1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Абу Ҳанифа қадри баланд мужтаҳиддирлар

11:39 / 16 февраль 1083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ўз замонларида ўзлари ишлаб чиққан танзир қоидаларига кўра: «Музораъа савдоси жоиз эмас», деб фатво берганлар. Музораъа – шерикчилик асосида ҳосилнинг учдан бири ёки тўртдан бирини бериш эвазига ерни топшириш. Бундан қайтарилгани ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан очиқ ҳадиси шарифлар ҳам ворид бўлган. Абу Ҳанифа шулардан далилланиб айтганлар. Лекин кейинчалик жамиятда музораъа муомаласи кенг ёйилди, чунки унга эҳтиёж пайдо бўлди. Натижада, гарчи Абу Ҳанифани қўллаб-қувватловчи кўплаб далиллар бор бўлса ҳам, биз у кишининг сўзларини тарк қилдик ва икки шогирднинг бунга ижозат берган фатволарини олиб, музораъа ва мусоқот келишувларига рухсат бердик.

Бунда уламолар Абу Ҳанифанинг далилини заиф билиб, у зотнинг сўзларини шунинг учун тарк қилишмаган. У зотнинг сўзини тарк қилишимизга сабаб бошқа нарса – мазкур татбиқ усуллари, қоидаларидир. Улар усулут-татбиқ дейилади. Демак, Абу Ҳанифанинг далиллари заиф эмас, балки татбиқ масаласи сабабли биз у кишининг гапларидан бошқа гапга фатво берганмиз. Масалан, орамизда «Ихтиёр» китобини ўқиганлар бўлса, бир неча ўринларда муаллиф аввал бир масалага Абу Ҳанифанинг кўплаб далилларини келтириб, гапларини Қуръон, Суннат ва қиёс жиҳатидан қўллаб, сўнг «Урф сабабли фатво имом Муҳаммаднинг сўзларига берилади», «Зарурат сабабли икки шогирднинг гапига фатво берилади», деган ўринларга гувоҳ бўлади. Ёки замон ўзгариши, бирор муаммо ёки эҳтиёжнинг ўта оммалашиб кетиши каби бошқа сабаблар туфайли шогирдларнинг сўзига фатво берилади.

Шулардан кўриниб турибдики, танзир масаласи ва татбиқ масаласи бошқа-бошқа нарсалар экан. Бошқа ривоятга кўра, фатво бериш мазҳаббошининг далили заиф бўлгани учун эмас, балки муфтийнинг замонни тушунишдаги, қоидаларни татбиқ этишдаги йўли экан.

Тушунарлироқ бўлиши учун бошқа бир машҳур масалани айтиб ўтаман. Бир киши бедарак бўлиб кетди, уйида аёли қолган эди. Буни «мафқуд» масаласи деймиз. Мазҳабимизга кўра, то ўша киши тенги одамлар вафот этмагунича уни ўлди деб ҳукм чиқара олмаймиз. Масалан, бир аёл йигирма ёшида турмушга чиқди. Эри тўсатдан ғойиб бўлиб, йўқолиб қолди. Энди уни эридан ажратишимиз учун 50 йил кутиш керак. Шундан кейин унга ажрашди, деб ҳукм берилади ва идда ўтиради. Бу масалада Расулуллоҳ алайҳиссаломдан заиф ривоятлар бор, Алий, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳулардан бир қанча асарларда шундай дейилади. Қиёсга кўра ҳам шундай бўлиши керак. Лекин амал ва татбиқ қилиш жиҳатига келсак, бу масалада имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг сўзларига фатво берилганини кўрамиз: эр йўқолганидан 4 йил ўтгач, аёл эрнинг никоҳидан чиқарилади, яъни ундан ажрашади. Бу ҳукм ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг сўзларидир.

Хўш, бу ерда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг сўзларини заиф бўлгани учун тарк қилдикми? Йўқ! Биз татбиқ қилиш жиҳатидан Абу Ҳанифанинг сўзидан енгилроқ сўз топганимиз учун иккинчи қавл билан ҳукм чиқардик. Бу иккинчи қавл ҳам мутлақ мужтаҳиднинг қавли. Тушунтириш учун айтаман: «Абу Ҳанифанинг сўзлари рожиҳ, яъни устун», деймиз. Далил жиҳатидан бирорта сўзни у кишининг сўзларидан муқаддам қўймаймиз. Кейинги баҳсларда бу масалани батафсил кўриб чиқамиз. Далил жиҳатидан Абу Юсуфнинг сўзларини ҳам, Муҳаммаднинг сўзларини ҳам у кишининг сўзларидан муқаддам қўймаймиз, лекин амалга татбиқ қилиш жиҳатидан юздан эллик фоиз масалада Абу Ҳанифанинг қавлларидан бошқа қавлга фатво беряпмиз. Хуллас, Абу Ҳанифанинг қавллари энг устуни, чунки у зот энг қадри баланд мужтаҳиддирлар. Лекин муфтий риоя қилиши лозим бўлган зарурат, енгиллик қилиш, машаққатни кетказиш, замоннинг ўзгариши, бирор муаммо ёки эҳтиёжнинг ўта оммалашиб кетиши каби татбиқ қилиш қоидаларига келсак, буларнинг барчаси Қуръон ва Суннатда собитдир. Ушбу зарурат, енгиллик қилиш, машаққатни кетказиш, замоннинг ўзгариши, бирор муаммо ёки эҳтиёжнинг ўта оммалашиб кетиши каби омилларга қатъий далиллар бор. Агар шулардан бир қанчаси Абу Юсуф ёки Шофеъийнинг далили билан жамланса, мана шу қавл рожиҳ деб эътиборга олиниб, Абу Ҳанифанинг қавлларидан муқаддам қўйилади. Бу тариқа баён қилишимиз ўзимизнинг катта имомимизга – имоми Аъзамга нисбатан таъзим ва эҳтиром бўлади. Лекин бироз олдин айтганимиздек, ихтилофлар ва зарурат, енгиллик, замоннинг ўзгариши каби омилларни қўллаб-қувватлаган далиллар бор бўлса, у зотнинг сўзларидан бошқасини мазҳаб тутамиз ва унга амал қиламиз.

Айтилган бу гаплардан оладиган катта хулосамиз шуки, ҳеч бир масалада Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг бирор далилларини ўша далил заиф бўлгани учун тарк қилмаган эканмиз. Балки, фатво берувчи учун ишлаб чиқилган йўллар – зарурат, енгиллик қилиш, машаққатни кетказиш, замоннинг ўзгариши, бирор муаммо ёки эҳтиёжнинг ўта оммалашиб кетиши каби омиллар сабабли айрим далилларини тарк қилганмиз.

Мана шулар билан фиқҳ илмининг асослари мукаммал бўлади. Айнан биз айтган сабаблар туфайли эҳтиёжга қараб бошқа қавлларни, бошқа мазҳабларнинг далилларини оламиз.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳни ўрганишndashбу Аҳли сунна манҳажини ёки динимизни ўрганишдир, дейилса, кишининг хаёлига .Ўзи дин нима учун керак,, .Нима учун унга бунчалик эътибор қаратамиз,, давоми...

1669 11:46 / 19.10.2024
Юқоридага сатрларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир, ҳадисини давоми...

6986 16:14 / 28.03.2017
Бугунги кунда учраётган муаммоларимиз нималардан иборат эканига эътибор берайлик. Ислом инсонларнинг турмуш тарзига, ҳаётига, риоя қилиб яшайдиган дастурига давоми...

1529 11:55 / 06 февраль
Аҳли раъй ва аҳли ҳадисларга боғлиқ фикрлар, ҳадиснинг нақл қилиниши, хусусан, ҳадисни нақл қилишда ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан фарқи ҳақида давоми...

1045 14:46 / 15 май
Аудиолар

210815 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130080 14:35 / 11.08.2021