1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қаттиқ шамол бўлганда айтиладиган зикрлар

18:37 / 09.03.2022 3498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
«Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ

«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.)

Имом Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир. Гоҳида у раҳмат билан келади, гоҳида азоб билан. Агар шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тиланглар», дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида тўпланган булутни кўрсалар, қилиб турган ишларини тўхтатардилар, агар намозда бўлсалар: 

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا 

اللهُمَّ صَيِّبًا هَنِيئًا

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарриҳа» (Эй Раббим, Сенинг номинг ила унинг ёмонлигидан паноҳ тилайман), деб айтардилар. Агар ёмғир ёғса: 

«Аллоҳумма саййибан ҳаний`ан» (Эй Раббим, шалдираб оқувчи ёқимли ёмҚир ёҚдир), деб айтардилар. 

Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

Убай ибн Каъбдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамолни сўкманглар, агар бирор кариҳ нарсани кўрсанглар: 

اللهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ هَذِهِ الرِّيحِ وَخَيْرِ مَا فِيهَا وَخَيْرِ مَا أُمِرَتْ بِهِ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذِهِ الرِّيحِ وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أُمِرَتْ بِهِ 

«Аллоҳумма инна нас`алука мин хойри ҳазиҳир рийҳи ва хойри ма фийҳа ва хойри ма умирот биҳи ва наъузу бика мин шарри ҳазихир рийҳи ва шарри ма фийҳа ва шарри ма умират биҳи», деб айтинглар», дедилар.  (Маъноси: Аллоҳим, Сендан шамолнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни ва у билан буюрилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан, шамолнинг ёмонидан, ундаги ёмонликлардан ва у билан буюрилган ёмонликлардан паноҳ сўрайман.)
Термизий ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар оғизларини очсалар .Заҳаба аззамау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру давоми...

7156 15:00 / 19.04.2021
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга овқатланаётганимда .Аллоҳ исмини зикр қил ва ўнг қўлинг давоми...

1147 09:28 / 03.08.2025
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил жумадус соний ойининг 1 куни 2025 йил 22 ноябр шанба кунига тўғри келмоқда. Жумадус соний ойидан сўнг иншаАллоҳ, муборак Рамазон давоми...

1418 15:20 / 22.11.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Албатта таом еб шукр қилувчига сабрли рўзадорнинг ажри каби ажр бўлади,.Имом Байҳақийнинг .Сунанул кубро,даги ривояти.

3739 09:00 / 07.04.2022