1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия телеканалларида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб этилмоқда

19:38 / 06.03.2025 1326 pdf Ўқиш режими + -

Туркиянинг «ТРТ-Аваз» ва «Самарқанд-ТВ» телеканалларининг муборак Рамазон ойи учун мўлжалланган дастурларида Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ҳақидаги кўрсатувлар намойиш этилаётир. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар беради.

Мазкур телеканалларнинг муборак Рамазон дастурлари учун айнан Ўзбекистонни танлагани бежиз эмас. Чунки, турк халқи мамлакатимизни «Ота юрт» дея эъзозлайди, муштарак миллий ва диний қадриятларимизнинг асосларини Мовароуннаҳрда деб билади.

«ТРТ-Аваз» теканалида намойиш этилаётган «Туркистонда сўзнинг моҳияти», «Самарқанд-ТВ»да тақдим этаётган «Саҳарлик мажлиси» ва «Ифтордан аввал» дастурлари бутун Рамазон ойи давомида «прайм-тайм» вақтида эфирга узатилаётгани эътиборга моликдир.

Қайд этиш керакки, дастурлар давомида мамлакатимизнинг тарихий ва муқаддас диний қадамжолари, Мовароуннаҳрда етишиб чиққан ислом оламидаги машҳур олимлар, шунингдек, сўнгги йилларда юртимиздаги қадимий зиёратгоҳларни асраб-авайлаш ва ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар томошабинлар эътиборига тақдим этиляпти.

Мазкур телелойиҳалар мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш ва юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Манба: «Дунё» АА 

 

Мавзуга оид мақолалар
Лаҳор ноширлар уюшмаси ушбу қарорни Покистон конституцияси руҳига ва мамлакатнинг орзуумидларига мос равишда таърифлаган. Бу ҳақда News International хабар давоми...

2426 17:30 / 31.12.2020
Бугун 30 июнь, зулҳижжа ойининг биринчи куни, эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан бўлғуси ҳожиларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. Аллоҳ таоло Ҳаж давоми...

2229 16:27 / 30.06.2022
Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан Саудия Арабистони ПодшоҳлигиМиср Араб РеспубликасиБирлашган Араб давоми...

1036 00:53 / 09.04.2024
Эроннинг машҳур .Asia News, газетасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола httpswww.asianews.irenalbum1371 чоп этилди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. .Asia давоми...

1537 11:39 / 22.06.2023