1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўған энг нуфузли мусулмонлар ўнталигига кирди

14:35 / 21.09.2020 2289 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли мусулмон арбобларидан бири деб эълон қилди. Бу ҳақда Туркиянинг Анадолу агентлигига таяниб, Islam.plus сайти хабар берди.

Покистон ва Бельгияда бир вақтнинг ўзида фаолият юритадиган ва турли хил мамлакатлардан 5000 та тинчлик элчилари ва 12000 дан зиёд аъзоларни бирлаштирган Тинчлик ва тараққиёт институти (INSPAD) Эмине Эрдўғанни «International Peace Awards 2020» Халқаро тинчлик мукофотлари учун номзодини тақдим этди.

Бундан ташқари, совриндорлар рўйхатига Малайзиянинг собиқ бош вазири Маҳатхир бин Муҳаммад, Баҳрайн аёллар кенгаши раҳбари шайх Нура Ал-Халифа, Мусулмонлар Жаҳон Лигаси бош котиби Саудия Арабистонидан Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса, АҚШ конгрессмени Илҳан Омар, Буюк Британия лордлар палатаси аъзоси Назир Аҳмад, Покистон мусулмонлар институти раиси Соҳибзода Султон Аҳмед Али ва Қатарнинг олий таълим вазирининг ўринбосари Иброҳим бин Салоҳ Ан-Навми кирди.

Эмине Эрдўған аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, атроф-муҳит, маданият, санъат ва ижтимоий масъулиятга эътибор қаратиб, ижтимоий ривожланишдаги улкан ҳаракатлари учун танланган, дея таъкидлайди INSPAD президенти Муҳаммад Тоҳир Табассум.

Islom.uz сайти

Манба
islam.plus
Мавзуга оид мақолалар
Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Қодиров номидаги .Путь, ислом телеканали ўз кўрсатувларини Россия бўйлаб эфирга узатиш учун лицензия олди.Бу ҳақда давоми...

4207 11:00 / 12.10.2018
Қадрли диндошлар.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида яна ҳадис дарслари давом этадиМасжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан .Шамоили давоми...

1236 20:00 / 23.11.2021
АҚШдаги йирик кутубхоналардан бирида Темурийлар даврига оид Қуръони Карим қўлёзмасининг яна бир нусхаси топилди. Бу ҳақда Франция Олий тадқиқотлар маркази давоми...

1022 12:13 / 26.02.2025
Етти йил олдин ўз нашриётига асос солган америкалик муслима аёллар Тамара Грей ва Нажия Максфилд ислом ҳақидаги нотўғри тушунчаларни йўқ қилишга ёрдам берадиган давоми...

1526 10:40 / 01.08.2021