1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ Мусога раҳм қилсин!

09:00 / 02.12.2023 2424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам баъзи инсонларга кўпроқ ўлжа бердилар. Ақраъ ибн Ҳобис ва Уяйна ибн Ҳиснга юзтадан туя бердилар. Арабларнинг баъзи катталарига ҳам шунга ўхшаш нарсалар бердилар. Бу билан уларнинг қалбини исломга улфат қилмоқчи бўлдилар. Чунки даъват ишида уларнинг ўзига хос таъсири ва ижтимоий ўрни бор эди.


Шунда кишилардан бири: «Аллоҳга қасамки, бу адолатли тақсимот бўлмади. Бундан Аллоҳнинг розилиги исталмади!» деди. Унинг бу гапини Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эшитиб қолиб: «Аллоҳга қасамки, бу гапингни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга албатта айтаман!», - деди.


Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб айтди. У зотнинг юзлари ғазабдан қизарди ва шундай дедилар: «Агар Аллоҳ ва Расули одил бўлмаса, ким одил бўлар экан?!»


Сўнгра бироздан кейин тинчландилар ва: «Аллоҳ Мусога раҳм қилсин! Унга қавми жуда кўп озор берган эди. У эса сабр қилди!» дедилар.


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, бундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап олиб келмайман!» деб ўзига сўз берди.


Қадимда араблар: «Инсонларни рози қилиш етиб бўлмас истакдир!» дейишган экан. Агар инсонларнинг аҳволига назар солсангиз, уларнинг ҳатто Аллоҳ таолога ғазаб қилганини кўрасиз.


Масалан, кимдир ризқига қаноат қилмайди, бошқаси бировнинг мансабига ҳасад қилади. Яна бири кимнингдир уйига ҳасад қилса, бошқалари бировнинг пулига ҳавас қилади. Шундай экан, сизда тўғри иш ҳам бор, хато иш ҳам. Шундай бўлганидан кейин, инсон сифатида бутун инсониятни рози қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг!


Парвардигорлари тақсимотига рози бўлмаган инсонлар сизнинг тақсимотингизга рози бўлармиди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақсимотлари танқидга учраб турган бўлса, сизнинг ҳамма қилган ишингизни кишилар тўғри дейишармиди?!


Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга раҳм қилсин! Қавми у кишига кўп азият берди. У киши сабр қилдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдин ўтган пайғамбар биродарлари сийратидан ўзларига тасалли олар эдилар. Қандай ажойиб тасалли! Сиз ҳам улар ила тасалли топинг!


Агар сизда ноқобил фарзанд бўлса, Нух алайҳиссаломдан тасалли олинг. У кишининг ўғли кемага минишдан бош тортган эди!


Агар отангиз маъсият устида бўлса, Иброҳим алайҳиссалом ила тасалли топинг. У кишининг отаси Озар мушрик эди!


Агар сизда итоат қилмайдиган хотин бўлса, Нуҳ ва Лут алайҳиссаломлардан тасалли олинг. Уларнинг хотинлари кофир бўлган эди!


Азиз аёлларимиз! Агар сизда осий эр бўлса, Фиръавннинг хотини Осиё ила овунинг. Аллоҳ унга атаб жаннатда уй қурди. Унинг эри: «Мен олий раббингизман!» деган эди!


Агар сизда фожир қариндошлар бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан овунинг. Амакилари Абу Лаҳаб билан унинг хотини у зотни ёлғончи ва сеҳргар деб айблаган эди!
Агар азиз инсонингизни йўқотсангиз, Ёқуб алайҳиссалом билан овунинг!
Қаттиқ бемор бўлсангиз, Айюб алайҳиссалом билан овунинг!
Сизга туҳмат қилишса, Юсуф алайҳиссалом билан овунинг!
Пайғамбарлар сийрати эрмак учун ёки зерикканда ўқиб қўйиладиган қисса эмас. Улар мавъиза ва ибрат дарсларидир!
Яхшилар сийратида овунч кўп!


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон инсон табиатини йўққа чиқармайди, аксинча, уни тарбиялайди. Иймон инсоннинг ғаризаларини йўқотмайди, аксинча, уларни тартибга солади. Ўғли ғарқ давоми...

1319 15:38 / 24 октябрь
Нафснинг Аллоҳга етишувидаги кўтарилиш босқичлари1. Нафсул аммора mdash .Ёмонликка кўп ундовчи нафс,..Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп давоми...

5052 15:00 / 09.05.2022
Атиги бир йилда шунча фарқ Кундалик равотиб суннат намозларини ўқиган ва уларни ўқимаган кишининг фарқи 4320 ракат биландир Ҳар куни витр намозини ўқиган ва давоми...

2051 19:00 / 07.08.2021
Уламолар Аллоҳ таолонинг наздида қандай мавқега эга эканини биласизми Улар билан муомала қилар эканмиз, уларнинг мавқеларини билишимиз ўта аҳамиятлидир. ndash Эй давоми...

2718 09:00 / 27.04.2023