумкин. Бу ҳисоб-китоблар, афсуски, асрлар давомида ҳамма воқеаларнинг асосий меъзони сифатида қабул қилиниб келинди. Муқаддас Китобнинг аввалги нашрлари, дунёнинг яратилишидан бошлаб, китоб чоп қилинган давргача содир бўлган воқеаларни хронологик тартибда ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилар эди: рақамлар даврларга кўра ўзгарарди. Масалан, 1621 йилда нашр этилган Клементин нашрида ана шундай қайдларга дуч келамиз. Фақат бу нашрда Ҳз. Иброҳимнинг туғилган йили сифатида яна ҳам эскироқ бир рақам берилади ва яратилишни, яъни биринчи инсоннинг яратилишини м. о. салкам XXXX- асрга олиб бориб тақалади. XVII-асрда бир неча тилда нашр қилинган Валтон нашрида Муқаддас Китобнинг матнидан ташқари ўқувчиларга Ҳз. Иброҳимнинг оталари ҳақида, юқоридагига ўхшаш бир жадвал тақдим қилинади. Баъзи арзимас фарқларни ҳисобга олмаганда, бутун ҳисоблар бу ердаги маълумотларга тўғри келади. XX-асрга келиб эса, ноширларнинг, яратилишни яна ҳам эскироқ бир замонларга нисбат берган илмий хулосаларга терс тушмасдан бундай хаёлий хронологияларни олдинга суришлари мумкин бўлмай қолди. Шундай бўлгандан кейин бунга ўхшаш жадвал ва "сўзбоши"ларни олиб ташлаш билан кифояланилди. Бироқ шу билан бирга бундай жадвалларнинг тайёрланишида асос қилиб олинган Муқаддас Китобдаги матнларнинг нотўғрилиги ва уларни ҳақиқат сифатида қабул қилмаслик кераклиги ҳақида ўқувчиларни огоҳлантиришдан қочилди. Бу матнлар "одоб пардаси" билан ўралди ва матнларни олдингидай қабул қилдиришнинг йўллари қидирила бошланди. Шуниниг учун ҳам, XX-асрда бундай хаёлий хронологияларга асосланиб, ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлмаган ҳолда Муқаддас Китобнинг шажара жадваллари ҳали ҳам эътиборини йўқотганича йўқ. Инсоннинг Ер юзида пайдо бўлиши масаласига келсак, илмий хулосалар бу тўғрида бизга тахминий маълумотларни бериш билан чекланаяпти, холос. Инсоннинг, ўзини анатомик жиҳатдан бошқа ўзига яқин бўлган жонли борлиқлардан ажратиб турган ақлий ва жисмоний қобилияти билан Ер юзида мавжуд бўлганлигига шубҳа қилмаслик мумкин. Фақат ҳеч ким унинг қачон пайдо бўлганлигини қатъий бир рақам билан айтиб беролмайди. Шу билан бирга, бугун айтишимиз мумкинки, тафаккур ва меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган инсоннинг бу хусусиятларини исботлаган далиллар топилган бўлиб, уларнинг тарихи ўн минглаб йиллар билан ифода қилинмоқда. Нисбатан ҳақиқатга яқин бўлган бу тарих, neo-anthropien жинсидан бўлган, инсонга энг яқин, деб билинган тарихдан олдинги (прехисторик) инсон типининг тарихига тўғри келмоқда. Албатта, дунёнинг турли минтақаларида ташқи кўринишидан инсонга ўхшаган, фақат унчалик топилмалар ҳам бор ва уларнинг тарихини юз минглаб йиллар билан ўлчаш мумкин. Фақат бир савол туғилади: улар ҳақиқий инсонлармиди? Нима бўлишидан қатъий назар, neo-anthropiens типларининг, Тақвинда илк инсоннинг пайдо бўлган вақти деб белгиланган даврда жуда ҳам олдин мавжуд бўлганликлари бор гап. Кўриб турганимиздек, бу хусусда Тақвин даги рақамлардан чиқарилган хулосалар билан илмий хулосалар бир-бирига тамоман зиддир.


ТЎФОН

Тақвин нинг 6, 7 ва 8-бўлимлари Тўфон ҳикоясига бағишланган. Яна ҳам тўғрироғи, Тўфон қиссаси бу ерда бир эмас, икки ҳикоя ҳолида берилган. Фақат улар ёнма-ён берилмасдан, воқеанинг турли бўлимлари орақама-орқа жойлаштирилиб, кичкина-кичкина парчаларга бўлинган ҳолда, ташқи кўринишдан бир-бирига боғланган ҳолдай тасаввур ҳосил қиладиган шаклда тақдим қилинган. Аслида, бу уч бўлим ўртасида, очиқдан-очиқ зиддият бор: Бунинг сабаби, бир-биридан тамоман фарқли бўлган икки манбаъдан фойдаланилганлигидадир. Булар – яхвиста ва руҳонийлар матни деб аталган манбаълардир. Юқорида кўриб ўтганимиздек, бу икки манбаъ бир-бирини инкор қилмоқда; аввал мустақил бир ривоят бўлган ҳар икки матн, параграф ва жумлаларга ажратилиб, бир манбаънинг орқасидан иккинчи манбаъга оид маълумотлар келтирилган. Бу икки манбаъ бир-бирига шунчалик аралашиб кетганки, франсузчада яқин юз сатрни ташкил қилган бир матн давомида ўн етти марта бир манбаъдан иккинчисига ўтилади. Ҳикоя бутунича шундайдир: Инсонларнинг исёнлари авж олиб кетгач, Тангри, ҳамма мавжудотлар қаторида уларнинг ҳаётига ҳам нуқта қўйишга қарор қилади. У аҳволни олдиндан Ҳз. Нуҳга маълум қилади ва унга, кема ясашини буюради. Кемага аёлини, уч ўғли ва уларнинг ҳам уч аёлини ҳамда қолган жонли мавжудотларни жойлаштиришини амр қилади. Энг охирида зикр қилинган мавжудотлар ҳақида иккила манбаъдаги маълумотлар икки хил: ҳикоянинг руҳонийлар матнидаги бир парчасига кўра, Ҳз. Нуҳ ҳар жинс мавжудотдан бир жуфтдан олади: яхвиста манбаъсидан олинган иккинчи матнда эса, Тангрининг "ҳалол" деб билинган ҳайвонларнинг эркак ва урғочисидан етти донадан, "ҳаром" ҳисобланган ҳайвонлардан эса, фақатгина бир жуфтдан олишни буюрганлиги айтилади. Фақат, кейинги жумлаларда Ҳз. Нуҳнинг кемага ҳамма ҳайвонлардан бор-йўғи бир жуфтдан олганлиги билдирилади. М. П. де Вауксга ўхшаган мутахассислар бу ерда яхвиста ривоятининг ўзгартирилган бир қисмидан фойдаланилганлигини эътироф этадилар. Бир параграфда(яхвиста манбаъси) Тўфонни фақатгина ёмғир сувлари юзага келтирганлиги айтилади. Фақат (руҳонийлар манбаъсидан олинган) бошқа бир параграфда, Тўфоннинг сабаби қилиб, икки нарса кўрсатилади: ёмғир сувлари ҳамда ер ости сувлари. Бутун Ер, тоғларнинг чўққисигача, ҳатто уларни ҳам кўмиб юборадиган даражада сув остида қолади. Ер юзида ҳаёт тугатилади. Бир йил ўтгач, сувлар сингиб бўлганидан кейин Ҳз. Нуҳ, Арарат (бошқа манбаъларда Жуди тоғи деб келади – Тарж. ) тоғининг устига ўрнашиб қолган кемадан чиқиб келади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, манбаъларда тўфоннинг содир бўлган вақти ҳам икки хил: яхвиста ривоятига кўра, сувларнинг кўтарилиши қирқ кун, руҳонийлар матнидаги ривоятга кўра эса, бир юз эллик кундир. Яхвиста ривояти, бу воқеа содир бўлганида Ҳз. Нуҳ неча ёшда бўлганлиги ҳақида ҳеч нарса демайди, фақат руҳонийлар ривояти, Тўфоннинг, Ҳз. Нуҳнинг олти юз ёшлигида воқеъ бўлганлигини илгари суради. Яна худди шу ривоят, шажарага оид берган маълумотларида, бу ҳодисани, Ҳз. Одамдан Ҳз. Иброҳимгача бўлган замон ичидаги вақтга жойлаштиради. Тақвиндаги маълумотларга асосланиб қилинган ҳисоб-китобларга кўра, Ҳз. Нуҳ, Ҳз. Одамдан 1056 йил кейин туғилган бўлади. (Ҳз. Иброҳимнинг оталари ҳақидаги жадвалга қаранг) Тўфон ҳам Ҳз. Одамнинг яратилишидан 1656 йил кейин содир бўлган бўлиши керак. Бир томондан Тақвин, Тўфонни Ҳз. Иброҳимнинг туғилишидан 292 йил олдин воқеъ бўлганлигини кўрсатаяпти. Тақвинга кўра, Тўфон, бутун инсониятни қамраб олмоқда ва Тангри томонидан яратилган Ер юзидаги бутун жонли мавжудотлар йўқотилганлиги англашилмоқда. Унга кўра, бутун инсонлар, Ҳз. Нуҳнинг уч ўғли ва уларнинг уч аёлидан тўраган бўлиб чиқмоқда. Ваҳоланки, бу воқеадан уч аср ўтиб дунёга келган Ҳз. Иброҳим даврида турли жамиятлар ҳолида тартибланган бутун бошли инсоният мавжуд эди. Бундай ташкилотланиш шунчалиу қисқа бир давр ичида қандай ҳосил бўлиши мумкин? Шу оддий мушоҳаданинг ўзиёқ ҳикоянинг ҳақиқат эмаслигини исботлаш учун етарлидир. Тарихий маълумотлар ҳам ҳикоянинг илмий хулосаларга зид эканлигин кўрсатмоқда. Ҳз. Иброҳим даври, м. о. 1800-1850-йиллар деб белгиланган. Тақвиндаги шажара маълумотлари билан талқин қилингани каби, агар Тўфон Ҳз. Иброҳимдан салкам уч аср аввал содир бўлганида эди, Ҳз. Иброҳим, м. о. XXI ва XXII-асрларга киритилиши керак эди. Бу давр эса, бугунги тарихий маълумотлар ҳам тасдиқлаб турганидай, Ер юзининг кўпгина минтақаларида, қолдиқлари кейинги авлодларгача етиб келган турли маданиятларнинг гуллаб-яшнаган даври эди. Масалан, Миср тарихида бу давр, Ўрта Императорликдан олдинги даврдир (м. о. 2100 йил), яъни тахминан ўн биринчи сулоладан олдинги орадаги биринчи даврнинг замонидир. Бу давр, Бобилда, учинчи Ур хонадонининг ҳукмронлик давридир. Бу сивилизатсиялар ҳеч қачон узилиб қолгани йўқ. Яъни, Муқаддас Китобда айтилгани каби, бутун инсониятни қамраб олган ҳалокат содир бўлгани йўқ. Хулоса шуки, Тавротдаги уч ҳикоя, воқеалар орасидаги боғлиқликни, бутун ҳақиқати билан инсонларга билдирган, деб бўлмайди. Холисона айтадиган бўлсак, бизгача етиб келган ушбу матнларнинг ҳақиқий воқеъликни акс эттирмаганликларини тан олишга мажбурмиз. Аллоҳ ҳақиқат бўлмаган нарсани ваҳий қиладими? Ҳақиқатан ҳам, инсонларга уйдирмалар билан, ҳатто зиддиятли уйдирмалар билан таълимот берган Тангри ҳақидаги фикрни ҳазм қилиб бўлмайди. Шундай бўлганидан кейин истасак ҳам, истамасак ҳам, матннинг инсонлар томонидан ўзгартирилганлиги тўғрисидаги фикрни олдинга суришимиз керак бўлади. Бундай ўзгартириш ё авлоддан - авлодга ўтиб келган оғзаки ривоятларда, ёки ана шу ривоятлар топилган матнларда содир бўлган. Тақвиннинг уч аср давомида, камида икки марта қўлдан ўтказилганлиги эътиборга олинадиган бўлса, ундаги хатоликлардан ёки воқеаларнинг ҳақиқатга зид эканлигидан ажабланмаслик керак. Дунёвий билимларнинг ривожланиши, ҳамма нарсани англаб етиш имконинияратмаса ҳам, баъзи ҳодисалар ҳақида етарли маълумотлар бериш билан бу хусусдаги эски ривоятларнинг нечоғли ҳақиқат эканлиги ҳақида ҳукм чиқариш имконини бераяпти. Аслида жавобгарлиги фақат инсонларнинг зиммасида бўлган Таврот матнларидаги католиклар ҳақида шу изоҳнинг ўзи билан кифоялансак ҳам бўлади. Яҳудий ва насроний муфассирларининг жуда кўпчилигининг буни эътироф этмасликларини кўриб, таассуф дейиш керак. Шундай бўлса ҳам, улар илгари сураётган баъзи далилларни ахамиятга олишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар у мушриклар юртида бўлса, фарзлардан ва бошқа шариат аҳкомларидан бирор нарса билмаса, Қуръонга ҳам, шариат аҳкомларидан бирортасига ҳам иқрор бўлмаса, фақат давоми...

4328 17:46 / 17.03.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлатнинг баъзи ҳудудларига муовинларидан бирини волий қилиб жўнатаётиб, унга Агар сенинг ҳузуринга ўғрини олиб келишса, нима давоми...

2390 15:12 / 27.03.2017
Бир йигит шундай хикоя қилади Жума тонгида онажонимнинг .Бугун муборак кун, вақтли туриб ибодатингни қилгин,, деган овозидан уйғониб кетдим. Ўрнимдан турарканман, давоми...

3038 14:35 / 27.03.2017
Исломга даъват этилган пайтда уни қабул қилмаган банда кофир, яъни, имонсиз бўлди. Унинг моли ҳам, жони ҳам мусулмонларга ҳалол қилинди. Ундан Исломни қабул қилиши давоми...

2418 09:17 / 17.03.2017