1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ибодатнинг икки тури

16:13 / 08 февраль 771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибодатлар икки қисм бўлади. Биринчиси, адо қилиш шарт бўлган ибодатлар. Фарз, вожиблар каби. Қайсидир даражада бунга суннати муаккада ҳам киради. Иккинчи қисми, нафл ибодатлар. Яъни, у ибодатларни адо этса, савобга эришади. Қилмаса ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Нафл ибодатларни ҳам инсон одатий ишлари доирасига киритиб олиши керак. Тажриба шуки, нафл ибодатларни одатий ишларига киритмасдан туриб инсон нафси ва шайтонга қаршилик    қилиш учун етарли даражада қувват ҳосил қилолмайди.

Нафллар муҳаббат ҳаққидир

Доктор Абдулҳай Орифий ҳазрат қуддиса сирруҳ айтар эдилар: «Фарз ва вожиблар Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳаққидир. Аллоҳ таоло Ҳоким ўлароқ бизга, беш вақт намоз ўқинг, Рамазон рўзасини тутинг, закотни адо этинг, ҳаж қилинг, деб буюрди. Бу ҳукмларни Аллоҳ таоло бир ҳоким тарзида амр қилгандир. Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳаққи шуки, инсон Унинг олдида бўйин эгсин ва бу аҳкомларни бажарсин. Нафл ва мустаҳаблар эса Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққи. Сиз Аллоҳ таоло билан фақат У фарз қилган нарсаларни адо этиб, қолган нафл ва мустаҳабларни адо қилмайдиган даражада фақатгина қонуний алоқа боғлайсизми? Ундоқ бўлса, бу Аллоҳ таоло билан алоқа қуруқ бўлиб қолади. Қаранг, масалан, эр-хотин ўртасида қонуний ҳақлардан ташқари, нозик ришталар ҳам бор. Эрнинг зиммасида аёлининг нафақасини бериши вожибдир. Бу қонуний ҳақ. Лекин, агар эр фақат қонуний ҳақ билан кифояланса-да, аёли билан гўзал суҳбат қурмаса, меҳр кўрсатмаса, у ҳолда бу қуруқ алоқа бўлади. Унда бирор хушҳоллик, шавқ-завқ бўлмайди. Агар кўнгилдагидек алоқа боғлаш керак бўлса, у ҳолда қонундан ташқари ўзининг муҳаббатини изҳор этади ва муҳаббат тақозосига кўра кўп ишлар қилади. Айни шу тарзда, агар сиз Аллоҳ таоло билан факат конуний алоқа боғласангиз, яъни фақат фарз ва вожибларни адо қилсангиз, қолган нафллар, мустаҳаблар, фазилатли амалларга эътибор қаратмасангиз, бандачилингиз қуруқ бўлиб қолади. Чунки бу нафллар ва мустаҳаблар Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққидир. Уйланг: сизни ким яратди?, ким сизга неъматлар берди?, сиз бу неъматлар ҳаққини адо этяпсизми?, сизга чексиз неъматлар берган Зотнинг буйруғини бажарсангиз, бўлдими? Унга муҳаббат кўрсатмайсизми?, ўз ихтиёрингиз билан бирор амал қилмайсизми?. Албатта, ҳолини билган, Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат қилган банда нафл ва мустаҳаб ибодатларни ҳам адо қилади. Нафллар Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққидир. Шунинг учун ҳеч ибодатни оддий, арзимас тушунманг. Масалан, нафл ибодатлардан таҳажжуд, ишроқ, чошгоҳ, аввобийн, тахиййатул вузуъ, тахиййатул масжид намозлари Аллоҳ таолонинг муҳаббати ҳаққидир. Банда уларни бажарсин. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни адо этишга кўп тарғиб қилганлар».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам баъзи инсонларга кўпроқ ўлжа бердилар. Ақраъ ибн Ҳобис ва Уяйна ибн Ҳиснга юзтадан туя бердилар. давоми...

2513 09:00 / 02.12.2023
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин давоми...

2955 15:47 / 20.05.2021
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди .Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди. Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан. Дунёга ҳарис бўлмагин. давоми...

3146 14:00 / 11.08.2022
. ,. . Солиҳ ибн Дирҳам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳажга жўнаб кетдик. Йўлда олдимиздан бир киши чиқиб, .Сизларга яқин давоми...

1354 20:16 / 20.07.2024