1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

XIX асрда бунёд этилган қишлоқ масжиди

09:00 / 14.05.2021 2100 pdf Ўқиш режими + -

Наманган туманидаги Навбаҳор қишлоқ (собиқ Ғалча қишлоғи) масжиди XIX аср бошларида бунёд этилган ноёб меъморлик намуналаридан.

Масжид қурилиши Каримбой оқсоқол ташаббуси билан бошланган бўлиб, кейинчалик ҳожи Абдухалил Шоҳбой ўғли бино қурилишини давом эттиришга бош бўлган. Қурилиш ишлари дурадгор уста Убайдуллоҳ томонидан юксак маҳорат билан бажарилган. Ҳижрий 1324, милодий 1906 йилда масжид фойдаланишга топширилган.

Масжид миллий меъморчилик анъаналарига асосланган ҳолда моҳирона дид билан бунёд этилган. Унинг ички деворларига ганж ўймакорлиги билан куфий хатида оятлар битилган, ранглар билан жилоланган. Шунингдек, масжид ичига “Рамзий” тахаллусли шоирга тегишли бўлган шеърий мисралар усталар томонидан насхатлик ёзувида битилган. Афсуски, мафкуравий кураш оқибатида санъаткорона битилган нафис ўйма нақшли ёзувлар чопиб ташланган эди.

Истиқлол йилларида мазкур ёдгорлик қайта таъмирланиб, ободлик касб этди.

 

Манба: ЎзА

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асрлар давомида халқимизга хос меҳроқибат, хайрсаховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро давоми...

2887 15:56 / 19.06.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориХалқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳроқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак давоми...

1789 19:50 / 08.04.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан .Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб давоми...

6217 13:07 / 20.09.2018
Швециянинг ўнг қанот Демократлар партияси аъзоси бўлган маҳаллий сиёсатчи Ислом ва мусулмонларни ҳақорат қилгани учун 40 кун озодликдан маҳрум этишга ҳукм давоми...

3549 10:01 / 17.01.2019