1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Жоҳилият шартномаси

05:00 / 14.03.2017 3427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен амакиларим билан бирга мутоййибийн шартномасига ҳозир бўлганман. Мен уни, менга қизил туялар бўлса ҳам, бузмоқчи эмасман», дедилар
». 



Шарҳ: Ушбу ривоятнинг «Ал-адаб ал-Муфрад»да келган матнида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» жумласи тушиб қолган экан. Аммо имом Аҳмаднинг ривоятида бор экан. Шунинг учун қўшиб қўйишга жаръат қилдик. Чунки шартномага Абдурроҳман ибн Авф эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари билан қатнашганлари маълум ва машҳур.

«Мутоййибийн» иборасини «хушбўй суртувчилар» деб таржима қилсак асл маънога яқинроқ бўлади.

Бу ҳадиси шарифда сўз кетаётган шартноманинг тарихи қуйидагича.

Қурайшга мансуб тўққизта уруғ – жумладан, Бани Ҳошим, Бани Зуҳра, 

Бани Тиймлар пайғамбарлик келишидан бир муддат олдин тўпланишди. Бунга Бани Абду Манофнинг Бани Абдуд Дордан ҳожиларга сув бериш ва байроқни олишга уриниши сабаб бўлган эди. Ўшанда тўпланганлар бир идишга хушбўй қуйишиб қўлларини унга ботирдилар ва олиб Каъбага урдилар. Сўнг идишни Умму Ҳакийм бинти Абдулмуттолиб орқали Бани Абду Манофга юбордилар. Шунинг учун уларнинг шартномаси «Ҳилфу Мутоййибийн» - «Хушбўйчилар шартномаси» деб аталиб қолди.

Маккага зубайдлик бир киши тижорат ила келди. Унинг молини Осс ибн Воил Саҳмий сотиб олди. Аммо пулини бермади. Ҳалиги одам бошқалардан ёрдам сўради.

Шартномачилар Абдуллоҳ ибн Жадъоннинг ҳовлисида жамландилар ва Маккада унинг аҳлидан ёки келгиндиларидан ким зиумга дучор бўлса, албатта золимга қарши унга ёрдам беришга аҳдлашдилар. Ана ўша шартномачилар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бор эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин «Ҳилфул фузул» деб аталаган шартномага ҳам қўшилганлар. Бу шартноманинг номи уланинг иштирокчиларининг исмларидн олинган. Чунки унда Фазл ибн Ҳорис, Фазл ибн Вадоъа ва Фазл ибн Фазола каби кишилар қатнашган ждилар. 

 Демак, ёр-дўст, биродар бўлиб, бир гуруҳ бўлиб тўпланиб, яхшиликка, ўзаро ҳамкорликка аҳдлашиб, шу аҳдда туриб, бир-бирига ёрдам бериш, бу жамоанинг ҳаққини, манфаатини ҳимоя қилиб юриш ҳам яхши иш ҳисобланар экан. 

Бундай муносабатлар жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муҳаббатни, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилгани учун ровий буни бошқа неъматлардан кўра устунроқ турар экан.

Яхшилик йўлида бошқалар билан ҳам ҳамкорлик қилиш мумкин экан.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гарчи кўрпасида ўлса ҳам, Аллоҳ давоми...

5429 12:32 / 15.03.2017
Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса дабдабабозликка, ҳоюҳавасга берилган кишиларда содир давоми...

3100 05:00 / 13.03.2017
Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг давоми...

3805 12:20 / 15.03.2017
Аллоҳ таоло .Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. Ва у дўзах башар учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмас,, деган.Бу ояти каримадаги .аскарлар,дан давоми...

5224 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

231297 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149822 14:35 / 11.08.2021