1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

11:24 / 21.12.2025 1850 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлоно Муҳаммаджон ибн Рустам Ҳиндистоний 1892 йилда Қўқон яқинидаги Чорбоғ қишлоғида туғилганлар. У киши халқ орасида «Домла Ҳиндистоний», «Мавлавий Ҳиндистоний» ва «Ҳожи домулло» номлари билан танилганлар. Ўн тўрт ёшларида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олганлар. Дастлаб Қўқондан Бухорога, Мозори Шарифга, сўнгра Ҳиндистонга сафар қилиб, у ерда узоқ йиллар оилаларидан йироқда таҳсил олганлар. 1942 йил урушга бориб Белорусияда жароҳатланиб қайтганлар. 1946 йили муфтий Эшон Бобохон ҳазратлари тавсияси билан Тожикистонда «Мавлоно Чархий» масжидида мутавалли, «Хожа Яъқуб» масжидида имом-хатиб бўлиб хизмат қилдилар. 1955-1956 йиллар Тожикистон Фанлар Академияси шарқшунослик институтида қўлёзмалар бўлимида фаолият юритиб, Ислом дини асослари, мантиқ, адабиёт фанларидан таълим берганлар. 1989 йилда Тожикистонда вафот этганлар.

«Қиблагоҳ» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 16 январдаги 02-07/296-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақола Наманган шаҳрида туғилиб ижод қилган, Нақшбандия тариқатининг пири комили, олим ва мутасаввиф шоир сифатида танилган Абдулазиз Ҳасанхўжа ўғли Мажзуб давоми...

4232 11:00 / 02.05.2023
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ислом дини насоро ва масиҳо динларидек Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тарафидан юборилган диндир. Унинг китоби ndash Қуръони Карим эса ўз давоми...

1556 20:24 / 29.06.2024
Биз тилга олмоқчи бўлган Исмоил Махдум мулла Солиҳ Охунд афанди ўғли милодий 1909 йил Наманганда таваллуд топганлар. Бошланғич таълимни қиблагоҳларидан, давоми...

2962 13:30 / 21.05.2022
Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайф ибн Али ибн Муҳаммад Али алАсрий 1975 йилда Яманнинг Ҳаж вилоятида таваллуд топган. 1979 йилда оиласи билан давоми...

1127 15:55 / 10.10.2024