1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари қорақалпоқ аҳли билан учрашдилар

09:54 / 23.02.2022 1860 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида қорақалпоқ аҳлини юртдаги янгиланишлар моҳияти ҳақида хабардор қилиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, таклиф ва мурожаатларини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Оролбўйи минтақасини ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан амалий ишлар бажарилмоқда. Айниқса, аҳолини иш билан таъминлаш, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш ва атроф-муҳитни ўнглашга қаратилган манзилли дастурлар ижро қилинмоқда.

Муфтий ҳазратларининг ушбу минтақага ишчи гуруҳлар қаторида уюштирган сафарлари мобайнида у ердаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиш, олиб борилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, Давлатимиз Раҳбари томонидан белгиланган муҳим вазифаларни адо этишда соҳа ходимларининг муносиб ҳиссасини таъминлашга ундамоқдалар.

Ушбу сўзларнинг амалий ифодаси сифатида Муфтий ҳазратлари Диний идора ҳисобидан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётини маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди. Мазкур молиявий ёрдам минтақадаги масжид-мадрасалар фаолиятини яхшилаш ва диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш кабиларга йўналтирилади.

Маълумки, Қорақалпоғистонда 61 та жоме масжид фаолият юритади. Уларда 16 нафар олий маълумотли, 45 нафар ўрта махсус имом-хатиблар меҳнат қилади. Шунингдек, мазкур масжидларда 5 нафар олий маълумотли, 63 нафар ўрта махсус имом ноиблари ҳам хизмат кўрсатмоқда.

Ўтган йили 8 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти ҳузуридаги модуль таълим тизимига олий маълумотли қилиш учун ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, 2 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти сиртқи бўлимини муваффақиятли тамомлади.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тасарруфидаги диний ташкилотлар ва соҳа ходимларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини бундан буён ҳам давом эттирилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 1415 сентябр кунлари НурСултонда жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи бўлиб ўтади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради..Ушбу диний форум давоми...

1760 12:00 / 08.10.2021
2021 йил июнь ойидаги ҳолатга кўра, Мисрдаги ислом банкчилигининг умумий ҳажми 390 млрд. Миср фунти 24.78 млрд. АҚШ долларига тенг деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Миср Ислом давоми...

1971 08:42 / 25.08.2021
Буюк Британиядаги .Maidenhead, масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар давоми...

2361 14:26 / 12.12.2020
Мустақиллик йилларида шўро даврида бир муддат унутган кўплаб улуғ аждодларимизни яқиндан танидик. Мамлакатимизда Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Термизий, давоми...

3073 17:00 / 16.09.2021