1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Анқара иқтисодиёт академиясининг 70 ёшли битирувчиси яна университет талабаси бўлди!

09:44 / 16.10.2018 2858 pdf Ўқиш режими + -

70 ёшли мусулмон яна университет талабаси бўлди. 1973 йилда Анқарада иқтисодиёт академиясини битирган Меҳмет Ашиқ, ўн йил умрини давлат хизматига, 35 йилини эса туризм ва савдо соҳасигадаги ишга бағишлади, нафақага чиққанда эса яна олий ўқув юртига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширишнинг уддасидан чиқди.

Меҳметнинг айтишича, у бутун умри давомида янги билимга эга бўлишга интилиб келади ва ҳозирги кунга беш нафар неварасидан ҳеч бир нарсада ортда қолишни истамайди. Барча талабалар орасида Меҳмет Ашиқ энг ёши улуғ талабадир. Унинг курсдошлари кўпинча  нима учун иккинчи мутахассисликни эгаллашга қарор қилгани билан қизиқишади.

islamisemya.com хабарига кўра, ўқитувчилар ҳам, талабалар ҳам бирдек чақирадиган Меҳмет амаки, доимо олий ўқув юртига диплом ёки мансаб пиллапояларидан янада юқорилаш учун кирмаганлигини айтади. У ўз қалбининг кексайиб қолишини истамаслиги, янги билимларга эга бўлишдек мусулмоннинг вазифаларидан бирини бажараётганлигини билдиради. Ҳамма ўқитувчилар унинг қатъияти ва иштиёқини таъкидлашади.

Меҳмет Ашиқ тўртта хорижий – француз, инглиз, немис ва рус тилларини мукаммал билади. У барча ёшларга камида 2-3 тилни яхши ўрганишни маслаҳат беради. У кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришда ҳеч ҳам қийинчилик сезмаган ва энди у бажонидил маърузалар ва семинарларда иштирок этиб келмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Islamisemya.com
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи билан Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларга имом хатиб вазифасига тайинловлар амалга оширилди Тошкент шаҳар давоми...

5046 15:25 / 24.12.2019
Маълумки, Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида .Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари, номли халқаро илмийамалий анжуман ўтказилмоқда. Халқаро давоми...

1930 17:00 / 27.11.2021
Жорий йилда Юртимиздан етти мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бир қисми Саудия Арабистонига етказилган.Мадина давоми...

4217 06:59 / 06.08.2018
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов раҳимаҳуллоҳининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ўз давоми...

2145 09:30 / 17.08.2021