1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Муҳаммад Маҳдий ибн Мансур

16:23 / 23.12.2025 1008 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(халифалик даври: ҳижрий 158-169; милодий 775-785)

У Муҳаммад Маҳдий ибн Мансурдир. Муҳаммад Маҳдийга отасидан кейин, отасининг аҳди асосида ҳижрий 158 йилда байъат қилинди. У жуда ҳам сахий – карамли инсон бўлиб, муҳтожларга кўплаб эҳсонлар қилар, зулмга учраганлардан ёрдамини аямас эди. Муҳаммад Маҳдий ибн Мансур Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийни кенгайтирган инсондир.

Ҳодисалар

Муҳаммад Маҳдийнинг даврида барқарорлик ва хотиржамлик ҳукм сургани учун ҳеч бир тилга олишга арзигулик ҳаракатлар ёки қўзғолонлар бўлмади.

Зиндиқлар

Монавийя, санавийя, яъни нур ва зулматга ибодат қилувчиларга эргашганларга «зиндиқ» деган лақаб берилган. Бунинг асли қадимги Форс динларидан бўлиб, Маздакка нисбат берилади. Кейинчалик диндан чиққан ёки бидъатга берилган ҳар бир одам ҳам зиндиқ деб аталадиган бўлган. Гоҳида шарм-ҳаёсиз, фисқу фужур билан яшайдиган адибларга, ўйин-кулгига қизиққан одамларга нисбатан ҳам мана шу лақаб ишлатилган.

Маҳдий зиндиқларга қарши энг кўп кураш олиб борган, доим уларнинг орқасидан кузатиб, жазо бериб келган аббосий халифалардан ҳисобланади. У ўғли Ҳодийни зиндиқларни таъқиб қилиш, уларга эркинлик бермаслик учун масъул қилиб қўйганди. Ҳодий отасининг насиҳатига амал қилиб, бу ишни жуда яхши тарзда олиб борар эди.

Хаворижлар

Ҳижрий 160 (милодий 777) йилда Жазоирнинг Тоҳарт деган жойида хаворижларнинг расмий давлати пайдо бўлди. Улар ибозийлар деб ҳам аталар эди.

Фатҳлар

Маҳдий ўз даврида Рум юртларида катта ғалабаларга эришди. Ўғли Рашид ўша вақтларда лашкарбоши бўлиб хизмат қилар эди. У Мармара денгизининг соҳилларигача етиб бориб, аёл император Агуста билан сулҳнома тузди. Ҳижрий 166 (милодий 783) йилда уларга жизя солди.

Муҳаммад Маҳдийнинг вафоти

Халифа Муҳаммад Маҳдий ибн Мансур ҳижрий 169, милодий 785 йилда вафот этди. У ўн йилу бир неча ой халифалик қилди.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли, дейдилар. Чунки тарих кишининг асл илдизидирки, ўзининг келиб чиқишини яхши билмаган инсон эртанги кунига қандай ғоя, қандай давоми...

6665 16:31 / 24.01.2018
Маълумки, Ислом тинчлик динидир. Исломнинг дастлабки босқичларида нозил бўлган Қуръони Карим оятларида урушга ишора қилувчи бирорта ҳам сўз йўқ. Шунингдек, Ислом давоми...

2995 16:19 / 08.08.2020
Арабистон яриморолида Ислом давлати пайдо бўлганини эшитган румликлар ўзларининг форслар билан давом этиб келаётган душманликларини унутишди ва зудлик билан давоми...

3745 19:00 / 13.07.2022
Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бир уриниш қилиб кўришди. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа нарсалар билан давоми...

3017 11:08 / 05.02.2020
Аудиолар

230438 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149002 14:35 / 11.08.2021