1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

16:19 / 10 февраль 243 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, Рустамжон домла Раҳматуллоҳзоданинг вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Устоз Рустамжон домла фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сафдоши, бош котиблари, узоқ йиллар дин хизматида бирга қоим бўлган қадрдонлари эдилар. Рустамжон домла Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарини таржима ва шарҳ қилганлар. Бу китоб асосида «Ҳилол нашр» нашриётида китобхонлар учун суюкли бўлиб улгурган туркум суҳбатлар ўтказиб келаётган эдилар.

Аллоҳ таоло бу устознинг динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи йўлида қилган хизматларини ҳусни қабул қилсин, барча солиҳ амалларини садақаи жория ўлароқ мақбул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфиратига, бениҳоя раҳматига олсин. Чеккан дардларини хато камчиликларига каффорот ва мартабаларини юскалишига сабаб қилсин.

Ушбу мусибат дамларида устознинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик билан қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло устоз Рустамжон домламизнинг барча сафдошлари, шогирдлари, оила аъзолари ва яқинларига сабри жамил ато этсин, сабрларига муносиб ажру мукофотлар берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси

Жаноза намози эртага, 11 февраль куни пешин намозидан сўнг

«Шайх Зайниддин» (Кўкча) жомеъ масжидида ўқилади.

Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ҳақида маълумот

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида 20242025 ўқув йилининг I семестри якунланиши муносабати билан якуний назорат имтиҳонлари давоми...

977 14:36 / 23.01.2025
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар давоми...

2254 13:00 / 31.07.2019
Тадқиқот Жийлоний вақфиrdquo томонидан мамлакатнинг тўртта вилоятида, аёл ва эркаклар орасида олиб борилди, деб хабар беради IQNA. Ўрганишдан мақсад, оилаларда давоми...

2830 16:40 / 19.12.2018
Бугун, 21 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами давоми...

1680 17:51 / 21.02.2023