1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Валийма ва унинг одоблари

14:35 / 21.01.2025 1699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хурсандчилик муносабати ила дастурхон ёзиб, таом тортиб, ўтказиладиган маросим валийма дейилади. Ақиқа, никоҳ ва сафардан қайтиш каби муносабатлар ила ўтказиладиган зиёфатлар ҳам валийма деб аталади.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ

Аллоҳ таоло:

«…чақирилсангиз, киринг ва таомланиб бўлгач … тарқалинг…», деган («Аҳзоб» сураси, 53-оят).

Шарҳ: Ушбу ояти каримада валиймага даъват, унда таом ейиш ва ундан тарқалиб кетиш ҳақида сўз кетмоқда. Демак, валийма ва унинг одоблари Қуръони Каримда зикр этилган. Бу алоҳида эътиборга сазовор ишдир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دُعِيَ أَحَدُكُمْ إِلَى الْوَلِيمَةِ فَلْيَأْتِهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирортангиз валиймага даъват қилинса, унга борсин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги ва бошқа ҳадислардаги валиймага қилинган даъватни қабул қилиб, унга бориш ҳақидаги амрни уламоларимиз турлича таъвил қилганлар.

Аввало, «Никоҳ тўйидан бошқа валиймага даъват қилинганда бориш вожиб эмас», деганлар.

Никоҳ тўйи валиймасига даъват қилинганда бориш эса Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаби бўйича фарзи айн ҳисобланади.

Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг баъзилари «Никоҳ тўйи валиймасига қилинган даъватни қабул этиб, унга бориш фарзи кифоя», деганлар.

Ҳанафий мазҳабида эса номи валийма бўлса, унга қилинган даъватни қабул этиб, иштирок этиш учун бориш мандубдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жумъа куни минбарда туриб .Бирортангиз давоми...

4185 11:00 / 02.12.2022
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши зикр қилиниб .Тонг отганда ухлаб давоми...

2337 11:00 / 03.03.2023
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитсаю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан давоми...

2699 17:30 / 07.11.2021
. . Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолсаю, уни Бомдод давоми...

1879 14:14 / 02.01.2024