1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мен билган Ҳазрат

14:43 / 10.06.2017 7122 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Камина чорак аср давомида у зоти муборакнинг суҳбатларига мушарраф бўлдим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг энг улуғ фазилатлари илм тарқатиш, Ислом динининг софлигини муҳофаза қилиш ва етук Ислом олимларини тарбия топтиришга бўлган кучли рағбатлари, ҳарисликларидир. 

Барчамизга маълумки, Аллоҳ таоло илмни яхшии кўрган бандаларига уни зиёдаси билан ато этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” деган ҳадислари бунга далилдир. Шайх ҳазратларининг Падари бузрукворлари, укалари ва севимли фарзандларининг айтишларича, Ҳазрат гўдаклик чоғлариданоқ илмга кучли муҳаббатлари билан ажралиб турганлар. Қиблагоҳларининг дуолари билан, ўзларидаги иқтидор ва салоҳият сабабли дунёдаги Ислом уламолари ичида юксак мақомга сазовор бўлдилар. 

Дақиқ нигоҳ ила эътибор қилинса, ёзиб қолдирган китобларининг бирортаси иккинчи даражали ёки ўрта савиядаги китоблар эмас. Балки ҳар бири ҳозирги кунда ўзбек, қолаверса, дунё мусулмонларига сув билан ҳаводек зарур масалаларни қамраб олган асарлардир. Биргина“Тафсири Ҳилол”ни ёзиш учун бир умр етмайди. “Ҳадис ва Ҳаёт” тўплами мусулмон киши учун Ислом дини ҳақида тўлиқ маълумотни қамраб олган, халқимизга ўта зарур китоблардир. “Сунний ақидалар” китоби эса ҳар биримиз учун, оиламиз, фарзандларимиз эътиқоди учун ўта долзарб манба ҳисобланади. Инсон ақидада адашса, дунё ва охиратини барбод қилади. Ақидада адашмаслик учун албатта“Сунний ақидалар”нинг ҳар бир саҳифасини чуқур англаб олиш вожибдир. Ҳозирда баъзи адашиб юрган, Аҳли сунна вал жамоадан чиққанлар учун мана шу китоб доридир, шифодир, десак муболаға бўлмайди. 

Шайх ҳазратларининг бундай даражага, юксак фазилатларга эга бўлишларининг сабаби нимада, дейилса, биринчи навбатда оталарининг ҳалол таомлари ва отаоналарининг дуолари. Оталари Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаердаки олим киши бўлса, уларга ўзгача эҳтиром билан яхшиликлар кўрсатиб, хизматларини қилар эканлар. Уламолар у кишининг ҳақларига“Фарзандларингиздан алломалар чиқсин” дея дуо қилишар экан. Бу дуоларнинг ижобат бўлгани аниқ, бу бизга катта ибратдир. Отаона фарзандини гўдаклигиданоқ покиза ўстириб, ҳалол таомлантириб, тарбиясига алоҳида аҳамият қаратиб, унинг ҳаққига дуо билан камол топтириши келажакдаги буюклик омилига сабаб бўлишини бу ерда биринчи ўринда эътироф этиш мумкин.

 Иккинчи навбатда эса, Шайх ҳазратларидаги Аллоҳ таоло у кишига берган иқтидор, қобилият, ўткир зеҳн, холислик, теран нигоҳни айтиш мумкин. У кишидаги динга бўлган, эътиқодга бўлган, руҳий тарбияга бўлган эҳтиёж жуда баланд бўлган. Илм талабида тўхтовсиз изланишда, меҳнатда эдилар. Биринчи таълимни оталаридан олганлар, сўнгра устозларидан сабоқ олиб, кейинчалик, Бухородаги Мир Араб мадрасасида таълим олдилар. Ана шу мадрасада таълим олиш даврида Ҳазрат билан бирга таҳсил олган талабаларнинг эътирофларича, у киши ярим тунда мадраса таҳоратхонасининг покизалигига хизмат қилиб, талаба дўстлари учун сувларни тайёрлаб қўяр эканлар. Буни бошқаларга билдирмас эканлар. Шундай бўлсада баъзи зийрак талабалар билиб олишган экан. Кейинчалик Ислом маъҳади, араб мамлакатларидаги йирик дорулфунунлардаги таълимлари, Ислом оламидаги барча мўътабар уламолар, улуғ зотлардан таълим олиб, ҳамсуҳбат бўлганларини бош сабаблардан этиб кўрсатиш мумкин. 

Шу ўринда Шайх ҳазратларининг ҳузурларида, учрашувлар, сафарларда у киши билан бирга бўлиб, ўзимиз учун улкан ибрат мактаби сифатида кашф этган у кишининг фазилатларига тўхталиб ўтсак.

 Ҳазратдаги тақвонинг кучлилиги, гўзаллиги. 2006 йилда муборак ҳаж ибодатига Ҳазрат билан ҳамсафар бўлиш бахтига муяссар бўлдик. Шунда у кишидаги гўзал тақводан яна бир бор ҳайратда қолдик. Ҳазрат таҳажжудни тарк этмасдилар. Мадинаи мунавварада эдик. Ярим тунда уйғониб қолдим. Атрофга чиқсам, Ҳазрат таҳорат олаётган эканлар. Мен ҳам таҳорат олиб, Ҳазратга билдирмай ортларидан эргашдим. У зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларига пиёда юриб бордилар. Ярим тун. Бомдод намозига икки соатча вақт бор. Масжид устунлари қаршисида ибодат қилиб, ортларидан разм солиб турдим. Ҳазрат тўхтамай ибодат қилар, таҳажжуд намозларини мукаммал адо этар эдилар. Ва бу онлар ҳар кечда давом этар эди. У киши тасбеҳлар, зикрларда бардавом бўлардилар. Тақволи кишининг сўзи ҳам таъсирли бўлади, ёзган китоби ҳам мўътабар бўлади. Тақво қилмасдан, риёзатсиз ёзилган китобларда файз бўлмайди. 

Жуда зийрак эдилар. У киши ҳар бир одам билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ўз савиясига, ўз мақомига яраша сўзлашар ва суҳбатдошларининг барини хурсанд қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир саҳобалари Аллоҳнинг Расули мени ҳаммадан яхши кўрар эдилар, дейишар эди. Худди шу суннатга Шайх ҳазратлари ҳам эргашиб, ҳамма билан ширин муомала бўлар, хушхабарлар айтиб, кўнглини кўтарар эдилар. 

Содда ҳаёт кечирар эдилар. У киши дабдабаларни хушламас, юришлари, кийинишлари содда эди. Энг фақир киши у кишини маросим ё тадбирга айтса ҳам бораверар эдилар. Ҳазратни гоҳида давлатманд кишининг хонадонида учратсак, гоҳи худди Расулуллоҳ каби энг фақир, ҳеч ким йўқламайдиган кишининг уйига бориб, соатлаб ўтирар, уларни хурсанд қилар эдилар.

 Гўдак ва ёш болаларни жуда яхши кўрар эдилар. Болаларни дуо қилиб, танглайини кўтаришда айниқса бошқача очилиб кетар эдилар. Аллоҳнинг мўъжизасини қарангки, ким у кишига боласини берса, бола ҳам Ҳазратга бошқача талпиниб, қучоқлаб олар эди. Ҳикматни қаранг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам худди шундай бўлганлар.

 Илмга жуда ҳарис эдилар. Тинмай изланишда, илм аталмиш бу дунёнинг энг нодир хазинасини тадқиқ этишда бор кучғайратларини сафарбар этар эдилар. Ҳазратнинг ўқимаган китоблари бўлмаган, дея ўйлаб қолар эдик. Илм талабида юрган ҳар бир толиби илмга нимани ўқишини ўз савиясига яраша айтар эдилар. Унга тафсир керакми, фиқҳий асар керакми ёки руҳий тарбия керакми, буни билар эдилар ва“Сиз мана бу китобни ўқинг”, дер эдилар. Унинг камчилигини ўзини хафа қилмаган ҳолатда“Сиз фалон китобни кўрганмисиз”, дея тўғрилаб қўяр эдилар. Бу жуда катта қобилиятдир. 

Шунингдек, ҳар бир соҳа эгаси билан унинг касби бўйича мулоқот қила олар, фикр алмашар эдилар. Бунинг учун ўша соҳада муайян маълумотга эга бўлиш керак. Ҳазрат ҳар бир йўналиш, соҳада юқори савияда билимга эга эдилар. Бундай қобилият аҳли илмлар учун катта ибратдир. Баъзилар фақат диний китобларни ўқиб, атрофдагилардан, воқеъликдан, дунёдан узилган бўлади. Бу ҳолда албатта мутаассиб бўлиб, нотўғри йўлга кириб кетиши ҳам осон бўлади. 

Ўта сабрли зот эдилар. Баъзи бир жоҳил, тушунмаган, савияси ҳаминқадар одамлар у кишига турли озорли гаплар айтишса, бирор марта раддия билдирмаганлар, “хайр, яхши бўлиб кетади”, дер эдилар, холос. Ҳеч қачон жоҳил кишилар билан гап айтишмас, тортишмас эдилар. Қуръони каримдаги“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар(бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин” деб жавоб қиладиган кишилардир”(Фурқон, 63) мазмунидаги ояти каримага жуда мувофиқ эдилар. 

Сафардан чарчамас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг“Сафар қилинглар, саломат бўласизлар” деган ҳадиси шарифларига мувофиқ Ҳазрат сафарларни қолдирмас эдилар. Ўзимиз гувоҳи бўлганимиз, ҳатто тайёрада ҳам вақтларини бесамар кетказмай, қўлларида қоғозқалам бўлар, китоб ёзиб кетаверар эдилар. Сафарда ҳам вақтларини буҳда сарфламасдилар. Вақт қадрини ниҳоятда тушунар, асло исрофга йўл қўймас эдилар. Шунинг учун унча катта ёш бўлмаган олтмиш уч йиллик ҳаётлари мобайнида улкан ҳажмда илммаърифат қолдиришга, зиё тарқатишга улгурдилар. 

Биз бу ўринда муҳтарам зот билан боғлиқ бўлган ва ўзимиз гувоҳлик қилган баъзи воқеаларни ёдга олдик, холос. Аслида Ҳазратдаги яна бошқа кўплаб фазилатларни шавқ билан, ихлос билан санаш мумкин. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўралганда, “У зотнинг хулқлари Қуръон эди”, дея жавоб берганлар. Шу ўринда ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хулқлари Қуръони карим ва Суннати набавийя эди. Биз юқорида ёдга олган Ҳазратнинг фазилатлари Расулуллоҳ алайҳиссалом суннатларининг ўзгинаси эди. Шайх ҳазратларининг Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган эътимодлари, чексиз ихлосмуҳаббатлари у кишининг юриштуришларида, фаолиятларида шу қадар мунаввар ҳолда зоҳир эдики, мен у зотни Расулуллоҳ алайҳиссаломга чин ворис, ҳақиқий меросхўр эканларини эҳтиром билан эътироф этган бўлар эдим. Биз аҳли илмдан нималарни ўрганишимиз керак бўлса, буларнинг барчаси у зоти муборакда бор эди. 

Ҳазрат Навоий айтганларидек: “Солиҳ кишилар эсланганда Аллоҳ таолонинг раҳматлари ёғилади”. Биз Ҳазратни ёдга олиб, қалбларимизда ажиб нурни, илоҳий раҳматни туймоқдамизки, буни сўз билан таъриф этиш мушкул. Ҳазрат битган асарлари, юксак инсоний фазилатлари билан доимо қалбларимиз тўрида, муҳаббатимиз, меҳримиз, ихлосимизнинг аввалидадирлар! Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлиб, қиёматга қадар қабрларини нурга тўлдирсин! 


Анвар қори ТУРСУНОВ, 

Тошкент шаҳар бош имомхатиби

 (Нашрга тайёрланаётган янги хотира китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1207ndash1273 Сўфий шоир, ислом дини уламоси, машҳур фақиҳ ndash Жалолиддин Румий нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ном қозонган, бундан саккиз аср аввал яшаб ижод қилган давоми...

1419 15:40 / 04 октябрь
ndash Ислом ақидасига кўра меҳршафқат йиллар ва замонлар ўтиши билан кўпаядими ёки камаядими Масалан, меҳршафқат, мурувват туйғуси 40 50 йиллардан кейин қай аҳволга давоми...

1151 13:12 / 27 апрель
Хиндистоннинг буюк уламоларидан Маҳмуд Девбандий ва у кишининг шогирди Ҳусайн Аҳмад Маданий ҳинд диёрини инглиз мустамлакачиларидан озод қилиб, яна давоми...

4392 11:30 / 23.10.2021
Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Самарқанднинг Мотурид номли қишлоғида туғулган. У кишининг ҳаётини ўрганган тарихчилар туғилган давоми...

5425 22:20 / 27.04.2017
Аудиолар

137272 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7535 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57345 14:35 / 11.08.2021