1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Ушбу меьзондаги иттифоқ ва ихтилофли нуқталар (Салафийлик 6)

05:00 / 13.03.2017 3152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу боб аввалида бир нарсани эслатиб ўтмоғимиз лозим. Бу меьзон қоидаларининг барчаси ҳам ушбу соҳа уламолари тарафидан бирдек қабул қилинган эмас.

“Ушбу соҳа уламолари” деганимизда, биз аввало ўз-ўзидан араб тили олимлари ва мутахассисларини назарда тутмоқдамиз. Зеро, насслар тафсири қоидалари- нейтрал, ҳеч кимга ён босмайдиган холис қоидалар бўлиб, улар луғавий далолатлар ва тушунчалар масдарларидан олинган бўлади. Модомики, ҳолат шундай экан, табиий тарзда, бу қоидалар тилшунослар ва араб тили мутахассисларига мурожаат қилади.  Қурьон ва суннат насслари араб тили сийғаларида ворид бўлганлигини инобатга олсак, у ҳолда бу насслар ҳам араб тили далолати ва баёний қоидаларига бўйсунишини тушуниш мушкул эмас.  Ушбу қоидалар соф луғавий қоидалар бўлиб, улар бирон дийний  ёки фикрий мазҳаблар таьсири остида бўлмайди. Бизнинг “нейтрал, ҳеч кимга ён босмайдиган холис  қоидалар” сўзимизнинг маьноси шудир.

Ушбу қоидаларнинг кўпларига луғат олимлари иттифоқ қилган бўлсалар ҳам, уларнинг айримлари ихтилофли қоидалар саналади. Ҳудди мана шу ихтилофлар, илми калом ва Ислом шариати уламоларидан бўлган изланувчилар ижтиҳодларида  ўз аксини топади.

***********************************************************

Қуйида биз уларга мисоллар келтириб ўтамиз.

Биринчи мисол:

Араб тили олимлари, “лафзларни тафсир қилишда аввало ҳақийқий маьнони олиш лозим” қоидасига иттифоқ қилганлар. “Мажозий маьнога эса, маьнони кенгайтириш, ёки таькидлаш, ёҳуд ташбиҳ зарурати бўлган пайтларида ўтилади. Агар ушбу заруратлар топилмаса,  лафз ҳақийқий маьносида ишлатилиши қатьийдир.[1]”. Мазкур ижмоь Ислом шариати уламолари ижтиҳодига ҳам ўз таьсирини ўтказган. Улар нассларни мана шу қоидага кўра тафсир қиладилар. Аллоҳ  таолонинг китоби ва Расулуллоҳ с.а.в ҳадисларида ворид бўлган калималар, агар юқоридаги уч зарурат бўлмаса, ҳар қачон ҳақийқий маьносида тушунилади.

Юқоридаги қоиданинг ёнида араблар “мажоз кўпайиб кетса, ҳақиқатга етиб олади” деган сўзни ҳам айтганлар[2].  Яьни, араблар урфида калима ёки жумлани мажозий маьнода қўллаш кўпайиб кетса, мажозий маьнода қўллаш омма орасида кенг ёйилса, у ҳолда бу мажоз ҳақиқат сифатларини олади.  Шунингдек, у ҳақиқатнинг мажозга ўтиши учун қўйилган зарурат шартларини соқит қилади. Зеро, калима ёки жумланинг мажозий маьнода кенг қўлланиши, уни ҳақийқий маьно даражасига етказиб қўяди.

Уламолар, араблар амал қилиб юрган ушбу тўлдирувчи қўлланмаларни амалга оширишда турлича йўл тутдилар. Яьни, “таҳқийқул манот” (ҳукмлар билан иллат орасида боғлиқликни текшириб топиш)  борасида ихтилоф қилдилар.

Баьзи олимлар, калимадаги мажозий маьнонинг кўп қўлланиши ва халқ орасида кенг тарқалганини эьтиборга олиб, ўша калиманинг ҳақийқий маьносини эьтибордан четга чиқазганлар. Бунга мисол: “Мен бу дарахтдан едим”  ёки “Мен ушбу қозондан овқатландим” деган каби. Ушбу мисоллардаги ҳақийқий маьнолар эьтиборга олинмаслиги барчага маьлумдир. Бу иккала мисолларда ҳам ҳақийқий маьно ўрнини, “дарахт мевасини ейиш” ва “қозонда пишган таомдан ейиш” каби мажозий маьно эгаллагандир. Шофеьийлар, ҳанбалийлар ва жумҳур мусулмон олимлар ҳудди мана шундай қарашга эгадирлар.

Бошқа олимлар эса, одамлар мажозий маьноларини тушунишлари машҳур бўлган калималардаги мажознинг кенг тарқалганлигини эьтироф қилсалар ҳам, аммо ушбу калиманинг ҳақийқий маьносини бира тўла унутдириб юбормаганлар, эьтибордан четга чиқазмаганлар. Бу мазҳаб уламоларига кўра, гарчи одамлар оммаси орасида мажозий маьно кенг тарқалган бўлса ҳам, аммо айримлари, ушбу калимадан унинг ҳақийқий маьносини ҳам тушунадилар ва бу калималарни ҳақийқий маьнода қабул қиладилар. Масалан: “Мен дарёдан ичдим” ёки “Мен фалончининг хонадонига қадам босмадим” каби. Одамлар, мазкур мисоллардан, аввало мажозий маьнони тушунадилар. Зеро, ушбу мисолларда одамлар орасида ҳақийқий маьнодан кўра  мажозий маьно кенг тарқалган. Одамлар биринчи мисолдан, “кишининг дарё сувидан ичган”лигини тушунадилар. У хоҳ коса билан, ёки бирон нарса воситасида ичсин, бунинг фарқи йўқдир ва у ўз сўзида содиқдир.

Иккинчи мисолдан эса, кўпчилик, “киши фалончининг хонадонига кирмаган”лигини тушунадилар. Чунки эл орасида ҳудди мана шу маьнолар маьруф ва машҳурдир.  Ушбу маьнога кўра, агар киши фалончининг хонадонига бутун жасади билан кирмасдан, фақатгина қадам босган бўлса, у ўз сўзида содиқ саналади. Бу маьноларда тушунган кишиларни ёлғончи дейилмайди.

Ушбу мисоллардан, кўпчилик мажозий маьнони тушунсалар ҳам, аммо одамлар ичида ҳақийқий маьноларни тушунадиган кишилар бордир. Одамларнинг барчаси ҳам ҳақийқий маьноларни тамоман тарк қилмайдилар. Гоҳида кимлардир “мен бу дарёдан ичаман” деб қасам ичиши мумкин. У бу сўзи билан ҳақийқий маьнони ирода қилган бўлади. У дарё бўйига келиб, тўғридан-тўғри дарёдан сув ичиши мумкин. Шунингдек, гоҳида киши “мен фалончининг хонадонига  оёғимни босмадим”, ёки “Аллоҳга қасамки, мен фалончининг хонадонига оёқ босмайман” дейишлари мумкин ва улар бундан ҳақийқий маьнони ирода қиладилар. Яьни, киши фалончининг хонадонига қадам босиши билан сўзлари амалга ошган бўлади.

Ҳанафий мазҳаби уламолари, калималарни ҳудди мана шу тарзда тафсир қилганлар.  Бу мазҳабга кўра, халқ ичида мажозий маьно кенг тарқалган бўлса, омма бу маьнога кўникма ҳосил қилган бўлса, гарчи ҳақийқий маьно амалда бўлса ҳам, калималарни мажозий маьнода тафсир қилиш жоиздир[3]

Юқоридагилардан маьлум бўладики, ушбу ихтилофнинг асосий сабаби, ибн Форис, ибн Жаний ва Сибавайҳ каби араб олимлари “(қўлланишда) мажоз кўпайиб кетса, у ҳақиқат (мавқеьи)га етиб олади” қоидасидаги “кўпайиб кетиш”дан нима ирода қилинганини изоҳлаб бериш бўлган.  Араблар сўзлашувига эьтибор берилган чоғда, уларнинг ўзлари ҳам мана шу сермаьно калималар маьноларини чегаралаш ва бу маьноларни чегаралаш шартлари хусусида ихтилоф қилганлари маьлум бўлади.  Таьвил ҳақида баҳс қилган Ибн Жаний “ал-Хосаис” китобида ҳудди мана шу нарсани баён қилиб ўтганлар. Бироз кейин, биз ҳам бу мавзуни ёритиб ўтамиз, инша Аллоҳ.

Мазкур қоида натижасида, каломни таьвил қилиш ёки қилмасликда унга эргашиш лозим бўлган муҳим бир манҳаж юзага келди. Бу борада, қоидаларнинг муттафақи ва мухталафининг фарқи йўқдир.

Таьвил эҳтимоли мавжуд бўлган, таьвил қилиш мумкин бўлган калималар аввалида “зоҳир” туради. Зеро, “насс” ҳеч қачон “зоҳир”нинг эҳтимолига бўйсунмайди.  Зеро, у шунинг учун ҳам “насс”дир.  “Зоҳир”ни, авваломбор, ҳеч қандай таьвилсиз зоҳирий маьнога ҳамл қилмоқ лозим. “Зоҳир” таьвил қабул қилиши учун унда икки шарт топилиши лозим. Биринчи шарт: ўша зоҳир лафз ирода қилинаётган таьвилни қабул қилиши шарт. Ушбу шартга кўра, лафз ва таьвил қилинаётган маьнолар орасида луғавий қўлланиш, ёки урфдаги истеьмол, ёҳуд шу каби ўша калимани ҳақийқий маьнодан мажозий маьнога ўтказишни талаб қилувчи қандайдир боғлиқлик бўлиши керак.  Бордию лафз ва таьвил қилинаётган маьнолар орасида ҳеч қандай боғлиқлик топилмаса, у ҳолда бу таьвил ботил ҳисобланади. Бундай таьвиллар ботиллиги мисоли ҳудди шерни эшакка, дарёни тоғга, дарахтни кишига таьвил қилиш ботил бўлганига ўхшайди. Иккинчи шарти эса, аслида кучли бўлмаган маьнони зоҳирий кучли маьнодан устун қўйишни, зоҳирий маьнони эса кучсиз санашни тақозо қилувчи далил топилиши керак.

Кўпинча бундай далиллар луғавий бўлади.  Араблар секин-аста муайян бир лафз ёки таркибни мажозий маьноларда ишлатишни бошлаган пайтларида улар орасида қандайдир боғлиқлик асносида амалга оширдилар. Улар кейинчалик мана шу мажозий маьноларни ҳақийқий маьно ўрнига ишлата бошладилар. Одамлар ўша лафз ва таркиблар хусусида араблар ортидан эргашдилар. Одамлар араблар ортидан лафзларни араблар ичида ишлатиладиган мажозий маьноларга таьвил қила бошладилар. Улар араблар ундан юз ўгирган, истеьмолда ишлатмай қўйган қадимий ҳақийқий маьноларни ишлатиш билан, ўзларича бирон янги луғавий истилоҳ ихтироь қилмадилар. Зеро, араблар тили ва истилоҳлари араб тилидаги матнларни англаб тушуниб етишда асосий ҳужжатлардан ҳисобланади.

Масалан, араблар “قامت الحرب علي ساق” , “حمي الوطيس” ёки деб айтадилар. Аммо ҳеч ким бу гапларнинг зоҳирий маьносини ирода қилмайди. Биринчи мисолда, араблар “жанг оёққа турди” десалар ҳам, бундан мажозий маьнодаги “жанг шиддатли тус олди, кучайиб кетди” деган гапни айтмоқчи бўлган бўладилар. Иккинчи мисолда эса, “жанг қизиб кетди” десалар ҳам, бундан “жанг кучайиб кетди”деган мажозий маьнони ирода қилган бўладилар.

Араблар каломида мана шу тарздаги истилоҳ ва таркиблар жуда кўп учрайди. Бу истилоҳ ва таркиблар мазмунини тўғри англаш учун уларнинг сўзлари ва таркибларига диққат билан эьтибор бериб, улар билан танишиб чиқиш лозим.

“ал-Хосааис” китоби муаллифи ушбу баҳсни кенг ёритиб ўтган ва диққат-эьтиборини арабий калом руҳиятини ҳис қилиш, уни яқиндан таниш, асосларини ўрганиш аҳамиятига қаратган. Шу мақсадда, ўз китобида алоҳида боб ажартиб, унга “Араб тилини билиш омонлик берадиган дийний эьтиқодлар боби” деб ном берганлар.  Бобни қуйдаги иборалар билан бошлаган:

“Билгинки, ушбу боб китоб боблари орасида энг қимматлиларидандир. Ундан фойдаланиш бирор ғоя учун (васила маьносида) эмасдир, унинг ортида ниҳоя йўқдир, (чунки унинг ўзи ғоядир, ниҳоядир).  Бундай дейишимизга сабаб, шариат аҳли орасида ҳақ йўлдан озганларнинг кўпи луғат мақсадини билмаслиги, луғат маьносига олиб борувчи олий йўлни билмасликлари туфайли ўша ёмон оқибатларга дучор бўлганлар. Уларнинг ақлларини чалғитган, заифлаштирган нарса уларнинг ҳудди мана шу мукаррам юксак луғат борасидаги заифликлари эди. Ваҳоланки, барчага (яьни, бутун инсониятга) мана шу луғат билан хитоб қилинган. Жаннат ва дўзах барча жиҳатлари билан мана шу тил орқали (инсонларга) намоён қилинган.”

Аммо шундай бўлсада, ушбу далил ҳам нисбийликни қабул қилади, у ҳам дақиқ чегаралардан йироқ. Зеро, бу каби таркиблардаги мажозий маьнолар қўллануви бошқа таркибларда ҳам бирдек нисбатда ишлатилмайди. Айрим таркиблар борки, уларни зоҳирий маьнода тушуниш умуман имконсиз бўлиб, уларни таьвил қилиш вожиб бўлади.  Айримларини эса, гарчи одатда жуда кам ишлатилаётган бўлса-да зоҳирий маьно билан тушуниш мумкин.

Мана шу сабабларга кўра, уламолар таьвил қилиш борасида ихтилоф қилганлар. Бир тоифа олимлар эҳтиёт чорасини кўрганлар ва зоҳирий маьнога ҳамл қилиш умуман имконсиз бўлганлиги боис лафзларни фақатгина таьвил маьноси билан тафсир қилганлар.

Бошқа олимлар эса, араблар ичида маьлум ва машҳур бўлганлиги учун таьвил қилса бўлади, дейиш билан кифояланганлар.

Биз санаб ўтган омиллар туфайли, усул фиқҳ илмидаги таьвил боби -гарчи қоидалар ва муттафақ шартлар атрофида жамланган бўлса ҳам- имомлар орасида татбиқотдаги ихтилофларни ўз ичига олгандир.

Бу ихтилофларнинг барчаси, уламолар таянаётган далил табиати, лафзларнинг арабий далолати муқоясасидан олинган маьнолари ва араблар одатини синчиклаб ўрганиб чиқиш орқали ҳосил бўлган хулосаларга кўра юзага келгандир. Чунки, араблар ўзлари ҳам бир калимани гоҳида мажозий маьнога таьвил қилсалар, гоҳида ҳудди шу калимани зоҳирий маьнода тушунганлар.

Бу фан олимлари таьвил бобини чегаралаш, каломни мутакаллим ёки шориь тарафидан қасд қилинган маьно арқонига боғлашнинг қатьий йўлини топа олмадилар. Аслида, улар бу борада жуда дақиқ изланишлар олиб бордилар. Юқорида биз зикр қилиб ўтган шартлар топилгандан кейин ҳам, олимлар  таьвилни қисмларга бўлдилар. Биринчиси: “таьвийлун қорийбун”- яьни, зоҳирий маьнода тушунишдан кўра, таьвил қилишга яқинроқ бўлган қисм. Бундай қисмдаги лафзларда таьвил қилишга ундовчи омиллар яққол сезилиб туради.    Бу қисмга мансуб лафзларни таьвил қилишда ихтилоф йўқ. Иккинчиси: “таьвийлун  баьийдун”. Яьни, лафзни таьвил қилишга ундовчи омиллардан кўра, уни зоҳирий маьносида қолдиришни тақозо қилувчи омиллар кучли бўлган қисмдир. Бундай лафзларни ҳеч ким таьвил қилишга уринмайди. Учинчиси: “таьвийлун муҳтамилун”. Бундай лафзларда икки тараф баробар келади. Лафзни на зоҳирий маьнога, ва на таьвилга буришга аниқ далолат топилмайди. Калом ҳар иккаласи орасида иккиланиб қолади. Баьзи олимлар наздида, лафзни зоҳирий маьнода қолдириш керак дейилса, айримлари уни таьвил қилмоқ керак, деган тушунчада бўладилар. Ва уларнинг ҳар бири, ўз ижтиҳодини Шориь мақсадига яқин, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, олимларнинг бири “таьвийлун қорийбун” деган таьвийлни, бошқа бири “таьвийлун баьийдун” деб ҳисоблайди. Ва ҳоказо, мана шу тарз бир қанча ихтилофлар мавжуд бўлиб, инша Аллоҳ кейинроқ, ақийдавий ва сулукий ҳукмларга доир бўлган ушбу ихтилофий нуқталарга мисоллар ва намуналар келтирамиз.

Иккинчи мисол:

Уламоларнинг “мафҳумул мухолафа”ни эътиборга олиш ҳақидаги ихтилофлари. Уламолар, араб тилида  “мафҳумул мухолафа” далолатининг асли бор ёки йўқлиги, ҳақида ихтилоф қилдилар. Эшитувчи сўзловчининг сўзларидаги хослашдан фақатгина зикр қилинган нарсани тушуниб, зикр қилингандан бошқаларига нисбатан эса ҳукмни эьтиборсиз қолдиришига “мафҳумул мухолафа”  дейилади.

Ихтилофнинг асосий сабаби, араб тили билан шуғулланган Сийбавайҳ, ибн Анборий, Саоьлибий ва ибн Жаний каби кўплаб тилшунослар, луғатнинг собит бўлиши ва унинг далолати қатьий бўлиши учун ўша тил ўз эгалари тарафидан тортишув ва шубҳалардан холи, мутавотир тарзда нақл қилиниши лозим, деган қарашни билдирганлар.  Аммо луғат эгаларидан баьзиларигина нақл қилган, унда тавотур шартлари топилмаган луғатлар борасида эса,  улар ихтилоф қилганлар. Кўпчилик олимлар, бундай лафзлар “зонн”ни ифодалайди, десалар, бошқалари, бундай лафзлар илмни ифодалайди, унга эҳтимолларни киргизиш дуруст эмас, дейдилар. Айрим олимлар эса, агар қорийна билан келса илмни ифодалайди, акс ҳолда йўқ, деганлар[4]

Араб тили мутахассислари қарорига биноан, уламолар  “мафҳумул мухолафа”дан олинадиган далолат қадру қиммати ҳақида иккига бўлиндилар.

Биринчи қисм олимлар; Яьни, жумҳур олимлар фикрича, “мафҳумул мухолифа” ҳужжат ҳисобланади. Улар ўз сўзларига луғавий бир қанча далиллар  келтирганлар.

Иккинчи қисм олимлар. Яьни, асосан ҳанафийлар ва Имом Ғаззолий ҳамда унинг шайхи Имом ул-Ҳаромайн каби айрим шофеьийлар наздида, мутакаллимнинг хослаши мазкурдан бошқалардаги ҳукмни йўққа чиқазмайди. Улар ўз мазҳабларига қуйидагиларни далил қилиб келтирганлар.  Биринчидан; араблар тарафидан бу ҳақида мутавотир нақл собит бўлмаган. Иккинчидан; агар унга амал қилинадиган бўлса,  “мафҳумул мухолифа”дан бошқа кўплаб фойда ва далолатлар беҳуда кетиши мумкин. Модомики, бундай  эҳтимол мавжуд экан, уни далил қилиш нораводир, аммо “мафҳумул мухолифа”дан ташқари яна қўшимча қарийналар бўлса, у ҳолда эьтироз йўқдир[5].

Мазкур ихтилофларнинг асоси, Ислом шариати уламолари орасидаги яна бир қанча далолавий масалаларга ҳам сабаб бўлгандир. Ваҳоланки,  Ислом шариати уламолари нассларни тафсир қилиш ва улардан ҳукмлар олишда ягона, барчани жамловчи манҳажга иттибоь қилиш зарур эканлигига иттфоқ қилганлар.

Шу туркумдаги ихтилофлардан бири, амр сийғасининг ташқи қорийналардан холи пайтидаги далолати ҳақидадир. Жумҳур мазҳабига кўра, ташқари қорийнлардан холи келган амр сийғаси вужубни тақозо қилади. имом Розий, бу кўплаб фуқаҳо ва мутакаллимлар мазҳабидир, деганлар. Имом Шофеьий р.а мазҳаби асоси ҳам мана шудир. Лекин имом Ғаззолий р.а каби бир тоифа олимлар, токи қорийналар топилмагунча, амр  сийғасига маьно беришдан тўхтаб туришни маьқул кўрганлар.

Ушбу гуруҳ олимлар, амр сийғасининг вужуб, ёки  надб, ёҳуд ибоҳа учун келганлиги ҳақида қатьий далил топилиши керак, дейдилар. Улар бу сўзларига қўшимча қилиб, ушбу далил ёки ақлий, ёҳуд луғатдан бўлган нақл бўлмоғи лозим. Ақлга келсак, у тил борасида ҳеч ишга ярамайди. Нақлга келсак, у оҳод ёки мутавотир бўлиши мумкин. Луғат оҳод йўл билан собит бўлмайди. Араб тилида “افعل”  амр сийғаси вужубга далолат қилиши мутавотир тарзда нақл қилинмаган. Демак, бу борада қатьий бирор гап айтиш мумкин эмас, балки аниқ бирон сўз айтиш учун ташқи қорийналар қидириш лозим, дейдилар.

Учинчи мисол:

Наҳий сийғаси қатьий тарк қилишни, яьни, таҳриймни талаб қилганидан ташқари яна нималарга далолат қилишлиги, уламолар орасида баҳс ва мунозара ўрнидир.

Наҳий сийғасининг ўзи -агар қорийналар бўлмаса, мустақил равишда- қайтарилган феьлнинг фасоди ёки ботиллигига далолат қиладими?  Зеро, феьл ботилга чиқиши билан, у ўз ортидан шарьий натийжаларни эргаштириб келолмайди. Ёки наҳий сийғаси далолат қиладиган ҳар қандай нарса ўз бажарувчисини иқобга дучор қиладими? Аммо ақлнинг сиҳҳати ва бутлонига келсак, у ҳақида сукут сақлангандир. Унинг ҳукми қорийналар ва бошқа далиллар орқали маьлум бўлади.

Жумҳур уламолар, луғат наҳий сийғасининг  қайтарилган феьл бажарувчисини танбеҳ ва иқобга дучор қилишдан ортиғига далолат қилолмаслигига  иттифоқ қилганлар. Улар бу хусусда, наҳий сийғаси юқоридан қуйига нисбатан бўлаётган чоғда қатьий тарк талабига далолат қилишини назарда тутганлар.  Аммо бу феьлнинг саҳиҳ ва ботилга оид ҳукмига келсак, наҳий сийғасининг ўзи мустақил равишда бунга далолат қилолмайди, балки у ташқи қорийналарга муҳтождир.

Барчамизга маьлумки, байь, никоҳ, намоз, талоқ ва шу каби нарсалар борки, улар саҳиҳ ва ботил сифатларига эга бўлиб, уларга нисбатан шарьий нормалар мавжуддир. Мана шу каби шарьий нормалар мисолида ташқи қорийналарни излаган ва бу қорийналар асосида шориьнинг қайтарилган феьлни бажарган кимсага нисбатан кўрилган чораларини ўрганиб чиққан уламолар муттафақ бўлган нуқталарга келиб тўхтадилар. Аммо, улар иттифоқ омиллари мукаммал бўлмаган ишлар юзасидан эса ихтилофга тушдилар.

Уламолар бирор ишга боғлиқ бўлган наҳий сийғаси, ўша ишга боғлиқ бўлган ташқи сабабга эмас, балки унинг зотига тегишли бўлган ҳар қандай феьлнинг ботил эканига иттифоқ қилганлар. Албатта бу, бундай феьлларни қилган кимсалар иқобга гирифтор бўлишларини ҳам ифодалайди. Аслида Шореь тарафидан, агар ўша феьл саҳиҳ ҳолда топилса, унга боғлаб қўйилган асарлар мавжуд эди. Феьл бутлонга маҳкум бўлган пайтда эса, Шореь унга боғлаб қўйган ўша асарлар амалга ошмайди. Бунга, таҳоратсиз намоз ўқиш, киши ўз маҳрамларидан бирини никоҳлаб олиши ва ўзи эга бўлмаган нарсаларни сотиши кабилар мисол бўлади.

Уламолар иттифоқ қилолмаган нуқта бу – наҳий сийғаси феьлнинг ўзига эмас, балки унинг ташқи сифатига тегишли бўлган ўринлардир. У шундай ташқи сифатки, уни ўша феьлдан ажратиб олиш имкони мавжуд. Бунга мисол сифатида, Шориьнинг кишини бировнинг ҳовлисини, унинг изнисиз, бирон нарсага ишлатишидан, ёки қарзни узишга қодир бўла туриб, ундан қочиши ёҳуд уни узишдан қочиш мақсадида нималар биландир машғул бўлиб олишидан бўлган қайтариқларини келтириш мумкин. Киши ўзганинг ҳовлисида, соҳибининг ижозатисиз, ҳатто намоз ҳам ўқиши мумкин эмас. Зеро, шариатда ўзганинг ҳовлисида, эгасининг рухсатисиз намоз ўқишдан қайтарилгандир. Барчага маьлумки, киши намоздан қайтарилган эмас, балки у қайтарилаётган нарса ўзганинг ҳовлисида рухсатсиз намоз ўқишликдир. Бировнинг ҳовлисида намоз ўқишлик намоз жавҳаридан айри нарса эканлиги ҳаммага маьлумдир. Киши, унинг тарафига ҳақдорнинг ҳаққини талаб қилиш учун келаётганини кўриб, дарровда намозга шуруь қилиб олишлиги, шариатга кўра мань қилингандир. Бу ўринда ҳам киши намоздан мань қилинаётгани йўқ, балки у ҳақдорнинг ҳаққини беришдан қочиш мақсадида намоз ўқишдан қайтарилгандир. Бу масалага қўшимча сифатида, жумьа куни, пешин вақтида савдо-сотиқ қилиш ва ўзганинг пичоғи билан, унинг рухсатисиз, қурбонлик қилиш кабиларни  келтириш мумкин.

Жумҳур уламолар наздида, бундай феьлларни қилган киши иқобга дучор бўлса ҳам, аммо унинг ушбу феьли саҳиҳ ва уларга кўра шарьий асарлар тартиб топади.  Чунки, наҳийни тақозо қилаётган нарса ўша феьлларнинг ўзи эмас, балки уни бажарувчисидаги шарьий мазмум сифатлардир.

Аммо, бу масалада жумҳур уламоларга имом Аҳмад р.а, Жибоий ва айрим мутакаллимлар мухолиф  чиққанлар. Уларнинг мазҳабига кўра, наҳий сийғаси феьлларни умуман бутлонга олиб боради. Уларнинг ўз сўзларига келтирган далиллари Расулуллоҳ с.а.в нинг “كل ما لم يكن عليه امرنا فهو مردود” (Бизнинг амримиз бўлмаган ҳар бир нарса мардуддир) саҳиҳ ҳадисларидир. Жумҳур уламолар ушбу ҳадиснинг саҳиҳ эканлигига шубҳа билдирмаганлар ва уни қабул қилиш лозимлиги ҳақида ҳеч қандай тараддуд ҳам қилмаганлар. Аммо бу ҳадиснинг маьноси хусусида, улар бошқа шарьий далилларни ҳам синчиклаб ўрганиб чиқиб, ““ما لم يكن عليه امرنا” сўзидан мурод, наҳий сийғаси унинг зотига тегишли бўлган феьллардир”, дедилар. Улар бу ҳадисни биринчи турдаги, барчалари иттифоқ қилган “муҳарромун лизотиҳи”га далил қилдилар. Аммо асли машруь ва матлуб бўлиб, кейинчалик ташқи, янги сифатлар сабабли қайтарилган феьллар бу ҳадис мазмуни остига кириши ҳақийқатдан анча йироқдир.

Мана шу ихтилофга биноан, тортиб олинган ерда ўқилган намоз, жумьа намози пайтидаги тижорат, ҳар иккаласи имом Аҳмад р.а ва асҳоблари наздида ботилдир. Аммо бошқа имомлар наздида эса, саҳиҳдир.

Тўртинчи мисол:

Уламолар лафзларнинг “хос” ва “ом”, “мутлақ” ва “ муқайяд”ларга бўлинишига иттифоқ қилганлар. Шунингдек, улар бу лафзлар таьрифи ва мана шу сифатлар унга мувофиқ келган лафзлар  борасида ҳам иттифоққа келганлар. Уламолар “хос”, “ом”, “мутлақ” ва “муқайяд”ларнинг чегараси хусусида асло ихтилофга тушмадилар.

Уламолар иттифоқига кўра, ҳукмларда ворид бўлган “ом” лафзи умумга далолат қилади ва ўша ҳукм умумнинг барча аьзоларини ўз ичига олади. Бордию ўша “ом” лафзига мансуб аьзолардан иборат бўлган махсус аьзоларни ўз ичига олувчи мухолиф ҳукм келиб қолса, у ҳолда ана шу иккинчи ҳукм истисно маьносида бўлишига иттифоқ қилдилар. Ва натийжада, ана шу аьзолар аввалги ҳукм умумидан ташқарига чиқади ҳамда у ўзига хос бўлган ҳукмни олади.

Бирон ҳукм хусусида “мутлақ” ворид бўлган лафзни мутлақлигича тушуниш лозим эканлиги ҳам уламолар орасида муттафақдир. Бас, “мутлақ” лафзлар учун бирон қайд ёки чегара тўқиб чиқиш жоиз эмасдир. “Муқайяд” эса, ҳукм мансуб бўлган доирани торайтириш бўлиб, у “мутлақ”даги айрим аьзоларгагина тегишли бўлади. Аммо “лафз мутлақ келган чоғда, у мукаммал аьзоларигагина тегишли бўлади” луғавий қоидасига кўра лафзлар доираси торайиши мумкин. Ушбу қоидага кўра, “унга далолат қилувчи мутлақ лафз моҳияти унда мукаммал бўлмаган аьзога нисбатан “мутлақ” қўлланилмайди. Масалан, унда нуқсон, ёки айб, ёҳуд жароҳат бўлган аьзоларга “мутлақ” исмини қўллаш ботил ҳисобланади. Мутлақ айтилган “Дийнор” калимаси тешилган дийнорга ишлатилмайди. “Солат” (яьни, намоз) мутлақ калимаси баьзи асосий рукнлари ёки саҳиҳга айлантирувчи шартлари топилмаган намозга қўлланилмайди. “Дор” (яьни, ҳовли) калимаси ҳаммом, кирхона ва сувхонаси каби асосий шартлари топилмаган ҳовлига нисбатан ишлатилмайди.

Мазкурларнинг барчаси ушбу манҳаж уламолари иттифоқ қилган нарсалар жумласидандир.

Ушбу муттафақ нуқталарга алоқадор яна шундай нарсалар борки, уламолар улар ҳақида ихтилоф қилганлар. Қуйидаги масалалар ана шулар жумласидан ҳисобланади:

Биринчиси- аслида “ом” лафзи ўз мадлулига қатьий шаклда далолат қилади. Аммо у ўзининг умумга бўлган далолатида қатьий шаклда бардавом бўладими ёки у истеьмол асносида қатьийликдан зоннийлик даражасига тушадими?  Ҳанафийларнинг кўплари биринчи раьйни қабул қилганлар. Шофеьийлар, моликийлар ва ҳанбалийларнинг кўпчилиги эса, иккинчи раьйни таржиҳ қилганлар. Ўз навбатида ушбу ихтилоф муҳим натижалар ҳосил қилган. “Ом” лафзи далолати истеьмол асносида ҳам қатьийликда давомли бўлади, дегувчилар мазҳабига кўра, баьзи аьзоларига зид келувчи хословчи ҳукмлар ўша аьзоларни умумдан хослашга, умумнинг доирасини торайтиришга кучи етмайди. Умумни хослаш ва унинг доирасини торайтириш учун ўша “хос” лафзи собит бўлиши ва далолати жиҳатидан қатьий бўлмоғи лозим.  Демак ушбу мазҳабга кўра, Қурьон умумларини оҳод хабарлар билан хослаш мумкин эмас. Чунки биринчиси қатьий далолат соҳиби, иккинчиси эса зонний далолатга эгадир. Иккинчи мазҳаб уламолар наздида, “ом” лафзини ҳар қандай далил ёки зонний насс билан хослаш мумкиндир. Зеро, улар наздида “ом” лафзи далолати истеьмол чоғида зонний ҳисобланади. Ҳа, жумҳурнинг қараши шундайдир.

Иккинчиси- “ом” насс билан рукн ва шартлари мукаммал бўлган қиёс ўртасида зиддият топилса, бундай қиёс ўша “ом” нассни хослай оладими? Қовлий ва феьлий урфларчи, улар билан “ом” нассни хослаш мумкинми?

Уламолар булар ҳақида ихтилоф қилдилар. Баьзи олимлар: “қиёс насснинг бир бўлагидир. Шунинг учун бўлак аслни хослай олмайди, муқайяд қилолмайди.” дейдилар. Жумҳур эса, “Албатта, саҳиҳ қиёснинг ҳукми насснинг ўзининг ҳукми кабидир. Зеро қиёс аслнинг натийжаси ва тақозоси ҳисобланади. Шунинг учун у омни хослаш ва мутлақни муқайяд қилишда насснинг ҳукмини олади” дейдилар[6].

Биз, омни хослаш ва мутлақни муқайяд қилишни таьвилнинг бир тури, деб эьтибор қилмоқдамиз. Бундан аввалроқ эса, таьвилга олиб борувчи манҳажнинг, ёки баёни юқорида ўтганидек луғавий ҳукм тақозосига кўра, ёҳуд унинг билан хослаш ва муқайяд қилиш дуруст бўлган шарьий далил тақозосига кўра бўлишлигини ҳам билиб олган эдик. Мазкур маьлумотларга биноан, хосланган ом таьвил қилинган лафзлар туркумидан ҳисобланади. Шунингдек, бошқа насс далолати ила қайд қилинган мутлақ ҳам муқайяд саналади.

Менимча юқоридаги мисоллар ва маьлумотлар баҳсимиз учун кифоя қилади. Мисоллар билан танишиб чиқиш мобайнида бизларга қуйидаги нарсалар равшан бўлмоқда. Ислом шариати уламолари ва ушбу дийн имомлари орасида  унга иттифоқ қилинган ва у ҳақида ихтилоф қилинган нарсалар мавжуд. Бу нарсалар эьтиқодий масалаларга оидми, ёки сулук фиқҳи ва ҳукмларига доирми, бунинг аҳамияти йўқдир. Муҳим бўлган нарса шулки, бу масалалар барчаси мана шу жамловчи манҳаж табиати тақозоси ва унинг воқеьлиги талаблари ёрдамида, унинг сояси остида юзага келди.

Муттафақ нуқталарга диққат эьтиборларимизни қаратиш эҳтиёжи йўқдир, чунки у асл бўлиб, ҳар қанча ижтиҳод қилинмасин уни ўзгартириб бўлмайди. Аммо биз диққат эьтиборларни, юқоридаги мисоллар орқали кўриб чиққан ихтилоф ва унинг омиллари ҳамда сабабларига қаратмоқчимиз.

Юқоридаги масалаларда иккала мухолиф тарафлар томонидан айрим ихтилофлар содир бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо ўша ихтилофларнинг сабаби сифатида, биз уларнинг ўша чизиб қўйилган, бироз аввал қисқача баён қилиб ўтилган манҳаждан четга чиқиб кетганликлари, дея тасаввур қила оламизми?

Йўқ, асло биз бундай тасаввур қилолмаймиз. Чунки улар тарафидан содир бўлган ихтилофлар ўша манҳаж доираси ичида бўлиб ўтган. Улар ўша манҳажни татбиқ қилиш, ҳукмларини амалга ошириш йўлида мана шу ихтилофларга кириб қолдилар. Бу сўзларимиз тасдиқини аввалги мисолларда кўриб чиқдик.

Демак, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қани айтингчи, биз ихтилоф қилган иккала тарафдан қай бирини ҳақ йўлдан ташқарига чиқиб кетган, дея туҳмат қилишга ҳаққимиз борми?  Юқоридаги сабабларга кўра ихтилоф қилган зотларни, унга эргашиш вожиб бўлган манҳаж чегараларидан ташқарига чиқиб кетган, дейишимиз мумкинми? Қайси асос ва қайси қонунга биноан мана шундай ҳукм чиқазиш мумкин? Бераётган ҳар бир ҳукмида холисликни даьво қилаётган ким борки, у шундай ҳукм беришга журьат қила олсин?

Туҳмат қилинаётган, балки манҳаждан ташқарига чиқишда айбланаётган гуруҳнинг, ўз мухолифи бўлган тарафини ҳам ҳудди ўзларига қўйилаётган ана шу айб билан айблашдан нима мань қила олади? Агар бундай қилиш мумкин бўлса, у ҳолда, туҳмат қилинаётган гуруҳ ҳам мухолиф тарафни ҳақдан юз ўгирганлик ва манҳаждан четга чиқишда айблаши мумкинку!

Ҳар иккала тараф ҳам бир-бирларига қарши бундай айблов ҳукмларини чиқазишга ҳақлари йўқ эканлиги, барчага маьлумдир. Чунки ҳар иккала тараф ҳам, айнан бир манҳаж доираси ичида ҳаракатланмоқда. Уларнинг ихтилоф қилган нуқталарига келсак, манҳаж қоидаларининг ўзи мана шу ихтилофларни тақозо қилади. Ёки бошқача қилиб айтганда, бу манҳаж қоидалари мужтаҳидлар ихтилоф қилган ўринларда умуман иттифоқ омилларини мукаммал қилиш ва ихтилоф тирқишларни умуман ёпиб ташлаш кафолатини беролмайди. Ҳолатнинг бундай тус олишида Аллоҳ таолонинг улкан ҳикматлари бордир. Инсофли ҳар бир оқил буни англаб олишдан ожиз эмас.

Бизнинг “бу ижтиҳодий масаладир” сўзимизнинг маьноси мана шудир. Яьни, ҳукмлар далиллари эҳтимоллар ва гумонли ўринлардан холи эмасдир. Бундай эҳтимолли масалалар ақидавий ва сулукий ҳукмлар соҳасида мавжуд ва кенг тарқалган. Шориьнинг ўзи буни эьтироф этган, уламолар ва тадқиқотчилар бундай ихтилофлар сабабидан уларга ҳеч қандай зарар йўқ эканлигига қалблари хотиржам бўлган.  Бундай ихтилофлар маломат қилинмасдан, аксинча ҳар иккала тараф ҳам савобга эга бўлиши, ажрга муяссар бўлиши икки шайх тарафидан Мустафо с.а.в дан муттафақ ҳолда ривоят қилингандир. Ҳадисда шундай дейилади: “Ҳоким ҳукм қилаётган пайт, (ҳақийқатни топиш учун) жидду жаҳд қилса ва тўғри топса, бас унга икки ажр бордир. Хато кетса, унга бир ажр (берилади).”

Сизда, “хўш, модомики ихтилофларга тамомила барҳам бериш чорасиз экан, у ҳолда манҳажнинг нима кераги бор?” деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бунга жавобан биз: “ушбу манҳажга амал қилишнинг фойдаси, маҳмуд раьй ва мазмум раьй орасини осонликча ажратиб олишда  яққол намоён бўлади. Зеро, маҳмуд раьй ушбу манҳаж қоида ва ҳукмлари соясида юради, мазмум раьй эса, унинг қоидаси ва ҳукмларидан четда юради.” деймиз. Манҳажга амал қилиш борасида, масалаларнинг мухталаф ёки муттафақ бўлишининг ҳеч қандай аҳамияти йўқдир.

Биринчи турдаги раьйлар, яьни, манҳаж қоидалари ва ҳукмлари асосида бўлган раьйлар мақбулдир. Бу раьйлар бизнинг ижтиҳодимизга мувофиқ келадими ёки йўқми, бунинг фарқи йўқ. Бунинг маьноси шулки, “бизнинг ижтиҳодимизга мувофиқ келмаган ижтиҳодларга эргашмаймиз ва уларни ўзимиз ҳақимизда тўғри санамаймиз. Лекин, биз айни дамда, бу ижтиҳод соҳиби ўзи учун мақбул узр топган ва у имкони қадар зиммасида вожиб бўлган вазифани адо қилган, деб биламиз. Ўзимиз ҳақимизда ҳам ҳудди шундай мулоҳаза қиламиз. Яьни, “биз зиммамизга юкланган вазифани адо қилдик, биз тўғри деб билган нарсага эргашиб ўзимиз учун мақбул узрга эга бўлдик”.  Мана шу зикр қилинганларга биноан, ҳар иккала тараф ҳам бир-бирларини фосиқлик, бидьатчилик ёки ҳақдан тойиб кетишда айблашлари жоиз эмас. Ихтилоф қилувчилар қайси табақага ёки қайси асрга мансуб бўлсалар ҳам, сўз мана шудир.

Иккинчи  турдаги раьй, ҳам умумий, ҳам муфассал кўринишда ботил ва тарк қилингандир. Бунинг сабаби, унинг бошбошдоқлиги ва тафсир ҳамда ижтиҳод қоидаларига риоя қилмаслигидадир. Сўнгра, бу тарздаги бузуқ раьй эгаларининг бузуқ раьйлари гуноҳ ва дийний хавфу хатарлари жиҳатидан бир-бирларидан тафовут қилади. Бузуқ раьйлар орасидаги тафовут бидьатчиликдан бошланиб, фисқ ва куфр билан ниҳояланади.  Гуноҳларнинг даражаси, ўша раьй эгасининг содир этган залолати ва эьтиқод ҳамда сулукда келтириб чиқазган оқибатларига кўрадир.  Бундай бузуқ райь эгалари ва унга амал қилувчилар қайси табақадан бўлмасин, қайси асрга мансуб бўлмасин, бу жиҳатларнинг эьтибори йўқдир.

Демак, ўз эьтиқоди ва сулукида мана шу манҳаж йўлига риоя қилган киши аҳли суннат вал жамоатдан ҳисобланади. У, Аллоҳнинг фазли ва тавфийқи ила, ҳидоят ва рушд йўлларида сайр қилаётган бўлади. Модомики, киши мана шу йўсинда ҳаёт кечираётган экан, унинг илк аср вакили, бу умматнинг салафи бўлиши ёки улар ортидан келган халаф бўлишининг фойда ёҳуд зарари йўқдир.  Киши  салаф ёки халаф бўлишидан қатьий назар, модомики у бу манҳажга амал қилмаса, фикрининг жиловини бўш қўйиб юборса, у муттафақ ва мухталаф қоидалар ҳамда шартлардан узоқ ҳолда ўзи учун ўзи хоҳлагандек, ўзи истагандек эьтиқод ва шариат тузиб олса, демак у суннат ва жамоатдан ташқарига чиққан, Аллоҳнинг йўлидан четга оғган ҳисобланади. Энди унга унинг салаф ёки халаф бўлиши ҳеч қандай фойда бермайди.

Бу мазкур ҳақийқат шундоқ ҳам ошкора ва равшандир. Аммо шундай бўлсада, биз кейинги бобни битишга ҳаракат қилмоқчимизки, унда бу ҳақийқат янада равшанлашади.  Биз бу бобда, тушуниш осонлашиши учун ҳарфлар устига нуқталар қўйиб чиқамиз, назарий, очиқ-ойдин  баёндан воқеьликдаги жонли, реал татбиқотга ўтамиз. Бундан кўзланган мақсад, токи зеҳнларга гоҳида ундан турли васвасалар сизиб кирадиган ёки унинг қаршисида ҳақ билан ботил аралашиб кетадиган ҳар бир сарҳадни беркитиш. Ёрдам сўраладиган ягона зот –Аллоҳдир.

[1] Суютий р.а нинг “ал-Музҳир” асарига қаранг

[2] “ал-Хосаис”га қаранг

[3]  “Усул ал-Сарахсий” 1жузь; 190 бетга қаранг.

[4] Суютийнинг “ал-Музҳир” асарига қаранг.

[5] Усул Сарахсий  ва Ғаззолийнинг “ал-Мустасфа”сига қаранг.

[6] ибн Ҳожиб шарҳи; Ғаззолийнинг “ал-Мустасфа”сига қаранг.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
13савол. Қуръонда бемаъни хато бор сизнинг Муҳаммадингиз Исонинг онаси Авлиё Мариямни Мусонинг иниси бўлган Хоруннинг синглиси деб ҳисоблайди. Қандай қилиб сиз давоми...

3759 20:42 / 22.04.2017
Ўзимизга бир савол бериб кўрайлик. Мазҳабда биз Абу Ҳанифанинг сўзига суянамизми ёки мазҳабдаги муражжиҳ яъни ихтилофли масалаларнинг бири иккинчисидан устун давоми...

629 12:12 / 17 ноябрь
Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда улуғ мужтаҳидлар, мазҳаббошиларга тош отиш, уларни камситишга уриниш ва шу йўл билан бемазҳабликни тарғиб қилиш ҳолатлари давоми...

2498 20:30 / 06.06.2021
28савол. Нима учун Жаброил фаришта Муҳаммад савни Ваҳийни қабул қилишга мажбурлаб бўғиб, ўқишни талаб қила бошлади Биз бу фаришта эмас шайтон деб ҳисоблаймиз давоми...

6200 20:55 / 22.04.2017
Аудиолар

135095 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55373 14:35 / 11.08.2021