1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони қайси фанлардан ўтказилади?

12:25 / 25.12.2025 784 pdf Ўқиш режими + -

2026-2027 ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:

Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Имом Термизий номидаги ислом институти учун:

Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;

Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

Ҳадис илми мактаби учун:

Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ўрта махсус диний таълим муассасалари учун:

Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;

Она тили ва адабиёт (Ўзбек тили бўйича) (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

Абитуриентлар кириш имтиҳонларга тайёргарлик кўриш учун дарслик ва адабиётлар рўйхати ҳам эълон қилинади (1-илова).

Шунингдек:

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида белгиланган хорижий тил бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади (2-илова).

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура босқичига ўқишга кириш истагидаги талабгорлардан хорижий тилдан Араб тили бўйича камида C1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат талаб этилади.

Эслатма:

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида Ўзбекистон тарихи ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили) фанлари бўйича миллий сертификатга эга абитуриентлар учун имтиёз қўлланилмайди. Ушбу фанлар бўйича барча абитуриентлар тест синовларида тўлиқ қатнашади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу Қуръон мусобақаси ҳақиқатан ҳам Қуръондан дарс берувчи ўқитувчилар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Абдуллоҳ алАли алМутавваrdquo мукофоти учун ташкил этилган Қувайт давоми...

2352 15:11 / 13.03.2019
Бугун, 15 февраль куни юртимизнинг таниқли уламоси .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Тошкент шаҳридаги .Эшон давоми...

2372 16:10 / 15.02.2022
Қадимги япон терапияси мутахассиси, япониялик доктор Шутаро Такаи Аллоҳ таолонинг исмини эшитгандан сўнг Исломни қабул қилди.Шифокор Япониянинг Токио шаҳрида давоми...

6547 15:38 / 03.06.2021
Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда давоми...

2770 23:30 / 12.08.2020