
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳақдан бизга келди эҳсон,
Қутулишлар бўлди осон,
Бу кечамиз ибтидодир,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Ҳақнинг бизга эҳсонисан,
Ўн бир ойнинг султонисан,
Сен бир саодат конисан,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Ҳақдан келтирдинг атолар,
Йўқ бўлар жумла хатолар,
Шод бўлар шоҳу гадолар,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Масрур этиб келдинг мени,
Пурнур этиб келдинг мени,
Роҳат этиб жону таним,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Лутфинг берди бизга сафо,
Бу кечамиздир ибтидо,
Сўзлар лисоним «Марҳабо,
Эй моҳи султон, марҳабо!»
Муждасидир ражаб ҳамон,
Меҳмонидир шаҳри шаъбон,
Хуррам бўлар аҳли иймон,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Ўн бир ойга бўлдинг сардор,
Қулларни афв этувчи Саттор,
Мағфур бўлар вақти ифтор,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Менга сафо сендан келур,
Дардга даво сендан келур,
Лутфу ато сендан келур,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Келдинг, гўзаллашди ҳаво,
Дардимизга бўлдинг даво,
Жон булбуллар айлар наво,
Эй моҳи султон, марҳабо!
Бу кеча ийд этди олам,
Нурга тўлди бутун олам,
Миноралар қандил билан,
Бўлди шарафли дам-бадам,
Эй моҳи султон, марҳабо!
«Моҳи Рамазон муборак» китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 13 декабрдаги 03-07/9318-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.