1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

09:55 / 16.07.2020 3463 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси юртимизда кўплаб ҳофизу Қуръонлар етиштириб чиқарган Зоҳиджон қори домланинг ўғиллари, шунингдек Қуръон мусобақаси-2018 танловининг етакчи ҳакамларидан бири Валихон домла Азимбоевнинг акаси Алихон қорининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло ҳофизи Қуръон бўлган Алихон қорини ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жаннати фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин, Қуръон ҳофизларига ваъда қилинган ажру мукофотлардан баҳраманд айласин.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Марҳум Aлихон қори Aзимбоев 1978 йил 7 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Дастлаб отасидан, сўнг эса наманганлик Ҳамидхон қори поччадан Қуръони Карим таълимини олган. Кейинчалик, асли андижонлик бўлган, Тошкентда яшаб ўтган Aбдулазиз қоридан Қуръон илмларини ўрганди. Сўнгра Қуръон устозларидан Абдулборий қори қўлида ҳам қироатдан дарс олди. Қуръони Каримни ҳифз қилгандан кейин, Қирғизистоннинг Қоравсув шаҳрида Алоуддин Мансур домла қўлида илм таҳсил қилди. Кейинчалик Тошкент давлат шарқшунослик университетига ўқишга кирди. Дин ва халқ учун хизмат қилиш ниятида ўтган йили Халқаро Ислом академияси магистратура босқичининг «Қуръоншунослик» йўналишига ўқишга кирди. Бу йил магистратуранинг 1 босқичини муваффақиятли тамомлаб, мустақил таълим билан ҳам шуғулланиб бораётган эди.

Aлихон қори Aзимбоев узоқ йиллардан буён Рамазон ойида хатмга ўтиб келар эди. У киши Қуръондан таълим беришга жуда ҳам ҳарис бўлиб, шу кунгача яқинлари орасидан бир қатор шогирдларни ўзидан садақаи жория ўлароқ қори қилиб улгурди. Жумладан, ўзининг икки ўғли ҳам Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган.

Аллоҳ таоло ҳофизи Қуръон Алихон қорини Ўзининг раҳмату мағфирати билан сийласин ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берганларидек, шаҳидлар қаторида қабул этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Гамбия президенти Адам Барроу Саудия Арабистонига расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди. Президентни икки муқаддас масжид бош давоми...

1669 11:00 / 28.06.2021
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани .Амиробод, овул фуқаролари йиғинидаги .Сафо, масжидининг янги иморати фойдаланишга давоми...

2320 09:45 / 31.10.2020
Истанбулдаги яна бир Византия черкови масжидга айлантирилади. Бу ҳақда Hurriyet газетасига таяниб, islam.ru сайти хабар берди. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хор давоми...

2193 14:06 / 22.08.2020
Европа иттифоқи дунё жамоатчилиги эътиборини Мьянманинг Качин, Шан ва Аракан штатларида инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганига қаратмоқда, деб хабар давоми...

3373 12:20 / 11.12.2018