1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозондаги Маржоний масжиди

10:35 / 26.03.2025 1100 pdf Ўқиш режими + -

Қозон марказида жойлашган Маржоний масжиди 1767-1770 йиллар орасида қурилган ва шаҳарнинг энг қадимий тош масжидидир.

photo-7-2025-03-25-17-17-44

Ўтган йили бу ерда кенг кўламли қайта таъмирлаш жараёни якунланиб, масжид янгиланган ҳолда намозхонлар учун эшикларини очди. БРИКС саммити учун масжиднинг тарихига оид музей очилди.

photo-9-2025-03-25-17-17-44

100 квадрат метр майдонда масжиднинг қурилишидан бошлаб, унинг машҳур имомлари ва Россия тарихи, маҳалланинг турмуш тарзи ҳақида маълумот тақдим этилган.

photo-11-2025-03-25-17-17-44

Кўргазма масжид биносининг ер тўласида жойлашган бўлиб, бу унинг 18 аср иккинчи ярмида қурилган қисмидир.

photo-12-2025-03-25-17-17-44

photo-1-2025-03-25-17-17-44

Музей майдонидаги учта залнинг ҳар бирида интерфаол жиҳозлардан фойдаланилади ва масжид тарихидан ҳикоя қилувчи ноёб фотосуратлар ҳамда видеолавҳалар тақдим этилади.

photo-8-2025-03-25-17-17-44

Биринчи залда Маржоний масжидининг қурилишига оид маълумотлар жамланган.

photo-6-2025-03-25-17-17-44

Ушбу масжидда имомлик қилган диншунос олим, тарихчи ва педагог Шаҳобиддин Маржонийнинг ҳаёти ва фаолияти масжид тарихи ва номи билан чамбарчас боғлиқ.

photo-2-2025-03-25-17-17-44

Музейда Маржонийнинг шахсий буюмлари, ўзи ёзган қўлёзмалари, дастхатлари, шажарасидан кўчирмалар, нодир китоблар тақдим этилган.

photo-10-2025-03-25-17-17-44

photo-5-2025-03-25-17-17-44

photo-4-2025-03-25-17-17-44

Бундан ташқари, музейда ислом дини ва унинг урф-одатлари ҳақида умумий маълумотлар тақдим этилган. Мисол учун, салла, чопон, тасбеҳ ва бошқа тарихий обидалар намойиш этилади.

Манба: islam-today.ru       

Мавзуга оид мақолалар
Миср мусулмонлар идораси бу йилги Рамазонда ифторлик дастурхонлари таъқиқланади. Бу ҳақда egyptindependent.com манбаси хабар берди.Миср мусулмонлар идораси маълумотига давоми...

1956 20:00 / 02.03.2021
Мисрдаги Ислом санъати музейида жойлашган мусҳафлар жуда хилмахилдир. Чунки Қуръони Каримнинг ёзилишига эътибор араб ёзувининг ривожланишига ёрдам берган. давоми...

2056 11:00 / 22.05.2021
Бугун 8 август куни юртимиз ҳожилари белгиланган тартибда, муборак ҳаж ибодатини адо этиш учун Мино водийсига чиқиб кетадилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита давоми...

1833 10:00 / 08.08.2019
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни мусулмонлар Макка масжидларидан бирида мавлид маросимини ўтказиш учун тўпланиб, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

3091 14:30 / 10.11.2018