1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Баракага тўла ой

13:08 / 25 февраль 160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Алҳамдулиллаҳ, муборак Рамазон ойига ҳам етиб келдик. Бу ойнинг улуғлигини билмаган, баракасини англамаган бирор мусулмон йўқ. Аллоҳ таоло бу ойни ибодатга хослади. Бу ойда бандаларга Аллоҳ таолонинг чексиз раҳматлари нозил бўлади. Биз Унинг раҳматларини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бу ойда шундай амаллар борки, уларни ҳар бир мусулмон билади ва бажаради ҳам. Масалан, бу ойда рўза тутиш фарз қилинган. Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар Аллоҳнинг тавфиқи ила рўза тутадилар. Яна, таровеҳ ўқийдилар, бу суннат амални жамоат бўлиб бажариш саодати мусулмонларга насиб бўлади. Лекин ҳозир бошқа бир жиҳатга эътиборингизни тортмоқчимиз. Одатда, муборак Рамазон ойида фақат рўза тутилади ва кечаси таровеҳ ўқилади, холос, бундан бошқа айри хусусияти йўқ, деб тушунилади. Тўғри, бу икки ибодат Рамазон ойининг энг катта ибодатларидан эканида шубҳа йўқ. Лекин фақат шунинг ўзигина эмас, балки, муборак Рамазон бундан ҳам кўпроқ нарсани талаб қилади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зарият сураси, 56-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонни яратишдаги асосий мақсадини баён этди. У ҳам бўлса, инсон фақат Аллоҳга ибодат қилсин. Яъни, Аллоҳ жинлар ва инсонларни фақат бир иш учун яратдики, улар Ўзинигина ибодатини қилсинлар. Инсон ҳаётининг моҳияти, унинг дунёга келиши ва дунёда яшашининг асл мақсади шу – у фақат Раббига сиғинсин, тамом!

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 7 ноябрдаги 03-07/7307 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . , . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазоннинг охирги кечасида ўзининг умматини давоми...

2879 12:00 / 30.04.2022
Бугун Мусҳафингиз қаерда Шофеъий ўз шогирди Рабиъ ибн Сулаймонга шундай васият қилди .Агар ўзингнинг, ўғлингнинг, биродарингнинг хуллас кимнинг қалби ислоҳ давоми...

768 09:03 / 04 февраль
Рамазон тақво ойидир. Бу ойда хулқимиз янада юксалиб, ҳаром ва шубҳалардан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тийилишимиз зарур. Шундай табаррук ойда қизкелинларимизни давоми...

3327 06:00 / 10.04.2023
Чунки кибр қалбни бузади. Шунинг учун ҳам кибр мўминнинг қалбидан жой олмайди. Чунки кибрланиш инсонга хос эмас. Аслида кибрнинг жойлашадиган ўрни қалб давоми...

1411 06:04 / 26.03.2025
Аудиолар

232140 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150652 09:35 / 11.08.2021