1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Барча ҳамду сано, мақтов Аллоҳнинг Ўзига хосдир

10:40 / 02 декабрь 1066 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ: ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ إِلَى ﭺ ﭻ أَدْرَكَ مَا فَاتَهُ فِي يَوْمِهِ ذَلِكَ، وَمَنْ قَالَهُنَّ حِينَ يُمْسِي أَدْرَكَ مَا فَاتَهُ فِي لَيْلَتِهِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким субҳ кирганда «Субҳаналлоҳи ҳийна тумсуна ва ҳийна тусбиҳуун»ни то «ва казалика тухражун»гача айтса, ўша куни ундан ўтиб кетган нарсани идрок қилади. Ким уларни кеч кирганда айтса, ўша кечаси ундан ўтиб кетган нарсани идрок қилади», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

Бу ривоятда ўқиб юриш тавсия қилинаётган нарса «Рум» сурасидаги уч оят – 17, 18 ва 19-оятлардир. Уларни ёдлаб, ўқиб юришга одатланган одамларга кўп нарса ваъда қилинмоқда. Жумладан, ўша кун ёки тундаги ўтказиб юборган яхшиликларнинг савобига эришади.

Мазкур уч оятнинг маънолари ва тафсири билан танишиб қўяйлик.

«Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд ‎этинг» (17-оят).

Аллоҳни поклаб ёд этишдан мурод тасбеҳ айтиш. Тасбеҳ энг аввало дилда бўлиб, сўнгра тилга кўчади. «Субҳаналлоҳ» калимасини такрорлаш тасбеҳ айтиш ҳисобланади.

«Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешинда ҳам (поклаб ёд этинг)‎» (18-оят).

Дунёда барча ҳамду сано, мақтов Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Сизлар Унга оқшом ва Пешин пайтларида ҳам тасбеҳ айтингиз.

«Ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин ‎тирилтирур. Шунга ўхшаш, (сиз ҳам) чиқарилурсиз» (19-оят).

Ушбу оятда ҳар доим борлиқда такрорланиб турадиган ҳолат ажойиб услубда баён қилинмоқда. Бу дунёда доимий равишда ўликдан тирик, тирикдан ўлик чиқиб туради. Ҳар бир сонияда қандайдир ўсимлик қурийди, бошқаси уруғдан чиқади. Кимдир ўлади, кимдир туғилади. Бу нарса ерда ҳам, кўкда ҳам, сувда ҳам такрорланиб туради. Сон-саноғига етиб бўлмайдиган ушбу жараёнларнинг ҳар бирини Аллоҳ таоло амалга оширади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин икки лабларини нимадир деб қимирлатар эдилар. Мен .Эй давоми...

1846 09:58 / 15 апрель
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тонгда ва кеч кирганида .Роббийаллоҳ, таваккалту давоми...

2468 18:35 / 13.01.2023
Рамазоннинг ўн бешинчи тонгида .Аллоҳим Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир,, деб дуо қиламиз.

2076 00:08 / 25.03.2024
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизларга жин ёки шайтон бирор суратда кўринса, азон айтинглар,, давоми...

1288 03:34 / 19 июль
Видеолар

628 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

212798 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132016 14:35 / 11.08.2021