1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Муовия ибн Абу Суфён давридаги фатҳлар

15:54 / 09 март 1605 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У кишининг халифалиги даврида жуда катта фатҳлар амалга оширилган. Улар асосан икки асосий жабҳада бўлган. Биринчиси – ғарбий жабҳа. Ҳозирги Туркия давлатининг ўрни Рум деб аталиб, у ерларда доимий равишда чегаралар қурилган ва фатҳ ишлари тўхтовсиз давом этиб турган.

Асосий мақсад Қустантинияни фатҳ қилиш эди. Ҳижрий 50 (милодий 670) йилда Қустантиния қамал қилинди, сўнг ҳижрий 53–61 (милодий 673–680) йилларда ҳам қамал қилиш ишлари давом этди. Лекин бу юртни фатҳ қилишнинг имкони бўлмади. Муовия розияллоҳу анҳу Ўрта ер денгизида бир минг етти юзта кемадан иборат денгиз флотини ташкил қилди ва унинг ёрдамида жуда кўп ғалабаларга эришди.

У киши ҳижрий 49 (милодий 669) йилда Сиқиллия – ҳозирги Сицилиядаги Журба оролини, ҳижрий 53 (милодий 673) йилда Урдус оролини, ҳижрий 55 (милодий 675) йилда Кирит оролини фатҳ қилдилар. Шунингдек, ҳижрий 57  (милодий 677) йилда Эгей денгизидаги ороллар, Қустантинияга яқин ерлар фатҳ қилинди.

Африкада эса жуда кўп жойлар, жумладан, ҳижрий 41 (милодий 661) йилда Бинзерт, 45 (милодий 665) йилда эса Қайрувоннинг ёнидаги Қумуния фатҳ қилинди. Ўша йилнинг ўзида Суса шаҳри ҳам фатҳ этилди.

Уқба ибн Нофеъ розияллоҳу анҳу томонидан Сирт, Ғидамис, Тароблус (Триполи) шаҳарлари фатҳ қилинди. Вуддон қайтадан фатҳ қилиниб, унинг ерлари Фаззон ва Қафсага қўшилди. Ҳижрий 50 (милодий 670) йилда Қайрувон шаҳрини қурди. Шунингдек, Уқба ибн Нофеъ Судан юртларидаги жойларни фатҳ қилди. Фатҳлар кенгайиб бориб Мағрибга, Жазоиргача етди. Уқба ибн Нофеъ Фиҳрий ўша майдондаги энг катта қўмондонлардан ҳисобланган.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

2532 06:00 / 28.05.2023
Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига давоми...

4439 17:10 / 31.05.2019
Нубувватнинг 12йили зулҳижжа ойи, ҳаж мавсумида ваъдалашилган жойга ясрибликлардан ўн икки киши келишди.Уларнинг беш нафари бир йил олдин Маккага келиб мусулмон давоми...

2778 15:02 / 12.05.2020
Зулқаъда ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда иштирок этган саҳобалар билан умрага отландилар.Зул Ҳулайфа деган жойдан эҳром боғлаб, давоми...

3143 16:32 / 12.09.2021
Аудиолар

211145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130404 14:35 / 11.08.2021