1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорлар мағфират қилинади

17:00 / 30.04.2022 2871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنَّهُ قَالَ: يُغْفَرُ لأُمَّتِهِ فِي آخِرِ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ ، قِيلَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ أَهِيَ لَيْلَةُ الْقَدْرِ ؟ قَالَ : « لا ، وَلَكِنَّ الْعَامِلَ إنَّمَا يُوَفَّى أَجْرَهُ إذَا قَضَى عَمَلَهُ » . رَوَاهُ أَحْمَدُ .

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазоннинг охирги кечасида ўзининг умматини мағфират қилинади», дедилар.

«Эй, Аллоҳнинг Расули! У (охирги кеча) Қадр кечасими?», дейилди.

У зот: «Йўқ. Лекин амал қилувчи ўз амалини бажариб бўлса, ажрини унга тўлиқ қилинади», дедилар.

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши бир ой мобайнида қилган ибодатлари сабабли эришган ажр ва савоблари унга Рамазонинг охирги кечасида тўлиқ қилиб берилиши ҳақида айтилмоқда.

Аллоҳ таоло барчаларимизни умид қилганимиз, Ўзининг улкан ажр-мукофотларига насибадор айласин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон нур ва гўзаллик ойи. Рамазон яхшилик ва поклик ойи. Рамазон гўзал хотиралар ойи. Рамазон Қуръон нозил бўлган ой. Унда минг ойданда яхши Қадр кечаси давоми...

1947 14:01 / 19.02.2025
У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир йилда туғилган ва Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётликларида Исломни қабул қилган бўлсада, у зотни шахсан кўриш давоми...

2873 09:12 / 15.04.2021
Бу ўринда бир нарсани тушуниб олиш лозимдир. У нарсани тушунмаслик баъзи вақтларда адашишга сабаб бўлади. У нарса шуки, биринчидан, мўминнинг ҳар бир иши ибодат давоми...

2235 18:44 / 31.03.2023
Нафс тарбиясида рўза асосий ўрин тутадиган ибодатдир. Рўза нафсни ўз ҳолига қўймай, уни маҳкам жиловлаш деганидир. Унда иймон ва эътиқод бир тараф, хоҳишистак ва давоми...

1754 03:30 / 08.04.2023