1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (иккинчи мақола)

09:02 / 01.03.2024 3577 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.

2. Поклик иймоннинг ярмидир.

Имом Муслим Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Поклик иймоннинг ярмидир», дейдилар.

Ҳадиснинг тўлиқ матни будир:

عن أبي مالك الحارث بن الأشعري رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «الطُّهورُ شَطرُ الإيمانِ، والحَمدُ للهِ تَملأُ الميزانَ، وسُبحانَ اللهِ والحَمدُ للهِ تَملآنِ -أو تَملأُ- ما بين السَّمواتِ والأرضِ، والصَّلاةُ نورٌ، والصَّدقةُ بُرهانٌ، والصَّبرُ ضياءٌ، والقُرآنُ حُجَّةٌ لك أو عليك، كُلُّ الناسِ يَغْدو، فبايِعٌ نفسَه فمُعتِقُها أو موبِقُها.»

[صحيح] - [رواه مسلم]

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик имоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» мезон (тарози)ни тўлдиради. «Субҳаналлоҳ» ва «Алҳамдулиллаҳ» ер ва осмон ўртасини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон фoйда ёки зарарингизга далилдир. Барча инсонлар ўзлари ҳаракат қиладилар, сўнгра нафсларини сотиб, уни озод қилади ёки ҳалокатга учратади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Олимларнинг таъкидлашича, поклик, тозалик одамларни деярли барча касалликлардан сақланишига сабаб бўлади. Танани пок сақлаш унга ёпишган микроблар ва чангларнинг кўп қисмини йўқотиш, бир қанча касалликлардан ҳимояланиш демакдир. Улардан энг муҳими тери ва оғиз бўшлиғи касалликларидир. Юз ва қўлларни доимий равишда тозалаб туриш бу танага оғиз ва бурун орқали кирадиган микроблар сонини камайтириш, нафас олиш ва ҳазм қилиш тизими касалликларидан ҳимояланиш деганидир.

(Давоми бор)

Биринчи мақола: https://islom.uz/maqola/18217

Абдуддоим Каҳел мақоласи, Islom.uz маълумотлари ва бошқа манбалар асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

9529 11:10 / 09.02.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Йўқ Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддатла тутамиз Ёлғончи, хатокор пешона сочидан, Алақ сураси, давоми...

3152 14:55 / 11.12.2023
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3047 17:00 / 09.05.2021
Аллоҳ таоло бизнинг кўзларимизни кўз қовоқлари билан таъминлаб қўйган. Улар ҳар неча дақиқада юмилибочилиш билан кўз юзасига суюқликни етказиб туради ва кўзнинг давоми...

2210 09:08 / 27.03.2024
Аудиолар

230147 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148727 14:35 / 11.08.2021