1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Роббингизга истиғфор айтинг

09:30 / 05.08.2020 3463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Мен бир неча йилдан бери оилалиман. Лекин фарзандимиз йўқ. Бир куни бир танишим келиб: «Мен бир олим одамдан эшитдим, агар икковларингиз юз минг мартадан истиғфор айтсангиз, фарзандли бўласизлар», деди. Агар шундай бўлса, унинг шартлари қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир бандага қўша-қўша фарзандларни ато этган бўлсин, жумладан, ушбу саволни йўллаган мухлисимизнинг оилаларига ҳам Роббул оламин яхши-яхши фарзандларни ато этиб, ўша фарзандларни бу оиланинг аъзоларига кўз қорачиғи бўлишини насиб этган бўлсин.

Албатта, бефарзанд одам турли йўллар билан фарзанд топишнинг пайидан бўлади, Аллоҳ таолога илтижо қилади, мутахассисларга мурожаат этади.

Фарзанд кўрмасликнинг сабаблари эрдаги ёки хотиндаги маълум бир беморлик, хасталик, камчилик бўлиши мумкин, буни тиббий йўллар билан муолажа қилишга ҳаракат қилиш лозим бўлади.

Лекин асосий тилак, асосий истак Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан бу нарсани сўраш бўлади. Аллоҳ таолодан фарзанд сўрашнинг, Аллоҳ таолога илтижо қилишнинг йўлларидан бири – Роббул оламинга истиғфор айтиш, «Астағфируллоҳ» ёки «Астағфируллоҳал аълиял аъзим, аллазий лаа илааҳа илла ҳува ва аътубу илайҳи» сўзларини кўп марта ихлос билан, Аллоҳдан фарзанд сўраш ниятида такрорлашдир. Мана бу ерда, демак, ўша маслаҳат берган одам бир олимдан эшитганидай юз минг марта айтишни тавсия қилибди. Бу бир тажрибадан келиб чиққан нарса, юз минг мартадан кўп бўладими, оз бўладими, лекин ихлос билан қилинса, шу ният билан қилинса, шоядки, Аллоҳ таоло банданинг илтижосини тингласа, дуосини ижобат қилса, сўраган нарсасини берса. Қуръони Каримда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг тилидан у зот ўз қавмига истиғфор айтишини ва истиғфорнинг фойдаларини баён қилувчи ояти каримани нозил қилган. Нуҳ алайҳиссалом:

«Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим» (Нуҳ сураси, 10-оят), дейдилар-да, кейин истиғфорнинг фойдаларини айтадилар:

«У Зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир» (Нуҳ сураси, 11–12-оятлар). Шу ерда фарзанднинг кўпайишига ҳам Аллоҳ таолога истиғфор айтиш фойда бериши айтилган. Шунинг учун ҳам Ҳасан Басрий раҳматуллоҳу алайҳнинг ҳузурига кишилар келиб, турли нарсалардан: кимдир ёмғир ёғмай қўйганидан, кимдир камбағаллик тарқалганидан, кимдир бефарзандликдан ва бошқа нарсалардан шикоят қилишганида у зот уларга «Истиғфор айтинг», деганлар. Одамлар «Ҳаммага «Истиғфор айтинг» деяпсиз, бу қанақа бўлди?» дейишганида мана шу оятларни ўқиб берганлар. Ҳақиқатан, истиғфорнинг фойдаси ниҳоятда кўп, ана шу фойдалардан бири фарзанд талабидаги кишилар ният билан истиғфорни кўп айтсалар, шоядки, Аллоҳ таоло ушбу ояти кариманинг маъносидан келиб чиқиб, ўша бефарзанд биродарларга, сингилларимизга ҳам фарзандларни ато этса. Аллоҳим, барча бефарзанд биродарларимизга, сингилларимизга Ўзингнинг ғайб хазинангдан қўша-қўша фарзандларни ато қилгин, уларнинг кўзини қувончга тўлдиргин, қалбини, кўксини фарзандга тўлдиргин, мурод-мақсадларига эриштиргин. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозидан фориғ бўлсалар, уйларига кириб, икки ракъат намоз ўқир, сўнгра давоми...

2404 14:20 / 09.02.2023
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тундаги вазифаларини ёки улардан бирортасини бажармасдан ухлаб давоми...

2736 16:55 / 12.08.2023
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала давоми...

1470 08:25 / 07.12.2024
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон киши кийимини ечмоқчи бўлса .Бисмиллаҳиллазий ла илаҳа илла ҳува,, деб давоми...

6573 07:50 / 27.12.2018
Аудиолар

213191 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132411 14:35 / 11.08.2021