1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бирга тафаккур қилайлик! (тўртинчи мақола)

16:00 / 22.11.2021 5297 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусаввирнинг қудрати

Расмда 20 ҳафталик ҳомиланинг юзи.

Роббимиз Мусаввир, У инсонни энг гўзал суратда, шакл-шамоилда яратган. У Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

“Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик” (Тийн сураси, 4-оят)

Типратикан

Типратикан илонлар, чаёнлар ва турли заҳарли ҳашаротларнинг ашаддий душмани бўлиб, уларни тутиб, ўлдириб, ейди.

Заҳар таъсир қилмайди. Чунки, унинг танасида заҳар таъсирини кесувчи модда бор.

Инсон учун хатарли эмас. Кечалари чиқиб, ов қилади. Дала ва экинзорларда кўп учрайди.

Хавф сезса, дарров ўралиб олиб, тиконларини хўрпайтиради.

Оғриқ ёки хатардан огоҳлантириш учун чинқирганда, ёш боланикига ўхшаш овоз чиқаради.

Эркак типратикан ўзининг урғочисидан бошқа урғочи типратикан билан оила қурадиган бўлса, биринчи жуфти бўлган урғочи типратикан тўй муносабати билан ва эркагига ҳадя сифатида уларга ин қазиб берар экан. Келин-куёвлар инга киришгач, уларнинг устидан тупроқ тортиб, кўмиб юборар экан.

Типратиканларнинг бундоқ ишини далил қилиб, «Ана, хотинни иккита қилмай, биттаси билан ўтиш керак-да» демаслик керак.

Аллоҳ таолонинг Ўзи адолат шарти билан рухсат берган иш борасида рашк туфайли турли гапларни айтмаслик керак.

ТИПРАТИКАННИ ЕЙИШ МУМКИН ЭМАС, ҲАРОМ!

Соч толаси

Бу инсон соч толасининг микроскоп орқали кўриниши. Соч толаси уч килограммгача юкни кўтара олар экан.

Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилсак, Унинг қудратига, азаматига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлади, ибодатга рағбатимиз ортади ва ибодатларимизни янада ихлос билан адо этадиган бўламиз.

Сўзимизни ушбу оят билан якунласак:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят)

Аллоҳ таоло ҳаммамизга Ўзининг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар йили шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этса, чивин чақиши сабабли 700 миллионга яқин одам касалланса, шундан тахминан 2 миллион атрофидаги одам вафот этар давоми...

5756 11:00 / 14.06.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. Ютқинчоқ яллиғланганда болаларингизни давоми...

3394 16:00 / 19.11.2021
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун давоми...

1567 13:47 / 16.07.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Алиф лаам мийм. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир, Бақара сураси, 12 оятлар.Алиф лаам давоми...

6841 15:05 / 26.08.2020