1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Амин билан Маъмуннинг ўртасидаги фарқ

11:05 / 31.10.2022 1699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милодий 809 йил 24 мартда Аббосий халифалардан бўлган Амин отаси Ҳорун ар-Рашид вафот этгач халифаликка ўтирди. 
Аввалда Ҳорун ар-Рашид уни тахт вориси қилиш ҳақида суҳбатлашган эди. Чунки у Маъмундан каттароқ эди. Аммо Ҳорун ар-Рашид Аминдан кўра Маъмунга кўпроқ ишонар эди. Уни Халифаликка муносиброқ деб билар эди. Шундай ҳам эди. Маъмун мўътазила бўлса ҳам, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳга кўп азиятлар берган бўлса ҳам моҳир сиёсатчилардан бири эди. 
Ниҳоят Ҳорун ар-Рашид икки ўғлидан ўзидан кейин Маъмун валиаҳд бўлиши, Амин ундан кейин халифа бўлиши ҳақида Каъбанинг олдида аҳд олди. Аммо Амин аҳдни бузди. Маъмуннинг Хуросон томонга урушга кетганини ғанимат билиб уни халифаликдан бўшатди. Маъмун Бағдодга келиб халифанинг қасрини ўраб олди. Акасини қатл қилди ва халифаликка ўтирди!
Бу курси инсонларни нималар қилмайди-я!
Энди Маъмуннинг ҳукмронликка лойиқ ва муносиблигига келадиган бўлсак, Аминнинг онаси саййида Зубайда Ҳорун ар-Рашиднинг олдида доимо ўғлининг шаънини кўтаришга ҳаракат қилар, Маъмунни ерга уришга уринар эди. Чунки Маъмуннинг онаси форс аёли эди. Аммо Ҳорун ар-Рашид буни ақл ҳукми эмас, оналик ҳиссиёти эканлигини билар эди. Зубайда ўғли Аминни мақтайвергач Ҳорун ар-Рашид Зубайдага деди:
- Мен сенга Маъмуннинг афзал эканлигини кўрсатаман!
Сўнгра бир кеча икки ўғлини чақирди. Тонггача улар билан бедор бўлиб ўтирди. Сўнгра уларга кетишлари учун рухсат берди. Бироздан сўнг уларни чақиртириб яна одам юборди. Амин ётоқ кийимида эснаганича кириб келди ва чақириши сабабини сўради. Маъмун эса ҳарбий кийимида, эгнида совути, бошида дубулғаси, белида қиличи билан келди. Ҳорун ар-Рашид ундан сўради:
- Нега буларни кийиб олдинг?
Маъмун деди:
- Бир неча дақиқа олдин сизнинг олдингизда эдим. Агар ўшанда менга юмушингиз бўлганида айтар эдингиз. Аммо мен кетганимдан кейин мени чақиртириб одам юбордингиз. Бирор ҳодиса бўлганини билиб амрингизни дарҳол бажариш учун шундай кийиниб келдим. Агар чақиртирганингиз сабаби бошқа бўлса бу кийимларни ечишдан осони йўқ!
Амин билан Маъмуннинг ўртасидаги фарқ ана шунча эди!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ИСЛОМНИНГ ҲИНДИСТОНГА КИРИБ КЕЛИШИ. Бу мамлакатга Исломнинг ёйилиш тарихи тўғрисида III бобда сўз юритилган эди. Синдлик рожа Даҳир VII аср охирида арабларнинг давоми...

4968 00:00 / 24.02.2017
Бу ҳолат ҳақида имом Ибн Жарир Табарий Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирадилар.Мусо алайҳиссалом фиръавннинг ҳузурига келиб, .Бану давоми...

3529 13:00 / 19.05.2019
Яъқуб алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари, яъни Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғилларидир. .Яъқуб,нинг маъноси .ортдан келувчи,дир.Яъқуб алайҳиссаломнинг давоми...

4959 12:00 / 25.02.2019
1949 йилда Ливан бош вазири Риёз Солҳ томонидан Баҳиж Тақийюддин қишлоқ хўжалиги вазири мансабига қўйилади. Бу Баҳиж Тақийюддиннинг биринчи бор вазирлик давоми...

2843 10:42 / 09.12.2021
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021