1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди

12:14 / 27 январь 1336 pdf Ўқиш режими + -

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Энди зиёратга бориш истагидаги фуқаролар портал орқали рўйхатдан ўтиши шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган 2026 йил 24 январдаги 27-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:

2026 йил 1 февралдан — Ҳаж тадбирига;
2026 йил 1 майдан — Умра тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.

Шунингдек, зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги қайд этилди.

«Ҳаж»га борувчилар ягона портал орқали навбатга ёзилиши керак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан (24.01.2026 №27) Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида эълон қилинган қарорга мувофиқ зиёратчилар навбатини шакллантириш ва номзодларни саралаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.

Электрон навбат — Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж зиёратига боришни истовчилар учун «Ҳаж ва Умра ягона портали» ягона мурожаат нуқтасига айланади. Эндиликда «қўлда ёзилган дафтарлар» ва маҳалладаги «ички навбатлар» ўз аҳамиятини йўқотади.

Порталда рўйхатдан ўтилган вақт сониясигача қайд этилиб, фуқарога шахсий навбат рақами СМС орқали юборилади. Ҳар бир фуқаро ўз навбатини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

 
Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия муфтийси раиси шайх Равил Гайнутдиннинг кўрсатмасига биноан 2019 йил 7 январдан бошлаб, Москва жоме масжидида 24 соат Қуръони карим тиловати йўлга қўйилди, давоми...

2330 09:36 / 23.01.2019
АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловларида мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 95 фоизга яқин мусулмонлар иштирок этишди. Бу ҳақда Америкаислом муносабатлари давоми...

2570 15:29 / 12.11.2018
Мақола мавжув эмас

5805 05:00 / 11.03.2017
Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдуз кўринишидаги масжидда қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Бу ҳақда .Анадолу, агентлиги маълумотига таяниб, azon.uz сайти давоми...

1956 13:42 / 09.07.2019