1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қушлар нега сайрайди?

16:01 / 19.12.2025 1552 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир қушнинг ҳуштакка ўхшаш тарзда чиқарган навоси (нағмаси), ҳайвонлар орасидаги энг мураккаб (хилма-хилини ўз ичига олган) хабарлашув туридан бири бўлиб, унинг бундай расо яратилганини англаган киши ҳеч қачон ақли калталарни таҳқирлашда «қушмия» (ёки «товуқмия») иборасини ишлатмаган бўларди.

Дастлаб қушларнинг сайрашини ўрганиш билан шуғулланувчилар уларнинг қайси овоз ва нағмаларни ишлатишини текшириб, бу овозларни синфларга бўлиб чиқишган, холос.

1920 йилдан эътиборан эса илм-фан дунёси уларнинг қандай овозлар чиқаришларидан ҳам кўра кўпроқ нега нағма қилиб, куйлагандек сайрашлари устида бош қотира бошлади. Бу сирларни кашф этиш йўлида энг кўп изланиш олиб борганлардан бири Корнел университетининг биология бўйича профессори Уилям Дилгердир (William Dilger). Ҳайвонлар ҳаракатининг энг қизиқарли томони улар орасидаги ўзаро хабарлашув бўлгани учун ҳам Дилгер уларни табиий ҳолатда текшириб кўрди.

Илк ўрганилиши лозим бўлган нарса, бир қарашда аҳамиятсиз кўринса-да, аммо қушлар учун жуда муҳим бўлган кичик ҳаракатларни қайд этиш эканини таъкидлаган Дилгер: «Қанотлиларнинг ажойиб гўзаллиги ва ранглари сингари, очиқ-ойдин бўлган хусусиятларини қайд этиш қийин бўлмади», дейди.

У яна шундай дейди: «Бироқ кўпгина ҳайвонларнинг хабарлашув услублари ниҳоятда моҳирона таркиб топган ва ўта сирлидир. Бу хабарлашувлар баъзан биргина кўз ишораси тарзидаги енгил ҳаракатлар, мисол учун, бошни астагина пастга ёки юқорига ҳаракатлантириш, дум ва қанотларни бироз қимирлатиш шаклида ҳам бўлиши мумкин. Булар қушлар учун катта аҳамиятга эга».

Ҳозирда олимлар қуш нағмаларининг асосий вазифаларини аниқлаш устида тадқиқотлар олиб боришмокда. Майнанинг энг муҳим хабари ўзининг кимлигини билдириб, «мен майнаман», дегандек қичқиришидир. Худди шундай нарсани қорашақшақда ҳам кузатиш мумкин.

Қизик, нега қушлар ўзларини бундай баланд овозда эълон қиладилар? Бунинг асосий сабаби, ўз туридаги қушни ўзига жалб қилишдир. Яна бошқа бир вазифаси эса ўша жойда ўзининг эркин ва ҳукмронлигини билдириб қўйиш ва у ерга бегоналар яқинлашишининг олдини олишдир.

 

«Ҳидоят далиллари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга давоми...

5021 11:00 / 14.03.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни қўрқитишдан қайтарганлар. Зўравонлик тўғрисидаги киноларни томоша қилиш юракка катта хавф туғдиришини давоми...

1831 10:27 / 19.10.2024
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

3596 09:02 / 01.03.2024
Мусаввирнинг қудратиРасмда 20 ҳафталик ҳомиланинг юзи.Роббимиз Мусаввир, У инсонни энг гўзал суратда, шаклшамоилда яратган. У Қуръони Каримда шундай деб марҳамат давоми...

5338 16:00 / 22.11.2021
Аудиолар

232378 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150838 14:35 / 11.08.2021