1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Ўн иккининг авл бўлишига мисоллар

13:27 / 29.05.2025 1312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, икки туғишган синглиси ва онаси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (1-жадвал)

1-жадвал

12

13

Хотин ¼

3

Икки туғишган сингил

8

Она 1/6

2


Бу ерда масала 12 дан 13 га авл бўлди. 12 бекор бўлиб, 13 масаланинг асли ўрнига қўйилди.

2. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, онаси, туғишган синглиси, ота бир синглиси ва она бир синглиси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (2-жадвал)

 2-жадвал

12

15

Хотин ¼

3

Она 1/6

2

Туғишган сингил ½

6

Ота бир сингил учдан

иккини тўлдириш учун 1/6

2

Она бир сингил 1/6

2


Бу ерда масаланинг асли 12 дан 15 га авл бўлди. 12 бекор бўлиб, 15 масаланинг асли бўлди.

3. Бир киши вафот этиб, ортидан учта хотини, иккита момоси, саккизта ота бир синглиси ва тўртта она бир синглиси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади? (3-жадвал)

3-жадвал

12

17

Учта хотин ¼

3

Иккита момо 1/6

2

Саккизта ота бир сингил

8

Тўртта она бир сингил

4


Бу ерда масала 12 дан 17 га авл бўлди. 12 бекор бўлиб, унинг ўрнига 17 масаланинг асли бўлади. Бу масала «кичкина динория» деб аталади.

Йигирма тўртнинг авл бўлишига мисоллар. Йигирма тўрт фақат бир марта авл бўлади. Бу масала «Минбария масаласи» номи билан машҳурдир, чунки ҳазрати Алий каррамаллоҳу важҳаҳу ушбу масалани минбарда турган ҳолларида ечганлар. Шунинг учун мана шу ном билан аталиб қолган. Унинг кўриниши қуйидагича: бир киши вафот этиб, ортидан хотини, ота-онаси ва иккита қизи қолди. Хотин саккиздан бирни олади. Бу 3/24 бўлади. Ота олтидан бирни олади. Бу 4/24 бўлади. Она ҳам олтидан бирни олади. Бу 4/24 бўлади. Иккита қиз учдан иккини олади. Бу 6/24 бўлади. Улушлар йиғиндиси 27/24 бўлиб қолди. 24 бекор бўлиб, 27 масаланинг асли бўлиб қолади (4-жадвал)

4-жадвал

24

27

Хотин

3

Ота 1/6

4

Она 1/6

4

Иккита қиз

16

 

Бу ерда масаланинг асли 24 дан 27 га авл бўлди. Ушбу масала «Минбария масаласи»дир.

Шунга ўхшаш яна бир масала: Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, ота-онаси, қизи ва ўғлининг қизи қолди. Бунда ҳам масала 27 га авл бўлади (5-жадвал)

5-жадвал

24

27

Хотин

3

Ота 1/6

4

Она 1/6

4

Қиз ½

12

Ўғилнинг қизи учдан

иккини тўлдириш учун 1/6

4


Бу ерда масала 24 дан 27 га авл бўлди.

Эслатма.

1. Ҳар қандай масалада молнинг ярмига ҳақдор бўлган меросхўр бўлиб, қолганини кейинги меросхўр олса ёки ҳар қандай масалада иккита меросхўр бўлиб, уларнинг ҳар бири яримдан олса, масаланинг асли иккидан бўлади ва унда авл бўлмайди.

2. Ҳар қандай масалада бир меросхўр учдан бирга ҳақли бўлиб, кейингиси қолган молни олса ёки икки меросхўр бўлиб, бири учдан бирни, иккинчиси эса учдан иккини олса, масаланинг асли учдан бўлади ва унда авл бўлмайди.

3. Ҳар қандай масалада бир меросхўр тўртдан бирни олиб, кейингиси қолган молни олса ёки икки меросхўрдан бири тўрттдан бирни олиб, иккинчиси яримни олса, масала тўртдан бўлади ва унда авл бўлмайди.

4. Ҳар қандай масалада бир меросхўр саккиздан бирга ҳақли бўлиб, кейингиси қолган молни олса ёки икки меросхўрдан бири саккиздан бирни олиб, иккинчиси яримни олса, масала саккиздан бўлади ва унда авл бўлмайди.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

1262 14:42 / 07.02.2024
Радд тўрт турга бўлинади. Ушбу тўрт турнинг ҳар бирида ўзига хос ечим мавжуддир. Улар қуйидагилар 1. Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эрхотиндан бирортаси давоми...

1118 15:12 / 21.06.2025
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

3589 14:21 / 07.05.2024
Ушбу масала Бану Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқе бўлган. Шунинг учун у .акдария масаласи, деб аталади. Яна баъзилар .Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг давоми...

1425 18:45 / 27.04.2025
Аудиолар

230219 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148798 14:35 / 11.08.2021