1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Оиша ар-Рожиҳий жомеъ масжиди

13:36 / 09.07.2025 1493 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонидаги муҳим масканлардан бири «Ар-Рожиҳий» жомеъ масжидидир. Бу масжид нафақат Ислом меъморчилигининг ёрқин намунаси, балки исломий мероснинг муҳим рамзларидан биридир.

Масжиднинг манзили

Масжид Макка шаҳрининг ан-Насим туманида, яъни ҳарам ҳудуди ичида жойлашган. Шу боисдан, кўплаб зиёратчилар ушбу масжидга ташриф буюрадилар ва уни муқаддас масканлардан бири сифатида кўрадилар.

Оиша ар-Рожиҳий жомеъ масжиди

Бу масжидни машҳур саудиялик тадбиркор шайх Сулаймон ар-Рожиҳий ўз онасига вақф сифатида қурдирган. Шунинг учун масжид унинг онаси номи билан «Жомеъ Оиша ар-Рожиҳий» деб аталади. Масжид 1434 ҳижрий йил, 22 Шаъбон куни расман очилган. Очилиш маросимида Макка вилояти амири Холид ал-Файсал ҳам иштирок этган.

Архитектураси тарихи

Масжид мамлук услубида қурилган бўлиб, унинг деворлари бадиий нақшлар билан безатилган.

Бош қуббанинг диаметри 13.20 метр, баландлиги 43 метр.

4 та ўрта қубба: ҳар бири 7 метр диаметрида, 34 метр баландликда.

2 та кичик қубба: 4.5 метр диаметрида, 14 метр баландликда.

2 та баланд минора: ҳар бири 68 метр.

Эркаклар намозхонаси 3 қаватдан иборат. Аёлларники эса 2 қават.

Масжид жами 47,000 дан ортиқ намозхонни сиғдира олади.

Ички бино: 22,300 нафар

Ташқи ҳовли: 18,100 нафар

Том қисми: 6,600 нафар

Масжид замонавий технологиялар билан жиҳозланган:

Электрон бошқарув тизимлари.

Замонавий овоз тарқатиш ускуналари ва таржима (6 тилда, жумладан сурдо таржима).

Сувни тозалаш ва қайта ишлаш тизими.

Назорат камералари ва хавфсизлик тизимлари.

Автомат ёруғлик ва совутгич бошқаруви.

Тўғридан-тўғри телевидение ва интернет орқали маърузалар жонли эфирда тақдим этилади.

Хутба, дарс ва намоз ибодатларини ёзиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаш хизматлари.

Инфратузилма ва қулайликлар

Янги ва тоза, замонавий таҳоратхоналар.

6 қаватли бино, иккита ертўла (автотураргоҳ ва ибодат зали)

8 та ҳаракатланувчи зинапоя (эскалатор), 4 та лифт (2 таси аёллар учун).

Тахминан 10,000 м² ташқи ҳовли.

Ички бош қубба: 19 метр диаметри, баландлиги 48 метр.

Имомлар:

Шайх доктор Абдулазиз ал-Файз

Шайх доктор Халид ар-Рожиҳий

Шайх Бадр ас-Салами

Шайх Муҳаммад Машофий

Муаззинлар:

Усома Бохазлуқ

Саъид Ол Зуҳайр

Масжиднинг умумий қурилиш харажатлари 35 миллион саудия риалидан ортиқ бўлган. Бу қурилиш Сулаймон ар-Рожиҳий вақф жамғармаси орқали амалга оширилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир, деганлар.Нима учунЧунки иймон келтириш учун ҳам илм керак.Мусулмон бўлиш учун давоми...

1929 10:04 / 25.02.2020
Бугун ndash 2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига шом намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон давоми...

1942 18:29 / 29.06.2021
Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган давоми...

1334 08:50 / 22.04.2025
Шу йилнинг октябрь ойида Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда 82 давлатдан 115 давоми...

3517 05:48 / 22.09.2018