1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Язидга байъат қилиниши

10:57 / 21.04.2025 1465 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муовия розияллоҳу анҳу ўзи ҳаётлик чоғида ўғли Язидга байъат қилдирди. Бу ишни қилган биринчи мусулмон айнан Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу бўлди. Бунинг учун унга кўпчилик қарши чиқди. Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳулар шулар жумласидандир. Шариатда жоиз бўлмаган бу иши учун Муовия розияллоҳу анҳу жуда кўп мусибат ва мушкулотларга, шиддатли қаршиликларга учради, лекин уларнинг ҳаммаси бостирилди.

Мусулмонларнинг раҳбарлик иши ҳисобланган халифаликни бундай масъулиятли ишга иқтидори бор, сифатлари талабга жавоб берадиган шахс зиммасига олиши керак эди, уни меросга айлантириш жоиз эмасди.

Муовия розияллоҳу анҳунинг вафоти

Муовия розияллоҳу анҳу одамлар орасида яхши сийрат билан яшади. Бутун ғайратини мусулмонларни бирлаштиришга сарфлади. Баъзи хаворижларни ҳисобга олмаганда, унга қарши турувчилар қолмади. Оз сонли хаворижларнинг таъсири эса жуда оз эди.

Муовия розияллоҳу анҳунинг даври узоқ давом этди. Шу билан бирга, жуда кенг қамровли бўлди. Шунинг учун тарихчилар унинг даври исломий халифаликнинг энг гўзал ва фаровон даврларидан бўлганини таъкидлайдилар. Бу даврда ички тинчлик ва омонлик қарор топди, турли қарши унсурларнинг ҳаммаси мағлуб қилинди, ташқи жабҳалардаги фатҳ ишлари бардавом бўлиб, чор атрофга тарқалди. Ҳар тарафдан ғалабалар тўғрисида хабарлар келиб турди.

Саҳобалар ва уларнинг ўғилларининг Муовия розияллоҳу анҳуга қарши туришига сабаб бўлган бирдан-бир нарса унинг ўзи тириклик чоғида ўғли Язид учун байъат олиши бўлди.

Муовия розияллоҳу анҳу ҳижрий 60 йил ражаб ойида (милодий 680 йил апрель ойида) вафот қилди. У кишининг халифаликлари йигирма йил давом этди. Муовия розияллоҳу анҳу Исломда биринчи бўлиб почта хизматини ва муҳр девонини йўлга қўйган киши ҳисобланади.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганларидан кейин мусулмонлар ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни ўзларига раҳбар қилиб сайладилар. У киши буни рад этдилар, давоми...

3695 11:17 / 24.11.2024
Ислом охират кунига иймон келтиришни ҳам иймондаги рукн масалаларидан қилган. Иймон келтириш лозим бўлган нарсалар ичида бу масалага алоҳида эътибор берилади. давоми...

2254 09:45 / 18.11.2023
Исмоил алайҳиссалом қиссасиИсмоил алайҳиссаломнинг қиссалари, у зотнинг ҳаётлари ҳақида юқоридаги саҳифаларда .Исмоил алайҳиссалом, сарлавҳаси остида батафсил давоми...

4485 12:00 / 04.07.2019
Кўҳна тарих жуда кўп ҳукмдорлар, фотиҳлар ва саркардаларнинг турфа ишларига гувоҳ бўлган, уларнинг хизматлари ва қилмишларини ўз саҳифаларига абадий муҳрлаб давоми...

5328 15:00 / 18.12.2020
Аудиолар

230208 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148786 14:35 / 11.08.2021