1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британияда Ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган нафақа жамғармалари фаолияти

18:36 / 15.02.2025 1115 pdf Ўқиш режими + -

2024 йилда Буюк Британияда шариатга мувофиқ пенсия жамғармаларига сармоялар сезиларли даражада ошган. Nest, People’s Partnership ва Aviva каби йирик провайдерлар бу соҳада катта ўсиш қайд этди. Nest'нинг шариатга мувофиқ жамғармаси 180 миллион фунт стерлингдан ортиқ сармоя жалб қилди ва бу унинг бошқарувидаги активлар ҳажмини учдан бир қисмга оширди. People’s Partnership'нинг шариат жамғармаси эса деярли икки баравар ўсиб, 30% даромад келтирди.

Охирги ўн йилликда шариатга мувофиқ жамғармаларнинг юқори даромадлилиги асосан АҚШ технологик компанияларининг ўсиши билан боғлиқ. Шариат жамғармалари ислом дини талабларига зид бўлган соҳаларга сармоя киритишдан қочади. Жумладан, қимор ва маст қилувчи ичимликлар ишлаб чиқариш каби тармоқларга сармоя киритмайди. Бундай жамғармалар фаолияти мунтазам равишда ислом уламолари томонидан шариатга мувофиқлиги назорат қилиб борилади.

Буюк Британияда мусулмонлар сони кўпайгани сари пенсия жамғармаларида йиғилган маблағларни турли эҳтиёжларга мослаштириш бўйича ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари шариатга мувофиқ сармояларнинг ўсишига ёрдам берди. «Аҳлоқий сармоялар» («Ethical investing»)га бўлган эътибор кучайиши ушбу жамғармаларга бўлган қизиқишни оширди. Бироқ айрим мутахассислар шариатга мувофиқ сармояларни турли соҳаларга киритиш имкониятлари чекланганлиги, яъни жамғармаларни диверсификация қилиш имкониятлари торлиги сабабли эҳтиёткорликка чақиришмоқда.

Манба:FT.COM

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиъа бошчилигидаги давоми...

932 17:05 / 18.02.2025
Shimbun Asahi янгиликларига кўра, ушбу анимация Сафар Травел деб номланган. Сафар Саудия Арабистони ва Япониянинг қўшма ҳамкорлиги билан амалга оширилди.Фильм Авс давоми...

3356 10:53 / 25.07.2021
Дженн шаҳри аҳолиси Малидаги қадимий машҳур .Дженне, масжидини ҳар йили ободонлаштиришда иштирок этади. Ҳар йили минглаб кишилар лой, яъни пахсадан қурилган давоми...

2695 15:45 / 14.06.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал алАҳмад алЖобир асСабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф алАҳмад алЖобир асСабоҳ вафот давоми...

2224 18:10 / 17.12.2023